Расмий хабарлар I Официальные новости
29.6K subscribers
29.9K photos
6.38K videos
53 files
28K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
​​Қашқадарёда “тадбиркор”нинг электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиши оқибатида давлат манфаатларига 2 миллиард сўмдан зиёд зарар етказилгани аниқланди

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, электр энергияси етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш борасидаги қонун ҳужжатлари ижросининг бажарилиши юзасидан 2021 йил 29 мартда “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими томонидан “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ ва Ғузор туман электр таъминоти корхонаси ходимлари иштирокида Ғузор туман Пахтазор МФЙда жойлашган “Китоб ип йигирув” АЖнинг электр энергиясидан фойдаланиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида “Китоб ип йигирув” АЖ тасарруфидаги 1000 кВАли трансформатор пунктида электр ҳисоблагич ўрнатилган бўлиб, бироқ Ғузор ТЭТК билан шартнома тузмасдан мазкур корхона томонидан электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Ўрганиш натижасига асосан таъминотчи томонидан “Китоб ип йигирув” АЖга ноқонуний равишда электр энергиясидан фойдаланиб келаётганлиги ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди. Шунингдек, электр энергияси тўлови учун 2 093 105 535 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди ҳамда тармоқдан ажратилди.

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Омбудсман бошчилигидаги навбатдаги мониторинг 22-сонли жазони ижро этиш муассасасига амалга оширилди.

Омбудсман ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу колонияда жазо ўтаётган шахсларга қийноқлар қўлланилмаётгани ва улар яхши шароитда сақланаётгани, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотлар нотўғри эканлиги аниқланди.

1700 ўринга мўлжалланган ушбу колонияда, ҳозирда 270 нафардан ортиқ маҳкумлар сақланмоқда.

Мониторинг давомида, Эксперт гуруҳи аъзолари колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг яшаш, овқатланиш, меҳнат қилиш ва тиббий ёрдам олиш шароитлари ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этиш ҳолатларини ҳам ўрганишди.

Колония ҳудудида тикувчилик, дурадгорлик, юмшоқ мебель ясаш ва бошқа касб-ҳунарга ихтисослашган 10 дан ортиқ цехлар мавжуд.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
💰Қишлоқ жойларда чет тиллари нодавлат ўқув марказларига 50 миллион сўмгача беғараз кўмак ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган чет тилларини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган видеоселекторда бу ҳақда маълум қилинди.

Республикада чет тиллари нодавлат ўқув марказларининг асосий қисми Тошкент шаҳрида жойлашган.

- "Болаларимизни қишлоқ жойларида хорижий тилни ўрганишига шароит яратишимиз керак. Марказга келиб ўқиш улар учун осон эмас; ётоқхона керак, кундалик харажати бор, узоқ масофада қийналади. Шунинг учун ҳудудлар имкониятларидан фойдаланиш керак, мактабларда ўқув курсларини очиш керак", деди давлат раҳбари.

✔️Президент вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига 1 июлдан бошлаб, қишлоқ жойларида 5 тадан чет тилларига ўқитиш нодавлат ўқув марказларини ташкил этиш бўйича танлов эълон қилиш, қишлоқ жойларида нодавлат ўқув марказлари ташкил этиш учун бўш бино ажратиш, керакли жиҳозлар ва адабиётлар сотиб олишга 50 миллион сўмгача бир марталик беғараз кўмак ажратиш йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилади

Бу ҳақда Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди:

«Чет тилларини ўқитишга урғуни бошқача қўйиш керак. Катта корхоналар қуриляпти, технологиялар ўрнатиляпти. Хорижий тилни мукаммал билиш зарурати юзага келяпти.

📌 Барча ҳудудлар раҳбарлари, таълимга алоқадор ташкилотлар ўзбек тилига бўлган эътиборимизни четда қолдирмай, чет тилларини ўргатиш бўйича жиддий шуғулланиши керак.

Мактаб, лицей, коллеж ва ОТМ битирувчилари камида 2 та чет тилини мукаммал билиши шарт», — деди Президент.

🔖 Мактабларда ишлаётган жами 53 минг нафар чет тили ўқитувчисининг атиги 4 фоизи миллий ва халқаро тил билиш тўғрисидаги сертификатларга эга. 11 минг нафар мактаб чет тили ўқитувчиларининг 49 фоизи тестдан ўта олмаган.

🏛 Президент Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилишини маълум қилди. Агентлик дунёда самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини боғча, мактаб, лицей, олийгоҳ ва ўқув марказларида жорий этиб, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришга кўмаклашади.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Hudud Inform
⚡️Президент: «Ҳокимлар ҳам энди чет тилини билиши керак»

Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан бошлаб давлат идораларига ишга қабул қилиш ва янги лавозимга тайинлашда хорижий тилни билиш мажбурий бўлишини маълум қилди.

