Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент экинлардан олинадиган даромадни кескин кўпайтириш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳадаги энг устувор вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.
Сувни тежаш, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда чорвачиликни ривожлантириш чора-тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению приоритетных задач в сельском и водном хозяйстве.
Президент отметил, что резкое увеличение доходности культур и рациональное использование воды должны стать приоритетом в сельском хозяйстве.
Поставлена задача внедрить водосберегающие технологии на 430 тысячах гектарах земель.
На совещании затронуты и меры развития животноводства.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг минтақавий вакиллари

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкентда ёпилган йўллар қайта очилади, мавжудлари кенгайтирилади, янгилари қурилади

Тегишли рўйхат президентнинг пойтахт кўчаларини кенгайтириш бўйича берган топшириғидан сўнг, эълон қилинди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, лойиҳалар уч босқичда, Туркиянинг Kalyon ulastirma компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Биринчи босқичда Тошкент шаҳридаги 3та кўчада тез муддатда янги ўтиш жойларини очиш ва йўлни кенгайтириш ишлари амалга оширилади.

1. Себзор кўчаси бўйлаб Абдулла Қодирий кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгичдан тушгандан сўнг, Зулфияхоним кўчасига ўтиш учун асосий қатнов қисмидан маҳаллий йўлга янги ўтиш жойини очиш;

2. Тошкент ҳалқа автомобил йўлининг 11-километрида (“Тўсин бозор” қаршисида) 250 метр масофада йўлни кенгайтириш;

3. Ал-Хоразмий – Катта Қаъни кўчалари чорраҳасида айланма ҳаракатни ташкил этиш.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев: "Обналчи фирма"лар коронавирусдан ҳам ёмонроқ"

Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, Шерзод Кудбиев қўшилган қиймат солиғи суммасини ноқонуний ҳисобга олиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келган 50 дан зиёд тадбиркорлик субъекти вакиллари билан учрашган.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 25 февраль куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Янгиҳаёт туманида 2021 йилда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар, янги лойиҳалар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Янгиҳаёт тумани ҳокими ва мутасаддилари

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
Дарахтларнинг ноқонуний кесилиши юзасидан келиб тушаётган мурожаатлар
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Иброҳим Валижонов, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси масъул ходими

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолияти таҳлили, 2021 йилдаги устувор вазифалар
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси
〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги «Маҳаллабай» тизими бўйича Тошкент шаҳрида ўзига бириктирилган 12та маҳаллада:

▪️"Шайх Шивлий" МФЙ
▪️"М.Улуғбек" МФЙ,
▪️"Қадрдон" МФЙ
▪️"Посира" МФЙ
▪️"Отчопар-1" МФЙ
▪️"Отчопар- 2" МФЙ
▪️"Янги Тарнов" МФЙ
▪️" Юнусобод” МФЙ
▪️“Хиёбонтепа” МФЙ
▪️"Буз сув" МФЙ
▪️"Фирдавсий" МФЙ
▪️"Обод" МФЙ

аниқланган фуқароларнинг бир қатор муаммоларини бартараф этилиши юзасидан ишларни амалга оширмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар хорижда меҳнат мигрантларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатиладиган хизматларни эълон қилди

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Янгиҳаёт туманида 14 077 та янги иш ўрни яратилади

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида туман ҳокими Ҳаёт Иноғомов маълум қилди:

〰️〰️〰️
💰 «Янгиҳаёт туманида 2021-2023 йилларда умумий қиймати 8,1 трлн сўм бўлган жами 54 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар доирасида 14 077 та янги иш ўрни очилади.

📌 Шунингдек, «2021–2023 йилларда Янгиҳаёт туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури» ва 993 млрд сўмлик лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, бунда Янгиҳаёт туманининг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда замонавий 78 та объект қуриш чора-тадбирлари Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

📖 Туманда 30 ёшгача бўлган аҳоли сони — 54 234 нафар. Шундан, 18-30 ёш тоифасидаги ёшларлар 22 610 нафар. Хатлов натижаларига кўра, туманда 1311 та оила «темир дафтар»га, 1393 нафар хотин-қиз «аёллар дафтари»га, 1689 та фуқаро «ёшлар дафтари» рўйхатларига киритилган.

💼 Ушбу рўйхатларни қисқартириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, «йўл харита»лари ишлаб чиқилган. Хусусан, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида «ёшлар дафтар» рўйхатига киритилган 480 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довонида юк машиналари ҳаракати тикланди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ноқулай об-ҳаво сабаб "Қамчиқ" довонидан ўтган автомобиль йўлида юк транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸Марказий банк Ўзбекистон аҳолисини ўз номига очилган банк картасидан фирибгарлар ноқонуний ишларда фойдаланишидан огоҳ бўлишга чақирди.

Видеороликдаги тавсияларга амал қилинг!

t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Республика гидрометеорология хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 24-27 февраль кунлари республикамизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25 даражагача совуқ бўлиши сабабли, табиий газ истеъмоли ҳажмининг кескин ортиши кутилмоқда.

Ушбу муносабат билан “Hududgazta'minot” АЖ ахборот хизмати табиий газ биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз равишда таъминлашга қаратилишини инобатга олиб, газ етказиб беришда айрим чекловлар киритилишини маълум қилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Hududgazta'minot” АЖ барча автотранспорт ҳайдовчилардан, ўз автоуловларига газ тўлдириш ишларини эрталабки 05:00 дан – кечки 15:00 вақт оралиғида техника хавфсизлиги қоидалари асосида амалга оширишларини сўрамоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official