Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
АОКАдаги матбуот анжуманидан: 🔹Тез тиббий ёрдам хизматига дори-дармон ва тиббий буюмлар сотиб олишга ажратилган маблағ (миллиард сўм) 🔹2016-2021 йилларда тез тиббий ёрдам хизмати фаолиятининг ўзгариши 🔹Политравма ва қон-томир ўткир касалликлари туманлараро…
АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика шошилинч тез тиббий ёрдами илмий маркази мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжумани тафсилотлари:

〰️〰️〰️
📌 2019 йилда 79 та, 2020 йил давомида эса 42 та ҳолатда тез тиббий ёрдам ходимларига нисбатан тажовуз қилинган, айниқса, ўтган йили бу ҳолат Андижон (9 та ҳолат) ва Фарғона (9 та ҳолат) вилоятларида кўпроқ кузатилган. 2021 йилнинг 5 ойида эса тез тиббий ёрдам ходимларига нисбатан тажовузлар 11 тани ташкил қилди.

🏥 Ўзбекистонда Марказий Осиёда биринчи бўлиб бош миянинг қон-томир нуқсонларини диагностика қилиш ва хирургик даволаш операцияси, кўп томирли аорто-коронар шунтлаш операцияси (88,6 фоизи ишлаб турган юракда) бажарилди.

💊 2016 йилда «Тез тиббий ёрдам» тизимида битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағ 745 сўмни ташкил этган бўлса, айни пайтда ушбу кўрсаткич ўртача 7700 сўмни ташкил этади.

〰️〰️〰️
📄 Батафсил
📸 Фото

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Жорий йилда саноат корхона ва ташкилотларида жами 15та бахтсиз ҳодиса рўй берган. Унинг 5тасида ўлим ҳолати қайд этилган

Бу ҳақда АОКАда Кўмир, кон-руда ва норуда соҳаларида саноат хавфсизлиги инспекцияси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

———-
📈 Жорий йил бошидан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Кўмир, кон-руда ва норуда соҳаларида саноат хавфсизлиги инспекцияси ходимлари томонидан назорат остидаги корхона ва ташкилотларда жами 444 та давлат назорати ва 1150 та назорат-профилактика ишлари ўтказилиб, 5931 та саноат хавфсизлиги, ҳамда кончилик ишларини ва ер ости бойликларидан бехатар фойдаланиш талаблари ва қоида бузилишлари аниқланди.

▫️Хавфли ишлаб чиқариш объектларида авариялар ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида 12 ҳолатда хавфли ишлаб чиқариш объектларида ишлар вақтинча тўхтатиб қўйилди ва ишчилар бехатар жойга олиб чиқилган.

▪️Шунга қарамасдан, Кўмир, кон-руда ва норуда соҳаларида саноат хавфсизлиги инспекцияси назорат остидаги корхона ва ташкилотларда жами 15 та бахтсиз ҳодиса рўй берган. Улардан 1 таси гуруҳий, 2 таси енгил, 7 таси оғир ва 5 таси оқибати ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалардир.

🖇 Содир бўлган бахтсиз ҳодисалар текшириш якунлари бўйича 9 та ҳужжат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тақдим этилган.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Вакцинация нима? Эмлашнинг аҳамияти нимадан иборат? Оммавий эмлаш нима учун керак? Коронавирус инфекциясига қарши эмлашнинг аҳамияти ҳақидаги видеоролик орқали мазкур саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.

💠 Видеоролик Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тақдим этилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Қандай қилиб арзон ва қулай шартларда кредит олиш ва уй-жойга эга бўлиш мумкин?

Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак?

Агар ўз маблағи етмаса, фуқаро қариндошлари ёрдамидан фойдалана оладими?

Уй-жойнинг қиймати ва нархи қандай ҳисобланади?

Субсидия олиш шартлари нималардан иборат?

Банк кредит ажратишни рад этса, фуқаро қаерга мурожаат қилиши зарур?

