Расмий хабарлар I Официальные новости
31.1K subscribers
27.4K photos
5.82K videos
52 files
25.9K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллага тушириб, вертикал тизимни, барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги раҳбарлари 2021 йилда ҳар бир тармоқ ва ҳудуд кесимида иқтисодий ўсишнинг қўшимча манбалари тўғрисида ҳисобот берди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения устойчивого экономического роста в текущем году.
Отмечалось, что необходимо спустить представителей экономического комплекса на уровень махалли, наладить согласованную деятельность всех органов, создав вертикальную систему.
Руководство Министерства экономического развития и сокращения бедности отчиталось о дополнительных источниках экономического роста в 2021 году по отраслям и регионам.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент "маҳаллабай" ишлаш тизими ҳақида: Ҳар бир хонадонда соат сайин ишонч пайдо бўлиши керак

Президент о системе работы в разрезе махаллей: В каждой семье должна крепнуть уверенность в завтрашнем дне

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 27 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️
🔰 Брифинг

● Мавзу:
COVID-19 га қарши вакцина бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази томонидан ўтказиладиган экспертиза тадқиқотлари тўғрисида
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Саидиллахўжа Саидхўжаев, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
🔰 Матбуот анжумани

● Мавзу:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолияти таҳлили ва физика фани бўйича янги электрон дарслик тақдимотига бағишланади
● Вақти: 16:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
Иштирок этади: Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги
〰️〰️〰️〰️

📢 Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

@aoka_uz
⚡️Давлат тест маркази мутахассисларни ишга таклиф қилади

🔹Давлат тест маркази умумтаълим фанларидан тест топшириқларини шакллантириш, тест технологияларининг замонавий механизмларини жорий қилиш ва халқаро тажрибаларни ўрганган ҳолда билимларни баҳолашнинг миллий тизимини ишлаб чиқиш учун умумтаълим фанлари бўйича олий маълумотга эга бўлган малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади. Бу ҳақда марказ ахборот хизмати хабар берди.

Мутахассислар:

🔸 ўзбек тили ва адабиёт;
🔸 рус тили ва адабиёт;
🔸 қорақалпоқ тили ва адабиёт;
🔸 тожик тили ва адабиёт;
🔸 қозоқ тили ва адабиёт;
🔸 қирғиз тили ва адабиёт;
🔸 туркман тили ва адабиёт;
🔸 инглиз тили;
🔸 немис тили;
🔸 франсуз тили;

Шунингдек, ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида:

🔹 физика;
🔹 математика;
🔹 кимё;
🔹 биология;
🔹 тарих;
🔹 география фанлари бўйича ишга таклиф қилинади.

Талабгорларга қўйиладиган талаблар:

👉 мутахассислиги бўйича педагогик тажрибага эга бўлиш;
👉 таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар (“Таълим тўғрисида”ги қонун, давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлар, амалдаги дарсликлар) билан ишлай олиш;
👉 мутахассислик фанидан тест топшириқларини шакллантириш ва экспертиза қила олиш;
👉 педагогик ўлчовлар ва тестологияга оид назарий билимларга эга бўлиш;
👉 соҳага оид халқаро тажрибалардан хабардор бўлиш;
👉 тест топшириқларини тузиш методикаси ва унинг турлари ҳақида маълумотга эга бўлиш.

📥 Талабгорлардан ўзлари тўғрисидаги маълумотнома (обективка)ни телефон рақамларини кўрсатган ҳолда test_tex@dtm.uz электрон почта манзилига юборишлари сўралади.

☎️ Мурожаат учун телефон: (71) 235-61-27.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Содиқ Сафоев, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари:

Ҳозирги кунда Ўзбекистондаги экспорт товарларни дунё бозорига олиб чиқиш, денгиз портларига бориш учун бизга ҳозир 20 кун керак. Шунинг эвазига биздаги экспортимизни ўртача нархи 17-20% га қимматроқ бўлади ва рақобатбардошлигимизга салбий таъсир кўрсатади. Трансафғон темирйўл йўлаги қурилса мана шу 20 кунлик масофа 2 кунлик масофага тушади."

Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожатномасига бағишланган Халқаро пресс-клубнинг сессиясидан.

Манба

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Журналист ва блогерлар диққатига!

