Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманларининг ҳоким ва сектор раҳбарлари, Юнусобод тумани маҳалла раислари, ёшлар билан мулоқот қилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири жорий этилаётган маҳаллабай ишлаш тизими юзасидан ахборот берди.
Маҳалла раислари ўз таклифларини айтди. Давлатимиз раҳбари бу бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел встречу с хокимами и руководителями секторов столичных районов, председателями махаллей и молодежью Юнусабадского района.
Министр инвестиций и внешней торговли и министр экономического развития и сокращения бедности представили информацию о внедрении в столице системы работы в разрезе махаллей.
Заслушаны предложения председателей махаллей. Глава государства дал соответствующие поручения ответственным лицам.

#Mirziyoyev #yigilish #Yunusobod #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурмат Отабеков: «Ҳозирги барқарор вазият - алдамчи»

«Вазиятни мураккаблаштириб юбориш ўз қўлимизда. Ҳозирда фуқароларимиз карантин чекловларини енгиллаштирилгани боис анча эркин бўлиб қолишди. Албатта тушунамиз, халқимиз зериккан. Аммо биз дока ниқобни тақмаслик учун эмас, тақиш учун сабаб қидиришимиз керак. Ҳозирги барқарорлик алдамчи вазият бўлиши мумкин», - деди Нурмат Отабеков.

Манба

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️1 февралдан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам 434 000 дан 1 085 000 сўмгача оширилади

❗️2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида:

📍меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;
📍базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
📍бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;
📍кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам - 326 000 дан 653 000 сўмгача

❗️14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:

📍​битта болали оилаларга – 144 100 сўм
📍иккита болали оилаларга – 238 700 сўм
📍учта ва ундан ортиқ болали оилаларга - 334 400 сўм
📍Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам - 434 000 дан 1 085 000 сўмгача оширилиши белгиланди.

Бундан ташқари жорий йилнинг 1 февралидан фахрий унвонига эга пенсионерлар учун тўлов миқдори Қарорга асосан 1.1 баробарга оширилди.

Батафсил

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
«ДEБЮТ» кинофестивали ғолиблари тақдирланди

Бугун "Ўзбек миллий кино санъати ҳафталиги" доирасида бўлиб ўтган ёш киноижодкорлар учун ташкил этилган "Дебют" қисқа метражли фильмлар фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги Ахборот хизмати хабар беришича, фестивалнинг "Энг яхши сценарий муаллифи" номинациясига «Рўмол» қисқа метражли фильмининг сценарий муаллифи Аббос Хуррамов лойиқ кўрилди. Мукофотни Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар универститети ректори Шерзодхон Қудратхўжа топширди.

"Энг яхши рассом" номинация бўйича "Эртага баҳор" фильми учун Муҳиддин Кенжаев ва Муҳаммад Тангматов, "Энг яхши оператор" номинацияси учун «Баҳс» фильми оператори Абдулазиз Асатуллаевлар тақдирланди.

"Энг яхши режиссёр" номинация бўйича эса «Рўмол» фильми режиссёри Ҳасан Алижонов мукофотланди.

«Дебют» фильмлар фестивалининг мутлоқ ғолиби, "Энг яхши қисқа метражли фильм" номинация бўйича ёш режиссёр Роман Грублякнинг "Кичкина катта одам" фильми ғолиб деб топилди. Фильм режиссёрига мукофотни «Ўзбеккино» МА Бош директори Фирдавс Абдухолиқов топширди.

Кино ҳафталикнинг бешинчи куни ҳам охирлаб, "Дебют" қисқа метражли фильмлар фестивалининг бу йилги ғолиблари муносиб тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, эртага ҳафталикнинг сўнгги куни Ўзбекистон халқ артисти, атоқли режиссёр ва педагог Шуҳрат Аббосовнинг 90 йиллик юбилейига бағишланган хотира кечаси бўлиб ўтади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган Олий суднинг фуқаролар қабули масаласи юзасидан
РАСМИЙ БАЁНОТ

Олий суд Ахборот хизмати хабарига кўра, мамлакатимиз ҳудудида карантин чоралари кучайтирилган кезларда Олий суд Раёсатининг 2020 йил 20 мартдаги РС-13-20-сонли “Ўзбекистон Республикаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида”ги Қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси судларида фуқароларнинг шахсий қабули, шу жумладан, Олий суд раиси ва раис ўринбосарлари қабули махсус буйруқ чиққунга қадар тўхтатиб турилган. Айнан карантин чоралари кучайтирилган кезларда шикоят ҳамда аризалар судларга фақат электрон шаклда info@supcourt.uz почта манзили орқали қабул қилинди ва уларнинг амалдаги қонунчилигимизга мувофиқ кўриб чиқилиб, қонуний ҳал этилиши таъминланди.

Ўз навбатида, судларга электрон мурожаатлар, шунингдек, Олий суд раҳбарияти қабулига электрон рўйхатдан ўтиш Ўзбекистон Республикаси Олий судининг интерактив хизматлари портали my.sud.uz орқали ҳам амалга оширилганини қайд этиш жоиз.

