Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Таълим тизимида 2 мингдан ортиқ чет тили ўқитувчилари лавозими вакант бўлиб қолмоқда” – Шавкат Мирзиёев
__

"В системе образования вакантными остаются более 2 тысяч должностей преподавателя иностранного языка" - Шавкат Мирзиёев

@maxsus_rakurs
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Ҳар бир идорада ҳафтанинг бир куни хорижий тилларни ўрганиш куни этиб белгиланади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Ҳар бир вазирлик, идора, давлат компаниялари ва йирик хусусий корхоналарда чет тилларини ўрганишни оммалаштириш мақсадида ҳафтанинг бир куни хорижий тилларни ўзлаштириш ва ўрганиш куни этиб белгиланади.

Бунинг учун, вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар олийгоҳ ва хусусий таълим ташкилотлари мутахассисларини шартнома асосида жалб қилиб, ходимларга чет тилини ўргатишни ва хорижий тилларда ишлашни йўлга қўяди.

https://t.me/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

Сўнгги кунларда жаҳонда коронавирус инфекцияси тарқалиши ҳолати янада кескинлашиб, бир қатор давлатларда такроран кучайтирилган карантин чекловлари жорий этилмоқда. Хусусан, бугунги кунга келиб дунё миқёсида 155 млн.дан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтириш ҳамда 3,24 млн.дан зиёд ўлим ҳолатлари аниқланиб, АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ва Туркия каби давлатлардаги эпидемиологик вазият кескин ёмонлашиб бормоқда.

📈 Мамлакатимизда ҳам коронавирус инфекциясини юқтириш бўйича кунлик кўрсаткич апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб 300 дан ошган бўлса, ушбу кўрсаткич жорий йил 6 май ҳолатига 450 дан ошганлиги ҳам фуқароларимиз томонидан карантин чекловларига амал қилиш масъулиятини янада оширишни тақозо этмоқда.

📂 Шу муносабат билан аҳоли саломатлигини сақлаш, мамлакатда эпидемиологик вазият кескинлашувига йўл қўймаслик мақсадида юртимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш байрами билан боғлиқ оммавий тадбирларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПҚ–5081-сон қарори билан тасдиқланган 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури доирасида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш зарур.

Бунда юқоридаги дастурда назарда тутилмаган бошқа ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади. Ушбу карантин чекловига риоя этилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ҳокимликлар, Миллий гвардия, ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан назорат қилинади.

https://t.me/aoka_uz
Чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилиши маълум қилинди.
Кейинги уч йил давомида мактаблардаги 53 минг нафар чет тили ўқитувчиларининг барчаси халқаро сертификат олиши зарурлиги таъкидланди.
Чет тиллари бўйича энг яхши мактабларни аниқлаш учун Президент соврини таъсис этиладиган бўлди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования системы изучения иностранных языков.
Принято решение об организации Агентства популяризации изучения иностранных языков при Кабинете Министров.
В течение следующих трех лет у всех 53 тысяч школьных учителей иностранных языков должны быть международные сертификаты, указано на совещании.
Будет учреждена Президентская премия для школ с лучшим преподаванием иностранных языков.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #chettillari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔰 Бугун, 7 май куни режалаштирилган БРИФИНГЛАР:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида эълон қилинган «Бўлажак олим» танлови ҳақида
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Маҳаллийлаштириш дастури доирасида қилинаётган ишлар, ишлаб чиқарилаётган янги маҳсулотлар
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мастура Ҳайитова, "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Тизимга киритилаётган янгиликлар, қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар моҳияти
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Муҳаммазоир Ўринбоев, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️
● Мавзу: 7 май – Алоқачилар куни муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида амалга оширилган сўнгги янгиликлар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шерзод Аҳматов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
2021 йилнинг 6-7 май кунлари Андижон, Наманган ва Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари кузатилди.

ФВВ ахборот хизмати маълум қилишича, табиий офат оқибатида Андижон вилояти «Қирғиз» канали орқали оқиб келган сел оқимлари Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа туманидаги кўчалар орқали 278 та турар-жойларнинг яшаш хонадонлари ва ҳовлисига кирган.

Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишга қаратилган қидирув-қутқарув ишлари давомида Хонабод шаҳар, «Тейит» МФЙ, Қорабоғиш кўчасида яшаган 2 нафар вояга етмаган фуқаронинг жасадлари ФВБ ёнғин-қутқарув бўлинмалари шахсий таркиби томонидан топилган.

Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардия, Транспорт, Энергетика вазирликларининг куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда табиий офат оқибатлари бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
💰 Иқтидорли ёшлар ўртасида «Академик ҳаракатчанлик» дастури ва «Бўлажак олим» танлови учун 50 млрд сўм пул ажратилган

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

🧬Жорий йилнинг апрель ойи охирида Инновацион ривожланиш вазирлиги “Бўлажак олим” танловини эълон қилди ва мазкур танловга ҳужжатлар қабул қилиш бошланди.

Мазкур танловда уч йўналишдаги лойиҳалар бўйича аризалар қабул қилинади.

🔹Илмий ғоялар

🔹Стартап лойиҳалар

🔹Илмий лойиҳалар молиялаштирилади.

📨 Айни кунларда иккита йўналиш бўйича, яъни илмий ғоялар ва стартап лойиҳаларга аризалар қабул қилиняпти. Танловда илмий даражаси, унвони, мансаби ва иш жойидан қатъи назар 40 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этиши мумкин. Бунда битта иштирокчи фақат битта лойиҳаси билан қатнашиши талаб этилади. Бир фуқаронинг танловнинг икки ёки учта йўналиши бўйича лойиҳалари молиялаштирилмайди.

