Аскаров
2 subscribers
8 photos
3 videos
19 links
Жунхур уламолар
Download Telegram
Forwarded from Deleted Account
"Кишининг суннат аҳлидан чиқиб, бидъат соҳибига айланиб қолишлик сабаблари

Кишининг суннат аҳлидан чиқиб, бидъат соҳибига айланиб қолишлик сабаблари

قال الإمام عبيد الله ابن بطة العُكْبَري الحنبلي (٣٠٤ - ٣٨٧ ھ) رحمه الله:

"اعلموا إخواني أني فكرتُ في السَّبب الذي أخرج أقوامًا من السُّنة والجماعة، واضطرَّهم إلى البدعة والشناعة، فوجدتُ ذلك من وجهين:

أحدهما: البحث والتنقير، وكثرة السؤال عمّا لا يعني، ولا يضرُّ العاقل جهله، ولا ينفع المؤمن فهمه.

والآخر: مُجالسة مَن لا تُؤمن فتنتُه، وتفسِدُ القلوبَ صُحبتُه".

[الإبانة الكبرى (٣٠٢)]

Ибну Батто ал-Укбарий (304-387 ҳ-й) рохимаҳуллаҳ айтади:

Эй Биродарларим!

Шуни билингларки! Мен кўп қавмларни суннат ва жамоатдан чиқариб, бидъат ва расволикка туширган сабабни тафаккур қилдим. Ва буни икки сабабини топдим:

Биринчиси:

«Талашиб тортишиш ва мўминга тушунишлиги фойда бермайдиган ва ақлли кишига билмаслиги зарар қилмайдиган фойдасиз нарсаларда саволни кўпайтиришдир.

Кейингиси:

«Фитнасидан омонда бўлмайдиган, ва унинг суҳбати қалбларни бузадиган одамлар билан бирга ўтиришликдир».

Ибну Батто ал-Укбарий «Ибонатул кубро» (302)

Авзоий : Бир инсон: “Мен суннат аҳли билан ҳам ва бидъат аҳли билан ҳам ўтиравераман”, деб айтадиган киши ҳақида айтилди. Шунда рохимаҳуллаҳ : «Бу киши ҳақ билан ботилни орасини тенг қилишликни хоҳлайдиган кишидир, деб жавоб бердилар».

Ибну Батто Укбарий «Ал-ибанатул кубро» (2/456 бет)

Абдуллаҳ ибн Муборакдан у эса Молик ибн Миғвалдан у эса Молик ибн Ажбардан ривоят қилади:

Абдуллаҳ ибн Масъуд розияллаҳу анҳу шундай дедилар:

“Қиёмат кунида хатолар жиҳатидан инсонларнинг кўпи, уларнинг ботилда шўнғишлигидадир”.

Ибнул Муборак «Аз-зуҳд».

قال الإمام أحمد بن حنبل لا تشاور صاحب بدعة في دينك ولا تــرافــقــه فــي ســفــرك .

[الشرح والإبانة (ص 282)]
Forwarded from Deleted Account
"Имом Аҳмад ибн Ҳанбал рохимаҳуллаҳ айтади :

«Дининг ишида бидъат соҳиби билан маслаҳатлашмагин ва сафарингда унга ҳамроҳ бўлмагин».

Ибну Батто «Ибонатус суғро», (282 бет)

أحمد بن يونس قال : سمعت رجلا يقول لسفيان : يا أبا عبد الله أوصني . قال : إياك و الأهواء ، إياك و الخصومة ، إياك و السلطان .

"حلية الأولياء" : ج٧ - ص٢٨ .

Аҳмад ибну Юнус айтади: Бир кишини Суфёну Саврийга қарата: “Эй Абу Абдуллаҳ! Менга васият қилинг” - деяётганини эшитдим. Шунда у киши: «Ҳавои нафcдан, хусуматлашишдан сақлангин ва султондан четда бўлгин» - дедилар.

«Ҳилятул авлиё», (7/28 бет)

Абдуллаҳ ибн Умар (бу киши Абдуллаҳ ибн Муборакнинг асҳобларидан бири ҳисобланади) шундай дедилар :

Бидъатчини ҳузурида бир маротаба таом едим, бу воқеа Ибнул Муборакга етиб борди, шунда Ибнул Муборак : Сен билан ўттиз кун гаплашмайман, деди.

Ибну Батто Укбарий «Ибанатус суғро» 166

Субҳаналлах!!!

Бир маротаба бирга таомланиб қўйганлигига бир ой гаплашмасалар, бизни улар билан кунда кўришиб, гаплашиб юрганимизни кўриб қолса нима қилган бўлардикин?

Фарзандларимизни уларни қўлларига топшириб қўйганимизни кўришсачи?