Бинобарин, Олий суд раҳбарияти томонидан фуқароларнинг қабули мутлақо амалга оширилмади, деган иддаолар асоссиз эканини қуйидаги рақамлар ҳам тасдиқлайди.

2020 йил мобайнида Олий суд раҳбарияти томонидан жами 5 896 нафар фуқаро қабул қилинган. Уларнинг 1 876 нафари бевосита Олий судда, 3846 нафари сайёр қабулларда, 174 нафари видеоконференцалоқа тизими ёрдамида қабул қилинган.

Шунингдек, 2020 йил мобайнида Олий суд раиси томонидан 341 нафар (бевосита Олий судда 254 нафар, видеоконференцалоқа тизими орқали эса 87 нафар) фуқаро қабул қилинган.

Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Р. Маҳмудова томонидан 2020 йил мобайнида 428 нафар (бевосита Олий судда 28, сайёр қабулларда 392 нафар, видеоконференцалоқа тизими орқали 8 нафар) фуқаро қабул қилинган.

Олий суд раисининг ўринбосари И. Муслимов томонидан 1 472 нафар (бевосита Олий судда 685, сайёр қабулларда 775 нафар, видеоконференцалоқа тизими орқали 12 нафар) фуқаро қабул қилинганини айтиб ўтишимиз муҳимдир.

Олий суд раисининг ўринбосари Б. Исаков томонидан эса 2 416 нафар (бевосита Олий судда 113, сайёр қабулларда 2 303 нафар) фуқаро қабул қилинган.

Шунингдек, 2020 йил 4-чорагида Олий суд қабулхонасига ташриф буюрган 631 нафар фуқаронинг ариза ва шикоятлари қабул қилиб олинган ва ушбу мурожаатларнинг қонуний ҳал этилиши таъминланган.

Кези келганда Олий суд раҳбарияти қабулига кириш тартиби хусусида ҳам алоҳида тўхталмоқчимиз. Мазкур тартибга асосан, шунингдек, ҳар бир судья мустақил эканлиги нуқтаи назаридан холисликни таъминлаш мақсадида Олий суд раисининг қабулига раис ўринбосарининг қабулидан кейин (раис ўринбосарининг жавоб хатидан норози бўлган тақдирда) ўринбосарлар қабулига тегишли судлов хайъатлари томонидан чиқарилган қарордан норози бўлган фуқароларнинг киришлари белгиланган. Ушбу тартибдан бехабар айрим фуқаролар ўртасида баъзан тушунмовчиликлар юзага келиши табиий, албатта. Бундай норозиликларни ижтимоий тармоқларда зудлик билан тарқатиб юбориш орқали кенг жамоатчилик ўртасида судларга нисбатан салбий фикрлар юзага келаётганидан ҳам кўз юмолмаймиз.

Пандемия муносабати билан Олий суд раҳбарияти томонидан фуқаролар қабулини тўлақонли амалга ошириш имконияти бўлмаганлиги, ўз навбатида, айни шу мураккаб вазият сабабли баъзи фуқароларга судга мурожаат қилиши учун ноқулай вазият юзага келганлигини инкор эта олмаймиз.

Бугунги кунда Олий суд раҳбарияти, умуман айтганда, судларда фуқароларнинг қабули белгиланган тартибда ва карантин қоидаларга тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йил 14 январь куни кечқурун ижтимоий тармоқларда қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омбори ёрилиб кетгани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатилган эди.

Бу Сирдарё вилоятидаги айрим туманлар аҳолисининг тунги пайтда саросимига тушишига, одамларнинг ҳаловати йўқолишига сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Ахборот хизмати таҳлилий видеолавҳа тайёрлади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ёлғон ва нохолис ахборот тарқатганлик келтириб чиқарадиган ҳуқуқий оқибатлар

АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифинг тафсилотлари

👉 Батафсил

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Яккаю ягона битта мезон бор - халқ билан ҳамнафас бўлиб ҳаракат қилсак, натижаларга эришамиз

Шавкат Мирзиёев: Есть один единственный критерий - мы достигнем результатов, если будем действовать единодушно с народом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент метрополитени йўловчилари учун ИИВ Алоҳида намунали-кўргазмали оркестридан мусиқий туҳфа

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2020 йил декабрь ойида аҳоли истеъмолчиларга 1 миллиард 740 миллион киловатт соат электр энергияси етказиб берилган. 2018 йилга нисбатан ўсиш 11%

Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати масъул ходими Обиджон Дилмуродов маълум қилди.
〰️〰️〰️〰️

📈2020 йилда мамлакат бўйлаб электр энергияси истеъмоли 69 миллиард 100 миллион киловатт соатни ташкил қилиб, бу 2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 6,1 фоизга ва 2016 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 20,1 фоизга кўп.

Электр энергияси истеъмолининг бундай ортиши қандай таъминланган?

🌅2020 йилда мамлакат электр станцияларида 66 миллиард 400 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқилган бўлиб, бу 2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 5 фоизга кўпни ташкил қилади ва 2016 йилга нисбатан 12,6 фоизга кўп.

🌀Мамлакатда қўшимча электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш инвестиция лойиҳалари ҳисобига амалга оширилмоқда.

Инвестиция дастурида кўзда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига давлат кафолати асосидаги маблағлар ҳисобидан 3,7 гигаватт.дан ортиқ қувватлар ишга туширилди.

💡Инвестиция дастурида кўзда тутилган лойиҳаларни тўлиқ амалга ошириш ҳисобидан мамлакатимизда ҳар йили 2016 йилга нисбатан 21 миллиард киловатт соатга кўп электр энергияси ишлаб чиқарилади.

🏗Бундан ташқари, амалдаги электр станцияларини модернизация қилиш ва янгиларини қуришда қўлланилаётган энергия тежамкор технологиялар 1 киловатт соат электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ёқилғи ҳаражатларини 1 фоизга тушириш имконини бермоқда.

🗾Натижада электр энергиясини ишлаб чиқаришда ўртача 2 миллиард куб метр табиий газ иқтисод қилинади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️2021 йил октябрь ойида қуввати 100 мегаватт бўлган иккита қуёш электр станцияси ишга туширилади

Бу
ҳақда АОКАда ўтган брифингда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати масъул ходими Обиджон Дилмуродов маълум қилди.

〰️〰️〰️〰️

🌀 2020 йилда хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклиги асосида 6 та янги электр станцияси қурилиши бошланган. Уларнинг умумий қиймати 2 миллиард доллар, умумий қуввати эса 2 минг 700 мегаваттни ташкил этади.

✔️2021 йилда мамлакатимизда 1 минг 387 мегаваттлик қувватга эга 9 та янги электр станцияси ишга туширилади.

📉Жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларида турк компаниялари билан ҳамкорликда қуввати 940 мегаватт бўлган 4 та янги иссиқлик электр станцияси қурилади.

📌 Шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида ҳар бирининг қуввати 100 мегаватт бўлган иккита қуёш электр станцияси ишга тушириш режалаштирилмоқда. Булар Самарқанд вилоятида Франциянинг "Total Eren" компанияси, Навоий вилоятида Бирлашган араб амирликларининг "Masdar" компаниялари ўз лойиҳаларини амалга оширмоқда.

⚠️ Гидроэнергетика соҳасида ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2021 йилнинг июнь ойида гидроэлектр станциясининг Чирчиқ-Бўзсув каскадига кирувчи “Камолот” гидроэлектр станцияси қурилиши якунланади. Шунингдек июнь ойида Сурхондарё вилоятидаги Тўполанг дарёсида “Зарчоб” кичик гидроэлектр станциялари каскадини ишга тушириш ҳам режалаштирилган.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Президент соврини учун халқаро шахмат турнири ўтказилади

“Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4954-сон, 14.01.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Шахматни 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) тасдиқланди. Бунда 2025 йилга қадар шахмат билан мунтазам шуғулланувчилар сонини 3 фоизга етказиш назарда тутилган.

🔰 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:

150 та умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларини тажриба тариқасида шахматга ўқитишни ташкил қилиш амалиёти кенгайтирилиб, яна қўшимча 150 та мактаб (шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) 10 тадан, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида 15 тадан мактаб) шахматга ихтисослаштирилади;

тегишли 1 000 та умумий ўрта таълим мактабида 2, 3 ва 4-синф ўқувчиларини “Жисмоний тарбия” фани доирасида 18 соатлик режа асосида шахматга ўқитиш йўлга қўйилади ҳамда уларга методик ёрдам кўрсатилади;

қолган барча мактабларнинг 2, 3 ва 4-синф ўқувчилари “Жисмоний тарбия” фани доирасида шахматга ўқитилади.

2021 йилдан бошлаб ҳар йили бир ой давомида мактабларда “Шахмат ойлиги” ташкил этилади.

🔰 2021 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:

👉 Тошкент шаҳрида Президент соврини учун халқаро шахмат турнири, Ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Г.Т. Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнир, шунингдек, шахмат бўйича XVII Жаҳон чемпиони Р.М. Қосимжонов халқаро турнири;
👉 Самарқанд шаҳрида “Соҳибқирон кубоги” халқаро шахмат турнири;

👉 Хива шаҳрида “Ал-Беруний” халқаро шахмат турнири;

👉 Бухоро, Термиз ва Хива шаҳарларида “Туризм ва шахмат ҳафталиги” ташкил этилади.

📌 Шунингдек, шахмат мактаблари ва клублари фаолиятига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон шахмат клублари ассоциацияси ташкил этилди.

➡️ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналиши очилади.
Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Шахматни оммавийлаштириш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

🌐 Бундан ташқари, шахмат бўйича мусобақалар ва турнирларни онлайн ўтказиш платформаси (www.uzchess.uz), шунингдек, таҳсил олаётган ўқувчилар ва талабалар ҳамда ўқитувчилар, тренерлар ва мутахассисларнинг ягона электрон базаси яратилади.

Huquqiy axborot канали

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official