Расмий хабарлар I Официальные новости
29.5K subscribers
30.1K photos
6.42K videos
53 files
28.1K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент ҳужжатлари ижроси бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Сўнгги 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарорлар қабул қилингани, лекин уларнинг бажарилиши қониқарли эмаслиги қайд этилди.
Ҳужжатларни амалиётда қўллашга кўмаклашиш мақсадида адлия вазири ўринбосарлари марказий идораларга бириктирилди.
Қарорлар ижроси юзасидан манзилли ва тематик ўрганишлар ўтказиш топшириғи берилди.

Состоялось совещание по вопросам организации новой системы исполнения актов Президента.
Указано на неудовлетворительное состояние исполнения указов и постановлений, которых за последние 4 года было принято около 2 тысяч.
В целях содействия практической реализации документов за центральными ведомствами закреплены заместители министра юстиции.
Поручено наладить целевое и тематическое изучение исполнения решений.

#Mirziyoyev #yigilish #ijro #adliya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қуйи поғонадаги раҳбарларда дунёқараш ўзгариши керак, масъулият ўзгариши керак. Ана шунда натижа бўлади

Шавкат Мирзиёев: У руководителей нижнего уровня должны измениться мировоззрение, понимание ответственности. Только тогда будет результат

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 19 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Брифинглар

● Мавзу:
ОАВнинг суд жараёнида иштирок этиши билан боғлиқ масалалар хусусида
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Турсунали Акбаров, Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

● Мавзу: 2020 йилги фаолият таҳлили ва аҳоли мурожаатлари бўйича
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шахноза Равшанова, "Ўзтрансгаз" ахборот хизмати раҳбари
〰️〰️〰️

Брифинглар @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
Forwarded from 67 studio
#инфографика

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонун кучга кирди.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
Бино ва иншоотлар кадастрини юритиш, уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгиловчи норматив ҳужжатлар:

Кадастр агентлиги ахборот хизмати маълумоти.

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 2 июндаги 278-сонли қарори билан тасдиқланган “Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом;

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 декабрдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ер кадастрини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низом;

🔷 Адлия Вазирлиги томонидан 2015 йил 3 ноябрда 2725-сон билан рўйхатга олинган “Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш” қоидалари;

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қарори;

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябридаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сонли қарори.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров:

«Эффект.уз» сайти ходимларининг жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди фаолиятига оид ижтимоий тармоқларда тарқатган лавҳаси бўйича ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Бош прокурор номига тақдимнома киритилди. Айни кунларда тегишли процессуал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Блогер Фотима Жўраеванинг жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳри биноси олдида очлик эълон қилганини нафақат ҳуқуқий малакаси ва маданияти етишмаслик, балки нохолислиги, сунъий равишда вазиятга сиёсий тус бериб, шу орқали жамоатчилик эътиборини тортган ҳолда судга босим ўтказиш, деб ҳисоблаймиз. Ва мазкур ҳолатга тегишли ҳуқуқий баҳо берилиши лозим деб биламиз».

〰️〰️〰️
АОКАдаги брифингдан

📹
Батафсил видеода

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Суд ҳукми чиқмаган иш бўйича тарқатилаётган хабарлар жамоатчиликни чалғитиши мумкин

АОКАда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров иштирокида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️
⚖️ «Жиноят ишлари бўйича Поп туман судида Жиноят кодексининг бир қатор моддалари бўйича жиноятларини содир этишда айбланаётган етти нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилди. Айбловлар оғир жиноятлар туркумига киради, бу эса ишни холис ва қонуний кўриб чиқишда судьяга икки карра масъулият юклайди.

🎥 Суд мажлиси жараёнини суратга, видеотасвирга олиш ёки аудио шаклида ёзиш суд мажлисига раислик этувчи томонидан (тарафларнинг фикрини инобатга олган ҳолда) мустақил ҳал қилинади. Бу қонун талаби.

Судланувчиларнинг яқинлари томонидан ижтимоий тармоқдаги «Namanganliklar uz» канали ходимлари мазкур суд мажлисида иштирок этиш ва жараённи видеотасвирга олиш бўйича киритилган илтимоснома жабрланувчилар ва судланувчиларнинг шахси, иш ҳолати ва мавжуд вазиятдан келиб чиқиб рад этилган.

