Расмий хабарлар I Официальные новости
29.5K subscribers
30.1K photos
6.42K videos
53 files
28.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Давлат иштирокидаги корхоналар сони 23,4 фоизга қисқаради

Давактив агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ВМ қарорига кўра 56 та вазирлик ва идоралар томонидан бошқарилаётган жами 593 та давлат иштирокидаги корхоналарнинг тугатиш ёки қайта ташкил этиш режалаштирилган

Хусусан, 66 тасини давлат муассасалари сифатида қайта ташкил этиш;

73 тасини филиал кўринишида қайта ташкил этиш;

454 тасини истиқболсиз, фаолият кўрсатмаётган, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли бўлганлиги сабабли белгиланган тартибда тугатиш белгиланди.

Қарор ижросини таъминлаш натижасида, давлат иштирокидаги корхоналар сони 23,4 фоизга қисқаради.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаевни қабул қилди.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Парламентлар икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболдаги кун тартибини шакллантиришда фаол иштирок этиши, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳамкорлик ва ўзаро мувофиқлашувни кучайтириш муҳим экани алоҳида таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял председателя Сената Парламента Республики Казахстан Маулена Ашимбаева.
В ходе беседы были рассмотрены вопросы дальнейшего развития и углубления многопланового сотрудничества между нашими странами.
Особо отмечена важность активного участия парламентов в формировании перспективной повестки дня двустороннего сотрудничества, а также усиления взаимодействия и координации по актуальным региональным и международным вопросам.

#Mirziyoyev #qabul #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️1 июлдан пенсия ва нафақаларнинг минимал миқдори оширилади

«Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони билан 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб:

а) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилсин.

Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади;

б) белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 000 сўмга етказилди;

в) зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилди;

г) боқувчисини йўқотганлик:

пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилди;

пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади;

нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 000 сўмдан қўшилиши белгиланди;

д) болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 350 сўмдан 565 000 сўмга оширилди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари”да лойиҳаларни амалга ошириш учун қандай имтиёзлар белгиланган?

💰 Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, вазирлик ҳузурида “Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ташкил этилади.

Мазкур жамғарма маблағлари тижорат банклари орқали ёшларнинг саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишидаги инвестиция лойиҳалари учун ажратилади.

💳 🗓 Тижорат банклари барча таъсисчиларининг ёши 31 га тўлмаган юридик шахсларга 100 минг доллар эквивалентидан ошмаган миқдорда маблағларни 7 йилгача муддат билан тақдим этилади.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🇺🇿🇹🇯 Тожикистон Миллий Фанлар академиясида учрашув бўлиб ўтди

Жорий йил 4 июнь куни Душанбе шаҳрида Марказий Осиё халқаро институти директори бошчилигидаги илмий-таҳлил марказлари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси ва Тожикистон Миллий Фанлар академияси директори Фарҳод Раҳими ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унга кўра, томонлар маданий-гуманитар, таълим ва академик соҳалардаги ўзаро алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан муҳокама қилдилар.

Шуниси қувонарлики, икки давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг сиёсий иродаси ва қўшма саъй-ҳаракатлари туфайли, Ўзбекистон ва Тожикистон илмий-таҳлил марказлари ва илмий-тадқиқот доира вакиллари ўртасидаги алоқаларда янги саҳифа очилди.

Учрашув давомида, илм-фан соҳасида ўзбек-тожик ҳамкорлигини ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб нуқтаси сифатида илмий- техникавий, табиий-гуманитар, экология, транспорт, тарих, минтақавий жараёнларни ўрганиш каби қатор соҳаларда ўзаро яқин илмий-амалий боғлиқликни кузатиш мумкин.

Учрашув якунида, томонлар конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этишда мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Эльмира Бекмуродова электр энергияси таъминотидаги қисқа муддатли узилишлар юзасидан тушунтириш берди.

Матнни ўқиш

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
5 июнь куни режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
● Мавзу: 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари юзасидан савол-жавоблар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Орзиқул Бобоев, Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу:Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори мазмун-моҳияти
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz
“S&P” халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон суверен кредит рейтинг кутилмасини «салбий»дан «барқарор»га оширди

Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

〰️〰️〰️

Международное рейтинговое агентство S&P повысило прогноз суверенного кредитного рейтинга Узбекистана с «негативного» на «стабильный»

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Битирувчиларнинг якуний имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади.