🚫 Бир календарь йили давомида эълон қилинган танлов доирасида ғолиб деб топилган талабгорлар шу давр ичида навбатдаги танловларда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

🔎Танлов доирасида келиб тушадиган илмий ғоялар, илмий ва стартап лойиҳаларни турли вазирлик, идоралар, олий таълим ва илмий муассасалар, хусусий сектор вакилларидан иборат Танлов комиссияси кўриб чиқади. Бунда зарур ҳолларда тор ихтисослашувдаги мутахассисларни, жумладан, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотлар мутахассисларини қўшимча равишда илмий ғоя, илмий ва стартап лойиҳаларни кўриб чиқиш жараёнига жалб қилиш мумкин.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Қашқадарё дарёсига шаҳар канализацияси оқова сувлари оқизилгани аниқланди. Камчилик бартараф этилди, масъулларга нисбатан маъмурий баённома тузилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё дарёсига шаҳар канализацияси оқова сувлари оқизиб қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда одамлар бу дарёда чўмилиши, шунингдек, сувдан чорва суғорилиши айтилган.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, Қарши шаҳар «Сув оқова корхонаси»га қарашли «Соҳил бўйи» канализациялар насос станциясининг насосидаги носозлик туфайли канализация тармоғидан оқиб чиқаётган оқова сув Қашқадарё дарёсига оқизилган.

Айни пайтда канализациялар насос станциясидаги камчиликлар бартараф этилган. Қарши шаҳар «Сув оқова корхонаси»нинг масъул ходимларига нисбатан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72 моддаси 1-қисми (сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Назокат Абдуқундузова, Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

📲"Бўлажак олим" танловига ҳужжатлар Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг www.yoshlarakademiyasi.uz сайтидаги “Танловлар” рукнига онлайн тарзда юкланади.

🗳Танлов доирасида Илмий ғоялар бўйича таклифлар жорий йилнинг 20 июнь куни соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

🗳Танлов доирасида Стартап лойиҳалар бўйича таклифлар жорий йилнинг 31 май соат 18:00 га қадар қабул қилинади.

Батафсил

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентда «Бессмертний полк» акциясини ўтказишга рухсат берилгани ҳақидаги хабарлар расман рад этилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда 9 май куни пойтахтда «Ўлмас полк» («Бессмертний полк») акциясини ўтказишга рухсат берилгани тўғрисида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Аниқлик киритилишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Муҳтор Муҳитдинов пойтахтда «Ўлмас полк» акциясини ўтказиш бўйича қилинган мурожаатни ўрнатилган тартибда Тошкент шаҳар ИИББ ва ЙҲХБга йўналтирган. Бироқ интернетдаги хабарда ёзилганидек, мазкур мурожаатга «Принять к исполнению в установленном порядке» тарзида эмас, балки «Ўрнатилган тартибда кўриб чиқилсин», яъни «Рассмотреть в установленном порядке» дея имзо чекилган.

Таъкидланишича, мутасадди раҳбарнинг топшириғини нотўғри таржима қилиш оқибатида англашилмовчилик юзага келган. Натижада кенг жамоатчиликка «мутасаддилар мазкур акцияни ўтказиш учун рухсат беришган бўлса-да, ҳуқуқ-тартибот идоралари бунга қарши чиқмоқда» деган мазмунда асоссиз хабар тарқатилмоқда.

"Ўлмас полк акцияси ташкилотчилари мурожаат қилган ҳеч бир мутасадди ташкилот томонидан бугунги пандемия шароитида мазкур оммавий тадбирни ўтказишга рухсат берилмаган", — дейилади баёнотда.

Ҳокимлик ахборот хизмати хабарида таъкидланишича, мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, бу йил мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларни карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, ихчам шаклларда ўтказиш чоралари белгиланган. Бундай чекловлар юзлаб одамлар иштирок этиши кўзда тутилган ‘Ўлмас полк’ оммавий тадбирига ҳам дахлдор эканини унутмаслик лозим.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари Мастура Ҳайитова иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда маҳаллийлаштириш дастури доирасида қилинаётган ишлар, ишлаб чиқарилаётган янги маҳсулотлар тўғрисида маълумот берилди.
〰️〰️〰️〰️

📢Маълум қилинишича, 2021 йилда “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти корхоналарида 1 467,1 млрд сўмлик 26 турдаги маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

🌀Дастурга киритилган лойиҳаларнинг 17 тасини маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоиз бўлиб, маҳаллий хом-ашёлар асосида ишлаб чиқарилади.

📊 Жорий йилнинг январь-апрель ойларида 429,14 млрд сўмлик 23 турдаги маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган эди, амалда 23 турдаги 587,66 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилда ва режа 136,94 фоизга бажарилди. Шундан, 11,49 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

🖇 Йил якуни бўйича 26 турдаги 1 467,1 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

📦2020 йил якуни бўйича 23 турдаги
1 342,8 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Бу режага нисбатан 139,1 фоизни ташкил этди. Шундан 22,91 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

📍Дастурга киритилган лойиҳаларнинг 17 тасини маҳаллийлаштириш даражаси 100 фоиз бўлиб, маҳаллий хом-ашёлар асосида ишлаб чиқарилди.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мастура Ҳайитова, "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари:

Корхона томонидан енгил автомобиллар учун “Барс” шиналарининг янги ўлчамлари ўзлаштирилди ва ишлаб чиқариш бошланди. Қулай нархларга эга бўлган “Барс” бренди шиналари барча мавсум учун мўлжалланган бўлиб, ўлчам қатори замонавий бозорнинг турли эҳтиёжларини қондириш учун доимо кенгайиб бормоқда.

⚠️ Ҳар қандай қопламада яъни иссиқ, жазирама асфальт ёки музлаган йўлларда “Барс” шиналари қулайликни таъминлайди.

📹 Батафсил видеода

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official