Расмий хабарлар I Официальные новости
30.1K subscribers
28K photos
5.98K videos
52 files
26.5K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқаруви раисининг матбуот котиби – маслаҳатчиси Шуҳрат Ориповнинг расмий видеобаёноти

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
ANTIFAKE.UZ — ижтимоий тармоқлардаги сохта, тасдиқланмаган, ёлғон ахборотларни аниқлаб, уларга раддия берувчи энг ишончли, холис, тезкор расмий манба.

ANTIFAKE.UZ — самый надежный, беспристрастный, оперативный официальный источник, опровергающий ложную информацию в социальных сетях.

Ижтимоий тармоқлардаги манзилларимиз: / Наши адреса в социальных сетях:

👇👇👇👇

🔹Facebook
🔹Instagram
🔹Twitter
🔹Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
30 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

Мавзу: “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мазмун-моҳияти
Вақти: 12:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Адлия вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

Мавзу: Қабул жараёнлари билан боғлиқ долзарб масалалар
Вақти: 14:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Бекзод Тошпўлатов, Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

Мавзу: “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилган ишлар
Вақти: 16:00
Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти мутасаддилари
〰️〰️〰️

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤
ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz
🦠 29 июнь куни 487 нафар фуқаро коронавирус инфекцияси аниқланди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 110 677 нафарни ташкил этмоқда.

Касалликдан соғайганлар жами 107063 (+647) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

▪️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 736 нафарни ташкил қилди.

🏥 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2878 нафар бемор даволанмоқда.

Манба

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тадбиркорлар мурожаатини ўрганиб, тезкор равишда кўмак кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

Видеолавҳа вазирлик ахборот хизмати томонидан тақдим қилинди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан «Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармон имзоланди.

Фармонга кўра давлат мукофотлари ўзининг ижодий ва интеллектуал салоҳияти, танлаган касб йўналиши ва ижтимоий ҳаётда эришган муҳим натижалари билан турли соҳаларда юртимиз равнақига, унинг халқаро обрў-эътиборини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, тенгдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган фаол ва етакчи ёшларимизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида топширилади.

👇Мукофот билан тақдирланганлар ҳақида қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин:

Рўйхат

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Туманлардаги давлат органларининг юридик хизмат ходимлари адлия ходими ҳисобланади

Бу ҳақда АОКАда Адлия вазирлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
〰️〰️〰️〰️

“Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ 2021 йил 1 октябрдан:

🔹туман даражасидаги давлат органларининг юридик хизмат штат бирликлари тугатилиб Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади;

🔹туман даражасидаги давлат органларининг юридик хизмат ходимлари адлия ходими ҳисобланади;

🔹туман даражасидаги давлат органларининг юридик хизмат ходимларининг ўртача ойлиги уч баробар кўтарилади;

🔹туман даражасидаги давлат органларининг барча ҳужжатлари Юридик хизмат кўрсатиш марказларида экспертизадан ўтказилади;

🔹Юридик хизмат кўрсатиш марказларида экспертизадан ўтказилмаган барча юридик ҳужжатлар ҳақиқий эмас ҳисобланади;

🔹туман даражасидаги давлат органлари барча ҳужжатларни “E-huquqshunos” электрон тизими орқали электрон тарзда қабул қилади;

🔹юридик хизмат ходимларининг тўлиқ мустақиллиги таъминланади;

🔹юридик хизмат ходимларини уларнинг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб этиш ҳолатлари бартараф этилади;

🔹аҳоли ва ижрочиларга қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтиришнинг янги бўғини яратилади;

🔹малакали ва ёш ҳуқуқшунослар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш тизими йўлга қўйилиб, барча йўналишлардаги мураккаб ҳуқуқий муаммоларни коллегиал тарзда ечиш имконияти яратилади;

🔹давлат органлари ва ташкилотларида бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиёти шаклланади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Бугун АОКАда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Бекзод Тошпўлатов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда қабул жараёнлари билан боғлиқ долзарб масалалар юзасидан маълумот берилди.
〰️〰️〰️〰️

Маълум қилинишича, 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

▫️кундузги таълим шаклига – 113 530 нафар;
▫️сиртқи таълим шаклига – 37 675 нафар;
▫️кечки таълим шаклига – 6 550 нафар этиб тасдиқланди.

