Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун Халқ банки орқали 2 триллион сўм кредитлар йўналтирилиши айтилди.
9 миллион аёлни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан, жумладан, саратон скринингидан ўтказиш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам решения проблем и социальной поддержки женщин.
Отмечалось, что через Народный банк будет направлено 2 триллиона сумов кредитов на привлечение около 70 тысяч женщин к предпринимательству.
Поставлена задача провести углубленные медицинский осмотр, включая онкологический скрининг 9 миллионов женщин.

#Mirziyoyev #videoselektor #xotinqizlar #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директорининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Сиддиқова Дилбар Мелиқуловна 1985 йил 27 февралда Сурхондарё вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Д.Сиддиқова 2008-2020 йилларда Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистонда илк бор 7-8 синф ўқувчилари ўртасида Ал-Хоразмий номидаги математика олимпиадаси ўтказилмоқда

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати
маълум қилишича, 27 февраль куни олимпиаданинг ҳудудий босқичига старт берилди.

Олимпиада топшириқлари Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш Департаменти томонидан тайёрланди.

Топшириқларни бажариш учун иштирокчиларга 120 дақиқа вақт ажратилади.

Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда 7-8 синф ўқувчилари синфларига ажратилмасдан, тенг имкониятлар асосида топшириқ бажаради. Ҳар бир ҳудуддан энг юқори натижаларни қўлга киритган 6 нафар иштирокчи республика босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.

Ҳудудий босқич олимпиада жавоблари бугуннинг ўзида эълон қилинади.

Олимпиаданинг Республика босқичи март ойида ўтказилиши режалаштирилган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Пойтахт туғруқхоналарнинг 14 нафар мансабдори жаримага тортилди. Сабаби - улар чақалоқларни рўйхатдан ўтказмаган

Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, январь ойида Агентлик Тошкент шаҳридаги туғруқхоналар томонидан тиббий маълумотларини ахборот тизимига киритиш ва ФҲДЁ бўлимларига юбориш ҳолатини ўрганган.

Ўрганиш давомида тиббиёт муассасалари томонидан туғилиш ва ўлим ҳолатлари бўйича маълумотлар белгиланган муддатларда ахборот тизимига киритилмаганлиги ва ФҲДЁ органларига юборилмаганлиги аниқланди.

Жорий йилнинг январь ойи давомида туғилганлик ҳақидаги 390 та, перинатал ўлим ҳақидаги 3 та маълумотлар ахборот тизимига киритилмаган бўлса, туғилганлик ҳақидаги 888 та маълумотлар белгиланган муддатдан кечиктирилиб киритилган.

Мисол учун, Тошкент шаҳар 8-сон туғруқ комплекси томонидан 2021 йил 9 январда туғилган фуқаро Л.С.нинг боласи ҳақидаги маълумот 11 кундан кейин, яъни 21 январда ФҲДЁ бўлимига юборилган.

Шунингдек, тиббиёт муассасалари томонидан муддат ўтиб кетган бўлсада, айрим тиббий маълумотларни ахборот тизимига киритилмаганлиги аниқланди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан, 14 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима жазо чораси қўлланилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️2022 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 ноябридан бошланади

АОКАда ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғулом Боймирзаев Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги фармонда белгиланган вазифалар тўғрисида маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

📈 Республикамизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аграр соҳанинг барча тармоқларини молиялаштиришнинг қўшимча механизмлари жориш этиш, ички бозорда нарх барқарорлигини таъминлаш, юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш, аграр соҳани механизациялаш, маҳсулот етиштириш, харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини янги босқичга кўтарилди. Унга кўра:

💰агротехник тадбирларни, жумладан кузги шудгорлашни ва экин майдонларига минерал ўғитларни киритишни ўз вақтида таъминлаш мақсадида 2022 йил ҳосилидан бошлаб пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 ноябридан бошланади;

🌀пахта йиғим-терими учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш Жамғарма ҳисобидан амалга оширилади, Бунда миллий валютада ажратиладиган тижорат кредитлари бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини;

🔹хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация кредитнинг дастлабки 9 ойи учун тўланади.

фермер хўжаликлари ва Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги элита уруғчилик хўжаликларининг пахта хомашёси етиштириш харажатларига кредит бериш учун 14 ой муддат билан пахта хомашёси қийматининг 50 фоизигача йиллик 6 фоиз ставкада, 60 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада;

📊 пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотларии кластерлари ва кооперацияларнинг пахта хомашёси етиштириш харажатларига кредит бериш учун умумий фойдаланиш муддати 22 ойгача бўлган давр билан пахта хомашёси қийматининг 50 фоизигача йиллик 6 фоиз ставкада, 60 фоизигача йиллик 8 фоиз ставкада жойлаштиради.

⚠️Ҳар бир ресурс 11 ой ўтганидан сўнг кейинги ойнинг биринчи санасигача қайтарилиши шарт. Кредит ресурсни қайтариш муддатини ҳисоблаш эса кредит ресурси тижорат банкига жойлаштирилган кундан бошланади.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Сабзавотчилик кластерлари учун тижорат банклари томонидан етиштириладиган сабзавот қийматининг
40 фоизигача миқдорда кредит ажратилади

Бу ҳақда АОКА да ўтказилган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Отажон Тошпўлатов маълум қилди.

📍Бугунги кунда республикада 147 та мева-сабзавотчилик кластери фаолият юритади. Улар 10 мингга яқин фермер хўжаликлари билан шартнома асосида фаолият юритади.

💰Сабзавот етиштириш фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида сабзавотчилик кластерлари, фермер хўжаликлари ва бошқа сабзавот етиштирувчиларга тижорат банклари томонидан 9 ой муддатга йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасида (шундан, банк маржаси 2 фоиз) етиштириладиган сабзавот қийматининг 40 фоизигача миқдорда кредит ажратилади;

📉сабзавот етиштириш харажатларини кредитлаш учун Жамғарма томонидан 9 ой муддатга йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан икки фоиз пункт камайтирган ҳолда тижорат банкларига жойлаштирилади;

📌тижорат банки томонидан кредитлар битимда белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Марказий банкнинг асосий ставкасига 6 фоиз пункт қўшиб ҳисобланади.

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси бўлими бошлиғи Ғиёс Мавлонов Жамғарма фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги Президент Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида
〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингдан

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Юртимизда биринчи бўлиб Миришкор туманида ҳокимнинг электрон қарори қабул қилинди

Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, вазирлик томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон – «Э-қарор» тизими синов тариқасида ишга туширилган эди.

Бугун Қашқадарё вилоят ҳокимидан сўнг нафақат вилоятда, юртимиздаги барча туманлар ичида Миришкор туманида биринчи бўлиб, Адлия бўлимидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказган ҳолда, ҳеч қандай қоғозларсиз, «Э-қарор» электрон тизими орқали туман ҳокимининг "Миришкор туманида дам олиш кунлари ярмаркаларни ташкил этишни самарали йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги норматив тусдаги қарори қабул қилинди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Газ ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнида далолатномалар нотўғри расмийлаштирилгани аниқланди

23-24 февраль кунлари ижтимоий тармоқларда истеъмолчиларнинг табиий газ таъминотидан узилиб қўйилганлиги ҳамда электрон газ ҳисоблагич ўрнатилган хонадонларда газнинг автоматик тарзда ўчиб қолиши ва тўлов мавжуд бўлганига қарамай тармоққа қайта уланиш муаммолари кўплаб кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Аҳоли газ таъминоти идораларида эрта тонгдан кечгача навбатда турса ҳам муаммоси ҳал бўлмай қолгани учун бундай эътироз билдиришга мажбур бўлган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Агентлик ўз ваколати доирасида Тошкент вилоятининг Тошкент ва Янгийўл туманларидаги вазиятни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, муаммоларни баратараф қилиш юзасидан бир қатор тезкор тадбирларни амалга оширди.

Муаммо сабабларини ўрганган ҳолда, Агентликнинг Тошкент вилояти ҳудудий тузилмаси томонидан “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалига табиий газни етказиб беришда истеъмолчиларнинг ортиқча оворагарчилигига сабаб бўлувчи омилларни тезкор равишда бартараф қилиш тўғрисида сўров хати юборилди ва шу куннинг ўзида 150 нафарга яқин истеъмолчиларни газ таъминотига қайта уланишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Бундан ташқари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ўрнатилган электрон газ ҳисоблагичларнинг автоматик тарзда ўчиб қолиши бўйича мурожаатларни ўрганиш доирасида электрон газ ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнида далолатномалар нотўғри расмийлаштирилгани ва мазкур далолатнома асосида “CSV” базасига маълумотлар нотўғри киритилганини аниқлади.

Бунинг оқибатида бир нечта хонадондаги ҳисоблагичлар бўйича серия рақами базага бир хил киритилган бўлиб, бу ҳолат битта қарздор абонент билан бир қаторда, бошқа ҳақдор абонентларнинг ҳам тармоқдан ўчирилишига олиб келмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
2021 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бишкек шаҳрига амалий ташриф доирасида Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев билан учрашув ўтказди

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Янги ташкил этилган корхоналар сони юқори бўлган ҳудудлар

🏢 Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 февраль ҳолатига республикамизда 2021 йил январь ойида (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) жами 8 722 та корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 108 тага кўп.

Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар сони:

▪️Тошкент шаҳри – 1 609 та
▪️Қашқадарё вилояти – 1 215 та
▪️Тошкент вилояти – 794 та
▪️Фарғона вилояти – 690 та
▪️Самарқанд вилояти – 683 та
▪️Наманган вилояти – 575 та
▪️Андижон вилояти – 521 та
▪️Бухоро вилояти – 503 та
▪️Сурхондарё вилояти – 466 та
▪️Хоразм вилояти – 428 та
▪️Қорақалпоғистон Р. – 344 та
▪️Жиззаз вилояти – 322 та
▪️Навоий вилояти – 312 та
▪️Сирдарё вилояти – 260 та

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official