Президентнинг 2020 йил 30 июндаги топшириғига мувофиқ тасдиқланган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича Йўл харитасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида:

📌 28 январь куни соат 11:00 да Шайхонтоҳур тумани ҳокимиятида (Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абдулла Қодирий кўчаси, 7 А уй) судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида Тошкент туманлараро маъмурий суди, Тошкент туманлараро иқтисодий суди, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди томонидан оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари учун брифинг бўлиб ўтади.

📞 Маълумот учун: (93) 506-79-88, (98) 274-79-88.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида сиқилган газ сотилиши ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) ишини сифатли ташкил этиш, уларда автотранспортга хизмат кўрсатилишини яхшилаш мақсадида сиқилган газ сотилиши ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 1070 дан зиёд АГТКШ фаолият юритмоқда. Уларнинг барқарор фаолият юритишини таъминлаш учун етказиб берилаётган газнинг зарур ҳажмини аниқ ҳисоб-китоб қилиш ва улар ҳар куни автотранспортга қуйилаётган газга оид маълумотларнинг шаффофлигига асосланган бўлиши лозим.

Шу билан бирга АГТКШда ўтказилаётган текширувлар давомида газ ўлчаш ускунасига АГТКШ эгаларига “фойда” келтиришга хизмат қиладиган ташқи таъсир ўтказиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланмоқда. Газнинг бу тарзда талон-торож қилиниши, шунингдек айрим АГТКШларда мижозларни жалб қилиш учун бошқаларга нисбатан нархларни вақтинча камайтириш имконини бериб, бу эса автотранспорт эгаларида реал нархлар борасида янглиш фикрлашига олиб келади ва истеъмолчиларнинг асоссиз норозиликларига сабаб бўлади.

Сиқилган газ сотилиши ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими транспортировка вақтида олинаётган ва юборилаётган маълумотларни аниқ ҳисобга олиш, газ оқими кирими ва чиқимини назорат қилиш имконини бергани ҳолда ҳисоб жараёнида инсон омилини бартараф этишга хизмат қилади.

Бундан ташқари айниқса совуқ кунларда уйи АГТКШ яқинида жойлашган истеъмолчилардан доимий равишда газ босими камайиб кетаётганлиги тўғрисида кўплаб шикоятлар келиб тушмоқда. Газ тақсимотини мувозанатлаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган тизим жорий этилиши билан мазкур муаммо ҳам бартараф этилади.

АГТКШларда газ етказиб берилиши ва унинг автотранспорт воситаларига сотилиши жараёнларининг шаффофлиги қонунбузарликларга барҳам бериш ва ишларни сифатли йўлга қўйиш имконини беради. Бу эса нафақат аҳоли, балки тадбиркорлар учун ҳам муҳим.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Халқ дипломатияси ва Марказий Осиё давлатлари капитали иштирокидаги корхоналар

Халқаро пресс-клуб Президент Мурожатномасига бағишланган сессиясида «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков муҳим фикрларни билдирди:

〰️〰️〰️
«Ташқи сиёсатда Марказий Осиё мамлакатлари билан фаол ҳамкорлик устувор аҳамият касб этади. Марказий Осиё давлатлари капитали иштирокидаги корхоналар 2017 йилда 312 тани ташкил қилган бўлса, 2020 йилга келиб бу корхоналар сони 4 баробар ортгани интеграциялашув жараёни кучаяётганини англатади.

Халқ дипломатияси — бу биринчидан, оддий тилда айтганда, икки мамлакат ўртасидаги аҳолининг борди-келдиси. Бундан ташқари, икки давлат аҳолисининг урф-одатлари уйғунлиги таъминланиши, қўни-қўшничиликдаги иттифоқчилик, икки ҳалқ ўртасида тадбирларнинг амалга оширилишидир.

Халқ дипломатияси орқали халқнинг ўзи дипломат сифатида намоён бўлиб туриб, савдо-иқтисодий алоқалардаги мавжуд муаммоларни ўзи ҳал қилиш имкониятидир».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
🦠Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи — 86 фоиз

Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда COVID-19га қарши вакцинани жорий этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

〰️〰️〰️

📈 Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши комплекс профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларнинг ўз вақтида мақсадли амалга оширилиши натижасида касалликка чалинганлар сони нисбатан камайиши кузатилмоқда.

📎 Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 510 нафар. Уларнинг 98,0 физи (76 997 нафар) бутунлай тузалди.

🛏 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 892 нафар бўлиб, бемордан 158 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир ва 702 нафари енгил шаклда даволанмоқда.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Ўзбекистонда 4617 киши коронавирусга қарши эмланди

Бу ҳақда бугун Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ботир Қурбонов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

〰️〰️〰️

💉 Коронавирусга қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларини махсус “Хавфсиз иммунизация” шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш бўйича вакцинаторлар рўйхати шакллантирилди. 2021 йилнинг 1 февралидан тиббиёт ходимларини оммавий эмлаш жараёнларига тайёрлаш бўйича билим савияларини оширишга қаратилган тренинг ва семинар машғулотлари ўтказилиши режалаштирилди.

😷Хитойнинг "Ayhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси томонидан ишлаб чиқилган янги коронавирус рекомбинант вакцинасини хавфсизлиги ва COVID-19 инфекциясини олдини олишдаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида III фаза клиник тадқиқотлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, 5000 нафар кўнгиллилар орасида иммунизация тадбирларини ўтказилиши учун вакцина олиб келинган. Республикага 8 нафар хитойлик мутахассис келган, бугунги кунда Инновацияни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда 3-фаза клиник босқичи ўтказилмоқда.

⚠️ Кўнгиллиларни тиббий кўрикдан ва скрингдан ўтказиш ишлари 2020 йилнинг 12 декабридан бошланган бўлиб, 2021 йил 27 январига қадар 9583 нафар кўнгилли тиббий кўрик ва суҳбатдан ўтказилди.

💊 2020 йилнинг 12 декабридан 27 январига қадар жами 4617 нафар кўнгиллида вакцинациянинг 3-клиник синов босқичлари амалга оширилди.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Маҳалла тарқатган пул маблағлари ҳақидаги қайдномада менинг номимдан қўйилган имзони ҳақиқий эмаслиги ҳақида экспертизадан хулоса олса бўладими?

АОКАда ўтказилган брифингда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ахборот хизмати раҳбари Саидиллахўжа Саидхўжаев экспертиза тадқиқотлари юзасидан саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️
🔎 «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларига ариза билан мурожаат қилсангиз, уларнинг қарори ва ажрими билан суд хатшунослик экспертизаси ўтказилади ва имзо қайси шахс томонидан қўйилгани ҳақида хулоса берилади.

💵 Шунингдек, ўзингиз шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан ушбу қайдномалар нусхаси ва шахсан ўзингизнинг имзоларингиз мавжуд ҳужжатлар билан Марказга ташриф буюриб, пуллик хизмат асосида мутахассис фикрини олишингиз ҳам мумкин.

〰️〰️〰️
Ҳомиладорман, лекин турмуш ўртоғим бу ҳомилага шубҳа билан қарамоқда. Туғилмаган боланинг ДНК таҳлилини ўтказиш мумкинми?

☑️ Мумкин, бунинг учун ҳомиладан намуна олиш зарур. Ушбу жараёнда бола тушуб қолиш хавфи юқори бўлгани сабабли, бизнинг амалиётимизда бу қўлланилмайди.

🌡 Айрим чет эл лабораторияларида «ноинвазив пренатал диагностика» усули қўлланилади. Унда туғилмаган боланинг «фетал ДНК»си онанинг қонидан ажратиб олиб таҳлил қилинади.

✖️ Аммо ушбу усул учун махсус, жуда қиммат ускуналар ва реагентлар талаб қилингани, таҳлилнинг таннархи жуда қимматга айланиши, шунингдек, амалиётда бу йўналишдаги таҳлилга кўп ҳам эҳтиёж йўқлиги боис бизнинг Марказимизда бу турдаги таҳлил ўтказилмайди.

〰️〰️〰️
Менга ўзим юбормаган ва гапирмаган хабарларни меники деб, кўрсатишди. Телефон орқали бўлган суҳбатлар ёки мессенжерлар орқали юборилган хабарларнинг монтаж қилингани ҳамда ушбу суҳбат вақти ёки хабар юборилган вақтни аниқлашнинг имкони борми?

📡 Телефон орқали бўлган суҳбатлар ёзиб олинган фонограммаларда ёки мессенжерлар орқали юборилган овозли хабарларда электроакустик монтаж белгилари бор ёки йўқлиги тўғрисида тадқиқтолар ўтказилиб, экспертларимиз томонидан тегишли эксперт хулосаси ёки мутахассис фикри берилади.

Аудио-видеоёзувнинг ёзилган вақтни аниқлаш имкони бор. Аммо хабар юборилган вақтни аниқлашнинг имкони йўқ. Шуни инобатга олиш лозимки, аудио-видеоёзувнинг ёзилган вақт нисбий ҳисобланади ва вақтни аниқ факт сифатида қабул қилиш нотўғри бўлади. Сабаби, аудио-видеоёзув ёзилган вақт ушбу ёзувлар амалга оширилган қурилмадаги вақтни кўрсатади».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ахборот хизмати раҳбари Саидиллахўжа Саидхўжаев экспертиза тадқиқотлари юзасидан саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️
Укамнинг вафотидан кейин хонадонимиз ҳужжатлари бошқа шахснинг қўлига ўтиб қолган. Укам хонадонни бошқа шахсга Нотариус орқали васият қилиб қолдирганига шубҳамиз бор.

Васиятномадаги укам ва нотариус номидан бажарилган имзо ҳамда муҳр изи ҳақиқийлигини Марказда текширсак бўладими?

📖 Тадқиқот учун реестр китоблари, васиятнома ва нотариусининг имзо намуналари ҳамда бошқа ҳужжатлар Марказга тақдим этилиши керак.

Сиз жисмоний шахс бўлганингиз учун ушбу тадқиқотга зарур бўладиган асл нусха материалларни тегишли идоралардан талаб қилиб олишингизнинг имкони йўқ.

⚖️ Бироқ, суд ва тергов органларининг бундай ваколатлари мавжуд. Шунга кўра, бу масалада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишингиз ҳамда уларнинг ажрими ёки қарорига асосан суд экспертиза тайинланиши лозим.

〰️〰️〰️
Содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан фуқаролар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан Марказга мурожаат қилиб хулосалар олса бўладими?

✔️ Бўлади. Мурожаатингиз бўйича олиб бориладиган тадқиқот ҳамда бериладиган мутахассис фикрини олиш учун белгиланган тартибда, тасдиқланган тариф бўйича тўловни амалга ошириш керак бўлади.

Шунингдек, мутахассис фикри берилишида ҳал этиладиган саволга зарур бўладиган маълумотлар, ҳужжатлар ва бошқа материаллар аризачи томонидан тақдим этилади ва унинг ишончлилигига ўзи жавоб беради.

〰️〰️〰️
Ўғлим ўртоқлари билан бозордан номаълум шахсдан грануласимон модда сотиб олиб чекканини, унинг нима эканини билмаслигини айтди. Марказ ушбу моддани аниқлаши мумкинми?

🔍 Марказнинг Материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториясида нафақат бу каби, балки табиати ва таркиби ноаниқ бўлган моддалар, шунингдек, номаълум гиёҳванд воситалар, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ҳам таркибини аниқланади, унинг қандай моддага тегишли экани ҳақида тадқиқот олиб борилади ва тадқиқотлар натижасида эксперт хулосаси ва мутахассис фикри берилади.

📞 Сўнгги вақтларда шундай ҳолатлар бўйича Марказга мурожаатлар тез-тез учраб турибди. Шу жойда айтиш жоизки, бу каби ҳолатларга дуч келганингизда, албатта ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинг.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолияти таҳлили ҳамда физика фани бўйича янги электрон дарслик тақдимотига бағишлаб ўтказилаётган матбуот анжумани тафсилотлари:

〰️〰️〰️
Ўзбекистонда жами 9942 та мактаб фаолият юритмоқда:

2709 таси — шаҳар ҳудудида,
7233 таси — қишлоқ ҳудудида жойлашган.

▪️Қишлоқ ҳудудларидаги мактабларда таълим сифатига таъсир қилувчи омиллар: инфографика☝️

Электрон дарслик санаб ўтилган муамоларга қисман ечим бўлади. Шунингдек, республикада физика фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга ҳисса қўшади. Ўқувчиларнинг физика фанига бўлган қизиқишларини кучайтиради.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаётган матбуот анжуманидан:

〰️〰️〰️
📊 Инфографика: физика фани бўйича янги электрон дарсликнинг тузилиши, ўзида жамлаган элементлари ва имкониятлари

Электрон дарслик:

● маъруза матнлари
● видео сабоқлар
● тақдимотлар
● масалалар ечишга намуна
● виртуал лаборатория
● тестлар

Электрон дарсликнинг афзалликлари:

🔹молиявий жиҳатдан тежамкорлиги;
🔹фойдаланувчиларнинг катта аудиториясига етказиб бериш;
🔹масофадан ва мустақил ўқиш учун қулай;
🔹мунтазам равишда малумотларни бойитиб-тўлдириб бориш имконияти;
🔹физикага оид жараёнларни анимацион воситалар орқали кўрсатиб бериш.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official