حدثنا يحيى بن اليمان، قال: سمعت سفيان الثوري يقول: البدعة أحب إلى إبليس من المعصية، والمعصية يتاب منها، والبدعة لا يتاب منها.
Forwarded from Deleted Account
"Яҳё ибн ал-Ямон айтади: Суфёнус Саврийдан: «Бидъат иблисга маъсиятдан севиклироқдир. Чунки маъсиятдан тавба қилинади ва бидъатдан эса тавба қилинмайди», деганларини эшитдим.

Лолакоий «Шарҳу усули эътиқоди аҳлис-сунна вал-жамаъа» (208).

قال رجل لابن سيرين : إن فلانا يريد أن يأتيك، ولا يتكلم بشيء، قال : قل لفلان: لا ما يأتيني، فإن قلب ابن آدم ضعيف، فإني أخاف أن أسمع منه كلمة، فلا يرجع قلبي إلى ما كان.

الإبانة الكبرى لابن بطة (٣٩٩)

Бир киши Ибни Сийринни олдига келиб: “Фалончи олдингизга келишликни ирода қиляпти ва ҳеч нарса гапирмас экан, дедилар”. Шунда Ибни сийрин унга қарата шундай дедилар: фалончига айтиб қўй, йўқ келмасин. Чунки, одам боласининг қалби заъифдир. Ундан бирон бир сўз эшитиб қўйиб, сўнгра қалбим аввалги ҳолатига қайтмаслигидан қўрқаман».

Яъни асарда бидъатчи билан гаплашишдан қайтариқ бор.

Ибни Батто «Ибонатул кубро» (399)

Огоҳ бўлинг!

Бидъатчилардан узоқлашинг, бирга ўтирманг. Улар билан талашиб тортишманг ва баҳс қилманг. Чунки бу иймонингизга таъсир қилади. Магар қалби исломга мойил бўлиб, ҳақни талаб қилгувчига насиҳат қилинг.
"Денгиздан чиққан шайтонлар даври"

Абдуллоҳ Ибн Амр رضي الله عنه айтадилар:
"Денгизда Сулаймон алайҳиссалам боғлаб кетган шайтонлар бор! Яқинда улар чиқиб одамларга қуръон ўқиб берадилар!"
(Имом Муслим ривояти).

Бошқа ривоятда: "У шайтонлар одамларга динда (ботил) фиқҳни таълим берадилар.." дейилган!
(Доримий ривояти)

Ва Ибн Ваззоҳ келтирган ривоятда эса Ибн Мунаббиҳ айтадилар: "Одамларга шундай замонлар келадики, масжидларида шайтонлар ўтириб уларга динларини таълим берадилар" Бу ҳадис шарҳида Суфён Раҳимахуллоҳ 1300 йил аввал айтган эдилар:

"Ҳали жуда оғир ишлар бор! Бу шайтонлар чиқиб одамларга динни бузуб таълим берадилар. Уларга ҳаромни ҳалол қилиб берадилар.

Одамларни диннинг фазли, ҳақ ва суннатда сабр қилиш масалаларида шакка соладилар. Ва дунёда зоҳид бўлишликни ботил ишга чиқариб, одамларни фақат дунё топишга буюрадилар. Бу эса барча балонинг бошидир.!"

Сулаймон алайҳиссалам занжирбанд қилган шайтонлар озод бўлиб қандай минбарларга чиқиб олишганини бугун кўриб турибмиз!

Албатта шайтон ўзининг суратида минбарга чиқмайди!

Аллоҳ таъоло оятда айтганидек улар ҳам ўзларига инсонлардан элчилар танлаб уларга ваҳий жўнатишади!

Аллоҳ таоло айтади: "Шундай қилиб барча пайғамбарга ИНСОН ва ЖИНЛАРдан иборат ШАЙТОНЛАРДан душманлар қилиб қўйдик. Улар (одамларни алдаш учун) баъзилари-базиларига ботилни ВАҲИЙ ҚИЛАДИЛАР.." (Анъом: 112)

Демак, ҳақ ва ботил ўртасидаги кураш шу даражадаки, Аллоҳ таъоло инсонлар ичидан Пайғамбарлар танлаб уларга ҳақни ваҳий қилганидек, шайтонлар ҳам бунга ўчакишиб, инсонлар орасидан ўзларига "ШАЙТОНИЙ ПАЙҒАМБАРЛАР" танлаб уларга ботилни ваҳий қиладилар! Шунда ҳақ билан ботил ўртасидаги кураш бошланади! Демак, Сулаймон алайҳиссалам денгизга боғлаган шайтонлар ҳам ҳеч қачон ўз шаклида минбарга чиқиб олишмас экан албатта!

Шунингдек гоҳо шайтонлар одам суратига кириб минбарга чиқишлигига ҳам ҳеч қандай моънелик йўқ! Агар "ШАЙТОН ПАЙҒАМБАРЛАР одамларни ҳақдан бурушни эплай олишмаса, ҳақиқий шайтонлар инсон суратига кириб бу ишга бел боғлашлари ҳам мумкин! Шунинг учун гоҳида ҳеч ким танимаган бир бесоқол оммага чиқиб диндан гапириб турса ҳеч ажабланманг!

