Калбимда Сенсан
47.9K subscribers
55.8K photos
12.7K videos
101 files
50.2K links
🌐Teлеграммдаги ҳақиқий
Ҳaётий канал.⌛️

✳️Бизнинг каналда сизларга:
Ҳaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:

#Фотолар📸
#Ҳикоялар📚
#Mаслаҳатлар♻️
#Қўшиқлар
#Mонолог
#Шеърлар
#Табриклар.🎁

#Рекламалар_хизмати_пуллик

Канал раҳбари
@Olisdagisoginchim.
Download Telegram
Раҳмат хаёт--Шахзода

Қалбимда Сенсан канали
Яна келди янги кун,
Дўстларим бирга бугун.
Сенга ҳаммаси учун
Раҳмат хаёт.😊🥰


Шукроналик билан яшайлик.

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar
Ассалому алайкум, азизим! Омонмисиз?
Ҳаётнинг янги, бугунги саҳифасини очдингизми? Уни қайси рангга бўяшни истардингиз? Камалак рангигами? 🌈Рангни СИЗ танлайсиз!🌸🌺🌈Истаганини танланг! Муҳими дилингиз ёришса, ёришиб кетса бўлди! 🤗Дунёнинг сизга ҳамма эшиклари очиқ! Ўз эшигингизни топиш учун эса излаш ва изланишдан тўхтаманг! 😉 Изланиш йўлида жуда қизиқ ва ғаройиб ҳодисалар, ажиб одамлар, зўр нарсаларни учратасиз!🥰
Қани йўлга! Кетдик! 😉Салом қуёш! 🌞Салом дунё!🌍 Салом бугун!😇 Хайрли тонг, азиз одамлар!🥰

🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт бу инсонга берилган неъмат,
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир ҳар бир соат, вақт,
Унутманг азизим, умр ғанимат!

🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar
Мен Сизни азизим--Юлдуз Абдуллаева


Qalbgavhar-Қалбимда Сенсан
Мен Сизни азизим,
Соғинаман йўллар қарайман...

🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дийдор ғанимат дўстим...

Умр ўтар шошқалоқ,
Вақт дўст бўлмас ҳеч ўртоқ.
Йўқлаб қилгин қўнғироқ,
Дийдор ғанимат дўстим.

Бугун бормиз эрта йўқ,
Ишим кўп деб қилма дўқ.
Дўст ачитиб отдим ўқ,
Дийдор ғанимат дўстим.

Ўзинг олма ҳеч тортиб,
Рўзғор ташвиш иш бор деб.
Вақтинг ажрат бир ортиб,
Дийдор ғанимат дўстим.

Муаллифга рахмат.

🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar
ТЕЛБАНИ кутаётганлар борми?

@Qalbgavhar
Калбимда Сенсан
ТЕЛБАНИ кутаётганлар борми? @Qalbgavhar
Муаллиф Шамсинур


