Расмий хабарлар I Официальные новости
30.6K subscribers
27.7K photos
5.89K videos
52 files
26.2K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
2020 йилда мактабларга ёрдам берган ТОП-10 вазирлик ва идоралар ХТВ ахборот хизмати томонидан маълум қилинди

Жумладан, Миллий олимпия қўмитаси ёрдамида Олмазор туманидаги 234-сонли мактабда Инновацион технология хонаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида Юнусобод тумани 250-сонли мактабда SMART хоналари ташкил этилган бўлса, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Юнусобод тумани 302-сонли ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан 58-сонли мактабда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Батафсил

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️ Коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган шахслар давлат мукофотига тавсия этилиши мумкин

Ҳукумат қарори (829-сон, 31.12.2020 й.) билан Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлганда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

👉 ўзларига нисбатан пора талаб қилган шахс ёки ўзларига маълум бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида коррупцияга қарши курашувчи органлар (Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти)га берган хабари асосида бундай ҳуқуқбузарлик фош этилса;

👉 коррупцияга оид жиноятни содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга берилган хабар асосида қидирувдаги шахс ушланиши (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари бундан мустасно).

💰 Шунга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар тегишлича БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача (669 минг сўмдан 5 млн 575 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.

🔰 Агар пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати БҲМнинг юз бараваридан кўп бўлса, мукофот қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

анча миқдор учун – мулк қийматининг 15 фоизи миқдорида;

кўп ва жуда кўп миқдор учун – мулк қийматининг 10 фоизи миқдорида.

➡️ Шахс коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун давлат мукофотига ҳам тавсия этилиши мумкин.

🔎 Шахсларни рағбатлантириш масалалари коррупцияга қарши курашувчи органлар ҳузурида тузиладиган махсус комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.

Махсус комиссия қарори асосида бир марталик пул мукофоти ёки эсдалик совғаси билан тақдирлаш ҳақида қарор 1 иш кунида чиқарилади.

💳 Пул мукофоти харажатлар сметасига ўзгартириш киритилгандан сўнг 15 иш куни ичида шахсларнинг шахсий ҳисобварағига ўтказиб берилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ҳаводаги коронавирусни аниқлайдиган сенсор ишлаб чиқилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати маълум қилишича, Италияда ҳаводаги SARS-CoV-2 вируси миқдорини аниқлайдиган ва хабар берадиган биосенсор ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Валенсия университетлари ассоциацияси сайтида хабар қилинди.

"Сенсор ҳаводаги SARS-CoV-2 зарраларини аниқлайдиган махсус антитаналардан фойдаланади", - деди молекуляр аниқлаш ва технологик ривожланиш институтининг кимё кафедраси профессори Анхел Макейра.

Тизим ҳаводаги вирус миқдори хавфли даражада бўлганида сигнал беради. Дастлабки синовлар Валенсия университетининг биокимё ва молекуляр биология бўлимида ишлаб чиқилган вируссимон зарралардан фойдаланган ҳолда синаб кўрилди.  

Ҳозирда биосенсор клиникада синовдан ўтказилмоқда. Синов натижаларига кўра унинг самарадорлиги аниқланади ва биосенсор ёрдамида шифохоналардаги бемор ҳамда шифокорларнинг касалликка чалиниш эҳтимолини камайтиришга ёрдам берадиган чоралар тизими ишлаб чиқилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
#ЕOИИдa_меҳнат_бозори

Евроосиё иқтисодий иттифоқида меҳнат бозори

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати Евроосиё иқтисодий иттифоқида меҳнат бозори таҳлилига бағишланган мақола эълон қилди.

ЕОИИнинг иқтисодий потенциали ҳақида...

