Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Яшнобод туманидаги “Ишга марҳамат” моно-маркази фаолияти билан танишди, усталар ва касб ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашди.
Бу ерда қурилиш, маиший хизмат, техник-муҳандислик каби соҳалар бўйича 22 та касбга ўргатиш йўлга қўйилган. Бунинг учун зарур станоклар, мебель, муляж ва бошқа амалиёт воситалари келтириб ўрнатилган. Марказ йилига 5 минг 600 кишини ўқитиш имкониятига эга.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью моноцентра "Ишга мархамат" в Яшнабадском районе, побеседовал с мастерами производственного обучения и молодежью.
Здесь готовят 22 рабочим профессиям в сферах строительства, бытового обслуживания, техники и инженерии. Установлены необходимые станки, муляжи и другие средства профподготовки. Центр способен обучить в год 5,6 тысячи человек.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли Маънавият ва маърифат марказини бориб кўрди.
Марказ биносини реконструкция қилиб, ундан мақсадли фойдаланиш, давлат-хусусий шериклик асосида кўнгилочар маскан ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари шу ердаги Авиасозлар спорт мажмуасини ҳам кириб кўрди. Унинг ҳудудини ободонлаштириш, спортсеварларга қулайликларни ошириш бўйича кўрсатма берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил в Яшнабадском районе Центр духовности и просветительства при Министерстве обороны.
Отмечена необходимость реконструкции здания, его целевого использования, организации здесь развлекательного центра на основе государственно-частного партнерства.
Глава государства посетил также спортивный комплекс "Авиасозлар". Даны указания по благоустройству его территории, увеличению удобств для любителей спорта.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #markaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Яшнобод тумани раҳбарлари, маҳалла раислари, тадбиркорлар, мактаб ва соғлиқни сақлаш муассасалари вакиллари билан учрашув ўтказди.
Туманда 18 мингдан зиёд иқтисодий фаол аҳолига иш ўринлари зарурлиги, бандликни ошириш учун тадбиркорликни жадал ривожлантириш кераклиги қайд этилди.
Президентимиз билдирилган таклифларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с руководством Яшнабадского района, председателями махаллей, предпринимателями, работниками школ и учреждений здравоохранения.
Отмечалось что в районе необходимо создать рабочие места для более чем 18 тысяч экономически активного населения, ускоренно развивать предпринимательство для повышения занятости.
Президент дал ответственным лицам поручения касательно реализации прозвучавших на встрече предложений.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #faollar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ў.И.Барноевни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқлаш тўғрисида

Об утверждении Барноева У.И. на должность заместителя Премьер-министра Республики Узбекистан по вопросам развития аграрной и продовольственной сфер

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
А.Д.Вахабовни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисида

О назначении Вахабова А.Д. на должность начальника Инспекции по контролю за агропромышленным комплексом при Кабинете Министров Республики Узбекистан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугунги шиддаткор ахборот муҳитида яшаш ҳар биримиздан қабул қилаётган маълумотларни сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан хавфсизлигини ажрат а олиш, таҳлил қилиш ва баҳолай билишни тақозо этади. Ана шу жараёнларда медиа маконда давлат органлари ва ташкилотлари Матбуот хизматларининг биринчи манбага айланиши ахборотлар ишончлилигини таъминлашга хизмат қилади.

“Расмий хабарлар/Официальные новости” Telegram канали барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Матбуот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал администратори: @Koncord

@axborot_xizmatlariAOKA