Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Бугун АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳбегим Ниязметова иштирокида брифинг ўтказилди. Унда вазирлик томонидан ўтказилган ўрганишлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

🌐 “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали Н.Алимова исмли фойдаланувчининг Фарғона вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида шифокорларнинг бир неча ойлик маошлари берилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаати ўрганилди. Натижада тиббиёт маркази ходимларининг 2020 йил ноябрь ва декабрь ойлари учун ойлик маошлари тўлиқ тўлаб берилди.

🔎 “Телеграм” ижтимоий тармоғи орқали Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли автохўжалиги раҳбарияти томонидан ташкилот ишчиси М.Аҳмедовнинг тегишли иш ҳақлари берилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаат бўйича ўрганиш ўтказилганда, фуқарога тегишли, фойдаланилмаган таътиллари учун компенсация пуллари ҳамда Меҳнат кодексининг 109-моддаси бўйича ишдан бўшатиш нафақаси тўланмаганлиги аниқланиб, Давлат меҳнат инспекциясининг ёзма кўрсатмаси асосида унинг тўланмай қолган 2 млн 222 минг сўм пуллари тўлиқ тўлаб берилган ҳамда ушбу қонунбузилиш юзасидан мансабдор шахсга нисбатан маъмурий чора қўлланилган.

📲 “Youtube” ва “Facebook” ижтимоий тармоғи орқали “Ҳудудгазтаъминот” АЖ “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖнинг “Уй ичи газ жиҳозларга хизмат кўрсатиш” бўлимининг чилангарларга ойлик маошлар ўз вақтида берилмаётганлиги, Конституция ва Янги йил байрамига мукофот пуллари берилмагани ҳақида мурожаат келиб тушди.

🖇 Ушбу мурожаат ўрганилганда “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖнинг шахар ва туман “Уй ичи газ жиҳозларга хизмат кўрсатиш” бўлимининг чилангарларга 2020 декабрь ойига қадар хизмат ҳақлари тўлиқ тўлаб берилганлиги, жамиятнинг хизмат хақидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги аниқланди.

❗️Жамият ва касаба уюшмаси ўртасида имзоланган жамоа шартномасига кўра, ишбай тизими ҳамда фуқаролик ҳуқуқий шартнома асосида ишлайдиган ишчиларга давлат байрамлари муносабати билан бир марталик мукофот пуллари тўланмаслиги белгиланган.

📉 Натижада Меҳнат кодексининг 153-моддасига мос равишда яъни меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланишини инобатга олиб, уларга мукофот пули берилмаган.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулруҳбегим Ниязметова иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️
🌀 "Инстаграм" ижтимоий тармоғи орқали Қашқадарё вилояти “Нефт ва газ қудуқларини синаш” акциядорлик жамиятининг ўнлаб ходимлари иш берувчи томонидан мажбурий меҳнат таътилига юборилаётганлиги тўғрисида мурожаат тушган.

📎 Қашқадарё вилояти “Нефт ва газ қудуқларини синаш” акциядорлик жамиятининг 2020 йил ноябрь-декабрь ойидаги буйруқларига асосан корхона ишчилари график жадвалга асосан йиллик меҳнат таътилига ҳамда ходимларнинг ўз аризаларига мувофиқ ўз ҳисобидан тўловсиз таътилга чиқарилганлиги маълум бўлди. Ўрганиш давомида, жамиятнинг 2020 йил 4 ноябрдаги тегишли буйруғига мувофиқ ташкилотнинг бир нафар бурғулаш устасига иш хажми бўлмаганлиги сабабли Меҳнат кодексининг 150-моддасига зид равишда, яъни ходимнинг аризаси мавжуд бўлмасада, билдириш хатига асосан таътил берилганлиги аниқланди. Натижада, ушбу буйруқни бекор қилиш юзасидан жамиятга бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатма киритилиб, ижроси таъминланди.

〰️〰️〰️
📰 “Ишонч” газетасида нашр қилинган Пастдарғом тумани 81-умумий ўрта таълим мактабидан директор ўринбосари О.Мирзаевнинг ноқонуний равишда ишдан бўшатилаётганлиги юзасидан қилинган мақола бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.

🔎 Ўрганиш натижасида директор ўринбосарининг ноқонуний равишда ишдан бўшатилганлиги ўз тасдиғини топди ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туманларо судига фуқарони ишга тиклаш бўйича даъво аризаси киритилди.

〰️〰️〰️
▶️ “YouTube” ижтимоий тармоғи орқали Қўқон давлат ўрмон хўжалиги ишчи ходимларининг асоссиз равишда ишдан бўшатилаётганлиги юзасидан қилган мурожаати бўйича Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Мурожаат йўллаган 3 нафар фуқаролар ҳозирги кунда Қўқон давлат ўрмон хўжалигининг тегишли бўлимига қарашли
16-мавзесида ўрмон қўриқчиси вазифасида ишлаб келаётганлиги, мазкур бўлим бошлиғи томонидан ушбу фуқароларга бириктирилган ҳудудда камчиликлар мавжудлиги сабабли оғзаки равишда уларни ишдан бўшашини сўраганини, лекин ҳозирги кунда бўлим бошлиғи томонидан раҳбариятга билдирги киритилмаганлиги ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинмаганлиги ҳамда иш берувчи томонидан фуқароларнинг меҳнат фаолиятига тўсқинлик йўқлиги аниқланди.

〰️〰️〰️
🛢 Ижтимоий тармоқ орқали “Фарғона нефтни қайта ишлаш” заводи Олтиариқ ёқилғи ишлаб чиқариш ходимларнинг иш ҳақлари қисқартилишидан норозилиги тўғрисидаги мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилган:

📌 Заводда ишлаб чиқариш ҳажми қисқарганлиги ва молиявий-иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, ходимларнинг иш ҳақларини камайтириш режалаштирилганлиги маълум бўлди. Натижада, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан иш берувчига ходимларни иш ҳақини камайтиришда меҳнат қонунчилиги талабларига қатъий риоя этган ҳолда бажарилиши тўғрисида ёзма кўрсатма киритилиб, иш ҳақи камайиши натижасида ушбу заводда ишлашни хохламаган ходимларга меҳнат органлари томонидан бошқа корхоналарга ишга жойлашишда кўмаклашиши ҳақида тушунтириш берилди».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Республика махсус комиссияси қарорига кўра, концерт-томоша тадбирларини жорий йилнинг
28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди

Ушбу қарор сўнгги кундларда келиб тушган кўплаб маданият соҳа вакилларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, ҳалқимизни маданий хордиқ чиқаришлари учун қулай шароит яратиш мақсадида қабул қилинган.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан концерт ва томоша тадбирларини ўтказиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:

▪️концерт саройларининг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаган ҳолда ташкил этиш;

▪️концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бу борада оралиқ масофани сақлаш учун талаб этиладиган ўриндиқларни консервация қилиш;

▪️концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар қатъий ниқобда (маскада) бўлиш.

Шунингдек, ушбу қарор билан Республика махсус комиссиясининг умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилиниб, Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 24 июлдаги 624-сон қарори талаблари доирасида фаолиятни ташкил этилишига рухсат берилди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️1 млн 514 минг долларлик лойиҳалар — пандемияда қийин вазиятга тушган аёллар тадбиркорликка йўналтирилади

Бу ҳақда АОКАдаги брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Гулжамол Шукурова маълум қилди:

〰️〰️〰️
🌍 «Ўтган давр мобайнида пандемия оқибатларини бартараф этиш бўйича Конрад Аденауэр жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, «SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIKA)нинг Ўзбекистондаги офиси, Корея ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Ўзбекистондаги офиси, «Барқарор Хаёт» халқаро ижтимоий-маърифат маркази, Техник ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг (ACTED) Ўзбекистондаги филиали билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

💰 Жумладан, айни вақтда БМТнинг Болалар жамғармаси, Аҳолишунослик жамғармаси, Халқаро Меҳнат Ташкилоти, БМТнинг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда «COVID-19 га қарши чора-тадбирлар ва унинг асоратлари билан курашиш» бўйича 1 млн 514 минг АҚШ доллари миқдорида лойиҳалар амалга оширилмоқда.

