Ўзбекистон коронавирус тарқалиши даражасига кўра ЖССТ рейтингида 137-ўринда
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов маълум қилди.
〰️〰️〰️
🌎 «2021 йил 24 феврал соат 8:00 ҳолатига кўра, дунё бўйича коронавирус 218 та давлатда қайд этилган ҳамда 112 648 000 дан ортиқ нафар шахс ушбу касалликка чалинган.
🔎 Кеча ЖССТ жаҳонда ушбу вирус билан касалланиш кун сайин камайиб бораётгани тўғрисида расман маълумот берди. Касалликнинг кунлик кўрсаткичи 23 февралда 371 151 та ҳолатда белгиланди. Шундан 10 267 нафари касаллик туфайли вафот этган.
📍Ўзбекистон коронавирус тарқалиш даражасига кўра ЖССТ рейтингида 137-ўринни эгаллаган».
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

❌Ўзбекистонда Сиам эгизаклари туғилгани ҳақидаги хабар ёлғон
✍️ Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котиби Фурқат Санаевнинг хабарига кўра, интернет тармоғида юртимизда Сиам эгизаклари дунёга келгани ҳақида хабар тарқалмоқда. Унда онада ҳомиладорлик давридаги шамоллаш туфайли эмбрион ҳужайраларида юз берган ўзгариш сабаб чақалоқ шу аҳволда дунёга келган, дейилган.
ССВ ахборот хизмати вазиятга аниқлик киритиш мақсадида вазирликнинг Болаликни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Нилуфар Мансурова билан боғланди. Масъул ходимнинг маълум қилишича, айни пайтда мамлакатимиздаги бирорта муассасада бундай туғруқ қайд этилмаган.
Шу сабабдан ҳам, вазирлик ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан ва интернет саҳифалари маъмурларидан ёлғон ва асоссиз хабарлар тарқатмасликларини сўраб қолади.
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

РАСМИЙ ХАБАРЛАР
👇👇👇t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Олис ҳудудларда жойлашган 90 та шаҳар ва туман ҳамда 500 та МФЙда ичимлик суви таъминоти етиб бормаган
Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
🔎Республиканинг марказлашган ичимлик суви таъминоти етиб бормаган ҳудудларни “маҳаллабай” тизимида 25 параметр бўйича ўрганиб, хатловдан ўтказилди.
🚰 Ўрганиш натижаларига кўра, республиканинг 73 % аҳолиси марказлашган ичимлик суви билан, 19,7% аҳоли алтернатив, яъни качалка, дарё, канал, қудуқ, булоқ ва ҳовузлардан, 7,3% аҳоли эса ташиб етказиб бериш орқали ичимлик сувидан фойдаланаётганлиги маълум бўлди.
💧Олис ҳудудларида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси оғир бўлган, яъни 90 та шаҳар ва туманлар ҳамда 500 та аҳоли яшаш пунктлари ажратиб олинди.
💰Ушбу олис ҳудудларда яшайдиган аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш учун 412 та сув иншооти ва 3293,9 км сув тармоқларини қуриш, 238 та сув иншооти ҳамда 7115,7 км сув тармоқларини реконструкция қилиш учун 855,098 млрд. сўм маблағлар талаб этилади.
⚠️Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан 2021 йилда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, 2022 йилдан бошлаб эса республиканинг бошқа ҳудудларга марказлашган ичимлик суви билан таъминланади.

Ханс Клюге: «Коронавирус пандемияси 2022 йил бошида тугайди»
Соғлиқни сақлаш вазири матбуот котибининг телеграмдаги расмий каналида маълум қилинишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге Даниянинг «DR» телеканалига берган интервьюсида коронавирус пандемияси 2022 йил бошида тугаши ҳақида айтиб ўтди.
«Энг ёмон сценарий ортда қолди. Чунки биз пандемия бошланишига қараганда ҳозир вирус ҳақида кўпроқ маълумотга эгамиз», — деди Х. Клюге.
Ханс Клюгенинг сўзларига кўра, вирус тарқалишда давом этади, аммо чекловларга эҳтиёж қолмайди. Шу билан бирга, унинг таъкидлашича, бу содир бўлиши мумкин бўлган сценарий, аммо ҳали ҳаммаси олдинда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг Дубай полицияси фаолияти билан танишиш жараёнлари
Тафсилотлар Ички ишлар вазири матбуот котиби томонидан тақдим этилди.
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Тафсилотлар Ички ишлар вазири матбуот котиби томонидан тақдим этилди.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкент ер усти халқа метросининг «Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган йўналишининг 4-бекатида ҳосил бўлган дарча тўғрисида маълумот
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган «ўпирилиш» метронинг 4-бекатида қурувчилар томонидан 24 февраль куни тунги соат 00:00дан кейин, яъни метро поездлари ҳаракати тўхтатилгандан сўнг, кабель ўтказиш кўпригини қуриш учун махсус ускуна ёрдамида лойиҳа ҳужжатларига асосан бетоннинг бир қисми очилган.
Метро эстакадаси остидан ҳаракатланувчи пиёдалар ва автомобиллар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тунги пайтда ишлар ташкил қилиниб, қурилиш меъёр ва қоидалари асосида амалга оширилмоқда ва мутахассислар томонидан назоратга олинган. Кабель ўтказиш кўприги қурилиши эстакада мустаҳкамлигига зарар етказмайди. Махсус дарча очиш ишлари якунлангандан сўнг, йўлдаги чиқиндилар тозаланган.

t.me/Rasmiy_xabarlar_OfficialThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турли конфессия вакиллари иштирокида тайёрланган «Ўзбекистон — бағрикенг диёр» номли тарғибот ролиги.
Видеолавҳа Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Видеолавҳа Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ИИВ ЙҲХББнинг барча йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаати
РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official🏦 Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий базаси такомиллаштирилмоқда
Марказий банк ахборот хизмати хабар беришича, нобанк кредит ташкилотлари кўрсатадиган хизматлар доираси кенгайтирилди ва микромолиявий хизматлар ҳажми оширилди.
📊 Бугунги кунда республикада 63 микрокредит ташкилоти ва 64 ломбард фаолият кўрсатмоқда. 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, уларнинг активлари миқдори 1 010 млрд. сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ўсиши таъминланди. Шу даврда кредит портфели 23,7 фоизга ўсиб, 935 млрд. сўмга етди.
🔰Нобанк кредит ташкилотлари соҳасини изчил ислоҳ қилиш, фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни тизимлаштириш ва унификациялаш мақсадида “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
🖇 Қонун лойиҳасида нобанк кредит ташкилотларининг турлари, кўрсатиладиган хизматлар рўйхати, нобанк кредит ташкилотларини ташкил этишга доир талаблар, шу жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакли, таъсисчилари, раҳбар ходимлари, устав капитали, шунингдек, улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш тартиби ўрнатилмоқда.
Батафсил

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонунчилик палатасида шубҳали деб топилган солиқ операциялари юзасидан Давлат солиқ қўмитасининг ахбороти эшитилди
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар берди.
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабар берди.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_OfficialForwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент экинлардан олинадиган даромадни кескин кўпайтириш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳадаги энг устувор вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.
Сувни тежаш, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш вазифаси қўйилди.
Йиғилишда чорвачиликни ривожлантириш чора-тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению приоритетных задач в сельском и водном хозяйстве.
Президент отметил, что резкое увеличение доходности культур и рациональное использование воды должны стать приоритетом в сельском хозяйстве.
Поставлена задача внедрить водосберегающие технологии на 430 тысячах гектарах земель.
На совещании затронуты и меры развития животноводства.
#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #suvxujaligi
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг минтақавий вакиллари
РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official