Олдинги йил битирувчилари кириш тест имтиҳонларини топширади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоев маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

📝 Кейинги йилларда битирувчиларга давлат томонидан олий таълим олиш бўйича катта имкониятлар, шарт-шароитлар яратилмоқда. Шулардан бири сифатида битирувчиларнинг ортиқча овора бўлмасликлари, фақат бир марта имтиҳон топшириш билан ОТМга кириш имкониятини яратиш назарда тутилмоқда.

🔰Мактаб, академик лицейлар битирувчиларининг якуний давлат имтиҳонларини кириш тест синовларига тенглаштириш, яъни унификация қилиш тўғрисида қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган ва тегишли давлат органларига тақдим этилган.

⚠️Лекин олдинги йилларда битирган абитуриентлар учун кириш тест синовлари алоҳида ўтказилади.

🌀Шу ўринда эслатиш лозим, битирувчиларнинг якуний имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади. Олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари қандай тартибда бўлса, якуний давлат имтиҳонлари ҳам шу тартибда ташкил этилади (мактабларда эмас).

Расмий хабарлар | Медиабанк
Физика фанидан сертификат бериш жорий йилдан йўлга қўйилади

Орзиқул Бобоев, Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари:

Миллий тест тизими тўлиқ жорий этилдими? Ҳамма фанлардан сертификат бериш бошландими?

Бугунги кунга қадар она тили ва адабиёт, математика, кимё ва биология фанларидан жорий этиб бўлинди. Ушбу фанлардан тест синови ўтказилиб, керакли натижага эришган талабгорларга миллий сертификат топширилмоқда.

Булардан ташқари, гарчи физика фанидан 2022 йилда жорий этиш белгиланган бўлса-да, бу йил унинг устувор фанлар сирасига киритилганлиги боис, ушбу фандан сертификатлашни жорий йилдаёқ йўлга қўйиш режалаштирилган.
〰️〰️〰️〰️

Бу йилдан таълим йўналишлари сонини чексиз танлаш мумкинлиги тўғрими?

ДТМ абитуриентларнинг таълим йўналишларини танлашда чекловларни олиб ташлашга оид таклифлар ишлаб чиқди ва керакли ташкилотларга юборди.

✔️Агар бу таклиф қабул қилиниб, норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида тасдиқланса амалга ошиши мумкин. Ҳозирча бу борада ўзгариш йўқ. Шунинг учун, 5 тагача танлов амалда.
〰️〰️〰️〰️

Ўтган йилларда ўтказилган тест синовларида ёзувсиз харита, жадвал, расмли кўринишдаги янги тест топшириқлари қўлланилган эди. Бу йил ҳам қўлланиладими?

Ҳа, албатта. Абитуриентларнинг тест топшириқларини тез англай олишлари, фикрлашлари ва вақт тежашлари учун жорий йилда ҳам тарих, география, шунингдек, инглиз, немис, француз тиллари, биология ва кимё фанларидан ёзувсиз харита, жадвал, расмли кўринишдаги тест топшириқлари бўлади.
〰️〰️〰️〰️

Бу йил 5 та фандан тест синови белгиланди, лекин нега 3 соат 30 дақиқа берилди. Ўтган йили 2 та фандан 3 соат вақт берилган эди?

Бу вақтинчалик тартиб ўтган йили юртимизда пандемия шароитини ҳисобга олган ҳолда жорий этилган эди. Бу йил шароит ўтган йилга қараганда анча барқарор, шунинг учун Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори билан тасдиқланган низомда белгиланганидек, ҳар 30 та тест топшириғига 1 соат вақт ажратилади.
〰️〰️〰️〰️

Онлайн рўйхатдан ўтаётганда таълим йўналишларини ҳам ўзбек, ҳам рус тилидагиларини танласа бўладими?

Йўқ, танлаб бўлмайди. Таълим йўналишларини танлашда таълим шакли ва таълим тили бир хил бўлиши талаб этилади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
Тест синовларида ногирон абитуриентларга қандай хизматлар кўрсатилади?

Орзиқул Бобоев, Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари:

Ўтган икки йилларда ўтказилган тест синовларида ногиронлиги бор абитуриентларни охирги кунларга қолдириш, яқин биноларга жойлаштириш, биноларга олиб бориш, олиб келиш учун транспорт ажратиш имкониятини яратиш, тест синови топшириш жараёнида тест топшириқларини ечиб бўлган, лекин масалан, қўли титраб, жавоблар варақасини бўяшга қийналган ногиронларга далолатнома тузиш ва қолган абитуриентларга эълон қилган ҳолда ёрдам кўрсатилган.

Бу йил ҳам улар эътиборсиз қолдирилмайди.
〰️〰️〰️〰️

Агар математика фанидан миллий сертификат олса, мажбурий ва ихтисослик фанидаги математикага ўтадими?

Йўқ, у фақат ихтисослик фанлари учун амал қилади. Мажбурий фанлардан тест синовини топшириш керак.
〰️〰️〰️〰️

Электрон тўловни амалга оширишда фоиз ҳам олиб қолинади. Бошқа турда тўлов қилса бўладими?

Тўловни электрон шаклда эмас, энг яқин банкка бориб амалга оширса ҳам бўлади. Унда ортиқча тўлов олинмайди.
〰️〰️〰️〰️

Миллий тест тизими доирасида математика фанидан тест топшириб, 70 фоизлик сертификат олдим. Лекин кўнглим тўлмаяпти, бошқатдан топширсам бўладими?

Талабгор навбатма-навбат ўзи танлаган таълим йўналишига мос умумтаълим фанларидан сертификатларга эга бўлиши ёки бирор фандан паст балл тўплаган тақдирда, юқори натижага эга бўлиш мақсадида, уни қайта топшириши ҳам мумкин.

🔹Шунингдек, абитуриент сертификати бўлса ҳам, ўз ихтиёрига кўра шу фандан кириш тест синовини топшириши ҳам мумкин, монелик йўқ, бундай ҳолларда сертификатдаги эмас, кириш тест синови натижаси ҳисобга олинади.

Расмий хабарлар | Медиабанк
❗️Матбуот котибларининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Қувонарлиси, ҳозирги кунда кўплаб матбуот котиблари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Матбуот котибларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Ijro.gov.uz” тизимида май ойида ўрганилган 7 024 та ижро ҳақидаги маълумотнинг 45 фоизи қониқарсизлиги сабаб қайтарилган

Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

📧 Қонунчилик
ҳужжатлари ва топшириқлар ҳаракати, яъни уларнинг ижросини ташкил этиш 7 та босқичда амалга оширилади;

☝️Топшириқлар ижро муддатлари фақатгина Адлия вазирлиги ва зарур ҳолларда, Ҳукумат томонидан кўриб чиқилиб, Ҳисоб палатаси хулосаси асосида ҳамда Президент рухсати билан узайтириш тартиби ўрнатилган.

↪️Ijro.gov.uz” тизимида жорий йилнинг май ойи давомида 7 024 та ижро ҳақидаги маълумот ўрганилиб, улардан 3 836 таси келишилган бўлса, 3 188 та ҳолатда ёки 45 фоизи ижро ҳақидаги маълумотлар тўлиқ бўлмаганлиги ёки ижро натижалари қониқарсиз бўлганлиги сабабли қайта ишлаш учун ижрочига қайтарилган.

Батафсил

Расмий хабарлар | Медиабанк
Каратэчиларимиз Парижда, улар Токио-2020 йўлланмалари учун кураш олиб боради

Келгуси ҳафтада Франциянинг Париж шаҳрида каратэ бўйича Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма берувчи сўнгги мусобақа ўтказилади. Унда мамлакатимиз спортчилари ҳам ўз омадларини синаб кўришади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Шу мақсадда Ўзбекистон каратэ WKF терма жамоаси аъзолари Тошкент-Моксва-Париж йўналиши орқали “модалар Ватани”га жўнаб кетишди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чортоқ туманидаги “GOLDEN NUTS NAMANGAN” МЧЖ иштирокида қурилган иссиқхоналар бўйича ижтимоий тармоқларда "13 миллиардлик "иссиқхона шоуси" деб номланган материал тарқалди. Туман ҳокимлиги ушбу хабарга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Чортоқ туманида аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида “Обод диёр” МФЙ ҳудудидаги “Баланд адир” массивида 2020 йилда 1000 та кичик ҳажмдаги иссиқхоналар барпо этиб фойдаланишга топширилган.

Мазкур иссиқхоналарни бунёд этиш учун жами 13,4 млрд сўм маблағ сарфланган, 1000 та янги иш ўринлари яратилиб, фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилди.

Жорий йилнинг 31 май ва 2 июнь кунлари бўлиб ўтган кучли шамол натижасида иссиқхоналарнинг 30-35 фоиз қисмига жиддий зарар етган.

Бу камчиликларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимлигида муҳокама йиғилиши ўтказилиб, йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлил қилиб чиқилди. Иссиқхоналарда жадал экиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–692-сон, 04.06.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга кўра, икки ёки ундан ортиқ давлат фуқаролигига эга чет эл фуқаролари қайси давлат фуқаролигига мансублиги тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича Ўзбекистонга кирган бўлса, Ўзбекистонда ўша давлатнинг фуқаролари ҳисобланади.

Ўзбекистондаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ таъминланади.

💳 Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқароларига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга – улар 16 ёшга тўлганида ёки ота-онасининг, васийларнинг (ҳомийларнинг) ихтиёрига кўра – бола туғилган пайтидан эътиборан ва 16 ёшга тўлгунига қадар идентификацияловчи карта берилади.

Идентификацияловчи карта қуйидаги амал қилиш муддатларига берилади:

🔸янги туғилган бир ёшгача бўлган болаларга – 2 йилга;
🔸бир ёшдан 16 ёшгача бўлган шахсларга – 5 йилга;
🔸16 ёшдан 60 ёшгача бўлган шахсларга – 5 йилга;
🔸60 ёшдан ошган шахсларга – 10 йилга.

Қонунга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:

● Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш ҳуқуқига эга;
● Ўзбекистон ҳудудида Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда мулк ҳуқуқидан фойдаланади;
● нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, иштирокчилари (аъзолари) бўлиши мумкин;
● давлат органларига, ташкилотларга ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга;
давлат хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга;
солиқ имтиёзларидан фойдаланиши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эга.

⚖️ 18 ёшгача бўлган
чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистонда туриш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Huquqiy axborot

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Матбуот котибларининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Қувонарлиси, ҳозирги кунда кўплаб матбуот котиблари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Матбуот котибларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Республикада кузатилаётган иссиқ туфайли самолётнинг асосий ва қўшимча двигателлари қўшилмай қолди.

Ижтимоий тармоқларда Қарши халқаро аэропортида самолёт ўт олмагани ва йўловчилар самолёт ичида иссиқда қолиб кетгани ҳақидаги видео юзасидан Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати изоҳ берди

Хабар берилишича, 2021 йилнинг 5 июнь куни Россиянинг “Royal Flight” авиакомпанияси Қарши халқаро аэропортидан ABG-2604 Қарши – Домодедово рейсини амалга ошириши лозим эди. Шу куни соат 13:32 да “Royal Flight”нинг Boeing-767-300 русумли самолёти Қарши халқаро аэропортига келиб қўнди. Аэропорт томонидан барча техник ва сервис хизматлари кўрсатилгач, соат 16:10 да барча йўловчилар самолётга чиқариб бўлинди.

Бироқ республикада кузатилаётган иссиқ туфайли самолётнинг асосий ва қўшимча двигателлари қўшилмай қолди. Самолёт компьютери параметрларини қайта териш ва бир неча бор двигателларни қўшишга қайта уринишлар ҳам иссиқнинг ҳаддан зиёд кучайиши оқибатида самара бермади. Асосий ва қўшимча двигателларни ишга тушириш имкони бўлмагач, табиийки, самолётнинг кондиционер тизими ҳам ишламади.

Таъкидланишича, халқаро фуқаро авиацияси қоидаларига кўра, йўловчилар самолётга чиқарилиб, ҳаво кемаси эшиклари ёпилгач, йўловчилар хавфсизлиги бўйича барча қарорлар самолёт экипажи командири томонидан қабул қилинади. Экипаж командири йўловчиларни тушириш ҳақида қарор қабул қилгач, йўловчилар самолётдан зудлик билан туширилди. Қарши халқаро аэропорти томонидан йўловчилар учун аэровокзалда барча зарур шароитлар яратиб берилди.

Самолёт 6 июнь куни тонгги соат 04:54 да белгиланган манзилга жўнаб кетди ва 329 нафар йўловчи Домодедово аэропортига соғ-саломат элтиб қўйилди, дейилади хабарда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Ургут туманида бир эркак бошқа шахсни бир неча маротаба мих тиқиб ўлдиргани ҳолати юзасидан

Республика Бош прокурори матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий муносабат билдирди.

☑️ Унда айтилишича, ҳолат бўйича ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official