Расмий хабарлар I Официальные новости
31.2K subscribers
27.3K photos
5.81K videos
52 files
25.8K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари йўловчи ташиш хизматларидан аҳоли мутлақо норози эканини таъкидлаб, жамоат транспорти ҳаракатининг тезлиги ва қулайлигини таъминлаш вазифасини қўйди.
Тирбандлик кузатилаётган кўп қаторли йўлларнинг бир қисмини жамоат транспорти учун ажратиш, шу билан бирга, пиёдалар ва велосипедлар йўлакчаларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с концепцией развития дорожно-транспортной инфраструктуры Ташкента.
Глава государства отметил, что население абсолютно не довольно услугами по перевозке пассажиров и поставил задачу обеспечить скорость и удобство общественного транспорта.
Указано на важность выделения для общественного транспорта отдельных полос на многополосных дорогах, увеличения количества пешеходных и велосипедных дорожек.

#Mirziyoyev #taqdimot #transport #konseptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (739-сон, 21.11.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

🔰Қарорга кўра, етим болалар ва ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар таълим муассасалари (давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасалари, академик лицей, касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар)да, шунингдек ОТМда таълим-тарбия оладиган муддатда тўлиқ давлат таъминотида бўлади.

📝 Таълим муассасаларида ўқувчиларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида (446 минг сўм) пул маблағлари тўланади.

❗️Тўлиқ давлат таъминоти пул нафақалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар билан таъминлаш, шунингдек, транспортда юриш карточкаларидан иборат бўлади.

💴 Давлат таъминотида бўлган болаларга таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун БҲМнинг 100 баравари (22 млн 300 минг сўм), йўл харажатлари учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида битирув нафақаси берилади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
Шуҳрат Отажонов, Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи:

— Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган ва ўтказилган танлов натижаларига кўра,

💰 умумий молиявий ҳажми 10,6 млрд сўмлик 8 та инновацион лойиҳа илмий-техникавий кенгашда ижобий баҳоланиб, молиялаштиришга тавсия этилди.

🛠 Ушбу инновацион лойиҳалар орқали энергия тежамкор, атроф-муҳитга етказиладиган зарарни минималлаштирадиган, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга жорий этилмоқда.

〰️〰️〰️〰️
АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Азизбек Баҳодиров, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари:

🔰 «Ўтган йилларда биз 120 турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарган бўлсак, бугунги кунда ишлаб чиқариш жараёнларига илм-фан ютуқлари ва инновацион технологиялар кенг жорий қилиш натижасида материаллар тури 200 дан ошди.

🧱 Жумладан, жорий йилда шу кунгача мамлакатимизда ишлаб чиқарилмаган янги турдаги газобетон блоклари, гулқоғоз (обой)ларнинг янги авлоди, керамогранит, пеноблок, юқори маркали цемент маҳсулотлари ишлаб чиқариш жорий қилинди».

〰️〰️〰️〰️
АОКАда ташкил этилган матбуот анжуманидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
2020 йилда 22 трлн сўмлик қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш кутилмоқда

👉 Батафсил

〰️〰️〰️〰️
АОКАда ўтказилган матбуот анжумани тафсилотлари.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Мактабда электрон кундалик: қандай асосларда ота-оналар хусусий компания ҳисоб-рақамига тўлов қилиши керак?

Электрон кундалик учун обуна мавзуси ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. АОКАда ўтган брифингда Халқ таълим вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова шу масала юзасидан изоҳ берди:

〰️〰️〰️〰️
«Халқ таълими вазирлиги ва «Kundalik» компанияси ўртасида давлат-хусусий шериклиги асосида шартнома имзоланган бўлиб, бунинг натижасида хусусий сармоя жалб этилган ҳолда, давлат бюджет маблағлари тежалади.

💰 Тежалган давлат маблағлари мактабларнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга, яъни компютер ва интернет билан жиҳозлашга йўналтирилади.

🛠 «Kundalik» компаниясига тушган маблағлар — платформанинг техник инфратузилмасини сақлаш, уни ривожлантириш ва кенгайтириш учун сарфланади.

👨🏻‍💻 «Кундалик» лойиҳаси тўлиқ «Kundalik» компанияси томонидан молиялаштирилади. Маблағлар дастурий таъминотни яратиш, ишлатиш ва сақлашга, тизимни бошқа мактабларда татбиқ этишга сарфланади».

