Расмий хабарлар I Официальные новости
30.6K subscribers
27.7K photos
5.9K videos
52 files
26.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижга ишга кетиш билан боғлиқ масалалар, Корея Республикасида меҳнат фаолиятини олиб бориш тартиби ва хусусий бандлик агентликларидан жабрланган фуқаролар муаммоларига бағишланган матбуот анжумани

Савол. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хусусий бандлик агентликлари томонидан қанча фуқаролар хорижга ишга жўнатилди? Шунингдек, хорижга ишга жўнатаман деб алдаб уларнинг пулини олган фуқароларнинг сони қанча?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Forwarded from Hudud Inform
📌 Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади

🔰 Унга мувофиқ:

👉 фуқаролар томонидан субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкин;

👉 субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;

👉 субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади;

👉 уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#КОММУНАЛ_ИНТЕРВЬЮ

⁉️Нима сабабдан Тошкент шаҳридаги баъзи кўп қаватли уйларнинг иссиқлик тармоқларидан занг сув чиқмоқда?

Иссиқ сув йил давомида неча кунга ўчирилиши мумкин?

Аҳолининг кўпгина мурожаатларига сабаб бўлаётган мазкур саволларга “Тошиссиққуввати” ДУК муҳандиси Азиз Каримбеков жавоб қайтаради.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Байкулов Равшан Хайтмуротович 1984 йил 30 майда Сурхондарё вилоятида туғилган.

Р.Байкулов 2007-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахадирханова Нилуфар Данияровна 1980 йил 30 майда Тошкент шаҳрида туғилган.

Н.Бахадирханова 2001-2019 йилларда “Кафолат суғурта компанияси” акциядорлик жамиятида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Туризм ва спорт вазири матбуот котиби Лола Рахманбаеванинг маълум қилишича, Бухорода бўлиб ўтаётган "Ипак ва зираворлар" фестивалига вазирлик ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ОАВ вакиллари иштирокида инфо-тур ташкил этилди. Унда хорижий ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари қатнашмоқда.
_____________

Министерство туризма и спорта Республики Узбекистан совместно с хокимиятом Бухарской области организовало инфо-тур с участием представителей СМИ на фестивале «Шелк и специи» в Бухаре. В нем принимают участие представители иностранных и местных СМИ.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Олимпиячиларимиз сони яна биттага ошди, Сабина ҳам Токио-2020га боради

Батафсил

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📢 ЭЪЛОН!

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида эртага, 31 май куни

🕰 соат 12:00да

"Ўзбекистонда минимал истеъмол харажатлари қийматининг дастлабки ҳисоб-китоблари тўғрисида"
матбуот анжумани ўтказилади.

Матбуот анжуманида

🎙Илҳом Норқулов
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

🎙Жамшид Абруев
Молия вазири ўринбосари

🎙 Умид Алиев
ЮНИСЕФ эксперти

🎙Винаяк Нагараж
Жаҳон Банки эксперти

иштирок этади.

Матбуот анжуманига саволларни @rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

❗️ОАВ ходимлари ва блогерларни матбуот анжуманга таклиф қиламиз.

🔹Тадбир @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, UzReport TV ва O‘zbekiston 24 телеканаллари ҳамда АОКАнинг Youtube ва Facebookдаги тармоғи орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити ишида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида “яшил” тикланиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишларнинг муҳим йўналишларини қайд этди ҳамда бу борадаги халқаро ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в работе второго Международного саммита «Партнерство ради зеленого роста и глобальных целей – 2030», проходящего в Сеуле в формате видеоконференции.
В своем выступлении глава нашего государства обозначил ключевые направления проводимых в Узбекистане преобразований и поделился видением перспектив международного взаимодействия в области «зеленого» восстановления.

#Mirziyoyev #sammit #P4G #yashiltiklanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ССВ: давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этишни тезлаштириш бўйича вазифалар белгиланди

“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
ги Президент қарорига кўра, давлат тиббий суғуртаси тизими жорий этилишини тезлаштириш мақсадида 2021 йил 1 августдан бошлаб барча ҳудудларда босқичма-босқич қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширилади:

📌тиббий жиҳозлар, буюмлар, компьютер техникаси ва бошқа воситаларни хатловдан ўтказиш, шунингдек, тиббий ходимлар рўйхатини шакллантириш;

📌тиббиёт муассасаларини кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматларни кўрсатиш учун зарур бўладиган тиббий техника билан жиҳозлаш;

📌оилавий шифокор йўлланмаси асосида кафолатланган пакетга киритилган бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини ташкил этиш белгиланди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Махмудова Луиза Учқуновна 1964 йил 31 майда Бухоро вилоятида туғилган.

1982-2019 йилларда Оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамда Ўзбекистон нодавлат электрон оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Асака банк” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Носов Максим Михайлович 1987 йил 31 майда Тошкент шаҳрида туғилган.

2004-2021 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида, Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлилий мультимедиа марказида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
31 май куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Қуролли Кучларда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ва Қуролли Кучлардан резервга бўшатиш
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Улуғбек Қодиров, Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи
〰️〰️〰️

🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Болалар мактабга боришида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: ЮНИСЕФ ва Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Судьяларни лавозимларга тайинлашдаги очиқлик ва шаффофлик, уларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Судьялар олий кенгаши

〰️〰️〰️
📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати делегацияси икки ҳафта давомида Россия Федерациясининг барча ҳудудларида бўлди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати
хабарига кўра, ташриф доирасида ваколатли давлат ташкилотлари ва иш берувчилар вакиллари билан меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди ҳамда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз билан учрашувлар ўтказилди.

Делегациянинг Россия Федерациясига ташрифи тафсилотлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов "Sputnik" нашрига интервью берди.

👉 Интервьюни тўлиқ томоша қилиш

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
“Транспорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида “Транспорт тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, соҳанинг ҳар бир тармоғи ўз фаолиятига доир “Автомобиль транспорти тўғрисида”, “Темир йўл транспорти тўғрисида” қонунлар ва Ҳаво кодекси каби қонун ҳужжатларига эга.

Натижада транспорт тизимининг автомобиль, темир йўл, авиация, сув транспорти тармоқлари бир-биридан алоҳида, ўз йўналишида ривожланиб, улар фаолиятини мувофиқлаштирувчи алоҳида қонун мавжуд эмас эди.

Кўриб чиқилаётган Қонун эса соҳадаги бу каби камчиликларни бартараф этишда тармоқдаги қонун ҳужжатлари билан тенг юридик кучга эга бўлган, бир вақтнинг ўзида ишлайдиган, бир-бирини тўлдирадиган нормаларни белгилайди.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official