Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Олмалиқда аёллар йўлнинг қатнов қисмини тўсиб қўйди.

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида аёллар томонидан йўлнинг қатнов қисми тўсилгани ҳақидаги фотосуратлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Олмалиқ кон металлургия комбинати ахборот хизмати изоҳ берди.

Таъкидланишича, Олмалиқнинг марказий кўчасида тўпланган аёллар шу йилнинг 1 апрель куни Олмалиқ шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази томонидан квота олишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакиллари иштирокида батафсил ўрганилаётганлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан вазият назоратга олингани маълум қилинди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Қишлоқ жойларидаги саноат зоналари ҳамда конлар ва карьерлар учун ер солиғи 10 бараваргача камайтирилади

Бу ҳақда Маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб олишга бағишланган Президент раҳбарлигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Шунингдек, қурилиш материаллари кластерларини, энг аввало, йирик корхоналар ва мавжуд инфратузилмага яқин ҳудудларда жойлаштириш зарурлиги ҳам қайд этилди.

💰"Мисол учун, Чуст, Фориш, Қоровулбозор, Шеробод туманларидаги цемент заводлари, Ўзбекистон туманидаги норуда конлари инфратузилмасидан фойдаланиб, бундай кластерларни ташкил этиш керак.Умуман, 24 та туманда инфратузилмани яхшилаш учун бюджетдан қўшимча 400 миллиард сўм, геология ишларини амалга оширишга 100 миллиард сўм ажратилади”,- деб таъкидлади Президент.

Вилоят ҳокимлари, йил якунига қадар 900 та лойиҳани ишга тушириш орқали 25 мингта иш ўрни яратишга масъул бўлиши талаб этилган.

"Aннақличев қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳалари учун 300 миллион доллар маблағлар жалб қилсин. Бунга қўшимча, лойиҳаларни кредитлашга давлат томонидан Саноатқурилишбанк орқали қўшимча 200 миллион доллар ажратилади.

Янги турдаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун, тадбиркорларга 15 миллиард сўмгача кафиллик берилади (ҳозирда 8 миллиард сўм).",- деди Шавкат Мирзиёев.

🏦 Миллий валютадаги кредитлар бўйича Марказий банк ставкасидан 10 фоизгача ортиқ қисми ва хорижий кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг 50 фоизи қоплаб берилиши маълум қилинди.

📉 Қолаверса, қишлоқ жойларидаги саноат зоналари ҳамда конлар ва карерлар учун ер солиғи 10 бараваргача камайтирилиши таъкидланди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Қирғиз-тожик можароси тугади

🇹🇯🇰🇬 Тожикистон ва Қирғизистон президентлари вазиятни телефон орқали муҳокама қилиб, май ойида учрашишга келишиб олдилар.

Айни пайтда барча турдаги қўшинлар ва ҳарбий техника доимий дислокация жойларига қайтмоқда.

▪️Фуқароларнинг эркин ҳаракатланиши учун йўллар очиляпти.
▪️1 май куни Боткен вилоятида икки мамлакат ҳукуматлараро комиссияларининг йиғилиши бўлиб ўтади.

🇺🇿 Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаровнинг шахсий алоқалари уларнинг Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашганидан кейин бўлиб ўтди. Ўзбекистон президенти томонларни вазиятни нормаллаштиришга чақирган эди.

Аввалроқ Тошкент Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва барча зиддият ва келишмовчиликларни фақат оқилона муроса асосида ҳал қилишга бир неча бор чақирган.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🌱📂 Ўзбекистонда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида қонунчилик базасининг ривожланиши

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️«Меҳр-5» операцияси

🛩 Ҳозиргина Тошкентга Яқин Шарқ ва Афғонистондан 95 нафар аёл ва болаларни қайтариб келган самолёт қўнди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Меҳр-1», «Меҳр-2», «Меҳр-3» ва «Меҳр-4» гуманитар операциялари доирасида 320 дан ортиқ ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилган эди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бу борадаги ишларни “ички талабни ўрганиш – импортни таҳлил қилиш – ресурс базасини аниқлаш – янги лойиҳалар ишлаб чиқиш” занжири асосида ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилиши белгиланди.
Саноат кооперациясини ривожлантириш, ҳар бир вилоятда саноат ярмаркалари ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по развитию местной промышленности в регионах.
Указано на необходимость организовать работу в этом направлении по цепочке «изучение внутреннего спроса - анализ импорта - определение ресурсной базы - разработка новых проектов».
На производстве стройматериалов будут специализированы 24 района.
Даны указания по развитию промышленной кооперации, проведению промышленных ярмарок в каждой области.

#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Ўзархив» агентлиги томонидан аҳоли учун жорий этилаётган янги хизмат турлари

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзархив» ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев мавзу юзасидан маълумот берди:

〰️〰️〰️
📂 «2021 йил I чорагида республика архивларига 24 830 та мавзули (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 141% ўсиш), 286 008 та ижтимоий-ҳуқуқий мазмундаги (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 147% ўсиш) сўровлар келиб тушган. Шундан, Давлат хизматлари марказлари орқали 230 651 та сўров келиб тушган, 42 260 нафар фуқаро бевосита архивга мурожаат этган. Архив ҳужжатлари асосида 178 412 та сўров ижроси бажарилиб, улардан 164 074 таси — ижобий, 14 353 таси эса — салбий жавобларни ташкил этади.

📮 Агентлик томонидан ишлаб чиқилган http://xotira.archive.uz/ сайти ишга тушурилган. Мазкур сайтда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабада Ўзбекистоннинг хиссасига доир, уруш қаҳрамонлари, жангчилар тўғрисида жуда кўплаб архив материаллари жой олган. 2021 йил бошидан 50 дан ортиқ уруш қатнашчилари тўғрисидаги янги маълумотлар сайтга киритилди. Материалларни яқин жойлашган давлат архиви ёки «Ўзархив» агентлиги электрон почтаси ёки ижтимоий тармоқдаги сахифаларига юборишингиз мумкин.

Ҳужжатларни олишга сўров юбориш ва ҳужжатларни архивдан олиш
қисми бўйича электрон ахборот алмашинувини таъминлаш йўлга қўйилди.

📎 Батафсил

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия тизими билан боғлиқ ишларда архив ҳужжатлари талаб этилмайдими? 👉 Жавоб

Судлар ва давлат архиви ўртасида ўзаро электрон ахборот алмашинуви нима беради? 👉 Жавоб

Анча аввал ишлагандим, энди пенсияга чиқишим керак, лекин меҳнат дафтарчамни тополмаяпман. Аниқ ишга кирган ва ишдан бўшаган йилларимни эслолмайман. Шундай ҳолда архив маълумотномаларини олиш имкони борми? 👉 Жавоб

Ташкилотларда архив ҳужжатларининг йўқолиши учун қандай чоралар кўрилади? 👉 Жавоб

〰️〰️〰️
📹 Бугун АОКАда «Ўзархив» агентлиги ахборот хизмати раҳбари Анваржон Алиев иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🔎 Темир йўллларда ташувлар хавфсизлигини таъминлашга доир 3577 та камчилик аниқланган.

🚙 Темир йўл кесишмаларида ҳаракатдаги таркибнинг автомашина билан тўқнашуви билан боғлиқ 9 та ҳолат қайд этилган, 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Фирдавс Хайриддинов темир йўлларда ҳаракат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди:

〰️〰️〰️
🔖 «53 та корхона ва ташкилотда ташувлар хавфсизлигига риоя қилиш юзасидан текширувлар ўтказилди. Бунда темир йўллларда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар, поездлар ҳаракати хавфсизлигини тартибга солувчи норматив ҳужжатларга риоя қилиниши, ходимларнинг сифат таркиби масалалларига алоҳида эътибор қаратилди. Жами 3577 та камчилик аниқланди, уларни баратараф этиш учун Инспекция томонидан бажарилиши мажбурий бўлган тегишли кўрсатмалар киритилган.

🛠 «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда вазирлик ва идораларнинг темир йўлларида поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган 1635 та профилактик тадбир ўтказилди.

🔰 Инспекция томонидан «Фойдаланишга топшириладиган ҳаракатдаги темир йўл состави хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги, «Темир йўл транспорти инфратузилмасининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда «Юқори тезликдаги темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳалари ишлаб чиқилган ва Транспорт вазирлигига киритилган.

Ҳозирда мазкур лойиҳалардан иккитаси тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш босқичида бўлса, яна бири Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилган.

🚨 Темир йўл кесишмаларида ҳаракатдаги таркибнинг автомашина билан тўқнашувлари бўйича 9 та ҳолат қайд этилган. Тўқнашувлар натижасида 2021 йилда 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Кесишмалардаги тўқнашувлар таҳлил қилинганда, барча ҳолатда автомобил ҳайдовчиларининг айби билан кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлаётгани аниқланган».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🏦 АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» томонидан журналистлар учун навбатдаги пресс-тур уюштирилди

Бу ҳақда Банк ахборот хизмати маълумот берди.

📞 Журналистлар банк қошида яқинда иш бошлаган «Контакт маркази» билан танишдилар. Мазкур марказ замонавий талаблар ва хорижий тажрибаларга мувофиқ фаолият юритмоқда.

💻 Шунингдек, журналистларга банк Инновацион ўқув маркази фаолияти ҳақида ҳам ахборот берилди.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official