Расмий хабарлар I Официальные новости
29.6K subscribers
29.9K photos
6.37K videos
53 files
28K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
☎️ Кундалик ҳаётимизда иш юзасидан мурожаат қилишимиз мумкин бўлган ташкилотларнинг "Ишонч телефонлари"ни ушбу материалга жамладик.
✔️Жумладан,

📞
Меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ёки мажбурий меҳнатга йўл қўйилиши, транспорт соҳасидаги муаммолар, тиббиёт соҳасига оид масалалар, маҳалла тизими, хотин-қизлар ҳаётига оид турли ижтимоий муаммолар, кредитлар борасида банклар билан бевосита мулоқот қилиш, солиқ, давлат хизматлари, пенсия ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқлари билан боғлиқ саволлар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин:

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Махсус комиссия баёнига мувофиқ, юртимизга кириб келаётган барча шахсларнинг ўз ҳисобидан чегара пункти ҳудудида коронавирус антигенини аниқлаш учун экспресс тест олиш тартиби жорий қилинган.

🔬Тошкент халқаро аэропортида экспресс тест олиш жараёнларини икки томонлама имзоланган шартномага асосан “Тиббиёт дунёси” МЧЖ амалга оширмоқда.

🧪Махсус комиссия кўрсатмасига кўра, аэропортдан учиб кетиш вақтида ПЗР тести олинади, Ўзбекистонга учиб келинганда экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади.

⚠️Вирус аниқланган ҳолатда СЭС мутахассислари томонидан фуқаролар тегишли ҳудудда жойлашган коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган муассасаларга жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

✈️Кўп ўринли самолётлар (жумладан 260 ўринли ҳаво кемаси)даги йўловчиларни кутиб олишда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида йўловчилар оқимини терминалнинг 3 та жойидаги тест олиш тиббиёт қисмларига йўналтириш ташкил қилинган.

🌀Фуқароларнинг парвоздан бир неча кун аввалдан ПЗР тестини топшириш бўйича буюртма беришлари ҳам мумкин.

💰Аэропортнинг биргина учиб келиш залида 4 та банкомат ва 2 та валюта айирбошлаш шахобчалари мавжуд бўлиб, уларнинг мунтазам фаолият олиб бориши таъминлангани сабаб, пул айирбошлашда муаммо кузатилмайди.

«Uzbekistan Airports» Ахборот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official
#Диққат
#Эслатма

📌 Тоққа бормоқчи бўлганлар диққатига

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Ахборот хизмати хабарига кўра,


🗓 Жорий йилнинг 5 январь кунига қадар Бўстонлиқ туманидаги айрим автомобиль йўлларида бир томонлама ҳаракат яъни Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳридан (кўприк ёнидан) кириш ва “Юсуфхона” аҳоли яшаш жойидан чиқиш йўлга қўйилди.

***

🗓 До 5 января текущего года введено одностороннее движение на некоторых автомобильных дорогах Бостанлыкского района, то есть от города Газалкент (у моста) Бостанлыкского района и выезд из населённого пункта «Юсуфхана».

@Rasmiy_xabarlar_Official
1 февралдан иш ҳақлари 10 фоизга ошади

Адлия вазирининг матбуот котиби
маълум қилишича, Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4938-сон, 30.12.2020 й.) асосан:

➡️ 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

🔰 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм этиб белгиланади.

☑️ Шунингдек, қарор билан 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади.

➡️ Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари давлат бюджетига ўтказилади.

2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари давлат бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Бошқаруви раиси Алишер Муратов Янги йил байрами арафасида банк тизимида ишлаётган бир гуруҳ ёшлар билан учрашди.

Бу ҳақда банк ахборот хизмати маълум қилди.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон ёшлари форумига йиғилган йигит-қизлар билан мулоқоти ҳамда Олий мажлисга Мурожаатномаси давомида билдирилган фикр ва таклифлар, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан белгиланган вазифалар ва уларнинг банк тизимидаги ижроси ҳақида фикр алмашилди.

Мулоқот давомида ёшлар томонидан билдирилган таклифларни банк фаолиятига татбиқ қилиш юзасидан тегишли тузилмалар раҳбарларига топшириқлар берилди ва бундай учрашувларни ҳар ойда камида бир марта ўтказиб боришга келишилди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Иш ҳақлари 1 февралдан ошади, контракт тўловичи?

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 8 август куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов 2020-2021 ўқув йилида контракт тўлови миқдори ўзгаришсиз қолишини таъкидлаган.

Бундан ташқари, Kun.uz сайтининг манбаси маълум қилишича, айни пайтда контрактлар оширилиши режалаштирилмаяпти.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
«Pakistan In The World» посвятил специальный выпуск Узбекистану

📰 Ведущий пакистанский дипломатический ежемесячный журнал «Pakistan In The World» издал спецвыпуск, посвященный современному Узбекистану, сообщает корреспондент ИА «Дунё».

📈 В спецвыпуске опубликована основная информация о стране, ее географическом положении, статистические и демографические данные. Пакистанские читатели также смогут ознакомиться с биографией Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева, текстами его выступлений и выдвигаемыми международными инициативами.

🇺🇿 Стоит отметить, что интерес к Узбекистану в Пакистане значительно повысился в последние годы. Эксперты считают, что это результат проводимой руководством страны политики открытости и добрососедства. Две страны также связывают тесные культурно-исторические связи, богатое наследие узбекского народа высоко ценится и почитается в Пакистане.

Подпишитесь на канал: 👇
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
👉 Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати вазирликнинг 2018-2020 йиллардаги фаолияти натижаларини эълон қилди.

#infografika

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда томчилатиб суғориш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхона очилди

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
WBA рейтингида ўзбек боксчилари қайси ўринларда?

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Бутунжаҳон бокс ассотциацияси (ВБА) боксчиларнинг 2020 йил декабрь ойи якунлари бўйича янгиланган рейтингини эълон қилди.

Рейтингдан 6 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.

Рейтингда ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасидан (-63,5 кг) икки нафар вакилимиз ўрин олган. Янгиланган рейтингда Рио-2016 олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 6-поғонада қайд этилган бўлса, яна бир вакилимиз Шоҳжаҳон Эргашев эса 8-ўринни эгаллаб турибди.

Биринчи ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасидаги ҳамюртимиз Исроил Мадримов эса 1-ўринда қайд этилган ва у чемпионлик камари учун биринчи рақамли даъвогарга айланди.

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (-76,2 кг) эса ноябрь ойида ажойиб ғалабага эришган бўлсада, ҳамон 14-ўринда бормоқда. У айни пайтда ВБА Сонтинентал Америсас камари соҳиби ҳисобланади.

Ярим оғир вазн тоифасида (-79,3 кг) рингга кўтарилаётган Рустам Тўлаганов ҳам аввалги ойдаги ўрнини сақлаб қолган – 14-ўрин.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда инновацион жиҳозланган мобил пост имкониятидан самарали фойдаланилмоқда

Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Махсус комиссия қарорига мувофиқ Ўзбекистон дунёнинг 8 мамлакати билан авиақатновларни вақтинча тўхтатгани бежиз эмаслиги кун сайин ўз исботини топмоқда. Дунёдаги эпидемиологик вазият ҳамон беқарор, айрим мамлакатларда янги вирусга чалиниш бўйича кўрсаткичлар ошиб бораётганини эса тобора баландроқ чалинаётган огоҳлик қўнғироғи сифатида баҳолаш мумкин.

Масалан, сўнгги 24 соатда Буюк Британияда 53 минг, Италия 22 минг, Жанубий Африка Республикасида 18 минг, Германияда 12 мингдан кўпроқ киши коронавирусга чалинган. Бу дегани — ушбу мамлакатлар аллақачон қизил рангда ва ўзаро алоқаларда ўта эҳтикорлик зарур эканини кўрсатади.

Сўнгги бир ҳафтада Ўзбекистонга кириб келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди. Бу — ана шунча касаллик манбаи ўз вақтида аниқланди ва энг муҳими, инфекция занжири шу ернинг ўзида узилади, деганидир.

Республика бош эпидемиологи Нурмат Отабеков айтганидек, «Эпидемиологиянинг олтин қоидаси — касаллик манбаини жиловлаш. Касаллик манбаини жиловласак, эпидемиологик занжирни уза оламиз. Асосий мақсадимиз ҳам шу».

Маълумот учун, Ўзбекистонга учиб келаётган йўловчилардан экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади. Нархи — 95 минг сўм, талабалар учун 50 минг сўм.

Бугун юртимизда эпидемиологик вазият барқарор. Уни издан чиқармасликнинг ягона шарти — ҳушёрлик ва эҳтиёткорликдир.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хавфсиз_байрам

ФВВ Ахборот хизмати бошлиғи Мурод Содиқовнинг Тошкент вилоятидаги мавжуд туризм объектларида олиб борилаётган профилактик ишлар юзасидан шарҳи


@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шохрух Ғиёсовнинг фуқароларга мурожаати

@Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Мирзаев Ғулом Абдирайимович 1964 йил 4 январда Тошкент шаҳрида туғилган. У 2019 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Ғ.Мирзаев 1981-2019 йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

“Uzbekistan Airports” АЖ Бошқаруви раиси матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Сабирова Лаълихон Маърупходжаевна 1975 йил 4 январда Тошкент вилоятида туғилган. У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди.

Л.Сабирова 1997-2020 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзавтосаноат” АЖ ва бошқа ташкилотларда фаолият юритган.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Андижондаги “Соғлом авлод” стадиони номи “Бобур Арена”га ўзгартирилди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, «Андижон» клубида маркетинг борасида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилган.

Клуб янги мавсум олдидан ўз логотипини янгилади. Янги логотипни яратишда кўк, қизил ва оқ ранглардан фойдаланилган. «А» ҳарфи кўринишидаги логотипда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳайкали ва бургут (жамоа лақаби) тасвирланган.

Шунингдек, жамоа ўз ўйинларини ўтказиб келадиган “Соғлом авлод” стадиони номи ҳам “Бобур Арена”га алмаштирилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев с 4 января 2021 года находится в краткосрочном трудовом отпуске.
Проведение отпуска Президента планируется на территории Узбекистана.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун, 4 январь куни режалаштирилган тадбирлар:

〰️〰️〰️〰️

🔰
Брифинг

● Мавзу:
Мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жарaёнига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилгани тўғрисида
● Вақти: 13:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Шерзод Аҳматов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰 Брифинг

● Мавзу:
Ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган долзарб масалалар юзасидан
● Вақти: 14:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Фарҳод Бабашев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️〰️

🔰Брифинг

● Мавзу:
Тоғ ҳудудларида қор кўчиши хавфи, бу жараёнда фавқулодда ҳолатларни олдини олиш
● Вақти: 15:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Самардар Ҳикматуллаев, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари

@aoka_uz