Forwarded from Edu.uz
#Расман
Тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди
Айни дақиқаларда АОКАДА Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг бўлиб ўтяпти. Унда соҳага оид жамоатчиликни қизиқтирган энг долзарб масалаларга ойдинлик киритилади.
👉 Таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМлар томонидан мустақил белгиланиши хусусида
Ҳафталик ўқув кунлари ўқув режасидаги ҳафталик юкламалар асосида белгиланади. Бугунги кунда ўқув режаларидаги фанларга ажратилган ҳафталик юкламадан келиб чиқадиган бўлсак, ҳафталик ўқув куни 5-6 кунга тўғри келади. Бунда талабаларнинг кунлик юкламаси ҳам ошиб кетмаслиги лозим.
👉 Ўқув жараёнини анъанавий шаклида бошлаш тўғрисида
Хабарингиз бор, барча ОТМлар томонидан ўқув жараёнини анъанавий тарзда бошлаш бўйича график ишлаб чиқилган. График асосида 2021 йил 11 январдан барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади. Айрим бетоб ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларнинг ўқишлари онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин. Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади.
👉 Тўлов-контракт миқдорлари хусусида
2021 йил 1 февралдан бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.
Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.
Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g