Расмий хабарлар I Официальные новости
29.2K subscribers
30.3K photos
6.51K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Сув сифати доимий назоратда

"Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати
хабарига кўра, 2020 йилда тизимда ичимлик суви сифатини доимий назорат қилиш мақсадида жами 425,4 тн. суюқ хлор, 97,1 тн. гипохлорид натрий ва 885,9 тн. гипохлорид кальций заҳираси яратилди.

Соҳадаги энг оғриқли нуқталардан бири тармоқларда вужудга келаётган авариялар бўлиб, 2020 йилда жами 140,4 мингта авария ва носозлик бартараф этилди. Авария ҳолатлари 2019 йилга нисбатан 16,8 мингтага ёки 12 фоизга камайгани эътиборга молик.

Ҳудудларда авария ва жорий таъмирлаш ишларини тезкор бартараф этиш учун тушган маблағларнинг 10 фоизини шаҳар ва туманлар ихтиёрида қолдириш тизими йўлга қўйилди. Бу орқали ҳудудий корхоналарга молиявий мустақиллик берилмоқда ва улар энди ўзига тегишли ускуналар, эҳтиёт қисмларни бемалол харид қилиши, ишчиларга қўшимча маош ва мукофот пуллари ажратишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, сув сарфини назорат қилиш ва йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида сув иншоотлари, магистраль сув тармоқлари, маҳалла ва кўча бошларига 1187 та замонавий сув ҳисоблагичи ўрнатилди, бу эса ўтган йилга нисбатан 32 баробар кўпдир. Мазкур сув ҳисоблагичлари марказлашган ҳолда биллинг базасига уланиб, сув сарфи бўйича онлайн мониторинг олиб борилмоқда.

Бугунги кунда аҳоли истеъмолчиларининг сув ҳисоблагичлари билан таъминланганлик даражаси 51 фоизни ташкил этади. Сув ҳисоблагичларининг кўпгина ижобий томонлари мавжуд бўлиб, мисол учун, Тошкент шаҳрида ҳисоблагич ўрнатилмаган истеъмолчи учун белгиланган меъёрга кўра 1 кишига ўртача 21 минг. сўм ойлик тўлов ҳисобланса, сув ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг ушбу тўловлар камида 3 баробарга қисқаради.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Пойтахтда кўпдан бери ёпиқ турган йўлнинг очилиш ишлари бошланди

ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, йўл ҳаракати қатнашчиларига қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги Паркент кўчасидан Мустақиллик кўчасига ўтиш йўлини очиш ҳамда ушбу йўлда пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

@Rasmiy_xabarlar_Official
#XPK

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев пандемия билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди:

〰️〰️〰️
🛡 «Аҳоли саломатлигини сақлаш — давлат сиёсатининг асосий йўналиши бўлиб келган. Чунки аҳоли саломатлиги бевосита миллий хавфсизликка алоқадор.

🦠 2020 йилда мамлакатимизга кириб келган коронавирус пандемияси, айниқса дастлабки ойларда кўпчиликни, жумладан тиббиёт ва санитария-эпидемиология ходимларини ҳам нафақат ташвишга, маълум даражада ваҳимага ҳам солди. Чунки коронавирус ҳар йили бўладиган мавсумий грипп, шамоллашдан тубдан фарқ қиладиган инфекция бўлиб чиқди.

📌 Биринчидан, унинг юқумлилик даражаси жуда юқори, деярли 90-100 фоизга яқин. Шу инфекция билан контактда бўлган инсонларнинг қарийб ҳаммасида шу касаллик ривожланди.

📌 Иккинчидан,
коронавирус одатий гриппга ўхшаб, 7-8 кунда ўтиб кетмасдан, кўп ҳолларда турли асоратларга, хусусан пневмонияга олиб келди. Пневмония оғир кечиши, ҳатто ўлим ҳолатларига сабаб бўлиши билан бошқа ҳар қандай грипп шаклларидан фарқ қилди.

📌 Учинчидан, коронавирус инфекцияси ўзи касаллик чақириши билан биргаликда организмда илгари бўлган сурункали касалликлар, масалан, қандли диабет, ўпка хасталиги, юрак қон-томир касаллигининг кескин зўрайиб кетишига олиб келди».

@Rasmiy_xabarlar_Official
#XPK

🦠 «Коронавирус билан боғлиқ барқарор вазиятни ушлаб туриш — кўп жиҳатдан халқимизга боғлиқ. Инсон ўз саломатлигини асраш устида биринчи навбатда ўзи ўйлаши лозим.

Бунинг учун нималар қилиш лозим? Соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш, зарарли одатлардан холи бўлиш, касалликнинг илк белгилари пайдо бўлгандаёқ бирламчи бўғим муасасаларига мурожаат қилиш жуда муҳим. Ана шунда касалликнинг олдини олиш ва ўз вақтида чора кўриб, оғир формаларга ўтиб кетмаслигини таъминлаш мумкин»

Абдуҳаким Ҳожибоев, Соғлиқни сақлаш вазири, Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
#XPK

Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири:

«Янги Ўзбекистон — мактаб остонасидан бошланади. Ривожланган мамлакатлар тажрибасига қарайдиган бўлсак ҳам, энг катта ислоҳотлар мактабларда бўлиши лозим.

Олдимизда катта вазифалар бор. Биринчи навбатда, миллий таълим дастурини бугунги кун талабларига мослаштириш. Масалан, бизда тил ўрганишда бизда асосан грамматикага катта эътибор берилади. Чунки грамматикада тест ечиш осон.

Миллий ўқув дастурида асосий эътибор болаларни ҳаётга тайёрлаш, ҳаётий кўникмаларга эга бўлиши, танқидий фикрлаш, олган билимлари асосида ҳаётдаги муаммоларни еча олишига қаратилади»

@Rasmiy_xabarlar_Official
#XPK

Иномжон Мажидов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири:

📝 «Ўтган йили Президентимиз томонидан Олий таълимни ривожлантириш концепцияси имзоланди.

🎓 2030 йилгача олий таълим билан қамровни 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилган. Ҳозирда биз 25 фоизга эришдик. Бу ўтган даврга нисбатан уч баробар кўп талаба қабул қилиняпти дегани.

👩🏻‍🏫 Демак, уч баробар кўп ўқув ўринлари, малакали ўқитувчилар керак. Олий таълимда ўқитувчилар учун талаб юқори, илмий фаолият билан шуғулланиши керак, соҳада карьера қилиши учун илмий даража ёки унвонга эга бўлиши керак. Шу боис ҳамма масалаларни узвий боғлиқ равишда олиб бориш орқали ўсиш темплари белгиланяпти.

📈 Коцепцияга кўра, олий таълим билан қамровни ошириш давом эттирилади ва давлат грантлари, яъни бюджет ўринлари 25 фоизга кўпайтирилади. 2 йил ичида қамровни 30 фоизга етказишни режалаштирганмиз. Кейинги ўқув йилида 27 фоиз кўрсаткичга эришишни мақсад қилганмиз».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бир қатор ҳудудларда вақтинчалик чора сифатида газ қуйиш шахобчалари соат 15:00 да ёпилади

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, ҳозирги кунга келиб “Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг нефть ва газ конларида носозлик сабаб тўхтатилган барча 14 та газ ҳайдаш агрегатлари ишга туширилди ва иш режимида ишламоқда.

Юзага келган носозликларни бартараф этиш натижасида Муборак ГҚИЗда газ таъминоти тўлиқ тикланди. Бироқ, 4 январь куни етказиб берилмаган ҳажмлар тўлдирилмади, бу эса зарур газ босимини тиклашга тўсқинлик қилади.

Шунингдек, 4 ва 5 январь кунлари ҳаво ҳароратининг пасайиши туфайли газ истеъмолида ўсиш кузатилмоқда. Шу муносабат билан, республика аҳоли истеъмолчилари ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи “Иссиқлик электр станциялари” АЖ корхоналарини табиий газ билан барқарор таъминлаш биринчи даражали вазифадир.

Шунинг учун, бир қатор зарур вақтинчалик чоралар жорий этилмоқда. Улардан бири – автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ)нинг соат 15.00 дан 05:00 гача ишлашини чеклашдир. Ушбу вақтинчалик чора магистрал газ қувурларида барқарор газ босими таъминланиши йўлга қўйилгунга қадар жорий этилади.