🖇 Шунингдек, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича қўшимча 2 000 та давлат гранти асосидаги қабул параметрлари ажратилди.

📥 2021/2022 ўқув йили қабулида абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали амалга оширилиши белгиланди.

Бунда, абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Бекзод Тошпўлатов, Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи:

🔹Давлат гранти ва тўлов контракти: абитуриент қайси бирини танлаш имкониятига эга?

🔹Олий таълим муассасаларига кириш учун онлайн рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланмадан фойдаланиш тартиби

🔹Давлат буюртмаси параметрларининг давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрларининг туман (шаҳар)лар кесимидаги тақсимоти

🔹Касбий (ижодий) имтиҳонлардан сўнг мажбурий фан имтиҳонлари топшириладими?

🔹Бу йил тест имтиҳонлари очиқ майдонларда ёки ёпиқ бинода ўтказиладими?

📝Матн

📹Видео

Расмий хабарлар | Медиабанк
Исломбек Жўраев, Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси:

Мазкур қарорга асосан туман даражасидаги давлат органлари ташкилотларидаги 1182 та юридик хизмат штатлари қисқармоқда. Бу штатлар қаердан келиб чиқди деган савол пайдо бўлиши мумкин.

Биламизки, туман даражасидаги қисқараётган ташкилотлари бор. Молия бўлимлари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, мактабгача таълим, маданият ташкилотларининг юридик хизмат штатлари бор.

Маълум штатлар умумий йиғиндиси 1182 тани ташкил этади. Бу штатлар қисқаргандан кейин уларнинг ўрнига 3 тадан 7 тагача бўлган тарзда марказларни ташкил қилиш кўзда тутилган.
〰️〰️〰️〰️

АОКАда Адлия вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманидан.

Расмий хабарлар | Медиабанк
«Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналари 22,91 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти томонидан Маҳаллийлаштириш дастури доирасида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

〰️〰️〰️〰️

💰Республикамизга кириб келаётган кимёвий маҳсулотлар импортини қисқартириш ҳисобига 2020 йил якуни бўйича 23 турдаги 1 342,8 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди (режага нисбатан 139,1 фоиз), шундан 22,91 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

📌 Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 17 турдаги маҳаллийлаштирилган маҳсулот тўлиқ маҳаллий хом-ашёлар асосида ишлаб чиқарилди.

📈 Саноат кооперацияси доирасида 2020 йилда жами 7 турдаги 592,5 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Жумладан:

👉 тоғ-кон саноати учун – 2,01 минг тонна тиомочевина, 37,1 минг тонна натрий циан тузи, 5,2 минг тонна модификацияланган ғовакли селитра;

👉 шиша саноати учун – 4,7 минг тонна натрий нитрати;

👉 лак-буёқ саноати учун – 800,0 тонна этилацетат;

👉 халқ хўжалиги ва саноат сувларини тозалаш соҳаси учун 54,6 тонна учламчи натрий фосфати;

👉 автомобиль саноати учун – 417,4 минг дона автомобиль шиналари ишлаб чиқарилди ва истеъмолчиларга етказилди.

❗️2021 йилда “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналарида 26 турдаги 1 467,1 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшларкуни

30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан табрик

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
"Ўзкимёсаноат" АЖ тармоқ корхоналари бўйича 2021-2026 йилларга мўлжалланган маҳаллийлаштириш дастури шакллантирилмоқда.

2022 йилда 31 турдаги 1 762,9 млрд сўмлик;

2023 йилда 34 турдаги 2 188,3 млрд сўмлик;

2024 йилда 29 турдаги 1 623,7 млрд сўмлик;

2025 йилда 27 турдаги 1 824,8 млрд сўмлик;

2026 йилда 28 турдаги 2 289,5 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши амалга оширилади.

————-

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманидан

👉 Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Туркия Республикаси вице-президенти Фуат Октай Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” халқаро туризм университетига ташриф буюрди

Унга Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда Бош вазир ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ҳамроҳлик қилди.

Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, учрашувда “Ипак йўли” халқаро туризм университети қошида “Турк мамлакатлари маданияти ва мероси мактаби” ва “Тарихий меросни реставрация қилиш мактаби”ни ташкил этиш муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия мамлакатлари педагог ҳамда талабалари ўртасида академик алмашинув ҳамда «Маданият», «Дин», «Туризм» йўналишлари бўйича икки томонлама диплом дастурларини йўлга қўйишга келишиб олинди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ёшларини бугунги байрам – Ёшлар куни билан табриклади. Айни вақтда юртимизда ёшларга оид сиёсат доирасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев принимает участие в Форуме молодежи и студентов Узбекистана.
Глава государства поздравил юношей и девушек нашей страны с сегодняшним праздником – Днем молодежи. Сейчас он выступает с речью о проводимой работе в рамках молодежной политики и задачах на перспективу.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
Юртимиз бўйлаб 6 миллионга яқин ғайрати баланд, интилувчан ўғил-қизларимиз иштирокида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган фестиваллар, барча ёшларимиз учун етуклик ва ҳақиқий ватанпарварлик кўриги бўлди.
Ушбу фестиваллар бундан буён нафақат вилоят марказларида, балки ҳар бир туман ва шаҳарда ўтказиб борилади, уларда кўтарилган масалалар ечими бўйича ҳар йили Ҳукумат алоҳида дастурлар қабул қилади.
Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган умумхалқ ҳаракати сафларида сиз, азиз ёшларимизнинг қудратли тўлқин бўлиб майдонга чиқаётганингиз алоҳида таҳсинга сазовордир.



Шавкат Мирзиёев:
Фестивали под девизом "Молодежь Нового Узбекистана, объединимся!", прошедшие по стране с участием около 6 миллионов энергичной и полной энтузиазма молодежи, стали демонстрацией лидерства и настоящего патриотизма.
Отныне эти фестивали будут проводиться не только в областных центрах, но и в каждом районе и городе, по решению поднимаемых на них вопросов Правительство будет ежегодно принимать отдельные программы.
Особенно похвально, что вы, дорогая молодежь, становитесь мощной волной в этом всенародном движении за построение Нового Узбекистана.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев:
Абу Райҳон Беруний, Мирзо Улуғбек
сингари улуғ алломалар, Алишер Навоий, Бобур Мирзо каби шоир ва мутафаккирлар, Абдулла Авлоний, Фитрат, Абдулла Қодирийдек маърифатпарвар адиб ва олимлар ўзларининг машҳур илмий кашфиётларини, ўлмас бадиий асарларини айнан сизларнинг ёшингизда яратганларини ҳаммамиз яхши биламиз ва бу билан фахрланамиз.
Бизнинг томирларимизда ана шундай улуғ боболаримизнинг қони оқар экан, уларнинг муносиб ворислари бўлиш, улар каби юксак мақсадлар сари интилиб яшаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.
Эндиги муҳим вазифамиз – мана шундай фарзандларимиз орасидан янги авлод Берунийларини, Ибн Сино ва Улуғбекларини, Хоразмий ва Фарғонийларини тарбиялаб, вояга етказишдан иборат.
Бу йўналишда “Беруний издошлари”, “Мирзо Улуғбек ворислари”, “Алишер Навоий давомчилари” каби кўрик-танловлар ўтказиб, ғолибларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади.



Шавкат Мирзиёев:
Все мы хорошо знаем и гордимся тем фактом, что великие ученые, такие как Абу Райхан Беруни, Мирзо Улугбек, поэты и мыслители, такие как Алишер Навои, Бобур Мирзо, писатели и ученые просветительского движения, такие как Абдулла Авлони, Фитрат, Абдулла Кадыри, создали свои знаменитые научные открытия и бессмертные произведения искусства тогда, когда они были в вашем возрасте.
Поскольку кровь таких великих предков течет в наших жилах, священный долг всех нас - быть достойными их преемниками, стремиться к благородным целям так, как это делали они.
Наша следующая важная задача - воспитать новое поколение Беруни, Ибн Сина и Улугбеков, Хорезми и Фергани.
В этом направлении будет создана система проведения и поощрения победителей конкурсов «Последователи Беруни», «Наследники Мирзо Улугбека», «Преемники Алишера Навои».

Facebook|Instagram|Twitter