Расулуллоҳ ﷺ замонларида, Абу Ҳурайра Разияллоҳу анҳу шайтонни ўғирлик қилиб турганида инсон суратида ушлаб олгани, шунда у оятул курсини фазлини Абу ҳурайрага таълим бериб қочгани қиссаси кўпчиликка маълум!
(Имом Бухорий ривоятида келган қисса).

Ибн Масъуд رضي الله عنه айтадилар:
"Гоҳида шайтон киши суратида келиб ёлғон ҳадислар айтиб кетади. Шунда одамлар: "Бир одамдан эшитдим, ўзини танимайманку лекин ҳадис айтди.." деб юришади! "
(Имом Муслим муқаддимасида ривоят қилган асар).

Салафи солиҳлар замонида ҳақ қуввати сабаб, ҳақиқий шайтонлар ерга ўзлари тушиб ишлар эдилар.

Аммо ҳозир одамларда ҳақ юқолгач, бу ишларни минбарлардаги шайтонваччалар ҳам эплаб туришибди!

Лекин ҳақ кундан кун юксалар экан, кўриб турганимиздек улар бу ишларни эплай олишмаслиги фош бўлиб бормоқда.

Шунинг учун ҳақ кучайган сари ҳақиқий ШАЙТОНЛАРНИ минбарларда кўришга тайёр бўлинг эй АХЛИ МУСУЛМОН !

Олдимизда бу шайтонвачча ва шайтонлар билан катта кураш кутмоқда..

Пайғамбаримиз айтганларидек "..Ана энди кураш вақти келди.." (Насаий ривояти)

Аллоҳ таоло айтади:
"Мусо (сеҳргарларга) айтди: "Ташлайдиган нарсаларингни ташланглар..!" (Шуъаро: 43)

Аллоҳ муваҳҳид ва муваҳҳидларга хақда сабот берсин اللهم امين

🛑ПДФ КУТИБХОНА🛑
Channel photo removed
Channel photo updated
Сура: Нур
Оят:31 Мўминаларга айт: «Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар. Эрларидан, ё оталаридан, ё эрларининг оталаридан, ё ўғилларидан, ё эрларининг ўғилларидан, ё ака-укаларидан, ё ака-укаларининг ўғилларидан, ё опа-сингилларининг ўғилларидан, ё аёлларидан, ё ўз қўлларида мулк бўлганлардан, ё (аёлларга) беҳожат эркак хизматчилардан, ё аёллар авратининг фарқига бормайдиган ёш болалардан бошқаларга зийнатларини кўрсатмасинлар. Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Барчангиз Аллаҳга тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, зафар топсангиз».
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream started
Forwarded from Karimov
Forwarded from Aliy


📎 𝐓𝐀𝐕𝐇𝐈Y𝐃𝐒𝐈𝐙 𝐌𝐔𝐒𝐔𝐋𝐌𝐎N BO'LMAYDI KISHI !
𝐀𝐥𝐥𝐚𝐡𝐠𝐚 𝐪𝐚𝐬𝐚𝐦𝐤𝐢, agar 𝐩𝐞𝐬𝐡𝐨𝐧𝐚𝐥𝐚𝐫 𝐬𝐚𝐣𝐝𝐚𝐝𝐚𝐧
𝐬𝐡𝐢𝐬𝐡𝐢𝐛 𝐤𝐞𝐭𝐬𝐚 𝐡𝐚𝐦,
𝐒𝐮𝐲𝐚𝐤𝐥𝐚𝐫 "𝐫𝐨'𝐳𝐚 𝐯𝐚 𝐪𝐢𝐲𝐨𝐦"
𝐬𝐚𝐛𝐚𝐛𝐢𝐝𝐚𝐧 𝐬𝐢𝐧𝐢𝐛 𝐤𝐞𝐭𝐬𝐚 𝐡𝐚𝐦,
"H𝐮𝐬𝐡𝐮" 𝐯𝐚 𝐲𝐢𝐠'𝐥𝐚𝐬𝐡 (𝐬𝐚𝐛𝐚𝐛𝐢𝐝𝐚𝐧)
𝐤𝐨'𝐳 𝐲𝐨𝐬𝐡𝐥𝐚𝐫 𝐪𝐮𝐫𝐢𝐛 𝐪𝐨𝐥𝐬𝐚 𝐡𝐚𝐦,
𝐉𝐀𝐍𝐍𝐀𝐓𝐆𝐀 𝐤𝐢𝐫𝐢𝐬𝐡 𝐟𝐚𝐪𝐚𝐭𝐠𝐢𝐧𝐚
𝐓𝐀𝐕𝐇𝐈𝐃 𝐛𝐢𝐥𝐚𝐧𝐝u𝐫!