Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Қашқадарё ва Навоий вилояти ҳокимларига «ҳайфсан» берилди, айрим масъуллар эса лавозимидан озод этилди Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 8 апрель куни тадбиркорликни ривожлантириш ва жорий йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси бўйича…
⚡️Тадбиркорлик соҳаси шахсан Президент назоратида бўлади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди:

«Ҳамма ҳудуд ва сектор раҳбарлари бир ҳақиқатни тушуниб олишлари шарт: тадбиркорни қўллаб-қувватламасак, ишчи жойи яратмасак, натижамиз яхши бўлмайди», — деди давлат раҳбари.

❗️Президентимиз қанча кўп маблағ берилгани, шарт-шароит яратилгани билан вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарларининг дунёқараши ўзгармаётгани, яратилган имкониятлардан ҳалигача тўлиқ фойдалана олмаётганини қаттиқ танқид қилди.

Шавкат Мирзиёев соҳадаги камчиликларга тўхталиб, бу борада Қашқадарё ва Навоий вилоятларида аҳвол оғир эканини қайд этди.

📉 Салоҳияти юқори бўлган Қашқадарё вилоятида кичик бизнес ишлаб чиқарган саноат маҳсулотлари ҳажми аҳоли жон бошига атиги 1,9 миллион сўмга тўғри келиб, бу — республика кўрсаткичидан 2 баравар паст (3,5 миллион сўм). Қашқадарёда аҳоли жон бошига йиллик хизмат кўрсатиш ҳажми 3 миллион сўмдан ошмаган ёки бошқалардан 2 баравар кам.

Ушбу вилоятда ҳар минг нафар аҳолига тўғри келадиган кичик бизнес субъектлари сони атиги 4 та, уларда ишловчилар сони 16 нафардан иборат (республикада ҳар минг аҳолига 6 та тадбиркорлик субъекти ва уларда ишловчилар сони 30 тани ташкил қилади).

Навоий вилоятидаги 7 мингдан ортиқ тадбиркор муаммолар ечилмаётгани, улар фаолиятига тўсқинликлар бўлаётгани тўғрисида мурожаат қилган. Вилоятдаги жами 10 та кичик саноат зонасининг 72 гектар ёки 66 фоиз ерига бирорта лойиҳа жойлаштирилмаган.

«Бу — ҳудудлар ичида энг салбий кўрсаткич», — деди Президент.

Йиғилишда ўртача битта кичик бизнес субъектидан тушаётган солиқ тушуми Сирдарё, Бухоро ва Сурхондарёда — 40 миллион сўмни ташкил қилиб, республика кўрсаткичидан 1,5 баравар камлиги қайд этилди.

Давлат томонидан берилган ҳар 1 миллиард сўм молиявий кўмак ҳисобига Бухорода — 35 та, Андижонда — 27 та, Сурхондарёда — 23 та иш ўрни яратилган. Навоийда — бор-йўғи 15 та.

💼 Ҳудудий дастурлар доирасида 2 мингта лойиҳага кредит тўлиқ ажратилган бўлса-да, улар ишга тушмаган. Уларнинг асосий қисми Наманган (309 та), Сурхондарё (293 та), Қашқадарё (280 та), Хоразм (268 та)га тўғри келади.

Бу вилоят, туман (шаҳар) раҳбарлари жойларда кичик бизнес вакиллари билан етарли даражада мулоқот қилмаётганидан далолат бериши қайд этилди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🌙 Рамазон ойининг бошланиши 13 апрелга тўғри келади

«Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–5062-сон, 08.04.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қарорга кўра, Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Чекка ҳудудлардаги ер участкаларини 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйиш тартиби ишлаб чиқилади

Бу ҳақда Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёев бир ой муддатда олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ер участкаларининг бошланғич нархини 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйиш ваколатини маҳаллий кенгашларга бериш тартибини ҳукуматга киритиш ҳақида вазифа берди.

📌 Шунингдек, давлат раҳбари вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари бир ой муддатда кўп қаватли уйларнинг ертўласини хатловдан ўтказиб, тикувчилик, маиший техника, пойабзал таъмирлаш ва компьютер хизматлари каби фаолият турлари учун ажратиб беришни бошлаш ҳақида кўрсатма берди.

«Бунда ҳукумат томонидан бир ой муддатда бу ертўлалардан фойдаланишдаги чекловларни қисқартириш бўйича қарор қабул қилинсин», — деди Президент.

https://t.me/aoka_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев: «Қашқадарё вилоятида кичик бизнес ишлаб чиқарган саноат маҳсулотлари ҳажми аҳоли жон бошига республика кўрсаткичидан 2 баравар паст. Навоийда эса тадбиркорлар муаммолари ечилмаётгани бўйича энг салбий кўрсаткич»

📎 Шавкат Мирзиёев:
«В Кашкадарьинской области показатель продукции малого бизнеса на душу населения в 2 раза ниже республиканского показателя. А в Навои — худший показатель по решению проблем предпринимателей»

