Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Имтиҳон харажатлари қоплаб берилиши учун ёшлар қаерга мурожаат қилиши керак?

Бугун АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида мавзу юзасидан маълумот берилди:

〰️〰️〰️
🎓 «Тартибга кўра, имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатга GMAT, IELTS, TOEFL, GRE, SAT каби имтиҳонлар киритилган. Имтиҳон топшириш харажати 2021 йил 1 майдан бошлаб компенсация қилиниши бошлайди.

CAE, DAF, JLPT, HSK ва бошқалар бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан бошлаб компенсация қилинади.

🧑🏻‍💼 Ариза берувчи имтиҳон топшириш вақтида 31 ёшга кирмаган Ўзбекистон фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин.

Имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қопланади.

🌐 Ушбу давлат хизматини олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

📄 Сўровномага имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи квитанция ҳамда махсус сертификат PDF шаклида илова қилиниши керак.

🔎 Ёшлар ишлари агентлиги 15 кунда аризачининг сертификатини верификациядан ўтказади.

✏️ Сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, Ёшлар ишлари агентлиги 30 кунда махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб хорижий ташкилотга сўров юборади».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Имтиҳон топшириш харажати қандай талабларга асосан компенсация қилинади?

АОКАдаги матбуот анжуманида Давлат хизматлари агентлиги бўлим бошлиғи Аброр Мақсудов ушбу масалани қуйидагича изоҳлади:

〰️〰️〰️
«Имтиҳон топшириш харажати қуйидаги талабларга жавоб берганда компенсация қилинади:

🔹синовларнинг бири ёки бир нечтаси бўйича имтиҳон топшириш харажати компенсация қилиниши учун тўпланиши лозим бўлган юқори балл (даража)нинг минимал кўрсаткичи ёки ундан юқори натижа қайд этилганда;

🔹махсус сертификат берилган санадан бошлаб 180 календар кун ўтмасдан компенсация тўлашни сўраб мурожаат қилганда;

🔹махсус сертификатда кўрсатилган имтиҳон натижасининг ҳақиқийлиги ва тўғрилиги Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тасдиқланганда.

⚠️ СМС-хабар орқали
ижобий жавоб олганидан сўнг, ариза берувчи компенсацияни олиш учун ўзи танлаган Халқ банкининг филиалига мурожаат этиши керак».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
"Экономическое обозрение" журналининг 4-сонида Ўзбекистон Cавдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов билан "Ўзбекистон ССП: янги шароитдаги имкониятлар ва истиқболлар" мавзусида интервьюси чоп этилди.

Суҳбатнинг бир қисми ва баъзи тезисларни тақдим этамиз.

Сўнгги бир неча йил ичида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар:

✔️ ишбилармонлик муҳитини яхшилаш,
✔️ хорижий инвестицияларни жалб қилиш,
✔️ мулк ҳуқуқини мустаҳкамлаш,
✔️ коррупцияга қарши курашиш.

🔹Сўнгги йилларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар иқтисодиётни пандемия билан боғлиқ оқибатлардан изчил тикланишига ёрдам берди.

Қайси бизнес тармоқлари энг мақбул эканлиги ва нима учун?

Қандай қилиб муаммолар ҳал қилинди ва пандемиянинг салбий таъсири енгиб ўтилди?

❗️Эксклюзив интервьюни ўқинг

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ижтимоий тармоқда "Саводсиз, муомаласиз ЙПХ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати дастлабки расмий муносабатини билдирди.

⚡️Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 апрель куни соат 22:30ларда Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходими Х.Анваров Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган "Гумбаз" жоъме масжиди атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизмат олиб бораётган вақтида "Дамас" русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган. Ўзаро мулоқот вақтида ҳайдовчи томонидан ЙПХ ходимининг бодикамера мосламаси бўлмаганлиги ва ходимнинг муомала маданиятига эътироз билдирилган.

❗️Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

#Расмий_муносабат

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ: Нурафшондаги портлаш хонадон эгасининг газ ўғирлаши оқибатида келиб чиққан

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳридаги икки қаватли уйда газ портлаши натижасида бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ахборот хизмати ушбу портлашга нима сабаб бўлганини маълум қилди.

Маълум қилинишича, ўрганишлар жараёнида, маиший эҳтиёж учун табиий газни ўғирлаш натижасида 2 қаватли бинодаги уйлардан бирининг хонасида табиий газ тўпланиши содир бўлганлиги аниқланди.

Хонадон эгаси ҳисоблагични олиб ташлаб, газ қувурларини канализация сифони орқали улаб қўйиши, табиий газ сизиб чиқишига сабаб бўлган. Газ-ҳаво аралашмаси чақнаши натижасида бир киши вафот этди.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Жорий йилда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари инфратузилмасини яхшилаш учун 1 триллион 600 миллиард сўм маблағ ажратилиши таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев эндиги энг муҳим масала лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш эканини таъкидлади.

Состоялось совещание по вопросам реализации инвестиционных проектов в свободных экономических и малых промышленных зонах.
Отмечалось, что в нынешнем году на улучшение инфраструктуры свободных экономических и малых промышленных зон будет выделено 1 триллион 600 миллиардов сумов.
Президент Шавкат Мирзиёев указал на важность своевременного запуска намеченных проектов.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Айни пайтда “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖда модернизация ва қайта қуриш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ишлари давом эттирилмоқда

“Ўзбекнефтгаз”АЖ ахборот хизмати маълум қилишича, лойиҳа доирасида “Бухоро” нефтни қайта ишлаш заводи газойлни гидротозалаш қурилмасидаги еатализатор маҳаллий мутахассисларининг ўз кучи билан энг замонавий турига алмаштирилди. Натижада, Ўзбекистонда илк бор Евро-4 ва Евро-5 экологик тоифадаги дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш қаби бир қатор самарали ишлар йўлга қўйилди.

Жорий йилнинг 30-апрель, 1-май кунлари ушбу заводда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар билан ОАВ вакилларини яқиндан таништириш мақсадида пресс-тур ташкил этилмоқда.

Пресс-тур иштирокчилари нефтдан бензин ва дизель ишлаб чиқариш жараёнларини кузатиш имконига эга бўлишади. Хоҳловчилар эртага соат 09:00 га қадар 99-444-84-80 телеграм рақамига мурожаат этишлари мумкин.

Манзил: Бухоро вилояти. Сафар учун ҳаражатлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан қопланади.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ажимуратов Азамат Лепесбаевич 1990 йил 28 апрелда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Ажимуратов 2019-2020 йилларда Қорақалпоғистон ахборот агентлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 28 апрель куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу: Ички ишлар органлари фаолиятидаги танқидларга муносабат
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шоҳрух Ғиёсов, Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу: COVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰Матбуот анжумани

● Мавзу: Пенсия таъминотидаги янгиликлар, натижа ва истиқболдаги режалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу: Тизимда амалга оширилаётган ишлар, карантин лабароториясида 1 майдан пуллик хизмат кўрсатиш тўғрисидаги хабарларга изоҳ
● Вақти: 17:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Дурдона Очилова, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
Давлат божхона қўмитаси “Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётган товарларнинг божхона қиймати тўғрисида маълумот олиш” бўйича янги интерактив хизматни жорий қилди.

Ундан фойдаланиш учун ДБҚнинг расмий веб сайтига (www.bojxona.uz, www.customs.uz) кириш лозим.

Мазкур интерактив хизмат орқали исталган шахс маълум бир товарнинг Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги 10 та белгидан иборат ТИФ ТН кодини тўлиқ киритиши орқали республикага олиб кирилган ушбу товарга доир минимал ва максимал божхона қийматлари тўғрисидаги маълумотларни олишлари мумкин.

Мазкур маълумотлар сўнгги бир йил мобайнида божхона тўловларига тортиладиган импорт товарларнинг божхона қийматларини умумлаштирилиши асосида автоматик тарзда шакллантирилади.

Шунингдек, тақдим этилаётган маълумотларни юк жўнатиш ва ишлаб чиқариш мамлакатлари бўйича ҳам саралаш имконияти мавжуд.

Мазкур интерактив хизмат тавсиявий тусга эга бўлиб, товарларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб бевосита божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органи томонидан декларантга ёки божхона брокерига ўз ихтиёрида мавжуд бошқа нархлар тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўткир Уролбоевич Саидов Туризм ва спорт вазирининг зиёрат туризми бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди

Бу ҳақда вазирнинг матбуот котиби Лола Раҳманбаеванинг Telegram мессенжеридаги расмий каналида бу ҳақда маълум қилди.

Ў.Саидов бунга қадар у вазирнинг маънавий-маърифий масалалар ва давлат тили бўйича маслаҳатчиси эди.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарди.

〰️〰️〰️

Ички ишлар ходимларидан бирор масалада изоҳ сўрасак, улар ахборот хизматига мурожаат қилинг дейишади. Шу тўғрими?

✍️ Агар ИИО ходимига шикоят, савол ёки ариза билан мурожаат қилсангиз, сизга ёрдам беришга мажбур. Бу ходимларининг тўғридан-тўғри вазифаси.

🖇 Лекин ходимларнинг хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳаракатларига муносабат, изоҳ ёки ахборот олиш мақсадида мурожаат қилсангиз, ИИО тўғрисидаги қонунга асосан, ходим Сизга тушунтириш беришга мажбур эмас. Сиз бундай масалалар бўйича расмий ахборот беришга маъсул бўлган ИИОларининг Ахборот хизматларига мурожаат қилишингиз керак.

〰️〰️〰️

Йўлларда ЙҲХ ходимидан ташқари, масалан, ППС ходимлари автомашинамнинг ҳужжатларини текширишга ҳақлими? Боди камераси бўлмаса-чи? ГАИ ходими қоидабузарни шахсий транспортида таъқиб қилиши мумкинми?