Мазкур иқтисодий иттифоқ 183 миллион аҳолидан иборат ягона бозор ҳисобланади. ЕОИИ ҳудудида қазиб олинаётган нефть дунё «қора олтин»ининг 14,2 фоизини ёки йилига 634,2 млн. тоннасини, табиий газ эса 20,2 фоизини ёки 744,7 млрд.куб.м.ини ташкил этади. Шунингдек, ЕОИИда 1255,0 млрд. Квт. миқдордаги электр энергияси ишлаб чиқарилади, бу жаҳон миқёсидаги улушнинг қарийб 5 фоизига тўғри келади.

Меҳнат бозори

Ўз навбатида, ЕОИИда умумий ишлаб чиқариш ўсиб бораётгани боис, мазкур иттифоқ ҳудудида меҳнат ресурсларига, хусусан меҳнат мигрантларига бўлган талаб ҳам тобора кучайиб бормоқда. Жумладан, Евроосиё иқтисодий комиссиясининг маълумотларига кўра, ЕОИИга аъзо давлатлар иқтисодиётига ўртача бир йилда жалб этилаётган меҳнат мигрантларининг сони 1,8 млн. кишини (шундан 97,6 фоизи Россияга тўғри келади) ташкил этади.

Бизга аёнки, ЕОИИ ҳудудида (асосан Россияда) ишлаётган меҳнат мигрантларининг салмоқли қисми Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан иборат. Бошқача айтганда, ЕОИИдаги меҳнат ресурсларига бўлган талабнинг маълум қисмини Ўзбекистон таъминламоқда. Мазкур вазият Ўзбекистон ҳукумати олдига қатор вазифаларни қўймоқда, хусусан, ушбу давлатларга иш излаб кетаётган меҳнат мигрантлари учун қулайликлар ва етарли шароитлар яратиб бериш, катта маош тўланадиган иш ўринларига жойлашишлари учун уларни мутахассислик бўйича тайёрлаш, ижтимоий шароитларини яхшилаш ва ҳоказолар.

ЕОИИ давлатларида айни вақтда 2,3 млн. нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари меҳнат қилмоқда. Хусусан, бу кўрсаткич Россияда 2 миллионга яқин, Қозоғистонда — 300 минг, Қирғизистонда — 25 минг нафар ўзбекистонликларни ташкил этади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги “Чимёндаги ёпиқ йўлдан жонли репортаж” мавзусида тарқалган видео лавҳа юзасидан расмий муносабат билдирди

🚓 Вазирлик Ахборот хизмати хабарига кўра, бугун 2 январь куни соат 10:00га қадар Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларда жойлашган дам олиш масканлари автотураргоҳлари автомобиллар билан тўлганлигини, ушбу автомобиль йўлининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, шунингдек, тоғли ҳудудларда автомобиллар ҳаракатланиши мураккаблигини ҳисобга олиб, тик нишабликларда транспорт воситаларини тўхтаб қолиб, хавфли ҳолат содир этмасликларини олдини олиш мақсадида “4Р-12” автомобиль йўлининг 61-километрида яъни тоғли ҳудуднинг бошланиш қисмида вақти-вақти билан транспорт воситаларининг ҳаракати чекланмоқда.

‼️ Фуқаролардан ушбу амалга оширилаётган ишлар фуқароларнинг тоғли йўлларда хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида амалга оширилаётганини тушунишларини сўраймиз,- дейилади Ахборот хизмати материалида.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМ томонидан мустақил белгиланади

“Олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ тизимни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (824-сон, 31.12.2020 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарорга кўра, 2020/2021 ўқув йилидан республика олий таълим муассасаларида ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказилади.

🔰 Олий таълим муассасаси кенгаши қарори асосида:

профессор-ўқитувчилар ОТМда 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда стажировка ўташи ва малака ошириши;

ўқитувчилар ОТМда 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурларида ўқиши мумкин.

🔰 2021 йил 1 январдан:

ОТМ ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган профессор-ўитувчиларнинг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ОТМ талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;

таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМ томонидан мустақил белгиланади;

ОТМда ташкил этиладиган якуний давлат аттестацияси комиссияси раислари тегишли ОТМ ректори(филиал директори) буйруғи билан тасдиқланади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Бугун Tashkent City осмонида дронлар шоуси бўлиб ўтади.

Кадастр агентлиги ахборот хизмати хабар беришича, бугун 19:00 дан кейин Тошкент ситида дронлар шоусини ўтказиш режалаштирилди. Айни дамда биргаликда тайёргарик ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз 31 декабрь куни ушбу дрон шоу амалга оширилган бўлиб унда 500 та дрон иштирокида 8 та шакл ясалган эди.

Мазкур шоуни республикамизнинг бошқа вилоятиларида ҳам намойиш этиш режалаштирилмоқда.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 29 йил бўлди

🇺🇿🇨🇳 2021 йил 2 январда Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 29 йил тўлди.

Элчихона Ахборот хизмати маълумотига кўра, ўтган даврда давлатлар замонавий давлатлараро муносабатларни кўптомонлама стратегик ҳамкорлик даражасига кўтара олди ҳамда барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Segment.uz
#Парламентга_Мурожаатнома #Иқтибос #Ислоҳот

🇺🇿 Бугунги мураккаб шароитда юртимизда бошланган кенг қамровли ислоҳотлар, янги Ўзбекистонни барпо этиш сари ташлаётган дадил қадамларимизнинг бардавом бўлишини таъминлаш энг асосий вазифамиз бўлиши шарт – Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
❗️Мобил қурилманинг бир слотига тегишли IMEI-коди автоматик рўйхатдан ўтган бўлса, унинг бошқа слотидаги IMEI-коди бепул рўйхатдан ўтказилади

Ҳукумат қарори (828-сон, 31.12.2020 й.) билан Ўзбекистонда фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

☑️ Эндиликда Ўзбекистон ҳудудида мобил қурилмалар чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар мобил қурилмаларни республика ҳудудига олиб кириш санасидан қатъий назар, уларни рўйхатдан ўтказиш учун жавобгар бўладилар.

📝 Хорижий давлатларнинг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари мобил қурилмалари IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш учун Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюросига мурожаат қилади.

Тизим оператори Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси берган аризага мувофиқ IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишни ариза олинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида тўлов асосида амалга оширади.

🧾 Суд қарорига кўра давлат эгалигига ўтказилган мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш учун давлат ижрочиси томонидан анкета ва суд қарори нусхаси тизим операторига тақдим этилади.

🗓 Шунга кўра, тизим оператори мобил қурилмаларни ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида рўйхатдан ўтказади.

🖥 Тизим оператори билан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ўртасида суд қарорига кўра давлат эгалигига ўтказилган мобил қурилмалар бўйича электрон ахборот алмашинуви амалга оширилади.

🔰 Шунингдек, агар мобил қурилманинг бир слотига тегишли IMEI-коди 2019 йил 1 ноябргача автоматик рўйхатдан ўтган ва базага киритилган бўлса, унинг бошқа слотидаги IMEI-коди қурилма эгаси томонидан қуйидаги ҳаракатлар бажарилганидан сўнг тизим оператори томонидан 3 иш соати мобайнида бепул амалга оширилади:

👉 мобил қурилма эгасининг тизим оператори ёки тизим рўйхатга олувчисига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан шахсан мурожаат қилиши;

👉 IMEI кодининг ушбу мобил қурилмага ҳақиқий эканлигини тасдиқлаш (мобил қурилма клавиатурасида *#06# кодини ёзиб олинган IMEI кодининг экран тасвирини тақдим этиш);

👉 анкета тақдим этиш.

⌚️Агар 2019 йил 1 ноябрдан кейин аризага асосан рўйхатга олинган бўлса, жараён 3 соат иш вақтида тўлов асосида амалга оширилади.

Чет эл фуқароси томонидан мобил қурилмалар IMEI-кодларини тизим оператори ёки тизим рўйхатга олувчисига шахсан мурожаат қилиш йўли билан рўйхатга олинади.

📱Божхона чегарасидан товарларни божсиз олиб кириш нормаларига риоя қилинмаган ҳолда олиб кирилган мобил қурилмалар, улар учун импорт қилувчи сифатида божхона тўловлари тўлангандан сўнг IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
☎️ Кундалик ҳаётимизда иш юзасидан мурожаат қилишимиз мумкин бўлган ташкилотларнинг "Ишонч телефонлари"ни ушбу материалга жамладик.
✔️Жумладан,

📞
Меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ёки мажбурий меҳнатга йўл қўйилиши, транспорт соҳасидаги муаммолар, тиббиёт соҳасига оид масалалар, маҳалла тизими, хотин-қизлар ҳаётига оид турли ижтимоий муаммолар, кредитлар борасида банклар билан бевосита мулоқот қилиш, солиқ, давлат хизматлари, пенсия ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқлари билан боғлиқ саволлар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин:

Каналга уланиш:👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Махсус комиссия баёнига мувофиқ, юртимизга кириб келаётган барча шахсларнинг ўз ҳисобидан чегара пункти ҳудудида коронавирус антигенини аниқлаш учун экспресс тест олиш тартиби жорий қилинган.

🔬Тошкент халқаро аэропортида экспресс тест олиш жараёнларини икки томонлама имзоланган шартномага асосан “Тиббиёт дунёси” МЧЖ амалга оширмоқда.

🧪Махсус комиссия кўрсатмасига кўра, аэропортдан учиб кетиш вақтида ПЗР тести олинади, Ўзбекистонга учиб келинганда экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади.

⚠️Вирус аниқланган ҳолатда СЭС мутахассислари томонидан фуқаролар тегишли ҳудудда жойлашган коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган муассасаларга жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.

✈️Кўп ўринли самолётлар (жумладан 260 ўринли ҳаво кемаси)даги йўловчиларни кутиб олишда тирбандликнинг олдини олиш мақсадида йўловчилар оқимини терминалнинг 3 та жойидаги тест олиш тиббиёт қисмларига йўналтириш ташкил қилинган.

🌀Фуқароларнинг парвоздан бир неча кун аввалдан ПЗР тестини топшириш бўйича буюртма беришлари ҳам мумкин.

💰Аэропортнинг биргина учиб келиш залида 4 та банкомат ва 2 та валюта айирбошлаш шахобчалари мавжуд бўлиб, уларнинг мунтазам фаолият олиб бориши таъминлангани сабаб, пул айирбошлашда муаммо кузатилмайди.

«Uzbekistan Airports» Ахборот хизмати

@Rasmiy_xabarlar_Official
#Диққат
#Эслатма

📌 Тоққа бормоқчи бўлганлар диққатига

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Ахборот хизмати хабарига кўра,


🗓 Жорий йилнинг 5 январь кунига қадар Бўстонлиқ туманидаги айрим автомобиль йўлларида бир томонлама ҳаракат яъни Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳридан (кўприк ёнидан) кириш ва “Юсуфхона” аҳоли яшаш жойидан чиқиш йўлга қўйилди.

***

🗓 До 5 января текущего года введено одностороннее движение на некоторых автомобильных дорогах Бостанлыкского района, то есть от города Газалкент (у моста) Бостанлыкского района и выезд из населённого пункта «Юсуфхана».

@Rasmiy_xabarlar_Official
1 февралдан иш ҳақлари 10 фоизга ошади

Адлия вазирининг матбуот котиби
маълум қилишича, Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-4938-сон, 30.12.2020 й.) асосан:

➡️ 2021 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 1,1 баробарга оширилади.

🔰 2021 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 747 300 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм этиб белгиланади.

☑️ Шунингдек, қарор билан 2021 йил 1 январдан Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси тугатилади.

➡️ Жамғарма ҳисобидан ажратилган маблағларнинг ўзлаштирилмаган қисми ҳамда жамғарманинг жорий йил охирига қолдиқ маблағлари давлат бюджетига ўтказилади.

2021 йилда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш тадбирлари давлат бюджетида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари доирасида молиялаштирилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» Бошқаруви раиси Алишер Муратов Янги йил байрами арафасида банк тизимида ишлаётган бир гуруҳ ёшлар билан учрашди.

Бу ҳақда банк ахборот хизмати маълум қилди.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон ёшлари форумига йиғилган йигит-қизлар билан мулоқоти ҳамда Олий мажлисга Мурожаатномаси давомида билдирилган фикр ва таклифлар, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан белгиланган вазифалар ва уларнинг банк тизимидаги ижроси ҳақида фикр алмашилди.

Мулоқот давомида ёшлар томонидан билдирилган таклифларни банк фаолиятига татбиқ қилиш юзасидан тегишли тузилмалар раҳбарларига топшириқлар берилди ва бундай учрашувларни ҳар ойда камида бир марта ўтказиб боришга келишилди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Иш ҳақлари 1 февралдан ошади, контракт тўловичи?

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 8 август куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов 2020-2021 ўқув йилида контракт тўлови миқдори ўзгаришсиз қолишини таъкидлаган.

Бундан ташқари, Kun.uz сайтининг манбаси маълум қилишича, айни пайтда контрактлар оширилиши режалаштирилмаяпти.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
«Pakistan In The World» посвятил специальный выпуск Узбекистану

📰 Ведущий пакистанский дипломатический ежемесячный журнал «Pakistan In The World» издал спецвыпуск, посвященный современному Узбекистану, сообщает корреспондент ИА «Дунё».

📈 В спецвыпуске опубликована основная информация о стране, ее географическом положении, статистические и демографические данные. Пакистанские читатели также смогут ознакомиться с биографией Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева, текстами его выступлений и выдвигаемыми международными инициативами.

🇺🇿 Стоит отметить, что интерес к Узбекистану в Пакистане значительно повысился в последние годы. Эксперты считают, что это результат проводимой руководством страны политики открытости и добрососедства. Две страны также связывают тесные культурно-исторические связи, богатое наследие узбекского народа высоко ценится и почитается в Пакистане.

Подпишитесь на канал: 👇
http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
👉 Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати вазирликнинг 2018-2020 йиллардаги фаолияти натижаларини эълон қилди.

#infografika

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда томчилатиб суғориш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхона очилди

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
WBA рейтингида ўзбек боксчилари қайси ўринларда?

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Бутунжаҳон бокс ассотциацияси (ВБА) боксчиларнинг 2020 йил декабрь ойи якунлари бўйича янгиланган рейтингини эълон қилди.

Рейтингдан 6 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.

Рейтингда ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган.

Биринчи ярим ўрта вазн тоифасидан (-63,5 кг) икки нафар вакилимиз ўрин олган. Янгиланган рейтингда Рио-2016 олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 6-поғонада қайд этилган бўлса, яна бир вакилимиз Шоҳжаҳон Эргашев эса 8-ўринни эгаллаб турибди.

Биринчи ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасидаги ҳамюртимиз Исроил Мадримов эса 1-ўринда қайд этилган ва у чемпионлик камари учун биринчи рақамли даъвогарга айланди.

Иккинчи ўрта вазн тоифасидаги боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (-76,2 кг) эса ноябрь ойида ажойиб ғалабага эришган бўлсада, ҳамон 14-ўринда бормоқда. У айни пайтда ВБА Сонтинентал Америсас камари соҳиби ҳисобланади.

Ярим оғир вазн тоифасида (-79,3 кг) рингга кўтарилаётган Рустам Тўлаганов ҳам аввалги ойдаги ўрнини сақлаб қолган – 14-ўрин.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official