🛠 Мазкур лойиҳа доирасида ҳозирга қадар пандемия даврида қийин вазиятга тушиб қолган 300 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун 256 та тикув машинаси, 387 та мебель жиҳози, 70 та пишириқларни тайёрлашга мўлжалланган мослама, 240 та сартарошлик асбоб-ускуналари берилди».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Энергетика вазири Алишер Султонов Саудия Арабистони Қироллиги Инвестициялар вазири Xалед ал-Фалех билан музокаралар ўтказди

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Музокаралар давомида Саудия Арабистони Инвестициялар вазири 2017 йилдаги Тошкент шаҳрига сўнги ташрифидан бери Ўзбекистон иқтисодиёти трансформацияси 100 йилга илгарилаб кетганини таъкидлади. Энергетика секторида ҳам мисли кўрилмаган ўзгаришлар рўй берди, электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ортмоқда, қуёш ва шамол энергетикаси соҳаси ҳам ривожланмоқда.

Арабистон томони замонавий босқичда Ўзбекистонда бизнес юритишдаги очиқлик ва профессионаллик алоҳида қайд этилди. Бунга мамлакат Президентининг лидерлик фазилатлари туфайли эришилгани ва бу йирик инвесторлар ҳамда энергетика компанияларига Ўзбекистоннинг истиқболли энергетика бозорига кириб келиш имконини берганини таъкидлади.

Xалед Ал-Фалех шунингдек, “ACWA Power” томонидан амалга оширилаётган Сирдарё вилоятида иссиқлик электр станциясини қуриш лойиҳаси Саудия Арабистони компаниялари томонидан мамлакат иқтисодиётининг бошқа соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли инвестициялар учун фақат бошланиши эканлигига ишонч билдирди.

Шунингдек, делегация раҳбари томонидан Ўзбекистон Президентининг илмий марказ ташкил этиш орқали водород энергетикасини ривожлантириш бўйича стратегик қарори ҳам алоҳида қайд этилди. Саудия томони Ўзбекистонда “ACWA Power” компанияси билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот маркази ташкил этиш бўйича бошланаётган лойиҳаси доирасида водород энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилишдан умиди катта эканини таъкидлади.

Xалед Ал-Фалех Ўзбекистон минтақада энг йирик энергетика қироли бўлиш учун зарур салоҳиятга эга ва бу борада Саудия Арабистони стратегик ҳамкор бўлиш, катта ҳажмдаги инвестициялар ва водород энергетикаси сингари илғор технологиялар жалб қилиш, шунингдек малакали кадрларни ўқитиш дастурини жорий этишга тайёр эканини қайд этди.

Музокаралар якунида томонлар энергетика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олди.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистондаги 1113 та аҳоли яшаш пунктига умуман автотранспорт қатнови ташкил қилинмаган

Бу ҳақда Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Автомобиль ва дарё тарснпортини ривожлантириш департаменти раҳбари Руслан Рўзметов маълум қилди:

〰️〰️〰️
🔎 «Республика бўйлаб ҳар бир туман, маҳалла, қишлоқ, аҳоли яшаш пунктлари кесимида қатновларнинг автотранспорт билан таъминланганлик даражасини ўрганиб чиқиш тизими ташкил этилди.

🚌 Мавжуд автотранспорт қатновининг сифати, ундан аҳолининг фойдаланиш даражаси, умуман автотрнаспорт қатнаши ташкил қилинмаган аҳоли яшаш пунктларини аниқлаш мақсадида маҳаллабай кесимида ўрганиш учун ишчи гуруҳлар тузилган. Ишчи гуруҳлар вилоят ҳокими ўринбосари бошчилигида тузилган бўлиб, унга барча турдош ташкилотлар жалб қилинган.

⚠️ Республикада жами 4068 та автотранспорт йўналиши мавжуд бўлиб, уларнинг 374 таси муайян сабаблар билан фаолият юритмайди.

✖️ Республикадаги 1113 та аҳоли яшаш пунктига умуман автотранспорт қатнови ташкил қилинмаган».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Автобус тўхтайдиган 5 мингта оралиқ бекат белгиси бор, лекин бекатнинг ўзи йўқ

Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Автомобиль ва дарё тарснпортини ривожлантириш департаменти раҳбари Руслан Рўзметов маълум қилди:

«Транспорт инфратузилмаси асосан автостанциялар, охирги тўхташ бекатлари ва оралиқ бекатлардан иборат. Бу йўналиш бўйича республикаи кесимида жами оралиқ бекатлар хатловдан ўтказилди. Тошкент шаҳридан ташқари 13130 та оралиқ бекатдан 4 мингдан ортиғи таъмирталаб.

5 минг
та оралиқ бекат белгиси бор, автобус тўхтайди, лекин бекатнинг ўзи йўқ, шу каби ҳолатлар ҳам хатловдан ўтказилди».

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Навоийда кўтарма кран қулаб тушди

Бугун соат 16:00ларда Навоий шаҳри, Ёшлик маҳалласида “Шоҳжаҳон шамшири” МЧЖ томонидан кўп қаватли уйлар қурилишида жалб этилган кран қулаб тушган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига асосан хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, кран бошқарувчиси
енгил тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳолат бўйича яна қўшимча маълумотлар берилади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Республика махсус комиссияси қарорига кўра, концерт-томоша тадбирларини жорий йилнинг 28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этишга рухсат берилди Ушбу қарор сўнгги кундларда келиб тушган кўплаб маданият соҳа…
❗️Согласно решению специальной Республиканской комиссии, с 28 января текущего года разрешена организация концертно-развлекательных мероприятий строго в соответствии с санитарно-эпидемиологическими требованиями.

Это решение было принято с учетом обращений, поступивших за последние дни от многих представителей сферы культуры, а также в целях создания благоприятных условий для культурного отдыха народа.

Решением специальной Республиканской комиссии были установлены следующие требования к проведению концертно-развлекательных мероприятий:

▪️При организации концертов заполняемость концертных залов должна составлять не более 50% от их вместимости;

▪️При размещении зрителей в концертных залах необходимо сохранять социальное дистанцирование, при этом неиспользуемые сиденья должны быть законсервированы;

▪️зрители, посещающие концертные залы, и обслуживающий персонал должны быть строго в маске.

Кроме того, данным решением были отменены ограничения специальной Республиканской комиссии к заведениям общественного питания и развлекательным объектам работать с 8:00 до 23:00, разрешается продолжать деятельность указанных заведений и объектов в соответствии с требованиями Постановления Кабинета Министров №624 от 24 июля 2019 года "О дополнительных мерах по обеспечению общественной безопасности предприятий общественного питания и развлекательных объектов, действующих в ночное время".

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Яқинда иш бошлаган «Махсус ракурс» лойиҳаси ўзининг навбатдаги кўрсатуви анонсини эълон қилди.

Кўрсатувнинг навбатдаги сони якшанба куни эфирга узатилади. Унда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони инвестициялар вазири билан учрашуви эътиборингизга ҳавола этилади.

Манба: @maxsus_rakurs

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Иқтисодий комплекс вакилларини маҳаллага тушириб, вертикал тизимни, барча органлар фаолиятини ўзаро мувофиқ йўлга қўйиш кераклиги таъкидланди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги раҳбарлари 2021 йилда ҳар бир тармоқ ва ҳудуд кесимида иқтисодий ўсишнинг қўшимча манбалари тўғрисида ҳисобот берди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения устойчивого экономического роста в текущем году.
Отмечалось, что необходимо спустить представителей экономического комплекса на уровень махалли, наладить согласованную деятельность всех органов, создав вертикальную систему.
Руководство Министерства экономического развития и сокращения бедности отчиталось о дополнительных источниках экономического роста в 2021 году по отраслям и регионам.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент "маҳаллабай" ишлаш тизими ҳақида: Ҳар бир хонадонда соат сайин ишонч пайдо бўлиши керак

Президент о системе работы в разрезе махаллей: В каждой семье должна крепнуть уверенность в завтрашнем дне

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter