Расмий хабарлар I Официальные новости
29.1K subscribers
30.4K photos
6.54K videos
53 files
28.4K links
Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.

Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Шаҳрисабздаги корхонада Япония технологияси асосида йилига 22 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинади

Президент Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги «Oqsaroy Vortex» МЧЖда синтетик аралашмали ип ва мато ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

🔹Бу ерда умумий қиймати 54 млн долларлик 3 та лойиҳани амалга ошириш, 1 610 та иш ўрни яратиш, йилига 22 млн долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган.

🔹Президент корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечирди. Унинг анъанавий ип-йигирув корхоналаридан асосий фарқи — бу ерда Япониянинг «Murata» компаниясида ишлаб чиқарилган Vortex технологияси ўрнатилган. Ушбу технологиянинг афзаллиги калава ип тўқилаётганда тола марказлашган ҳаво босими орқали ўтказилади. Натижада ипнинг тукдорлиги камаяди, сифати ортади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Хабар берилганидек, АОКА пресс-холида Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази лаборатория мудири Асилбек Норматов иштирокида ўтган брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️
ДНК экспертизасини ўтказиш учун нима топширган яхши: сўлакми ё қон намунаси? Соч толасидан ҳам ДНК олса бўладими?

— Ўзи аслида одам битта оталанган тухум ҳужайрадан пайдо бўлади. Шу сабабли инсоннинг барча ҳужайраларидаги ДНК бир хил ва умри давомида ўзгармас бўлади.

🧪 Шунинг учун қон топширасизми ёки сўлак — бунинг умуман аҳамияти йўқ. Дунёнинг аксарият мамлакатларида тирик шахслардан ДНК учун сўлак намунаси олинади. Бу осон ва қўлай.

☑️ Албатта соч толаси ҳам бизнинг объектимиз ҳисобланади. Аммо соч толаси илдиз қисми билан бўлиши лозим. Қирқиб олинган соч толасида ядро ДНКси йўқ. Соч толасини олиш «инвазив», яъни оғриқ бериб олиш усули ҳисобланади.

🔎 Шу сабабдан Марказимизда солиштирма намуна сифатида шахслардан соч толаси олинмайди. Аммо жиноят ишларида воқеа жойидан топилган соч толалари бўйича экспертиза кўп тайинланади. Аксарият холатларда илдиз қисми бўлса, албатта яроқли натижа берилади ва ушбу соч толасини ким томонидан қолдирилгани идентификация қилинади.

〰️〰️〰️〰️
Фарзандимнинг ДНК таҳлилини ўтказмоқчиман. Таҳлил натижалари мендан бошқа яна кимларга маълум қилинади?

— Фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказиладиган одам ДНКси таҳлили натижалари фақатгина мурожаатчиниг ўзига маълум қилинади. Таҳлил натижасидан манфаатдор учунчи томонга (масалан буви, бобо, яқин қариндошларига) маълумот берилмайди.

⚖️ Суд
ва тергов органлари томонидан тайинланган экспертизалар бўйича ҳам шундай, тадқиқот хулосаси фақатгина экспертиза тайинланган органга юборилади.

〰️〰️〰️〰️
Биологик оталикни отанинг намунасисиз ҳам текширса бўладими?

— Биологик оталикни қатъий белгилаш учун тахминдаги отанинг намунаси зарур. Аммо, баъзи бир ҳолатларда, масалан биологик ота вафот этган бўлиши мумкин, чет элда бўлгани ёки бошқа бир сабабларга кўра намуна топширишнинг имконияти йўқ ҳолатларда унинг яқин қариндошлари намуналари орқали биологик оталикни текшириб кўрса бўлади.

📎 Мисол учун, унинг ота-онаси, ака укалари, опа-сингиллари намуналари топширилганда қариндошликни маълум бир миқдорда аниқлаш мумкин. Қариндошларнинг сони қанча кўп бўлса, ушбу турдаги тадқиқотларнинг аниқлик даражаси ошади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА пресс-холида Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази лаборатория мудири Асилбек Норматов иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@Rasmiy_xabarlar_Official
Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Давлат хизматлари маркази ва Технопарк фаолиятини кўздан кечирди.
Президент марказдаги шароитлар билан танишди, хизматлар кўлами билан қизиқди. Одамлар талабидан келиб чиқиб, янги хизмат турларини йўлга қўйиш, аҳолига қулайлик яратиш бўйича топшириқлар берди.
IT-технопарк фаолияти билан танишар экан, давлат раҳбари ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос имкониятлари, долзарб муаммоларига мос бўлган дастурий маҳсулотлар яратиш кераклигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев посетил Центр госуслуг и Технопарк в городе Карши, ознакомился с созданными здесь условиями, результативностью работы. Дал указания запустить новые виды услуг с учетом запросов граждан, сделать обслуживание более удобным.
Знакомясь с деятельностью IT-технопарка, глава государства отметил необходимость создания программных продуктов с учетом специфики и актуальных проблем каждого региона.