📲Ижтимоий тармоқлар ҳамда ишонч телефони орқали келиб тушаётган шу ва мавзу доирасидаги бошқа саволларга Марказий банкнинг Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилиш департаменти директори Камрон ЎТБОСАРОВ жавоб берди.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
“Ўзбекнефтгаз”: “Андижон нефть базаси” МЧЖдаги талон-тарож ва йўл қўйилган камчиликлар ортидан 10 нафар масъул мансабдор лавозимидан озод этилди

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2019–2021 йиллар давомида "Андижон нефть базаси" МЧЖ ва унинг филиаллари томонидан биржа савдолари орқали сотиб олмасдан, ноқонуний тарзда истеъмолчиларга юклаб жўнатган нефть маҳсулотлари хозирги кундаги харид нархлари билан солиштириб ҳисобланганда, Жамият ва унинг филиаллари кўрадиган зарар миқдори жами 6 240 470,1 млрд сўмни ташкил этмоқда.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Метрополитен истеъмолчилари муаммолари ўрганилди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан пойтахт метрополитени йўловчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борилган ишлар натижаларига кўра, истеъмолчиларга бевосита метрополитенда йўловчиларни ташиш билан боғлиқ муносабатларни ҳуқуқий тартибга солувчи норматив ҳужжатлар амалда мавжуд эмаслиги  маълум бўлди. 

Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, ташкилот томонидан Транспорт вазирлигига истеъмолчилар ҳуқуқлари ва хавфсизлигини тўлақонли таъминлаш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифлар тақдим этилган.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live | Термиздан гапирамиз

Афғонистон билан ўзаро савдони янада эркинлаштириш, икки давлат тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятда кенг иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ўзаро савдо ҳажмларини ошириш мақсадида ўтказилаётган бизнес форум доирасида "Made in Uzbekistan" миллий маҳсулотлар кўргазмаси қизғин давом этмоқда. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
-- Выставка национальных товаров "Made in Uzbekistan" становится все оживленнее. Она вызывает огромный интерес среди участников бизнес-форума, организованного в целях дальнейшей либерализации взаимной торговли с Афганистаном, создания благоприятных условий для широкого участия субъектов предпринимательства во внешнеэкономической деятельности обеих стран.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
“Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамиятини тугатиб, унинг ваколат ва вазифаларини бошқа тузилмаларга ўтказиш таклифи маъқулланди.
Президент далагача етиб борадиган хизматлар тизимини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.
“Агробанк” томонидан 150 миллиард сўмлик кредит линияси очиш, хусусий сектор вакилларига молиявий имтиёзлар бериш вазифаси қўйилди.

Состоялось совещание по совершенствованию системы защиты растений.
Одобрено предложение об упразднении АО «Узагрохимоя», передаче ее полномочий и функций другим структурам.
Президент указал на необходимость организации широкой сети оказания услуг, доступной каждому фермеру.
Поставлена задача открыть кредитную линию на 150 миллиардов сумов в “Агробанке”, предоставить финансовые преференции частному сектору.

#Mirziyoyev #yigilish #qishloqxujaligi #agroxizmat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
26 май куни ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнлари
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Ёз мавсуми билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар, ёнғин ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

📢 Тадбирлар режасида ўзгаришлар бўлса, қўшимча маълумот берилади.

https://t.me/aoka_uz
📊 Инфографика: Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти давлатлари билан савдоси (2020 йил)

📈 Инфографика: Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдоси (2021 йил, март)

〰️〰️〰️

📊 Инфографика: Торговля Узбекистана со странами Организации экономического сотрудничества (2020 г.)

📈 Инфографика: Торговля Узбекистана со странами СНГ (март, 2021 г.)

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмаси раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Хотамова Нилуфар Мустафоевна 1976 йил 26 майда Бухоро вилоятида туғилган.

Н.Хотамова 1998-2019 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясида, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал Демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида турли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Давлат ва жамиятда коррупцияга қарши курашиш механизмлари ва стандартларини жорий этиш масалалари

〰️〰️〰️〰️
📢 26 май куни соат 16:00да
АОКА анжуманлар залида ушбу мавзуда матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ва мутасаддилари иштирок этади.

📲 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.me/aoka_uz