Чет тилини яхши билган ходимларнинг иш ҳақига 20 фоизгача қўшимча устама белгиланади.

https://t.me/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Таълим муассасалари битирувчилари камида иккита чет тилини мукаммал билиши шарт
__

Шавкат Мирзиёев: Выпускники учебных заведений должны в совершенстве владеть как минимум двумя иностранными языками

@maxsus_rakurs
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Таълим тизимида 2 мингдан ортиқ чет тили ўқитувчилари лавозими вакант бўлиб қолмоқда” – Шавкат Мирзиёев
__

"В системе образования вакантными остаются более 2 тысяч должностей преподавателя иностранного языка" - Шавкат Мирзиёев

@maxsus_rakurs
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Ҳар бир идорада ҳафтанинг бир куни хорижий тилларни ўрганиш куни этиб белгиланади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Ҳар бир вазирлик, идора, давлат компаниялари ва йирик хусусий корхоналарда чет тилларини ўрганишни оммалаштириш мақсадида ҳафтанинг бир куни хорижий тилларни ўзлаштириш ва ўрганиш куни этиб белгиланади.

Бунинг учун, вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар олийгоҳ ва хусусий таълим ташкилотлари мутахассисларини шартнома асосида жалб қилиб, ходимларга чет тилини ўргатишни ва хорижий тилларда ишлашни йўлга қўяди.

https://t.me/aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

Сўнгги кунларда жаҳонда коронавирус инфекцияси тарқалиши ҳолати янада кескинлашиб, бир қатор давлатларда такроран кучайтирилган карантин чекловлари жорий этилмоқда. Хусусан, бугунги кунга келиб дунё миқёсида 155 млн.дан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтириш ҳамда 3,24 млн.дан зиёд ўлим ҳолатлари аниқланиб, АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ва Туркия каби давлатлардаги эпидемиологик вазият кескин ёмонлашиб бормоқда.

📈 Мамлакатимизда ҳам коронавирус инфекциясини юқтириш бўйича кунлик кўрсаткич апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб 300 дан ошган бўлса, ушбу кўрсаткич жорий йил 6 май ҳолатига 450 дан ошганлиги ҳам фуқароларимиз томонидан карантин чекловларига амал қилиш масъулиятини янада оширишни тақозо этмоқда.

📂 Шу муносабат билан аҳоли саломатлигини сақлаш, мамлакатда эпидемиологик вазият кескинлашувига йўл қўймаслик мақсадида юртимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш байрами билан боғлиқ оммавий тадбирларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПҚ–5081-сон қарори билан тасдиқланган 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури доирасида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш зарур.

Бунда юқоридаги дастурда назарда тутилмаган бошқа ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади. Ушбу карантин чекловига риоя этилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ҳокимликлар, Миллий гвардия, ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан назорат қилинади.

https://t.me/aoka_uz
Чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилиши маълум қилинди.
Кейинги уч йил давомида мактаблардаги 53 минг нафар чет тили ўқитувчиларининг барчаси халқаро сертификат олиши зарурлиги таъкидланди.
Чет тиллари бўйича энг яхши мактабларни аниқлаш учун Президент соврини таъсис этиладиган бўлди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования системы изучения иностранных языков.
Принято решение об организации Агентства популяризации изучения иностранных языков при Кабинете Министров.
В течение следующих трех лет у всех 53 тысяч школьных учителей иностранных языков должны быть международные сертификаты, указано на совещании.
Будет учреждена Президентская премия для школ с лучшим преподаванием иностранных языков.

#Mirziyoyev #videoselektor #talim #chettillari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🔰 Бугун, 7 май куни режалаштирилган БРИФИНГЛАР:

〰️〰️〰️
● Мавзу: Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида эълон қилинган «Бўлажак олим» танлови ҳақида
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Назокат Абдуқундузова, Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Маҳаллийлаштириш дастури доирасида қилинаётган ишлар, ишлаб чиқарилаётган янги маҳсулотлар
● Вақти: 11:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мастура Ҳайитова, "Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Тизимга киритилаётган янгиликлар, қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар моҳияти
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Муҳаммазоир Ўринбоев, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи

〰️〰️〰️
● Мавзу: 7 май – Алоқачилар куни муносабати билан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида амалга оширилган сўнгги янгиликлар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шерзод Аҳматов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
2021 йилнинг 6-7 май кунлари Андижон, Наманган ва Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари кузатилди.

ФВВ ахборот хизмати маълум қилишича, табиий офат оқибатида Андижон вилояти «Қирғиз» канали орқали оқиб келган сел оқимлари Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа туманидаги кўчалар орқали 278 та турар-жойларнинг яшаш хонадонлари ва ҳовлисига кирган.

Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишга қаратилган қидирув-қутқарув ишлари давомида Хонабод шаҳар, «Тейит» МФЙ, Қорабоғиш кўчасида яшаган 2 нафар вояга етмаган фуқаронинг жасадлари ФВБ ёнғин-қутқарув бўлинмалари шахсий таркиби томонидан топилган.

Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардия, Транспорт, Энергетика вазирликларининг куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда табиий офат оқибатлари бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official