Ушбу чекловлар бир қатор ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда жорий қилинади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#XPK

⚡️Олимпия қишлоғи қурилади

Бу ҳақда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев маълум қилди:

«Президент топшириғига биноан, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Олимпия қишлоғи қурилади. Ўша ерда Қурилиш вазирлиги билан бутун инфраструктура барпо этилади.

Ҳозир у ерда барча шароитларни яратиш, спорт иншоотлари жойлаштирилиши бўйича концепция ишлаб чиқилмоқда».

@Rasmiy_xabarlar_Official
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Effect.uz Ахборот агентлиги томонидан 2021 йилнинг 3, 4 январь кунлари эълон қилинган мақола ва видео лавҳаларга расмий муносабат билдирди

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Effect.uz ахборот агентлиги мухбири бир неча бор туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, шунингдек вилоят ҳокимлиги масъул ходимлари томонидан қабул қилинган ҳамда Қизириқ туманидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Бироқ, Effect.uz томонидан эълон қилинган мақола ва видео лавҳада вилоят ҳокимлиги вакиллари турли важлар билан қабул қилмаганлиги билдирилган. Бу эса аҳолида ҳокимлик фаолиятига нисбатан ишончсизлик уйғотишга олиб келган ҳамда ҳокимлик ходимларнинг иш фаолиятига салбий таъсир ўтказган.

Шунингдек, Effect.uz мухбири 2021 йилнинг 3 январь куни вилоят ҳокимлигига келиб, вилоят ҳокими билан суҳбатлашиш истаги борлигини маълум қилган, бироқ якшанба дам олиш куни эканлиги сабабли, мухбирга иш кунлари келиши лозимлиги тушунтирилган.

Шу билан бирга, мухбир томонидан вилоят ҳокимининг интервьюсини ташкил этиш юзасидан шу кунга қадар оғзаки ёки ёзма шаклда (шу жумладан электрон ҳужжат шаклида) мурожаат қилинмаган.

Бундан ташқари, Қизириқ туманида мухбирнинг халқ депутатлари Кенгаши сессиясига киритилмаганлиги билдирилган.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 18-моддасига асосан сессияга таклиф этиладиган шахслар сонини аниқлаш ва сессия ишини ташкил этишга доир бошқа масалалар халқ депутатлари Кенгашининг Иш тартибига мувофиқ белгиланади. Effect.uz мухбири сессияда иштирок этиш юзасидан Кенгашга мурожаат қилмаганлиги сабабли таклиф қилинганлар рўйхатига йўқлиги боис сессияга ҳам киритилмаган.

Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Вилоятларда дронлар шоуси қачон ўтказилади?

АОКАда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов иштирокида ўтган брифингда янги йил байрами муносабати билан ташкиллаштириладиган дронлар шоуси ҳақида маълумот берилди:

▫️Самарқандда — 5-6 январь

▫️Бухорода — 7 январь

▫️Урганчда — 8 январь

▫️Қорақалпоғистон Республикасида — 9-10 январь

▫️Фарғонада — 16 январь

Айни дамда дронлар Самарқанд шаҳрига етиб борган ва шаҳар ҳокимлиги биноси ёнида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Дрон учириш майдони ва об-ҳаво талабга жавоб берса, шоу 18:00 дан 19:00 гача бўлган вақт оралиғида бўлиб ўтади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Тошкент шаҳрида учирилган дронлар Кадастр агентлигининг 25 нафар ходими томонидан бошқариб турилган.

🛰 «Геоинновация маркази» давлат унитар корхонаси мутахассислари томонидан
500 та дрон ёрдамида 8 та шакл ясалган.

@aoka_uz
Кадастр идорасининг қайси хизматларидан онлайн фойдаланишнинг имкони бор?

