Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Республика бўйича 163 мактаб (1,6%) ҳозирда масофавий таълим шакилига ўтказилган

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова мактабларнинг карантинга олиниши жараёнлари ва соҳага оид долзарб масалалар юзасидан маълумот берди.
〰️〰️〰️〰️

🚧 Мактабларда ўқитувчи ва ўқувчилар орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Санитария-эпидемиологик хизмат марказлари туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ва туман (шаҳар) ҳокимлигига таклиф киритиб, Ҳалқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ёки ҳудудий комиссия қарорлари билан айрим мактабларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилиб, 2 ҳафтага карантинга олинмоқда. Ушбу вақт мобайнида мазкур мактаблар онлайн тартибида фаолият юритади.

🏫Бугунги кун (22 апрель ҳолатига кўра), Республика бўйича жами 10008 та мактабдан 163 таси (1,6%) мактаблар масофавий таълим шаклига ўтказилган. Бу ракамлар Санитария-эпидемиологик хизмат марказларининг талабномаларидан келиб чиқиб, ўзгариб боради.

📺 2020-2021 ўқув йили учун “Онлайн мактаб” рукнида жами 17 298 та телевизион дарс ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида тасвирга олинган ва улардан
15 362 таси эфирга узатилган.

🌀“Онлайн мактаб” рукнидаги телевизион дарслар жорий йилнинг 25 майига қадар белгиланган телеканалларда эфирга бериб борилади. Шунингдек, uzeduonlinemaktab телеграм канали орқали ўқувчилар дарсларни қайта кўриб чиқиш имкониятлари ҳам мавжуд.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021/2022 ўқув йилида 6 ёшдан мактабга қабул қилинадими?

Педагог кадрларнинг аттестация жараёнларининг баҳолаш мезонлари қандай?

Жисмоний тарбия ўқитувчилари аттестациядан қандай ўтади?

📹 Батафсил видеода

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги контрабанда йўли билан кирган инсулин ҳақида эълон қилинган мақола юзасидан расмий муносабат билдирди

Anhor.uz сайтида пойтахт дорихоналарида контрабанда йўли билан кирган инсулин сотилаётгани ҳақида мақола чоп этилди.

Агентлик ахборот хизмати маълум қилишича, мақолада контрабанда йўли билан кирган инсулин Тошкентдаги 69 та дорихонада сотилаётганлиги лекин улар қайси дорихоналар эканлиги очиқланмаган ва ҳолат юзасидан тегишли тартибда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмасига мурожаат қилинмаган.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳаси ривожи учун 500 миллион доллар ажратилади

Бу ҳақда Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди:

✔️ «Бу жуда катта маблағ. Пулни мақсадли ва режали сарфлаш лозим. Ҳокимлар, ўз устингизда ишлашни билмайсиз. Президентнинг жамоасида ишлаган одам ё аравани тортади ёки кетади. Бу ҳам мардлик!» — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари хизмат кўрсатишга ажратиладиган маблағ қайси соҳаларга йўналтирилиши ҳақида маълумот берди:

💰«Туман ва шаҳарларнинг маблағлардан самарали фойдаланишига қараб, 1 сентябрдан кейинги 150 миллион долларни ажратамиз.

📍Бундан ташқари, Мирсоатов (Миллий банк) 28 та йирик ва ўрта шаҳарларда туризм, транспорт, тиббиёт, таълим объектлари, йирик савдо комплексларини ташкил этиш учун, шу йилнинг ўзида қўшимча 200 миллион доллар маблағ жалб қилади.

Демак, бюджетдан ва банклар томонидан қўшимча ажратиладиган маблағ жами 500 миллион доллар ёки 5,5 триллион сўмни ташкил этади, — деди Президент.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️"УзAвто Моторс" AЖ илк бор халқаро облигацияларини чиқаради

❗️2021 йил 22 апрел куни "УзAвто Моторс" AЖ Молия вазирлиги ёрдамида илк бора 300млн. AҚШ доллари миқдорида халқаро облигацияларининг чиқарилиши ва халқаро инвесторлар билан телеконференциялар ўтказилиши ҳақида жаҳон молия бозори иштирокчиларига эълон қилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

💠 Ташкиллаштирувчи bank-anderrayterlar Citi (АҚШ), MUFG (Япония), Natiksis (Франция) ва Raiffeisen Bank Internationl (Австрия) каби халқаро миқёсда етакчи банклардан иборат.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Айни вақтда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича Президент видеоселектор ўтказмоқда.

Шавкат Мирзиёев:

— 27 йил давомида тадбиркорлар кўп қийноқларга, текширувларга учраган, қамалганди. Бу ҳолат мени қийнарди, армоним бўлган. Биринчи кундан бошлаб одамларни инсофга чақириб, ҳамма текширувларни тўхтатиб қўйганимизни одамларимиз, тадбиркорларимиз сезяпти. Лекин кўп жойларда йўл, сув, қурилиш, тиббиёт, мактабгача таълим соҳасида коррупцияга йўл қўйиляпти. Пешона теримиз билан мана шундай оғир ва таҳликали замонда, коронавирус пандемияси пайтида иқтисодиётимизни барқарор қилиш, бир сўм пулни топиб халқимизга етказиш бўйича жуда катта ҳаракатлар қиляпмиз.

...Ўзингизга (вилоят, туман, сектор раҳбарларига қарата) савол беринглар, шундай пайтда иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш азоб эканлигини тушуняпсизларми?

Қонун устувор, жазо муқаррар бўлади!

Бугун ҳам (хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун) 500 миллион доллар ажратиляпти. Бу лойиҳалар ортидан неча минг янги иш жойи ташкил қилинади дегани. Одамларга манфаат бўлмаган жойларга пулларни сарфлашга йўл қўйилмайди.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Президент видеоселектор чоғида Самарқанд ва Андижон мисолида коррупцияга қарши курашиш сустлиги учун мутасаддиларни қаттиқ танқид қилди.
__

⚡️⚡️⚡️Президент во время видеоселектора жестко раскритиковал ответственных лиц за слабую борьбу с коррупцией на примере Самарканда и Андижана.

@maxsus_rakurs
Жорий йилда 24 трлн сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилда қарийб 16,4 млн тонна цемент (ўсиш 131 фоиз), 28 млн кв метр қурилиш ойнаси (138 фоиз), 2,6 млн ўрам обой (130 фоиз), 1,5 млн куб метр газоблок (1,5 баравар), 62 млн кв метр гипсокартон (102 фоиз) каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.

Қурилиш материаллари соҳаси бўйича 270 млн доллар экспорт амалга оширилиши кўзда тутилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сегодня под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития сферы услуг.

На совещании были рассмотрены вопросы создания беспрецедентных возможностей для развития сферы услуг как важной составляющей экономики, включая предоставление серьезной финансовой поддержки субъектам сферы.

Подписаться на канала https://t.me/studio_67
Ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан 42 мингта янги лойиҳа режалашитирилгани қайд этилди.
Бюджетдан ва Миллий банк томонидан хизмат кўрсатиш соҳасига жами 500 миллион доллар йўналтирилиши белгиланди.
Маҳаллаларда енгил конструкциялардан хизматлар маркази, шаҳар ва туман марказларида савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное развитию сферы услуг в регионах.
Отмечалось, что хокимиятами областей, районов и городов сформировано 42 тысячи проектов в этом направлении.
Определено выделение из бюджета и Национальным банком 500 миллионов долларов на развитие сферы.
Указано на необходимость организации центров услуг в махаллях с использованием легких конструкций, специальных торговых улиц в городах и районных центрах.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #xizmatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Божхоначилар автотранспорт воситаларининг “қалбаки” давлат рақамларини фош этишди

✍️ Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати маълумотига кўра, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости ҳамда Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқуқбузарлик ўз вақтида фош этилди.

Қўшни республика ҳудудидан мамлакатимизга кириб келган фуқаро С.М. бошқарувидаги “Volvo FH” русумли автотранспорт воситаси синчковлик билан божхона кўздан кечирувидан ўтказилганида, транспорт воситасининг салон қисмида, ҳайдовчи ўриндиғи орқасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, ноқонуний йўллар билан тайёрланган 4 дона “40А770АА”, 2 дона “40А234АА” ҳамда 2 дона “01А755АА” қалбаки давлат авторақамлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мессенжерлар ва сайтларда ҳам алкоголли ичимликлар рекламаси тақиқланган

Кўпчилик мамлакатларда алкоголь маҳсулотларини реклама қилиш чекловлари, уларнинг инсон соғлигига салбий таъсири ва ичкиликнинг ёшлар орасида тарқалишини олдини олиш мақсадида киритилган. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ҳам алкоголь ичимликлари рекламасига тақиқ ва чекловлар ўрнатилган.

Бироқ, Истеъмолқилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъекти “Шахмардон” МЧЖ томонидан “Instagram” тармоғида 2021 йил 13 апрель санасида алкоголь ичимликлари рекламаси жойлаштирилган.

Агентлик ходимлари томонидан берилган кўрсатмага асосан тақиқланган реклама ихтиёрий равишда қоидабузар томонидан олиб ташланди.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖ Бошқаруви раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Тиллабоев Хикматулло Рустамович 1982 йил 23 апрелда Андижон вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Х.Тиллабоев 2003-2019 йилларда “Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси” АЖнинг турли лавозимларида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун, 23 апрел куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
“Қурилиш материаллари соҳасига илм-фан ютуқларини жорий қилиш, инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқариш”
● Вақти: 10:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Жамшид Шерметов, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
“Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони аҳамияти
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Нодир Абдуқодиров, Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️
🔰Брифинг

● Мавзу:
СOVID-19 билан боғлиқ бугунги вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик ҳақида
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
"Ўзкимёсаноат” АЖ Комплаенс хизматининг 2021 йилнинг I чорак давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолият якунлари
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Мастура Ҳайитова, Ўзкимёсаноат" АЖ ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Мамлакатимизда оқова сув тизимини янада яхшилашга қаратилган лойиҳалар, ечимини кутаётган масалалар ва истиқболдаги режалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзсувтаъминот" АЖ мутасаддилари

〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🔐 Халқ банки коррупциядан холи муассасага айланади

Банк бошқарув раиси матбуот котиби Юнус Бўронов блогер Зафарбек Солижоновнинг телеграм каналида Халқ банки фаолиятига доир танқидий фикр-мулоҳазаларига расмий муносабат билдирди.

📝 Блогернинг постида сўнгги пайтларда молия муассасасида аниқланган ва фош этилган талон-тарожликлар, банкнинг янги ишга туширилаётган веб-сайтидаги хатоликлар ҳақида сўз юритилган.

Шунингдек, постда Президент фармонига кўра банк акциялари пакетини хорижий стратегик инвесторларга сотиш жараёни қачон жамоатчиликка очиқланиши ҳақида сўралган.

👉 Банк ахборот хизмати раҳбари кейинги йилларда Халқ банкида коррупциядан холи тизим яратишга киришилгани, муассасада 12 мингга яқин ходим фаолият юритиши ҳисобга олинса, бу жараённи жуда қисқа фурсатларда амалга ошириш осон кечмаслигини таъкидлаган.

✔️- Шунга қарамай, банк Ички назорат хизмати ҳамда дастурий тизимлар шарофати билан бу борада салмоқли натижаларга эришилмоқда. Яъни блогернинг ўзи таъкидлаганидек, талон-тарожликларни фош этишда банкнинг ўзи ташаббус кўрсатмоқда ва қинғир ишга қўл урган ходимлар жазосиз қолмаяпти,- дейди матбуот котиби.

‼️Президентимизнинг тегишли фармони ижроси, яъни банк акциялари пакетини хорижий стратегик инвесторларга сотиш жараёни ҳақидаги маълумотлар хусусида эса бу Халқ банки раҳбариятига боғлиқ эмаслиги маълум қилинган.

☑️ Шу биланбирга, ҳозирги кунда xb.uz веб-сайтининг янги версияси тест режимида ишга туширилган бўлиб, ундаги хато-камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш устида иш олиб борилаётгани билдирилган.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official