Руўхый-ағартыўшылық орайы Қарақалпақстан бөлими
1.2K subscribers
11.9K photos
1.03K videos
10 files
1.12K links
Республикалық Руўхый-ағартыўшылық орайы Қарақалпақстан бөлиминиң телеграмм мессенжериндеги рәсмий каналы
Download Telegram
#Элликқалъа

“Ёш ижодкорлар” кўрик танлови бўлиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан ҳудуддаги 61-сонли умумтаълим мактабида “Ёш ижодкорлар” кўрик танлови бўлиб ўтди.

Танлов якунига кўра Юлдашев Зафар “Энг яхши бастакор”, Юлдашев Ихтиёр “Энг яхши кўшиқчи”, Мусаева Гавхар “Энг яхши рассом”, Ражапов Отабек “Энг яхши шоир” ҳамда Ўмирбекова Гавхарой “Энг яхши адабиётшунос-журналист” номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритишди.

Ғолиблар туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Каналга аъзо бўлиш 👉 @QR_Ruwxiyliq
#Элликқалъа_тумани

Ижодий гуруҳ аъзолари муносиб кутиб олинди.

Фото: Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Республика бўлими расмий телеграмм канали
👉 @QR_Ruwxiyliq
#Элликқалъа

Туман “
Элликқалъа” ва “Гулдурсин” овул фуқаролар йиғини худудларида Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида семинар бўлиб ўтди. 👇👇👇
#Элликқалъа

Сарабий касб ҳунар мактабида 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг мазмун моҳиятини кенг аҳолига тарғиб қилишга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда қорақалпоқ Давлат Университети "Миллий ғоя ва маънавият асослари" кафедра мудираси, доцент А. Байриева, Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлими раҳбари А. Матниязова, ҳоким ёрдамчилари Б. Алимов, П. Матчанов ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Э. Аллабергеновлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, 100 та мақсад, 7 та йўналишни ўз ичига олган дастурнинг асосий мақсади инсон манфаатига, инсон қадри учун тамойили асосида хизмат қилади.

Инсон қадрини юксалтириш, эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, юртимизда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш стратегиянинг бош мақсадидир.

Шунингдек, тадбирда йиғилганларга тараққиёт стратегиясидаги 5- йўналишдаги устувор вазифалар мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
#Кинокарвон_лойиҳаси
#Қорақалпоғистон_Республикаси
#Элликқалъа_тумани

Кинокарвон лойихасида "Ўзбек қизи" фильми намойиш қилинди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқала туман бўлинмаси хамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими билан хамкорликда "Бир бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!" шиори остидаги "Кинокарвон" лойиҳаси доирасида "Қаватқалъа" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 36-умумтаълим мактабида "Ўзбек қизи" деб номланган фильм намойиш этилди.

Тадбирда маҳалла еттилик вакиллари, отинойилар, маҳалла фаоллари, маҳалла фуқаролари иштирок этди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқала туман бўлинмаси раҳбари А.Матниязова ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш ва ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни соғлом эътиқод ва диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, Мафкуравий таҳдидларга қарши курашишнинг долзарб йўналишлари ҳамда хотин-қизларнинг салбий ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш тўғрисида гапириб ўтди.

Мазкур фильм ўтган асрнинг 1941-1945-йилларида бўлиб ўтган Иккинчи жаҳон уруши йилларида иштирок этган ўзбек хотин-қизларининг жанг майдонларида кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилади.

Аёл матонати, жасорати, нозик жуссасига яширинган қудрати, сабри, Ватан меҳри, юртга садоқат каби юксак туйғулар ҳақида сўзловчи фильмдир.

✏️ҚР бөлимниң рәсмий каналы
👉 @QR_Ruwxiyliq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌷“Хон атлас” фестивали Қорақалпоғистонда

#Хон_атлас_2024
#Элликқалъа_тумани_аёллари

Миллий либосларимизда халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, эстетик қарашлари мужассам. Ўзбек миллий либосларига меҳр уйғотиш, замонавий кийинишда ўзбекона имижни тарғиб қилиш ва кийиниш маданиятини юксалтириш мақсадида Республикамиз бўйлаб 9-14-сентабр кунлари "Хон атлас" ҳафталиги ўтказилмоқда.

✏️ҚР бөлимниң рәсмий каналы
👉 @QR_Ruwxiyliq
#Қорақалпоғистон_Республикаси
#Элликқалъа_тумани

Сиёсий- маърифат соати

Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси томонидан бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари, жаҳонда ва мамлакатимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида маълумот бериб борувчи “Сиёсий-маърифат соати тумандаги мактабгача ва мактаб таълими бўлимида маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирокида бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув соатида спикерлар томонидан ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва мамлакатимиздаги ўзгаришлар ҳақида сўз борди.

Шунингдек тарғибот тадбир давомида умумтаълим мактабларда ёшларни Ватанпарварлик рухида тарбиялаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш, уларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик, шукроналик руҳида тарбиялаш, уларни турли оқимларга қириб кетишни олдини олиш бўйича маълумотлар берилди.

Тадбир давомида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган "1000 та лайк учун отамни ураман" номли видео ролик масаласи муҳокама қилинди. Унда ота-оналар ва ўқитувчилар билан биргаликда ёшларни нотўғри контентлардан ҳимоя қилиш, уларнинг ахлоқий ва ижтимоий тарбиясига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида сўз юритилди.

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Элликқалъа туман бўлинмаси раҳбари А.Матниязова, Элликқалъа туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи А.Раимов,
Элликқалъа туман ЖХХ ХПБ ВЕ ва ЁБИГ катта инспектори, майор М.Курбановлар иштирок этди.

✏️ҚР бөлимниң рәсмий каналы
👉 @QR_Ruwxiyliq