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқади my.gov.uz сайтига кириб қуйидаги кадастр хизматларидан онлайн фойдаланиш мумкин:

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (Якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун);

Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун);

Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш;

Ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

Фуқаролар номида шаҳсий турар жойи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш;

Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш;

Республика худудидаги кўчмас мулк объектида хатлов/таъқиқ мавжудлиги ҳақида маълумот тақдим этиш;

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш;

Кадастр паспортини тайёрлаш

〰️〰️〰️〰️

АОКАда бўлиб ўтган брифингдан

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдурасул Эранов, Олий суд судьяси:

✏️ «Шу кунга қадар Конституцияга ўзгариш киритиш тўғрисида 14 та қонун қабул қилинган. Навбатдаги ўзгариш киритишга оид ҳужжат 15-қонун ҳисобланади.

Бу қонунлар мамлакатимиз тараққиётининг муайян босқичида замон талаб қилган заруратлар асосида қабул қилинади.

📖 Ҳозирда Конституциянинг 107-моддасига ўзгариш киритиш масаласи нега кўтарилди? Сабаби, мазмун-моҳияти нимадан иборат? Мазкур модда суд тизими, ташкилий тузилмасини тартибга солувчи норма ҳисобланади. 107-моддага ҳозирга қадар 2 марта ўзгариш киритилган».

〰️〰️〰️
📹 АОКАдаги матбуот анжуманидан

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдурасул Эранов, Олий суд судьяси:

🔎 «Туман ва шаҳар маъмурий судларининг тугатилиб, ўрнига туманлараро судларнинг ташкил этилиши — маълум даражада кадрлар қисқартирилишига олиб келади. Туманлараро судлар 6 шатат бирлигидан иборат тартибда ташкил этиляпти.

Лекин бу шунчаки қисқартириб кетилаётгани йўқ — шу пайтгача маъмурий судларда кўрилган масалаларнинг аксарияти жиноий судларга олиб бериляпти. Шу муносабат билан, тегишли қисқартирилаётган штатларнинг бир қисми жиноий ишлар ишлар бўйича судларга, бир қисми фуқаролик ишлар бўйича судларга ҳамда кичик қисми иқтисодий судларга бериляпти»

〰️〰️〰️

📹
АОКАдаги матбуот анжуманидан

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституцияга ўзгариш киритиш ҳақидаги қонунни ишлаб чиқиш зарурати нимада?

Алибек Раҳметов, Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи:

«Вазирлик томонидан «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири ишлаб чиқилди, Сенат томонидан маъқулланди. Ушбу қонунда йиллар давомида сўзга бой ўзбек тилида шаклланиб келаётган, норма ижодкорлиги фаолиятида жуда муҳим ўрин эгаллаган тушунчаларга аниқлик киритилди.

📝 Улар ўз мазмунига мос равишда баён этилди. Хусусан, «қонун» сўзи. Ҳозирги амалдаги таҳрирга кўра, «қонун» дейилганда, қонунчилик ҳужжатлари билан боғлиқ тушунмовчиликлар бўлган бўлса, эндиликда «қонун — Конституциядан кейин турувчи ҳужжат» сифатида белгиланди.

Қонун ҳужжати сифатида эса Конституция, қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари таърифланади.

⚠️ Атамаларга оид ўзгартиришлар — фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига ёки тадбиркорлик фаолиятига таъсир қилмайди».

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маъмурий ишларнинг жиноий ишлар бўйича судларга олиб берилаётгани иш ҳажмининг ошиб кетишига ва сифат пасайишига сабаб бўлмайдими?

Абдурасул Эранов, Олий суд судьяси:

«Иш ҳажмининг ортаётгани ҳақиқат ва бу масалаларнинг ҳаммаси ҳисобга олинган. Жиноий ишлар бўйича судларга иш ҳажми ошган бўлса, уларга етарли равишда штат бирликлари ажратилди, улар бир вақтнинг ўзида ҳам маъмурий, ҳам жиноий ишларни кўриб келишган ва барча ишларни ўз вақтида, сифатли бажаришига имконият етарли.

Туманлараро маъмурий судларда эса ходимлар етарли, шунингдек, уларда иш ҳажми сезиларли даражада қисқаряпти».

〰️〰️〰️

📹
АОКАдаги матбуот анжуманидан

@Rasmiy_xabarlar_Official
Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театрида очиқ муз майдони ишга туширилмоқда

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, шаҳар марказидаги муз майдони бир ой муддатга ўрнатилади. Бу вақт мобайнида очиқ осмон остидаги муз майдонида қатор маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилади. Концерт зонасида “Dance Music Fest Winter”, “Iosis Fest”, “Tashkent Rap Festival” мусиқий фестиваллари, шунингдек хоккей бўйича ўсмирлар чемпионати, муз устида рақс шоуси каби тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

2021 йилнинг 7 январь куни Шаҳар муз майдони очилиши доирасида Россия муз спорти юлдузи, фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Алексей Ягудин ўзининг «Қиш» дастури билан иштирок этиши кутилмоқда. Шу билан бирга, очиқ осмон остидаги муз майдони очилишида ўзбек эстрадаси юлдузларининг концерти ташкил этилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

🔰 Ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳарбийлашган идоралар

▫️
Судялар олий кенгаши телеграм каналига уланиш
◽️Олий суд телеграм каналига уланиш
◽️Бош прокуратура телеграм каналига уланиш
◽️Коррупцияга қарши курашиш агентлиги телеграм каналига уланиш
◽️Адлия вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Ички ишлар вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Мудофаа вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Фавқулодда вазиятлар вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Миллий гвардия телеграм каналига уланиш
◽️Давлат божхона қўмитаси телеграм каналига уланиш
◽️Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари телеграм каналига уланиш
◽️Мажбурий ижро бюроси телеграм каналига уланиш
◽️
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти телеграм каналига уланиш
◽️"Ватанпарвар" ташкилоти телеграм каналига уланиш

@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

🎓 Инновация, фан ва таълим тизимидаги идоралар

◽️
Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси телеграм каналига уланиш
◽️Инновацион ривожланиш вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Мактабгача таълим вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Халқ таълими вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Президент таълим муассасалари агентлиги телеграм каналига уланиш
◽️ Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги телеграм каналига уланиш
◽️Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси телеграм каналига уланиш
◽️Давлат тест маркази телеграм каналига уланиш
◽️Фанлар академияси телеграм каналига уланиш
◽️Олий аттестация комиссияси телеграм каналига уланиш

@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Давлат органлари ва ташкилотларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

📊 Иқтисодиёт тармоқлари ва молия

◽️
Марказий банк телеграм каналига уланиш
◽️Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Молия вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Сув хўжалиги вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Қурилиш вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Давлат солиқ қўмитаси телеграм каналига уланиш
◽️Давлат статистика қўмитаси телеграм каналига уланиш
◽️Монополияга қарши курашиш қўмитаси телеграм каналига уланиш
◽️Туризм ва маданий мерос вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат кўмитаси телеграм каналига уланиш
◽️Президент хузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги телеграм каналига уланиш
◽️Давлат активларини бошқариш агентлиги телеграм каналига уланиш
◽️Кадастр агентлиги телеграм каналига уланиш
◽️ Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси телеграм каналига уланиш
◽️Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси телеграм каналига уланиш
◽️“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ телеграм каналига уланиш

@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Давлат органлари ва ташкилотларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

🏥 Соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаси

◽️
Соғлиқни сақлаш вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги телеграм каналига уланиш
◽️Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати телеграм каналига уланиш
◽️Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги телеграм каналига уланиш
◽️Спортни ривожлантириш вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Миллий олимпия қўмитаси телеграм каналига уланиш
◽️Миллий антидопинг агентлиги телеграм каналига уланиш
◽️Маданият вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️"Ўзбеккино" Миллий агентлиги телеграм каналига уланиш
◽️Маданий мерос агентлиги телеграм каналига уланиш
◽️Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси телеграм каналига уланиш
◽️ “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси телеграм каналига уланиш
◽️ “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси телеграм каналига уланиш
◽️ Давлат тиббий суғурта жамғармаси телеграм каналига уланиш

@Rasmiy_xabarlar_Official
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

👨‍👩‍👧‍👧 Маҳалла, оила, ёшлар

◽️
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги телеграм каналига уланиш
◽️Ёшлар ишлари агентлиги телеграм каналига уланиш
◽️Республика Маънавият ва маърифат маркази телеграм каналига уланиш
◽️“Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти телеграм каналига уланиш
◽️"Маҳалла" фонди телеграм каналига уланиш

@Rasmiy_xabarlar_Official