Расмий хабарлар I Официальные новости
29.6K subscribers
29.9K photos
6.38K videos
53 files
28K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Судлар матбуот хизматларининг жамоатчилик ва ОАВ билан ишлаш борасида малакасини ошириш бўйича уч кунлик ўқув семинар-тренинги бошланди

Ўқувлар Олий суд, БМТ Тараққиёт дастури ва АҚШнинг Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) нинг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Олий суд ахборот хизмати хабар беришича, семинар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультантларининг ишини ташкил этиш, уларнинг билими ва кўникмаларини ошириш, уларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатишга бағишланган.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари музокараларни кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.
Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш, транспорт соҳасидаги ва ҳудудлар ўртасидаги шерикликни ривожлантириш, энергетика йўналишидаги салоҳиятни самарали ишга солиш, маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президенты Узбекистана и Таджикистана продолжили переговоры в расширенном составе.
Особое внимание уделено вопросам дальнейшего расширения торгово-экономического сотрудничества, углубления промышленной кооперации, развития транспортного и межрегионального взаимодействия, эффективного использования энергетического потенциала, продолжения культурно-гуманитарных обменов, укрепления партнерства в противодействии современным вызовам и угрозам.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Музокаралар якунлангач, Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилоятида барпо этилган ижтимоий объектларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон рамзий тугмани босиб, тиббиёт маркази ва мактаб фаолиятига старт бердилар.
Маросимда икки мамлакат вакиллари сўзга чиқиб, биродар халқларимизга қулай шароитлар яратишга қаратаётган алоҳида эътибори учун давлат раҳбарларига миннатдорлик билдирдилар.

По завершении переговоров состоялась церемония открытия социальных объектов, построенных в Самаркандской области Узбекистана и Хатлонской области Таджикистана.
Президенты Шавкат Мирзиёев и Эмомали Рахмон, нажав символическую кнопку, дали старт деятельности медицинского центра и школы.
Выступившие на церемонии представители двух стран выразили огромную признательность лидерам за создание благоприятных условий для граждан братских государств.

#Mirziyoyev #tashrif #tibbiyotmarkazi #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб фуқароларга СТИР (солиқ тўловчининг идентификация рақами) берилиши тўхтатилади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Комил Сайидов маълум қилди.

«Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Фармонига мувофиқ, солиқ органлари томонидан эндиликда фуқаролар ва солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш шахсий идентификация рақами орқали амалга оширилади.

Бундан кўзланган асосий мақсад — давлат органларида фуқаролар ҳақидаги маълумотларни сақлаш ва фойдаланишда бир хил идентификатордан фойдаланиш. Яъни, ИИВ паспорт серияси, солиқ органи СТИР, кадастр органлари кадастр рақами билан эмас, битта идентификатор орқали керакли маълумотни олишга эришиш», — деди Сайидов.

Расмий хабарлар | Медиабанк
АОКАда 16 ёшга тўлган шахсларга ID карта беришда уларни давлат солиқ органларида солиқ тўловчи сифатида ҳамда жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш масалалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
〰️〰️〰️〰️

Фазлиддин Усмонов, ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошқарма бошлиғи:

🏷Президент Фармони билан жорий йилдан бошлаб 16 ёшга тўлган фуқароларга идентификацион картани беришда электрон рақамли имзо қўшиб берилади.

🌀1 июндан бошлаб Давлат солиқ қўмитаси томонидан бериб келинаётган солиқ тўловчи идентификация рақамларини жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамлари билан бирлаштириш масаласи қўйилган бўлиб, бу бўйича ИИВ да бир қанча тадбирлар амалга оширилди.

✔️Жумладан, Ички ишларвазирлиги Халқ банки ва Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда тизимларни интеграция қилиш, яъни маълумот алмашинувини жисмоний шахснинг идентификация рақами ёрдамида амалга ошириш йўлга қўйилди.

🔰Фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан эътиборан, фуқаронинг туғилганлик тўғрисидаги маълумотнома, никоҳ қурганлиги ва бошқа маълумотларни фуқародан сўрамасдан тизим орқали ФХДЁ органларидан олиши мумкин.

🔘Фармон билан Ички ишлар вазирлигига бир қатор вазифалар юклатилган. Жумладан, фуқаролларнинг манзил маълумотлари давлат органларига электрон тизим орқали тақдим этилмоқда. Бу фуқароларга анча енгиллик туғдиради, яъни улар ИИБ бориб форма 17 ёки форма 16 каби маълумотларини сўрашлари шарт эмас.

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️Эндиликда 16 ёшдан паспорт ўрнига ID-карта билан бирга СТИР ҳам қўшиб берилади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Комил Саидов маълум қилди. (1-видео)

〰️〰️〰️
Йиғилган пенсиянинг суммаси қанчага етганини билиш мумкинми?

AТ Халқ банки масъул ходими Нодир Aвлиёқулов ушбу саволга жавоб берди. (2-видео)

Расмий хабарлар | Медиабанк