56-қисм



-Телба, жинни.
Достон ундан узоқлашди. Яна тарих такрорланди. Мирзани туғилган кунига келган Зариф шу атрофга атай келганди. Моҳизарни аямай тош отаётганини кўриб яқинлашди. Аслида бир ойлар олдин уйланган Мирза, дўстини туғилган кунига таклиф қилган, Зариф эса Моҳизар учун рози бўлганди. Ўша кунги ишлар сабаб қиздан хавотир оларди.
-Моҳизар ўзизни босинг. 
-Сиз?
-Мирзани туғилган кунига келгандим.
-Ҳм.
Моҳизар ўт тера кетди.
—Сиз доим шу ердан ўт терасизми?
—Мавсумга қараб
—Мавсум деганингиз нима? 
—Ёз ва кузда тераман кўпинча.
—Бўлди қопингиз тўлидку, қандай олиб кетасиз?
—Шуям оғир бўптими? 
Моҳизар қопга бепарво назар солди.
-Қачон шахарга қайтасиз ?
-Билмадим. Балки бормасман. Рости одамларни мен ҳаwимдаги фикри, менга бўлган ҳис туйғуси, ортимдан гапириши мени толиқтирди. Қишлоқда бунга кўникиб кетган эканман
- Зарина сизни кутяпти.
-Сизчи?
Зариф унга ажабланиб қаради. Кейин тан олди.
-Мен ҳам.
-Мени кутманг. Мен бир телба бўлсам. Сизга муносиб эмасман. Мен нормал одамлардек мулоқотга эга инсон бўлганимда ҳам бошқа гап эди.
-Менга аҳамияти йўқ.
-Йўқ аҳамиятли. Билмадим сиз нима учун бундай ҳис туйғуни сезяпсиз? Аммо қийналасиз. Чунки мен жавоб беришга қодир эмасман.
-Моҳизар сизда ҳеч қандай камчилик йўқку?
-Бор, сизга сезилмаяпти ҳолос. Ҳозир қабул қилааман дейсиз. Эртага сизни ҳам жонизга тегсам бир буюмдек улоқтирасиз.
-Мен ундай инсон эмасман.
-Қайдам менга сиздан бироз совуқлик сезилади.  Қайсидир ниятингиз ёмон, ёки кимнидир қаттиқ ранжитяпсиз.  Икковидан бири.
Зариф янада ажабланди.
-Сиз буни қаердан биласиз?
-Ёшлигимдан шундай. Яхши одамлар иссиқлик тарқатади. Заринадек. Заринада умуман совуқлик йўқ. Мени оиламдаги ҳаммада бор совуқлик. Дадам ҳатто музликда қолганлар. Кейин анави Аслан дегани иссиқ, манави аҳмоқ ҳам жуда совуқ. Шу сабаб уни кўрсам феълим айнийди.
Зариф буткул ҳайратда қолганди.
-Сиз телба эмас Аллоҳ назари тушган қизсиз.
-Мен кетдим. Гапларимни ўйлаб кўринг .
-Қопизни олиб бориб берай. Оғирку.
-Йўқ, мен ортиқча гапни истамайман.
Моҳизар кетди. Аммо Зарифни юрагига буткул ўчмайдиган қилиб ўт ёқиб кетганди. Зарифни янада нияти қатъийлашди.

Давоми бор


@Qalbgavhar
Калбимда Сенсан
Муаллиф Шамсинур 56-қисм -Телба, жинни. Достон ундан узоқлашди. Яна тарих такрорланди. Мирзани туғилган кунига келган Зариф шу атрофга атай келганди. Моҳизарни аямай тош отаётганини кўриб яқинлашди. Аслида бир ойлар олдин уйланган Мирза, дўстини туғилган…
Муаллиф ШАМСИНУР

57-қисм

-Асила билан орани очиқ қиламан. Моҳизарсиз яшай олмасам керак. У менинг,- Зариф Асланни иссиқ деган Моҳизарни рашк қила бошлади.- Бунга йўл қўёлмайман.

💦💦💦

Тун Моҳизар яна кўча чиқмоқчи. Тинч макон истайди қалби.
Юриб борар экан, отасининг қўлидаги нарсага кўзи тушди. Охирги стресс уни бир мунча ўзгаришига олиб келганди. 
Бошсуяги шикастланиши телба (руҳий бузилишлар билан оғриган) одамлар ҳаётига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин, лекин шикастланишнинг табиати ва даражасига қараб, тўлиқ соғайиш ёки муайян даражадаги тикланиш эҳтимоли мавжуд. Бошсуяги жароҳатлари одатда травматик мия шикастланиши (ТМС) деб аталади ва уларнинг натижалари қуйидаги омилларга боғлиқ:

1. Жароҳат тури ва оғирлиги

Енгил шикастланиш: Бу одатда мия чайқалиши деб аталади ва кўпинча бир неча ҳафта ёки ой ичида ўз-ўзидан тузалиб кетади. Бундай шикастланишлардан кейин кўпчилик одамларда бутунлай соғайиш мумкин.

Ўртача шикастланиш: Мияда қон қуйилиши ёки тўқималар жароҳати бўлиши мумкин, бу эса бир неча ой ёки йилларга чўзилиши мумкин бўлган даволаниш ва тикланишни талаб қилади. Руҳий ва ҳиссий ўзгаришлар, эслаш ёки диққатни жамлаш қийинлашиши эҳтимоли бор.