⚠️ Илтимоснома рад этилгани — журналистлар суд мажлисидан чиқариб юборилди ёки уларга қаршилик қилинди, дегани эмас. Улар жараёнда кузатувчи сифатида иштирок этишлари мумкин. «Namanganliklar uz» канали ходимлари ўша куни суд мажлиси охиригача иштирок этган.

Ўзларини Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилот вакиллари деб таништирган шахслар ҳам ҳеч қандай монеликсиз иштирок этишди ва интервьюларда судланувчилар тадбиркор экани ва иш ўринлари яратганини баён қилишиб, вазиятга сиёсий тус беришга ҳаракат қилишган.

📝 Ҳали ҳукм чиқмаган иш бўйича пайдар-пай уюштирилаётган ахборотлар жамоатчиликни чалғитиш, судга очиқдан-очиқ босим ўтказиш экани маълум бўлмоқда.

📌 Тадбиркорлик қилиб, иш ўрни яратган шахс шунга яраша имтиёз ёки рағбатга лойиқ, албатта. Бироқ бу одам ўғрилаш, босқинчилик ва безорилик каби айбловлар бўйича қонун олдида жавоб бермаслик имтиёзни бермайди».

@aoka_uz
⚡️Ўзбекистонда ички истеъмол талабини қондириш мақсадида табиий газ импорти йўлга қўйилади

Бугун АОКАда “Ўзтрансгаз” АЖ матбуот котиби Шаҳноза Равшанова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️

🔥“Ўзтрансгаз” АЖ табиий газни экспорт ва импорт қилиш учун газ қазиб олувчи ташкилотлардан олиб, магистрал газ қувурига тўғридан-тўғри уланган истеъмолчиларга етказиб берувчи оператор саналади. 2020 йилда республика истеъмолчиларига қарийб 40 миллиард куб метр табиий газ етказиб берилди. Куз-қиш мавсуми совуқ келгани боис ҳукумат топшириғи билан экспорт ҳажми камайтирилиб, ички истеъмолга йўналтирилди.

🛠 2020 йилда 194 кмдан ортиқ узунликдаги магистрал қувурларида қурилиш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари олиб борилди.

🚧 “Ўртасарой”, “Учтом”, “Янги ҳаёт” ГТС қурилди, бир қатор ГТСлар замонавий талаблар асосида реконструкция қилинди.
2020 йилда республика ҳудудида жойлашган газ тақсимлаш иншоотлари миллий геоахборот тизимига тўлиқ киритилди.

🌀Магистрал газ қувурларида газ ҳисоби ва назоратининг автоматлаштирилган онлайн тизими (АСКУГ) жорий этилгани натижасида газ қазиб олувчи ташкилотдан олинаётган ҳамда истеъмолчиларга тўғридан-тўғри етказилаётган газнинг ҳисобини онлайн юритиш имкони яратилди.

⚠️ Президент Ш.Мирзиёевнинг Парламентга йўллаган мурожаатида табиий газ таъминотидаги монополия бекор қилиниб, бозор механизмлари босқичма-босқич жорий этилиши таъкидланди. Бунда ишлаб чиқарувчи ва импортёрлар биржа орқали табиий газни сотиш, улгуржи истеъмолчилар эса газни сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. “Ўзтрансгаз” АЖ эса фақат газни транспортировка қилади. Ҳозирда айни жараённинг норматив-ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилмоқда.

❗️Жорий йил сўнгига қадар улгуржи истеъмолчиларнинг маълум бир қисми табиий газни биржалар орқали сотиб олишни бошлайди ва бу жараён босқичма-босқич давом эттирилади. Ортиб бораётган ички истеъмол талабини қондириш мақсадида табиий газ импорти йўлга қўйилади.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда “Ўзтрансгаз” АЖ матбуот котиби Шаҳноза Равшанова иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда аҳоли томонидан кўтарилаётган долзарб масалалар бўйича мутасаддилар томонидан жамоатчиликка кенг тушунтириш ишлари юзасидан медиа-режа тасдиқланди.

⚡️Мазкур медиа-режа асосида ҳар куни АОКАда энг долзарб масалаларга бағишланган брифинг ва матбуот анжуманлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Бугун, 19 январь куни соат 18:30да Энергетика вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг ўтказилади.

📌 Мавзу:
Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан
таъминлашда кузатилаётган муаммолар

Спикерлар:

▫️Ш.Ходжаев —
Энергетика вазири ўринбосари

▫️Б.Нарматов — Энергетика вазири ўринбосари

▫️У.Мустафоев — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ раиси

▫️Б.Эшмуродов — "Ҳудудгазтаъминот" АЖ раиси

〰️〰️〰️

Брифинг @aoka_uz, @Rasmiy_xabarlar_Official, @hudud_inform телеграм каналлари, «O‘zbekiston 24» ва «UzReport TV» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Султонов, Энергетика вазири:

🔎 «Ушбу ҳафтанинг охирига келиб, Ўзбекистонда совуқ об-ҳавонинг янги тўлқини нолдан паст ҳароратгача тушиши кутилмоқда. Биз вазиятдан яхши хабардормиз, муммоларни енгиллаштириш, уй-жойлар ва иш жойларининг барқарор энергия ва газ билан таъминлашга эришиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширяпмиз.

🔥 Январь ойининг сўнгги ўн кунлигидаги истеъмолчиларга 2 млрд. 318,7 млн. киловатт-соат электр энергияси, 1 миллиард 163 миллион метр куб табиий газ, 19 минг 210 тонна суюлтирилган газ етказиб берилади.

📌 Ҳозирги кунда кўмир омборларида жами 156 минг 635 тонна кўмир ва брикет захираси мавжуд».

〰️〰️〰️

АОКАда ўтказилаётган «Совуқ кунларда аҳолини газ, электр энергияси ва кўмир билан таъминлашда кузатилаётган муаммолар» мавзусидаги брифингдан

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонгир Обиджонов, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари:

💡2021 йилнинг 18 кунида Республика бўйича истеъмолчиларга 3,0 млрд кВт соат, шундан аҳолига 1,1 млрд кВт соат ва улгуржи истеъмолчиларга 1,9 млрд кВт соат миқдорида электр энергияси етказиб берилди.

⚠️Тармоқларда содир бўладиган авариявий ўчишларни тезкор бартараф этиш мақсадида, ҳудудларда жами 481 та тезкор авариявий чиқиш бригадалари тузилди, уларга 378 та махсус авариявий чиқиш машиналари ва махсус техникалар ажратилди.

🚧 Ҳудудий корхоналарда 395 дона тармоқ трансформаторлар, 191,8 тонна трансформатор мойи, 947 дона таянчлар, 53,9 тонна турли ўлчамдаги сим, 41,5 километр кабель маҳсулотлари ҳамда 638 дона кабель муфталаридан иборат захира яратилди.

🖇 2021 йилда истеъмолчиларга 56,3 млрд кВт соат электр энергиясини етказиб бериш (ўсиш суръати 104,1%), шундан аҳолига 15,7 млрд кВт соат, иқтисодиёт тармоқларига 40,6 млрд кВт соат электр энергияси етказиб бериш режалаштирилган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шерзод Ходжаев, Энергетика вазири ўринбосари:

👨🏻‍🔧 «Ишонтириб айтишимиз мумкинки, барча иссиқлик ва гидро электр станцияларида, тақсимловчи тармоқларда, магистрал электр тармоқлари корхоналарида туну кун навбатчилик ташкил этилган.

🚨 Совуқ кунларда корхоналарнинг биринчи раҳбарлари иштирокида ишчи гуруҳлар жойлардаги вазиятларни ўрганади ва истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатларга тезкорлик билан чора кўриш бўйича бригадаларнинг фаолиятини ташкил этади.

🔰 Вилоят ва туман марказларидаги истеъмолчиларга илтимос қилмоқчиман: электр энергиясидан оқилона фойдаланиш натижасида иқтисод қилинган энергия қайсидир олис ҳудудга, чекка қишлоққа етиб боришини унутманг!»

АОКАдаги брифингдан

@Rasmiy_xabarlar_Official
Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини қайтадан кўриб чиқиш зарурлиги айтилди.
Ҳудудларда намунавий лойиҳа асосида маънавият ва маърифат масканларини барпо этиш бўйича кўрсатма берилди.
Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фонди ташкил этилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам коренного совершенствования системы духовно-просветительских работ.
Отмечена необходимость пересмотра деятельности Республиканского центра духовности и просветительства.
Дано указание построить в регионах дома духовности и просвещения на основе типового проекта.
Будет создан Фонд поддержки духовности и творчества.

#Mirziyoyev #videoselektor #manaviyat #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter