Расмий хабарлар I Официальные новости
29.5K subscribers
30K photos
6.42K videos
53 files
28.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Устувор йўналишлардаги қўшма дастур ва аниқ лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Юқори малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш борасидаги яқин шерикликни давом эттиришга келишиб олинди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию Российской Федерации во главе с министром здравоохранения Михаилом Мурашко.
Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения узбекско-российского практического сотрудничества в сфере здравоохранения.
Обсуждены вопросы реализации совместных программ
и конкретных проектов по приоритетным направлениям. Достигнута договоренность о продолжении тесного партнерства в вопросах подготовки высококвалифицированных медицинских работников.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️«Шаффоф қурилиш» тизими: бир ойда 400 миллиард сўмдан зиёд маблағ тежалган Бу ҳақда айни вақтда ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Президент маълум қилди: ✔️ «2021 йилда ишга туширилган «Шаффоф қурилиш» тизими орқали пудратчиларни очиқ-ошкора танлаб…
⚡️Коммунал хизматлар тарифлари маҳаллий кенгашларда тасдиқланади

Энди уй-жойларни сақлашнинг минимал хизматлари ва меъёрларини аҳоли билан келишган ҳолда маҳаллий кенгашлар тасдиқлайди.

📊 Бунда ҳудудий уй-жой коммунал хизмат бошқармаси тариф параметрларини бандма-банд асослаб, қиладиган ишлари ва кўрсатадиган хизматлари бўйича режаларини тақдимот қилади. Бу ҳақда Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

📌 Ижтимоий реестрга кирган эҳтиёжманд оилаларга уй-жойларни сақлашда мажбурий тўловлар учун субсидия ажратилади. Бугунги кунда республика бўйича моддий ёрдам олувчилар рўйхатидаги 150 мингта хонадон аҳолисининг тўлов қобилияти паст.

🚸 Давлат раҳбари йиғилишда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Ш.Ҳидоятов, Қурилиш вазири Б.Зокиров, Кадастр агентлигига (Умаров) вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга, икки ой муддатда бошқарув компаниялари хизмат кўрсатадиган массивлар чегараси, улар ҳудудидаги мактаб, боғча, поликлиника ва бошқа объектларни аниқ белгилаб бериш бўйича кўрсатмалар берди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Тадбиркорлар 105 та яроқсиз уй ўрнига кўп қаватли уй-жойлар қуриб беради

Жорий йилда Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Тошкент вилояти, Хоразм, Фарғона ва Тошкент шаҳри ҳокимлари жами 105 та яроқсиз уй ўрнига тадбиркорлар томонидан кўп қаватли уй-жойлар қуриб бериш ташаббуси билдирилган.

Видеоселекторда ушбу ҳудудлар раҳбарларига бир ой муддатда реновация асосида тадбиркорлар томонидан қуриладиган уйлар бўйича барча ташкилий масалаларни ҳал қилиб бериш вазифаси қўйилди.

🏗 Шунингдек, жорий йилда 66 та уй маҳаллий бюджет ҳисобидан ёки тадбиркорлар билан бирга қуриб берилади. Шунингдек, жорий йилда 456 та авария ҳолатидаги уйларни таъмирлаш ишларини якунига етказиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

💰 Ушбу мақсадларга жорий йилда Молия вазирлиги 100 миллиард сўм, вилоят ҳокимлари 60 миллиард сўм ажратиши бўйича топшириқлар берилди.

Бундан ташқари, жорий йилда 2 минг 400 та, келгуси икки йилда 4 минг 100 та кўп квартирали уйлар таъмирланади.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Медиа-майдонида “тоза ахборот”ни топиш тобора мураккаблашиб бормоқда

Адлия вазирлигида журналист ва блогерлар учун “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда ОАВни роли” мавзусида семинар ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидлангандек, ахборот замонида журналист касбининг вазифаси ҳам, моҳияти ҳам ўзгариб бормокда.

Интернет тармоғининг ривожланиши ва ахборотнинг тезкор тарқалиши туфайли журналистнинг кичкина хатоси алоҳида бир шахснинг ёки бутун бошли давлатнинг обрўсига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Катта нашрларда эълон қилинган нотўғри маълумотлар туфайли қимматбаҳо қоғозлар бозорида нархлар тушиши, журналист томонидан етказилган нохолис ахборот сабаб бегуноҳ инсонлар- нинг жазоланиши тез-тез учраб турибди.

Журналист ахборотнинг тўғрилиги, ҳаққонийлиги ва ишончлилигига масъул экани ҳаммага маълум. Аммо нима учундир замонамиз медиа-майдонида “тоза ахборот”ни топиш тобора мураккаблашиб бормоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
БМТнинг Европа Статистиклар Конференциясининг расмий веб-сайтида илк маротаба ўзбек тилида маълумотлар жойланди

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Статистиклар Конференциясининг расмий веб сайтида инглиз, рус, франсуз тиллари билан бир қаторда илк маротаба ўзбек тилида ҳам маълумотлар жойланди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳудудида 2021 йили синов тариқасида, 2023 йилда оммавий аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга ошириш белгиланган. Шу муносабат билан ҳозирги вақтда қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Давлат статистика қўмитасининг томонидан “Европа Статистиклар Конференциясининг 2020 йил раундида аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш бўйича тавсиялари” ўзбек тилига таржима қилинди ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Статистиклар Конференциясининг расмий веб сайтида жойланди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш ва уларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Шаҳарларда айрим мавзеларни малакали бошқарув-сервис компанияларига бериш, тўловларни биллинг тизимида амалга ошириш бўйича ягона электрон платформани ишга тушириш вазифаси қўйилди.
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузурида уйларни таъмирлашни молиялаштириш бўйича махсус жамғарма ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам строительства и совершенствования обслуживания многоквартирного жилья.
Определены меры по передаче обслуживания некоторых массивов в городах квалифицированным управляющим сервисным компаниям, запуску единой электронной платформы по приему платежей.
При Министерстве жилищно-коммунального обслуживания будет организован специальный фонд по финансированию ремонта домов.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #xizmatkursatish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Иссиқлик электр станциялари" АЖнинг 2021 йил 1-чоракдаги фаолияти асосий кўрсаткичлари

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хорижга ишга кетиш билан боғлиқ масалалар, Корея Республикасида меҳнат фаолиятини олиб бориш тартиби ва хусусий бандлик агентликларидан жабрланган фуқаролар муаммоларига бағишланган матбуот анжумани

Савол. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хусусий бандлик агентликлари томонидан қанча фуқаролар хорижга ишга жўнатилди? Шунингдек, хорижга ишга жўнатаман деб алдаб уларнинг пулини олган фуқароларнинг сони қанча?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Forwarded from Hudud Inform
📌 Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинади

🔰 Унга мувофиқ:

👉 фуқаролар томонидан субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкин;

👉 субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;

👉 субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади;

👉 уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#КОММУНАЛ_ИНТЕРВЬЮ

⁉️Нима сабабдан Тошкент шаҳридаги баъзи кўп қаватли уйларнинг иссиқлик тармоқларидан занг сув чиқмоқда?

Иссиқ сув йил давомида неча кунга ўчирилиши мумкин?

Аҳолининг кўпгина мурожаатларига сабаб бўлаётган мазкур саволларга “Тошиссиққуввати” ДУК муҳандиси Азиз Каримбеков жавоб қайтаради.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Байкулов Равшан Хайтмуротович 1984 йил 30 майда Сурхондарё вилоятида туғилган.

Р.Байкулов 2007-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official