📎 “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунга кўра, ҳар бир ИИО ходимига, хизматга тегишлилигидан қатъий назар, “зарур бўлган ҳолларда, транспорт воситаларини тўхтатиш, ҳайдовчини ва юкнинг ҳужжатларини текшириш ҳамда транспорт воситасини ва юкларни ташқи кўздан кечириш” ҳуқуқи берилган.

🔎 Ҳар бир ИИО ходими, хоҳ у ППХ, Профилактика, Жиноят қидирув ва бошқа бўлсин, вазият тақозо қилса, Сизни ёки автотранспортингизни текшириши мумкин.

🚔 Ундан ташқари, ИИО ходимига, ўз хизмат вазифасини бажариш чоғида, ташкилотлар ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий фойдаланиш ҳуқуқи берилган.

❗️Бу — қонуний талаб. Яъни, ходим, хизматни нафақат ўзининг шахсий транспортида, балки Сизнинг транспортингиздан фойдаланган ҳолда ҳам амалга ошириши мумкин.

🔗 Агар бўйсунмасангиз қонуний жавобгарлик бор. Бу жараёнда транспортингизга шикаст етса, зарар ўрнатилган тартибда қопланади. Ходимларнинг ҳаракатидан норози бўлсангиз шикоят қилишингиз мумкин.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шохруҳ Ғиёсов аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб қайтарди.

〰️〰️〰️

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Қашқадарё вилоятидаги йиғилишига Kun.uz мухбири нега киритилмади?

📈 Йиғилишда ички ишлар органларининг хизматига оид маълумотлар муҳокама этилганлиги учун, унга ОАВ таклиф этилмаган эди.

🖊 Kun.uz мухбири мурожаат қилган заҳоти, ИИБ ахборот хизмати томонидан, журналистга Ички ишлар вазирининг ташриф мақсади ва вазифалари ҳақида маълумот ва фотосуратлар ҳам берилган.

❗️Журналистни ички ишлар органи биносига киритмаслик, бу унинг журналистик фаолиятига тўсқинлик қилиш эмас. Сабаби, Ички ишлар органларининг бинолари махсус тоифаланган, қўриқланадиган объект ҳисобланади ва унга кириш-чиқишнинг махсус режими жорий этилади. Алоҳида таклифсиз у ерга киритилмайди. Шикоят, ариза ва мурожаат билан келган фуқаролар бундан мустасно.

〰️〰️〰️

Зангиота туманида профилактика инспекторининг фаолиятини “Facebook”да тўғридан-тўғри эфирга узатган блогер Отажоновни нега 10 суткага қамаб қўйилди?

🔗 21 апрель куни блогер Отажоновга Зангиота туманинг «Сарбозор» МФЙ профилактика инспекторининг қонуний талабларини бажармаганлиги ва хизмат бурчини бажаришга қаршилик кўрсатгани учун қонуний чора кўрилган. Блогер ўз қилмишидан пушаймон бўлган.

📹 ИИО ходимларини хизмат вазифасини бажараётган чоғида тасвирга олиш, тасвирни ижтимоий тармоқларга жойлаш ҳам тақиқланмаган. Фақатгина тасвирга олиш жараёнида ходимнинг ишига халақит бермаслик, жамоат тартибини бузмаслик, ҳуқуқбузарлик содир бўлган жойни тарк этиш бўйича талабларини бажаришингиз шарт бўлади.

〰️〰️〰️

Қурилиш моллари дўкони сотувчисиман. Бир ой аввал дўконимизга блогер келиб, «цементга кул аралаштиргансанлар», деб съёмка қилиб кетди. Мен унга тайёр маҳсулот олиб сотаман, мени айбим йўқ, интернетга расмимни қўйма десам ҳам суратимни интернетга тарқатибди. Нимага ундай қилдинг десам, «Президент блогерларга рухсат берган» – деб айтди. Шу тўғрими?

Нотўғри. Ҳеч бир фуқарони уларнинг рухсатисиз тасвирга олиш ва уни ижтимоий тармоқларда тарқатиш мумкин эмас.

🔰Фуқароларнинг шахсига оид маълумотлар – махфий. Шу жумладан, шахснинг тасвири ҳам унинг шахсига оид идентификацион белгиси ҳисобланади.

▪️Фуқароларни шахсига оид маълумотларини, уларнинг розилигисиз тарқатиш маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: янги истиқболлар

Халқаро пресс-клубнинг ёшлар масалаларига бағишланган навбатдаги сессиясида «Ёшлар дафтари», «Ёшлар дастурлари», «5 та ташаббус» ва бошқа кўплаб лойиҳаларнинг самарадорлиги муҳокама қилинади.

📺 Бугун соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» ва «UzReport» телеканалларида тўғридан-тўғри томоша қилинг.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ННТда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Батафсил - Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати лавҳасида

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official