Оғир шикастланиш: Қон кетиш, миянинг тузилмавий шикастланиши ёки қаттиқ зарба натижасида олинган оғир жароҳатлар узоқ муддатли даволанишни талаб қилади. Бу ҳолда тўлиқ тикланиш қийин бўлиши мумкин, лекин беморда муайян даражада ривожланиш ва соғайиш бўлиши эҳтимол.
Бош шикастланишининг ўзидан ташқари, миянинг зарарланиши руҳий ҳолатни ёмонлаштириши ёки аксинча, бемор ўзини соғломроқ ҳис қила бошлаши мумкин. Телбалик аломатлари баъзан кучайиши мумкин, ёки аксинча, миянинг баъзи қисмларига зарар етиб, симптомлар енгиллашиши эҳтимоли ҳам мавжуд. 
Моҳизар эса даволатилмайди. Телба деган тамға босишади. У ҳамон шундай яшаб келяпти. Аммо бугунги қиладиган иши ўзи учун эмас. Бутун инсониятга ёрдам бермоқчи.
-Бир соатда келинг мен дорини тайёрлаб қўяман.
Собит акани сўзларини фақат Моҳизар эшитди. У эса тўғри милиция таянч пункти томон кетиб борарди.
-Бу шундай давом этмайди. Кимдир нуқта қўйиши шарт.
Моҳизар навбатчиликдаги посбонга маълумот етказди.
-Бу гал вақтини айтиб бераман. Бир соат ичида боринглар. Фақат мени айтмайсиз .
-Бирор марта айтмаганмизку.
Моҳизар сой томон кетди. Посбонлар эса ўша кунни ўзидаёқ Собит акани шериклари билан қўлга олди. Орқа эшикдан уйига кирган Моҳизарни ҳеч ким сезмади ҳам.



Асила ва Зариф кафеда ўтирибди.
-Зариф нега бундай қиляпсиз?

Давоми бор


@Qalbgavhar
Калбимда Сенсан
Муаллиф ШАМСИНУР 57-қисм -Асила билан орани очиқ қиламан. Моҳизарсиз яшай олмасам керак. У менинг,- Зариф Асланни иссиқ деган Моҳизарни рашк қила бошлади.- Бунга йўл қўёлмайман. 💦💦💦 Тун Моҳизар яна кўча чиқмоқчи. Тинч макон истайди қалби. Юриб борар…
Муаллиф Шамсинур

58-қисм

- Мен бошқасини севиб қолдим.
Асила йиғлаб юборади.
-Нега? Айбим нима? 
-Йиғлама, сен бахтли бўлишга лойиқсан. Мен эса ундан воз кечолмайман. У шундай беғуборкиии, кўзларида алдов йўқ 
-Сиз ҳали мени олдимда уни мақтаяпсизми? Номард фойдаланиб бўлиб ташлаб кетаверасизми?
-Бир умр бахтсиз бўлганингдан шу яхши эмасми?
-Йўқ яхшимас. Сиз... Сизга ишонгандим.
-Сенга бахт тилайман.
-Мен буни шундай қўймайман. Тўй бўлади. 
-Эсингни йиғ Асила.
-Сиз хато қиляпсиз. Мен онангизга ҳаммасини айтиб бераман
-Айтавер барибир ўзим ҳам айтардим.
Асила йиғлаганча чиқиб кетади. Зариф эса Моҳизарни кўз олдига келтириб жилмайиб қўяди.