#Mirziyoyev #safar #Qashqadaryo #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун АОКА пресс-холида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтган брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️
Асосий касалланиш ўчоқлари:

🇺🇸 АҚШ: 10,708,728 (+142,906) нафар фуқаро касалланган, 247,398 (+1,479) нафар бемор вафот этган;

🇮🇳 Ҳиндистон: 8,684,039 (+48,285) нафар фуқаро касалланган, 128,165 нафар (+550) бемор вафот этган;

🇧🇷 Бразилия: 5,749,007 (+ 47,724) нафар фуқаро касалланган,
163,406 (+564) нафар бемор вафот этган;

🇫🇷 Франция: 1,865,538 (+35,879) нафар фуқаро касалланган,
42,535 (+328)нафар бемор вафот этган;

🇷🇺 Россия: 1,836,960 (+19,851) нафар фуқаро касалланган, 31,593 (+432) нафар бемор вафот этган.

〰️〰️〰️〰️
Араб Республикаларида:

🇸🇦 Саудия Арабистони:
351,849 (+394) нафар фуқаро касалланган, 5,590 (+14) нафар бемор вафот этган;

🇦🇪 БАА: 145,599 (+1,214) нафар фуқаро касалланган,
520 (+2) нафар бемор вафот этган;

🇶🇦 Қатар: 134,887 (+224) нафар фуқаро касалланган,
233 нафар бемор вафот этган.

〰️〰️〰️〰️
Қўшни республикаларда:

🇰🇿 Қозоғистон:
117,904 (+568) нафар фуқаро касалланган,
1,899 нафар бемор вафот этган;

🇰🇬 Қирғизистон: 64,360 (+400) нафар фуқаро касалланган,
1,188 (+3) нафар бемор вафот этган;

🇦🇫 Афғонистон: 42,609 (+146) нафар фуқаро касалланган,
1,581 (+4) нафар бемор вафот этган;

🇹🇯 Тожикистон: 11,456 (+39) нафар фуқаро касалланган,
84 нафар бемор вафот этган.

@Rasmiy_xabarlar_Official
АОКА пресс-холида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушган саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Россиядан келганларда ПЗР тести маълумотномаси мавжуд бўлса, 14 кунлик карантинда бўлиши шартми?

🛩 Хориждан келаётган шахсларнинг Республика ҳудудига киришидан аввал 72 соатдан кам бўлмаган манфий ПЗР тест таҳлил натижаси бўлиши керак.

🚧 Агарда 72 соатдан ошган тест таҳлили ва шахсда касаллик белгилари (тана ҳарорати кўтарилган, йўтал, шамоллаш аломатлари) бўлса, у ҳолда уй шароитида карантинга олиниши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Автомашина ичини коронавирусга қарши қандай дезинфекциялаш мумкин?

🦠 Коронавирус инфекцияси юза қисмларда, жисмлар сатҳида бир неча соатдан 2-3 кунгача сақланади.

🚙 Автомобилнинг эшик очадиган жойи, қўл ости ёстиқчаси, хавфсизлик камарининг қисқичи дезинфекцияли салфеткалар билан артилиши шарт.

Транспорт воситасининг ички салонини доимий равишда шамоллатиб туриш зарур.

🧴 Aвтотранспорт воситаларини бошқариш қисмлари, шунингдек, мультимедиа экранлари дезинфекциялаш воситалари (водород пероксид, 70 фоизли спирт, таркибида хлор бўлган воситалар), тери қопламалар эса ювиш воситалари билан мунтазам равишда артиб турилади.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Президент Ш.Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи

🔰 Муҳим маълумотлар

〰️〰️〰️〰️

Визит Президента Ш.Мирзиёева в Кашкадарьинскую область

🔰 Актуальная информация

@Rasmiy_xabarlar_Official