Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Давлат томонидан 2021 йилда уй-жой қурилиши учун ҳам аҳолига, ҳам қурувчиларга катта имтиёзлар берилиши кутилмоқда

«Паст даромадли, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг бор-йўғи 5 фоизини тўлайди, холос. Кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.

Мисол учун, қишлоқларда 54 квадрат метрли квартира (ўртача 216 миллион сўм) олмоқчи бўлган оила 33 миллион сўмлик дастлабки бадалнинг фақат 11 миллион сўмини тўлайди, 22 миллион сўмини эса давлат беради. Бу оила имтиёзли даврда ойига 1 миллион 500 минг сўм кредит тўласа, қолган 1 миллион 100 минг сўмини ҳар ой давлат қоплаб беради», — деди Шавкат Мирзиёев.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши, муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилиши айтилди.
Ипотека веб-порталини ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития жилищного строительства и ипотечного рынка.
Определены меры по обеспечению жильем 54 тысяч семей в текущем году. Отмечено, что размер первого взноса по ипотечным кредитам будет снижен с 20 до 15 процентов, а малообеспеченным семьям будут выделены субсидии на уплату 10 процентов взноса.
Поручено создать веб-портал ипотеки.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #ipoteka

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммити ишида иштирок этади.
Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг бўлажак учрашуви кун тартибидан COVID-19 дан кейинги даврда минтақада амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий шерикликни ривожлантириш борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён этиши ҳамда қатор таклифларни илгари суриши кутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 4 марта примет участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества.
В повестку дня предстоящей встречи лидеров государств-членов организации включены актуальные вопросы практического сотрудничества в обширном регионе в период после COVID-19.
Предусматривается, что в своем выступлении глава нашего государства представит видение перспектив развития регионального партнерства и выдвинет ряд предложений.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Қашқадарё вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Содиқов Аҳрор Камолович 1987 йил 4 мартда Қашқадарё вилоятида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

А.Содиқов 2012-2019 йилларда “Enter Enginering” компанияси ва қатор ёшлар ташкилотларида фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️«Қурилиш соҳасида инқилобий ўзгаришлар: юқори сифат ва одамлар розилиги»

Бугун шу мавзуда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси ўтказилади.

Тадбирда Қурилиш вазири, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси раҳбари ва бошқа мутасаддилар иштирок этади.

📺 Эфирни соат 11:15 да «Ўзбекистон 24» ва «UzReport» телеканаллари орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин.

〰️〰️〰️

⚡️Международный пресс-клуб организует сессию, посвящённую сфере строительства

В ней ожидается участие Министров строительства, жилищно-коммунального обслуживания, руководителя инспекции по контролю в сфере строительства и других ответственных лиц.

📺 Смотрите трансляцию в прямом эфире сегодня, 4 марта в 11:15 на телеканалах «Узбекистан 24» и «UzReport».

@aoka_uz
📌Вафот этган пенсионернинг олинмай қолган пенсияси тўлаб берилади

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ахборот хизмати хабарига кўра:

💰 Пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади.

Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек, пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

➡️ Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ойнинг у вафот топгунга қадар ўтган кунлари учун тўланади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📚 Ноширлик фаолиятини тартибга солувчи янги қонун лойиҳасини депутатлар маъқуллади – ҳужжат сенатга юборилмоқда

✍️ Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар қилди.

👉 Айни пайтда давом этаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳасини деутатлар қабул қилишди.

👉Қонун лойиҳасининг ташаббускори: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.

👉Лойиҳа ҳақида: 7 боб ва 34 моддадан иборат. Ноширлик фаолиятининг субъектлари сифатида нашриётдан ташқари, ишлаб чиқарувчи, буюртмачи, тарқатувчи кабиларнинг ҳуқуқ-мажбуриятлари лойиҳада ўз аксини топмоқда. Бундан ташқари, қонун лойиҳада инвестиция ва халқаро ҳамкорлик масалалари ҳам белгиланяпти.

👉Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасида “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун бундан чорак аср аввал – 1996 йилда қабул қилинган. Кейинги глобаллашув жараёнлари замонавий илғор тажрибаларни барча соҳалар қатори ноширлик соҳасига ҳам татбиқ этишни тақозо этмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Халқаро пресс-клубнинг «Қурилиш соҳасида инқилобий ўзгаришлар: юқори сифат ва одамлар розилиги» мавзусидаги сессияси бошланди.

Эфирни қуйидаги ҳаволалар орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

👉 АОКА
👉 UzReport

Тадбирда Қурилиш вазири, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси раҳбари ва бошқа мутасаддилар иштирок этмоқда.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уй-жой қурилишлари қандай амалга оширилади? Кучимиз етадими? Кимлар қуради?

Халқаро пресс-клуб сессиясида Қурилиш вазири Ботир Зокиров ушбу саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️
«4 йилда 150 минг уй-жой қурилган. 4 йил олдин «ижтимоий уйлар» деган атама йўқ эди. Мустақилликка эришганимиздан буён умуман «ижтимоий уйлар» қурилгани йўқ. 4 йил олдин муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан шунақа уйлар қурилиши бошланди. Шу ўтган вақт мобайнида катта тажрибага эга бўлдик.

2-3 йил олдин қурилган уйларни ҳозир қурилаётган уйлар билан таққослаб бўлмайди — технологик, энергия тежамкорлик ва қулайлик жиҳатидан бугун жуда катта сифат ўзгаришлари бор.

Жорий йилда 6,5 минг хонадонга ипотека ва субсидия ажратилади. Фуқаролар якка тартибда, яъни ўзининг ери бўлса, ўша ерда иморат тикламоқчи бўлса ёки бузиб қайта қурмоқчи бўлса, эҳтиёждан келиб чиқиб, уларга ипотека кредитлари, субсидиялар берилади».

📹 Батафсил видеода

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
📌 Эркинжон Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими:

«Самарқанд вилояти бўйича 50 йилда 49 600 та хонадонли 1 588 та кўп қаватли уй қурилган бўлса, кейинги уч йилда 21 300 та хонадонли 416 та кўп қаватли уй қурилган.

Янги дастур бўйича Самарқанд вилоятида 4 479 та хонадонли кўп қаватли уй қурилиши белгиланмоқда. Шундан 2 180 та уйга субсидия ажратилади».

〰️〰️〰️
📌 Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Тошкент шаҳри ҳокими:

«Пандемия шароитида кўп давлатлар иқтидосий пастга қулаб бораётганда ҳам мамлакатнинг иқтисодиётини сақлаб қолиш, ҳам 53 минг хонадонга ипотека ажратиб, уларни шу йилнинг ўзида топшириш — бу ўзига хос жасорат.

53 минг хонадонда 4 нафардан одам истиқомат қилганда ҳам, 200 минг аҳолини уй-жойли қилиш масаласи турибди. Буни 100 минг ота-онанинг хурсандчилиги ва фарзандини уй-жойли қилиши мумкинлиги билан боғлаш мумкин».

Халқаро пресс-клуб сессиясидан

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шерзод Қудратхўжа, Халқаро пресс-клуб раиси:

🌐 «Қурилиш ҳар доим жаҳон иқтисодиётининг энг йирик тармоқларидан бири бўлиб келган. Унинг жаҳон ЯИМ улуши 14 фоизни ташкил этади. Қурилишга дунёда ишлатиладиган барча пулларнинг 10 фоизи сарфланади.

📈 Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра, 2030 йилгача 3 млрд нафар одамда янги уйлар ва уй-жой коммунал хизматлардан фойдаланишга эҳтиёж пайдо бўлар экан. Бу глобал даражада 300 млн бирликда уй-жой қурилишини тақозо этади. Бу дунёда уй-жой қурилиши, яшаш жойи камлиги бўйича инқирозни кўрсатади».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official