💦💦💦

Моҳизарларни уйи.  Назира опа йиғлаяпти.
-Отангга неча марта айтдим, қилманг шу ишни деб. Билганидан қолмади. Мана яна умри қамоқда ўтади. Ҳеч ақл кирмади бу одамга.
-Дадам яхши пул топай деганда,- Зарифа отасини ёнини олади.
-Ҳеэ қуриб кетсин шу пули. Мана кетди турмага. Қачон чиқади худо билади.
Моҳизар жим ўтирибди. У ногирон болаларни ўйлайди. Одамларни бахтсизлигига отаси ҳам шерик экан. Мана нима учун отасидан муздек совуқ таралади. Жавобини топди.
-Биз эртага кетамиз.
-Нима қиласан ўша шаҳарда?
-Ойи Моҳизарни ҳам ишга олишди. Ўзини анча тутиб қолган.
-Мен бормайман,- Моҳизар рад қилади.
-Ойи қаранг чиройли бўлганини, бу қишлоқда қолса яна лўли бўлади.
-Тўғри айтасан. Моҳизар бор қизим, ҳеч йўқ у ерда тинч бўлсанг бўлди. Сени даволата олмаганимдан афсусланаман. Доктордан  қўрқувинг ҳар сафар панд берган.
Онаси яна йиғлайди.

💦💦💦

Тамара хоним асабийлашяпти.
-Зариф ўғлим бу нима деган гап?
-Ойи мен Асилада умримни ярмини кўрмаяпман.
-Кимда кўряпсан?
-Бир қиз. Таништираман, кўрасиз.
-Асилани онасини олдида ким бўламан энди?
-Бўлмайдиган савдо эди бу.
Тамара хоним бошини афсус деб сарак сарак қилганича чиқиб кетади. 

💦💦💦
Асланни бир қизни ҳаётини асраб қолгани интернетда шовшувга сабаб бўлди. Аслан эса ўша кундан бери паришон. У қизни бурчакда йиғлаб турганини унута олмаяпти.

Давоми бор...


@Qalbgavhar
Калбимда Сенсан
Муаллиф Шамсинур 58-қисм - Мен бошқасини севиб қолдим. Асила йиғлаб юборади. -Нега? Айбим нима?  -Йиғлама, сен бахтли бўлишга лойиқсан. Мен эса ундан воз кечолмайман. У шундай беғуборкиии, кўзларида алдов йўқ  -Сиз ҳали мени олдимда уни мақтаяпсизми?…
Муаллиф Шамсинур

59-қисм


-Аслан сенга нима бўляпти?
-Тинч.
-Анави шов-шувдан кейин ўйчан бўлиб қолдинг?
-Номардни қамашдию биринчи хотини билиб тўполон қилганини эсласам россаям кулгим келяпти.
-Нимасини айтасан. Ўзи хотинини ортидан кун кўраркан. Яна кимгадир бола сотиш ҳақидаям гапирган экан.
-Аслан аммо бопладинг, бир пасда қаҳрамонга айландинг.
-Мен қизни ўйлаяпман. Аҳволи нима бўлган бўлса?
-Ота-онасини олдида тинчгина ўтиргандир.
Аслан Моҳизар ҳақида кимдан сўрашни билмасди. Қизнинг узун бўйога ярашган тим қора узун сочлари, ҳеч кимда йўқ шахло кўзлар Асланни ҳаёлидан чиқмасди.
-У телбага ўхшамайди.

💦💦💦

Зарифа қишлоқдан аслида иш кўплигидан қочарди. Эркинлик йўқ, укаси ўзича тергайди. Моҳизарни олиб келиши эса иккови мўмайгина ишлаб топади. Ҳамда жинни дейишган одамни ҳам рисоладагидек яшаши кераклигини исботлайди.
-Моҳизар нега жимсан?
Автобусда кетишаркан Зарифа сўради.
-Эрингни хотини сени кўриб қолса нима қиласан?
-Сени борлигингни билмаганман дейман. Кейин менга нимаям дерди. Мен уни эрига осилиб олгаан эмасдимку.
-Бу гал ўзингни тарбияли аёлдек тут. Бур марта адашдинг, икки марта хато қилдинг. Бу гал ҳаётингни ўйин қилма.
Моҳизар йўлдан кўз узмай кетарди. 
Ҳаёллари Асланга бориб тақаларди. 
Мени тушунадиганлар жуда кам,
Бу дунёда. Аслида йўқ ҳисоб
Уларни орасида сени кўрмоқликни шунчалар истардим,
Шунчалар истардим буни тасвирлаб беролмасам керак.
Ҳаётимда ҳеч нарсани бу қадар истамаганман. Сенда мен излаган нимадир бор.
Мени ҳалоскорим бўлибгина қолмай, сен мени асраб қолдинг. Сендаги илиқлик мени ўзига оҳанграбодек тортяпти. Аммо... 
Мен сенга лойиқ эмасман. Баъзан ўз қолипидан чиқиб кетгувчи ҳаракатларим билан сени ҳам озор чекишингга асло йўл қўёлмайман.
Автобус бекатда тўхтаганидан кейин опа сингиллар пастга тушишди. Зарифа телефонини олиб Заринага сим қоқди.
-Алло, Зарина биз келдик. Ижара уй топиб бераман дегангингиз.
-Бекатдамисиз?
-Ҳа.
-Ательега келинг, ижара уй шу яқин атрофда.
-Хўп.
Зарифа боласини кўтариб олган, Моҳизар эса сумкаларни кўтарганди. Улар айтилган жойга етиб боришди.