〰️〰️〰️

⚡️Президент
жойларда кичик бизнес вакиллари билан етарли даражада мулоқот қилмаётганидан турли даражадаги қатор раҳбарларни ишдан олди

📎 Президент
снял с работы ряд руководителей разного уровня за игнорирование проблем представителей малого бизнеса

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Президент тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратишни кўпайтириш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида Бош вазир ўринбосарлари С.Умурзоқов, Ж.Қўчқоров, адлия вазири Р.Давлетовга ер участкаларига инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаш тартибини кўриб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

💰 Марказий банкка тижорат банклари билан бирга жорий йилда оилавий тадбиркорликка ажратилаётган маблағларнинг камида 1 триллион сўмини (15 фоиз) хизмат кўрсатиш соҳасидаги янги лойиҳаларга йўналтириш топширилди.

💼 Андижон тажрибаси асосида кредитларнинг 70 фоизини кафолатли иш ўрни яратадиган кичик бизнес лойиҳаларига ажратиш кераклиги таъкидланди.

💵 Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 1 триллион сўми ҳисобидан банкларга узоқ муддатли ресурс ажратиб, экспортёрларга айланма маблағ учун “револьвер” кредитлар беришни бошлаш, тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча механизмларини кенгайтириш юзасидан ҳам кўрсатмалар берилди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Чекка ҳудудлардаги ер участкаларини 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйиш тартиби ишлаб чиқилади Бу ҳақда Президент раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. Шавкат Мирзиёев бир ой муддатда олис ва чекка ҳудудларда жойлашган ер участкаларининг…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Президент ер участкалари бошланғич нархини 50 фоизгача чегирма билан сотувга қўйиш ваколатини маҳаллий кенгашларга беришни таклиф қилди

〰️〰️〰️
⚡️
Президент предложил предоставить местным кенгашам право выставлять на продажу земельные участки со скидкой до 50 процентов к стартовой цене

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонда янги сиёсий партиялар рўйхатга олинадими? Рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай?

Адлия вазирлиги ахборот хизмати вазирликнинг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси бошлиғи Авазбек Мадаминов билан кенг қамровли суҳбатни
тақдим этди.

Youtube да кўриш

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Тадбиркорлик учун ер ва бинолар ажратиш, молиявий қўллаб-қувватлаш, саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларга ўзи яшайдиган маҳаллада шароит яратиб бериш зарурлигини таъкидлади.
Сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах и обеспечения занятости.
Даны поручения по выделению земельных участков и зданий, финансовой поддержке предпринимательства, развитию инфраструктуры промышленных зон.
Глава государства отметил необходимость создать условия, чтобы безработные могли работать в махаллях, где живут.
Поручено принять дисциплинарные меры в отношении руководителей, допустивших недостатки в работе.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган «Китобхонлик ҳафталиги» давом этмоқда.

https://t.me/aoka_uz
⚡️Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар клиринг тизими узилишларсиз ишлашда давом этмоқда

🏦 Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар клиринг тизими жисмоний ва юридик шахсларнинг тўловларини туну-кун 24/7 режимида амалга оширишга ихтисослашган тўлов тизимидир. Ушбу тизим орқали тўловларни қабул қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимларини ҳисоб-китоблар клиринг тизимига интеграция қилиш орқали аҳолига кўплаб қулайликлар яратилган.

Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 2 апрелдаги 7/7-1009-сонли хати орқали жорий йилнинг 9-12 апрель кунлари
“E-ma’muriy ish” ягона ахборот тизимини “Электрон ҳукумат”нинг ягона биллинг тизимига интеграция қилиниши муносабати билан вазирликнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳисоби юритиладиган “Ягона марказлаштирилган ахборот тизими” иш фаолияти тўхтатилишини маълум қилган.

Шунга асосан, ушбу техник ишлар вақтида (9-12 апрель кунлари) Марказий банкнинг ҳисоб-китоблар клиринг (МУНИС) тизими орқали “0210 – МВД оплата штрафов” хизматлар етказиб берувчисига маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун тўланиши лозим бўлган жарима тўловлари қабул қилинмаслиги билдирилади.

Қолган барча тўловлар реал вақт (24/7) режимида амалга оширилиши маълум қилинади.

Марказий банк ахборот хизмати

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Кадастр агентлигининг Ургут тумани бўлими ҳамда Давлат кадастрлари палатасига янги маъмурий бино фойдаланишга топширилди.

Агентлик ахборот хизмати хабар беришича, мазкур янги маъмурий бинонинг биринчи қаватида 11 та, иккинчи қаватида 10 та хизмат хоналари, мажлислар зали, маънавият ва архив хоналари мавжуд. Ходимларга қўшимча қулайликлар яратиш масадида бинода спорт хонаси ва ошхона ажратилди.

Ургут туманига янги бино билан бирга геодезик ўлчаш ускуналари, компьютерлар ва техник жиҳозлар билан ҳам топширилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Америка савдо палатасининг аъзолари йиғилишида адлия вазири ўринбосари ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори иштирок этди

✍️
Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official