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Ўзбекистонда ҳар ким бепул таълим олиш ҳуқуқига эга. Электрон кундалик учун тўлов боланинг бу ҳуқуқини чекламайдими?

Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова (АОКАдаги брифинг):

— Йўқ, чекламайди.

⚠️ Сабаби кундалик ёки бошқа ўқув анжомлари мактаб томонидан бепул берилмайди; ота-оналар ҳар доим ўз фарзандлари учун зарур бўлган барча нарсаларни ўзлари харид қилиб келишган.

💵 Электрон кундаликнинг жорий этилиши билан қоғоз кундаликдан воз кечилмоқда. Бунда қоғозли кундаликнинг ўртача баҳоси ҳисоби олиниб, унинг электрон муқобилига йиллик обуна — 9200 сўмга баҳоланмоқда.

〰️〰️〰️〰️

Электрон кундалик хорижий компанияники бўлса, бу болаларнинг маълумотларини хавфга қўймайдими?

— Электрон кундалик фойдаланувчилари тўғрисидаги барча маълумотлар «Ўзбектелеком» серверларида сақланади.

🛡 Бу эса, ўқув жараёнидаги барча иштирокчиларга оид шахсий маълумотларнинг ишончли ҳимоясини таъминлайди.

🌐 Бундан ташқари Kundalik.com TAS-IX ҳудудида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланилганда интернет-трафик сарфланмайди.

@aoka_uz
АОКАда ўтган брифингда Халқ таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова аҳолидан тушаётган саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️
Мактабимизда ўқитувчилар ўқувчилардан анъанавий ўқишга қайтишини сўрамоқда, шу тўғрими?

— Бугунги кунда онлайн мактаб баҳонасида айрим ота-оналар томонидан фарзандини мактабга юбормаслик, фарзандини масофадан дарс қилишини таъминлаш ўрнига, кўчада юришига ёки бошқа ишлар билан банд қилиш ҳолатлари учраётганининг гувоҳи бўляпмиз.

🔰 Ушбу жиҳатларни инобатга олган ҳолда, Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан, уйда боланинг мактабга боришига тўсқинлик қилувчи жиддий сабаб, яъни касаллик ҳолати мавжуд бўлмаса, мактабга юборишларини сўраб қолади.

Зеро, боланинг зое ўтаётган ҳар бир куни унинг келажагига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди, боланинг мактабда таълим олиш жараёнини ҳеч қандай энг ривожланган замонавий технология ҳам ўрнини босолмайди.

📺 «Онлайн мактаб» лойиҳаси анъанавий таълим тўлиқ тикланган ҳолатда ҳам, доимий равишда ўз фаолиятини давом эттиради, ушбу лойиҳа боланинг дарсдан ташқари қўшимча сифатли таълим олиши учун имконият яратади.

〰️〰️〰️〰️
Кундалик тизимига тўлов қилмоқчи эдим, тизим тўлов қабул қилмаяпти?

— Электрон обунаси учун тўловни 30 ноябрдан эътиборан амалга ошириш мумкин. 23 ноябрдан синов муддатининг охирги 7 куни бошланган. Ота-оналарга ўзларининг профилларидан кириш ва барча фарзандларининг кундаликларини кўра олаётганларини текширишлари тавсия этилади.

📖 Маълумот: ҳозирга қадар электрон Kundalik тизимида рўйхатдан ўтган мактаблар сони 1557 та бўлиб, шундан 1482 та мактаб қоғоз журнал ва кундаликдан бутунлай воз кечган.

📞 Агар сизларда электрон кундаликни қўллаш бўйича саволлар юзага келса, уларга жавобларни компаниянинг қўллаб-қувватлаш хизматига +998 (78) 888 82 82 рақамлар орқали мурожаат қилган ҳолда олишингиз мумкин.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️11 ой давомида табиатга 9 787,2 млн сўм миқдорида зарар етказилган

АОКАда ўтган матбуот анжмунида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нарзулла Обломуродов мораторий давридаги ишлар ҳақида ахборот берди:

〰️〰️〰️〰️〰️

🌳 Мораторий даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 4018 та (10 ойлик ҳолатига) мурожаат келиб тушган, мурожаатларда 188 943 туп давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга рухсат сўралган;

💰20 ноябрь ҳолатига кўра, жами қонунбузарликлар сони 3 897 та, белгиланган жарима — 4 316,1 млн сўмни ташкил этиб, шундан 2 757,4 млн сўми ундирилди;

🌿 табиатга етказилган зарар — 9 787,2 млн сўмни ташкил этиб, шундан 2 942,4 млн сўми ундирилди;

🔎 ундирилмаган жарима ва табиатга етказилган зарарни ундириш мақсадида 338 та ҳолат бўйича (6 913,1 млн сўм) тўпланган ҳужжатлар тегишли органларга (суд, прокуратура, МИБ, ИИБ) киритилди;

⚖️ 17 та ҳолат бўйича қонунбузарлик содир этган шахсларга жиноий иш қўзғатилган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарахтлар ва буталар кесилиши — мораторийни кейинги йилга узайтиришнинг асосий омиллари нималардан иборат?

АОКАда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Segment.uz
🔷 Ўзбекистондаги раҳбар аёллар биринчи форумида иштирок этинг!

🇺🇿🇦🇪 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири маҳкамаси ҳузуридаги Ҳукумат лидерлари дастури ҳамкорлигида ташкил этилаётган Ўзбекистондаги раҳбар аёллар биринчи форумига таклиф этамиз.

🗒 Форум 2020 йилнинг 25-26 ноябрь кунлари Тошкент вақти билан соат 11:00 да онлайн шаклда инглиз ва ўзбек тилларида бўлиб ўтади.

📌 Форумни онлайн кузатиб бориш

📌 Форумда фикр билдириш: 1-кун 2-кун:

Форумнинг асосий қисми видеотрансляция шаклида ўтказилганлиги сабабли, уни онлайн кузатиб бориш учун YOUTUBEдаги каналдан фойдаланилади. ZOOM платформасидан форумда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва онлайн ёзишмалар учун фойдаланилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️ Ўзбекистонда Хитой вакцинасининг текширув жараёни бошланди

2020 йил 19 ноябр куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илғор технологиялар маркази томонидан сифат назорати текширувларини ўтказиш учун тақдим қилинган вакцина, плацебо намуналари ва тегишли стандартлар ҳамда реагентлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Давлат маркази томонидан қабул қилинди.

💊 Ҳозирги вақтда Давлат марказининг Фармакология қўмитаси томонидан ушбу вакцина клиник тадқиқотларининг биринчи ва иккинчи босқичлар ҳужжатлари экспертизаси, шунингдек, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг Вакцина, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси, Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораторияси ҳамда Фармако-токсикологик лабораторияда вакцинанинг сифат назорати текширувлари ўтказилмоқда. Таъкидлаш жоиз, барча амалга оширилаётган ишлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида.

⚠️Текширувлар ижобий якунланганидан сўнг, Давлат маркази ва Этика қўмитасининг ижобий хулосасига мувофиқ, вакцинанинг учинчи босқич клиник тадқиқотларини Ўзбекистонда ўтказиш масаласи ҳал этилади.

Манба

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарахтларни соғломлаштириш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Дарахтларни санитар кесиш билан ландшафт дизайн мутахассислари шуғулланиши мумкинми?

Агар келгусида мораторий муддати узайтирилса, мораторий доирасида қандай чоралар кўриш белгиланган?

〰️〰️〰️〰️
АОКАда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманидан.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Афсуски, коронавирус пандемияси туфайли кўплаб ҳамюртларимиз ўз ишларидан, доимий даромадидан ажралди. Хориждан қайтган, қўлида касби ва ҳунари бор юзлаб кишилар қаердан иш излашни билмай ҳайрон тургани ҳам аччиқ ҳақиқат.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz фаолиятини йўлга қўйди.

🔎 Портал орқали давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ҳокимликлардаги вакант лавозимларга муносиб кадрларни танлаб олиш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади.

Вакант лавозимлар билан ҳар куни хабардор бўлиш учун порталнинг расмий каналига аъзо бўлинг ҳамда бўш иш ўринларига ҳужжатларингизни электрон шаклда тақдим этинг!

Порталнинг расмий канали:
📲
https://t.me/vacancy_argos
〰️〰️〰️〰️

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги муҳокама қилинмоқда.
Ҳокимларнинг бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлари эшитилди. Бу борадаги фаолияти қониқарсиз бўлган туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди.
Жойларда тадбиркорларга кўмак бериш бўйича “бизнес-патронаж” тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании обсуждается результативность мер по поддержке предпринимательства в регионах.
Заслушаны отчеты хокимов, поднят вопрос об освобождении от занимаемой должности хокимов районов, не организовавших работу должным образом.
Поручено наладить систему «бизнес-патронажа» по содействию предпринимателям.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter