Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрди.
Дастлаб бош бошқарманинг ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишилди, бошқарма тизимида фойдаланилаётган махсус техника ва воситалар кўздан кечирилди.
Ташриф чоғида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг шон-шараф музейи очилди. Давлатимиз раҳбари уни кириб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил главное управление внутренних дел города Ташкента.
Глава государства ознакомился с деятельностью информационного мультимедийного центра главного управления, осмотрел имеющуюся на его вооружении специальную технику и спецсредства.
В ходе посещения состоялось открытие музея славы главного управления внутренних дел столицы, с экспозицией которого ознакомился Президент.

#Mirziyoyev #tanishuv #ichkiishlar #muzey

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
‼️ Президент Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташрифи чоғида ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишди

🖥 Ушбу марказ энг замонавий техника ва ускуналар билан жихозланган, жиноят ва ҳодисалар тўғрисида тезкор хабарлар тайёрлаш, брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказиш учун барча шароитлар яратилган.

Давлатимиз рахбари бундай ахборот маркази хар бир бошқармада бўлиши кераклигини, тизимдаги ўзгаришларни халққа етказиб, аҳолининг огоҳлигини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Ҳозир ҳамма телефонда, ижтимоий тармоқларда. Одамларни ички ишлар бўлимига чақирадиган ёки қоғоздаги мурожаатини кутиб ўтирадиган замон ўтиб бўлди. Энди туман ва шаҳар бошқармасини маҳалла билан боғлайдиган, одамлар билан онлайн мулоқот қиладиган дастурий маҳсулот яратиш керак. Бутун ички ишлар тизими ахборот технологиялари асосида ишлаши зарур, деди Шавкат Мирзиёев.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️«Суд ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги конструктив мулоқот» — янги қўлланма чоп этилди

Қўлланмада суд ишларида очиқликни таъминлаш, ОАВ ходимлари, блогерларнинг суд органлари фаолиятига оид ахборотларни олиш, тарқатиш билан боғлиқ халқаро ва миллий қонун ҳужжатларидан зарур кўчирмалар тўпланган.

Китобнинг иккинчи бўлимида суд мажлисларини ёритишдаги процессуал тартиб-таомиллар, журналистларнинг суд биносига кириши, суд мажлисини қайд қилишига оид қоидалар, очиқ ва ёпиқ суд мажлисларида иштирок этиш талаблари, уни фото ва видео тасвирга олиш, интернетда намойиш этишдаги чеклашлар доираси, судлар фаолиятига оид маълумотларни олиш тартиби ёритилган.

Суд жараёнини ёритиш ва ОАВ вакилларининг иштирокига оид хориж тажрибаси учинчи бўлимдан жой олган бўлиб, унда АҚШ, Германия, Грузия каби давлатлар қонунчилиги таҳлил қилинган.

Қўлланманинг тўртинчи бўлимидан суд жараёнларини ОАВда ёритишга оид тавсиялар, амалиётда тез-тез учрайдиган ҳолатлар юзасидан саволлар-жавоблар ўрин олган.

@aoka_uz
“Расмий хабарлар” телеграм каналига келиб тушган нафақага оид фуқаро мурожаати Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ижобий ҳал этиб берилди.

📂 Жорий йилнинг 9 февраль санасида Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган С.Тўраева 2020 йилнинг декабрь ойи учун “ишсизлик нафақаси”ни ололмай келаётгани юзасидан @Rasmiy_aloqabot Телеграм ботига мурожаат қолдирди.

📝 Мурожаат тегишли тартибда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига етказилди ҳамда вазирликнинг туман бўлими томонидан фуқаро билан учрашилиб, муаммо жойида ўрганилди.

⚖️ Ўрганишлар натижасида С.Тўраевага ҳақиқатан ҳам декабрь ойининг “Ишсизлик нафақаси” берилмагани аниқланди ва жорий йилнинг 12.02.2021 йил санасида 180 минг сўм тўлаб берилди.

👍 Фуқаро С.Тўраева масаласи ижобий ечим топгани ва керакли маблағ тўлаб берилгани ҳақида хабар бериб, миннатдорлик билдирди.

#Мурожаат
#Ахборот_хизмати
#Расмий_хабарлар

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди.
Жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш, профилактика инспекторлари ишининг натижадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди. Ички ишлар ходимларининг иш ҳақи оширилиши таъкидланди.
Йиғилишда айрим тузилмалар раҳбарлари лавозимидан озод этилди.

Президент принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел.
Даны поручения по противодействию преступлениям в масштабе махалли, снижению нагрузки и повышению эффективности работы инспекторов по профилактике. Отмечалось, что размер заработной платы сотрудникам органов внутренних дел будет увеличен.
В ходе заседания освобождены от должности руководители отдельных структур.

#Mirziyoyev #yigilish #IIB #huquqtartibot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
150 нафар хотин-қизлар “Uztex Urganch” корхонасига ишга қабул қилинди

Бу ҳақда "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси ахборот хизмати маълум қилди.

«Uztex Urganch» корхонасида бугунги кунда аёллар бандлигини таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Янгиариқ туманидан 150 нафардан зиёд хотин-қизлар корхонага ишга қабул қилинди.

Корхонада бугунги кунда энг сифатли трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, асосан ташқи бозорларга хусусан Россия, Хитой, Туркия, Европа ва кўпгина МДҲ давлатларига экспорт қилинмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Азиз Абдуҳакимов: «Спортчиларимиз Токио-2020 олимпиадасида муносиб иштирок этишлари учун уларга мотивация бериш керак»

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўтган учрашув ўтказилди.

«Мамлакатимиз спорт делегацияси шу кунга қадар Токио ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига жами 42 та лицензияни қўлга киритган. Президентимиз ва Ҳукумат томонидан спортни ривожлантиришга бугунгидек юксак эътибор қаратилаётган бир пайтда бу кўрсаткич кам, албатта. Ҳозирда атлетларимиз яна 68 та лицензия учун кураш олиб боришмоқда. Ўзбекистон спорт делегацияси умумий ҳисобда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига 110 та лицензияни қўлга киритишни мақсад қилган ва бунинг учун имкониятлар етарли», - деди Азиз Абдуҳакимов йиғилишда.

Вазирлик ахборот хизмати хабар беришича, Олимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларимиз жорий йилнинг 25 июнигача 20 та спорт тури бўйича 49 халқаро лицензион мусобақада иштирок этиши режалаштирилган.

Йиғилишда Азиз Абдуҳакимов барча вилоятларнинг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиларига Токио-2020 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланма олган ҳамда лицензиялар учун кураш олиб бораётган ҳар бир спортчининг ижтимоий ҳолидан доимий равишда хабар олиб туриш, уларнинг муаммоларини жиддий ўрганиш ва жойида ҳал қилиш бўйича аниқ топшириқлар берди, бу уларнинг нуфузли спорт мусобақасига янада яхши тайёргарлик кўриши учун мотивация бўлишини таъкидлади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкент вақти билан 22:01 да Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Тошкент : 499 км, 2 - 3 балл.
Наманган : 349 км, 3 балл.
Aндижон : 306 км, 3 балл.
Фарғона : 285 км, 3 балл.
Гулистон : 477 км, 2 балл.
Жиззах : 530 км, 2 балл.
Самарқанд : 585 км, 2 балл.
Термиз : 553 км, 2 балл.
Қарши : 671 км, 2 балл.
Навоий : 728 км, 2 балл.

Манба

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Cаноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Жумаев Маъруфжон Шарифжон ўғли 1994 йил 13 февралда Наманган вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

М.Жумаев 2017-2020 йилларда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Тошкент шаҳрида участка нозирларида тезкор гуруҳ бўлиши керак

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️“Мовий гумбазлар” ресторани яқинидаги хиёбонда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жамоатчилик вакиллари билан Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб “Истиқлол” мажмуасини барпо этиш масаласига оид учрашуви бошланди, дея хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Агар бу ерда ўша мажмуа қурилса, 100 йиллар давомида бу паркка ҳеч ким тегмайди. Мен ҳозир шаҳар ҳокимиман. Бу боғни сақлаб қолишим мумкин. Аммо мен кетганимдан кейин келадиган ҳоким бу жойни меҳмонхона қурилишига бериб юборади, - деди Ж. Ортиқхўжаев. - Шунинг учун мустақиллик рамзи шу ерда қурилиши керак. Агар боғдаги бир дона дарахт кесилса, мен ўша куниёқ ариза ёзиб лавозимимдан кетаман.

Учрашувни жонли эфирда томоша қилинг

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун (ЎРҚ–673-сон, 12.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

☑️ Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлгани ҳолда уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

➡️ Ушбу жиноятни содир этган шахсга 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазони қўлланилиши мумкин.

📌 Шунингдек, вояга етмаган шахсни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

❗️Ушбу жиноятни содир этган шахсга 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазони қўлланилиши мумкин.

📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига киритилган ўзгартиришларга кўра вояга етмаган шахсни меҳнатга бирор-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаган шахс тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланди.

(Илгари маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг такрор содир этилган тақдирда жиноий жавобгарлик белгиланган.)

▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Huquqiy axborot

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official