💦💦💦

Асилани уйи. Асила йиғлайверганидан шишиб кетган.
-Жон қизим бўлди йиғлама.

Давоми бор...


@Qalbgavhar
Калбимда Сенсан
Муаллиф Шамсинур 59-қисм -Аслан сенга нима бўляпти? -Тинч. -Анави шов-шувдан кейин ўйчан бўлиб қолдинг? -Номардни қамашдию биринчи хотини билиб тўполон қилганини эсласам россаям кулгим келяпти. -Нимасини айтасан. Ўзи хотинини ортидан кун кўраркан.…
Муаллиф ШАМСИНУР

60-қисм

-Ойи қандай чидай? Ким деган одам бўлдим? Ҳамма биларди бизни муносабатимизни. Ҳатто никоҳдан ўтганмиз. Қонуний эр-хотинмиз
-Ўша номардни ўйлаб сиқилма. Сени кўз ёшингга арзимайди.
Асила барибир йиғлайди. Ҳудди ўзини ерга урилгандек, кераксиз буюм сифатида улоқтирилгандек сезади.

💦💦💦

Зарифни уйи. Зариф отасини қаршисида ўтирибди.
-Мен лафзидан қайтадиган ўғил ўстирганимдан хафаман.
-Дада
-Бас,- отаси Зарифни сўзлагани қўймайди.- Тўй бўлади.
-Мен унга уйланмайман. Бошқасини севаман.
-Шу пайтгача уни ўйнатиб юрганмидинг? Аллоҳдан қўрқмайсанми? Эртага синглингга ёки қизингга кимдир шунақа қилса нима қиласан?
Зариф мум тишлаб ўтирибди.
-Дада 
-Етар. Тўйни тўхтатишни ҳаёлингдан чиқар. Агар мени отам десанг тўй бўлади. Аксинча бўлса тўрт томонинг қибла.
Отаси жахл билан туриб кетади. Зариф нима қиларини билмай, жойидан жилолмайди.

💦💦💦

Асилани онаси қизини олдига киради.
-Зарифни ота онаси келишди.
Асила тўйни буткул тўхтатиш учун дея эътибор қилмади.
-Улар икки ҳафтадан кейин тўйни белгилашибди.
Асила бошини кўтариб онасига қарайди.
-Нималар деяпсиз ойи?
-Ҳа қизим тўй бўлади,- Асила онасини қучоқлаб олади. -Қайнотанг бир сўзли инсон экан. Тўйни энг зўр ресторанда қилишар экан.
-Ойи у мени кўп бора хафа қилди.
-қизим ҳали ҳаммаси унут бўлади. 

💦💦💦

Зарина қизларни янги ижара уйга жойлаштирди. Зарифа иш топгунича Моҳизар ишлаб турадиган бўлди. Зарифани ўзи мустақил ишга бориб келар, лекин ҳар куни кимдир кузатаётганини ҳис қилиб турарди.
-Бу яхшилик аломати эмас. 
Моҳизар тез-тез юриб ижара уйга борарди. Ким кузатаётганини таҳмин қилса ҳам, ўзини кўрмасди.
-Моҳизар сенга телефон тутишни ўргатишим керак.
-Зарифа қўй шуни. Барибир ишлатолмайман.
-Ҳозирда телефон ишлатмайдиган одамни топиш амримаҳол. Нега бундай қиласан а?
-Тушунмасам қандай ишлатаман?
Моҳизар барибир унамайди. У эндиликда уйга ҳам либослардан олиб келиб мунчоқлар билан безайди. Моҳизарнинг тоза ишлаши Заринани кўнглидан жой олган. Шу сабаб ҳам қизни ҳаста демай ўз ёнида олиб қолди. Моҳизар Зарина эшитадиган сураларни ёдлаб олди. Уйда ҳам билганича айтиб ўтиради. 
-Моҳизар сени келажакдан мақсадинг борми?

Давоми бор...


@Qalbgavhar
Бир-бирингизга ғазаб қилманг, ҳасад этманг, душманчилик қилманг. Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар. Мусулмон кишига биродаридан уч кундан ортиқ аразлашиб юриши ҳалол эмас.

Анас (розияллоҳу анҳу)дан қилинган ривоят.


@Qalbgavhar
Дунё--Юлдуз Усмонова

@Qalbgavhar--Қалбимда Сенсан канали
Сўзим тингла дунё бир муддат..
Бунчалар ҳам ишларинг ғалат.
Яхшиларни ғамларга кўмиб,
Ёмонларга қилдинг муравват.

Сиз соғинган ретро қўшиқ.

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar
Тайёрмизми ? 😔
КАЙФИЯТИМ БУЗДИ ДЕМАНГЛАР
ХАР СОНИЯ ШУНИ ЭСЛАНГЛАР.
Худо билар ким олдин кетар--Юлдуз Усмонова

@Qalbgavhar--Қалбимда Сенсан канали
Бош бир кун тош ёстиққа етар,
Рух тўтиси танни тарк этар.
Дейдилар ёш танламас ажал
Ҳудо билар ким олдин кетар...

Муҳаммад Юсуф
🎤Юлдуз Усмонова


https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar
Яхшиликларни фақатгина кутиш эмас. Балки улар сари интилиш ҳам керак. Муҳими ҳозир табассум қилинг, қолгани албатта яхши бўлади.

🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг
.
🙌

https://t.me/Qalbgavhar
Шунчаки севаман
демак хатодир,
Бу севги Оллоҳдан
сенга атодир.
Ҳамма ҳам севолмас
бўлмаса оташ,
Севгингга содиқ бўл
қалбга даводир.

Умарий.

🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar
Кўнглинг бор, ҳаққинг йўқ...!
(ажойиб а ☺️)


🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar
Айирдилар бизни беор золимлар

Қалбимда Сенсан канали
Айирдилар бизни беор золимлар.
Ёр ёр айтиб ўшал янга хонимлар...
Ўзгалар сайланди сизни севишга,
Ҳаққим йўқ энди ёрим дейишга... 😔😔


🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёғаётган ёмғир, кўнглимнинг акси,
Гумбурлаб қалтирар осмон оҳимдан.
Чак-чак томчилаган кўзимнинг ашки,
Хабар берса ажаб, менинг ҳолимдан...

Осмонлар бошимга қулайди билсанг,
Кўзимга тор бўлиб кетар, бу дунё.
Юрак ўз қинига сиғмас питирлаб,
Ҳаёт ҳам ўхшаб қолар, худди бир рўё.

Тунларнинг бағрида йиғлайди кунлар,
Эрта отмоқликка умид йўқ тонгдан.
Қоронғу зулматда қолар умидлар,
Жаҳаннам овози келади бонгдан...

Чечаклар очилмас кўнглим боғида,
Ғунчаси кўз ёрмай қуриб қовжираб.
Ҳазонлар тентирар кимсасиз боғда,
Ҳар бир нафасида  исмингни сўраб...

Мен учун шу онда  ҳаёт тўхтайди,
Бир зумда енгилгум ҳижронларинга.
Нафас ололмайман, юрак урмайди
Сен, мени йўқламай қўйган кунингда...

©Инобат Рузибоева

🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar