Paplindan Fasonlar🌹
286 subscribers
3.84K photos
3.18K videos
2 files
5.08K links
Download Telegram
Forwarded from Dunyoda
#ибрат

Болани Қуръон ўқишга ўргатишликнинг энг қисқа ва осон йўли ― отасининг Қуръон ўқиганини эшитиб ва кўришлигидир.

Ҳурматли оталар!
Фарзандларингиз олдида доим Қуръон тиловат қилинг! Кошки ортингиздан Қуръон ўқиб сизга дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд қолдирсангиз, бу дунё ва охиратингиз учун энг буюк ютуқ ҳамда неъматдир.

👉 DUNYODA
Forwarded from Dunyoda
#ибрат

Хотин бўлиш қийин эмас!

Қийини
— эрнинг жахли чиққанида битта гапдан қолиб, гап қайтармасликдир;
Қийини — қорни оч келганида, ярим кечаси бўлса хам, туриб овқатини олдига қўйишдир;
Қийини — ачитиб, кесатиб олишнинг ўрни келганида, уни ранжитмаслик учун тилни тия билиш, уни аяй олишдир;
Қийини — унинг хам ўз шахсий худуди борлигини тан олиш, унга дахл қилмасликдир;
Қийини — хаёт ташвишларидан чарчаб, аламини сиздан олганида, уни тўғри тушуниш, хафа бўлавермасликдир;
Қийини — кайфиятингиз яхши бўладими ёки ёмон, кўчадан кириб келганида уни илжайиб кутиб олишдир;
Қийини — баъзида хафа қилиб, ранжитса-да, заққига самимий дуолар қила билишдир.
Қийини — қанчалик қизиқ ва сирли туюлса хам, телефонини очиб, ичини титмасликдир;
Қийини — нафсга ёқмаса хам, итоат қилиш, бўйсуна олишдир;
Қийини — айблари, камчиликлари бўлса-да, болаларга отасини дунёдаги энг яхши инсон деб кўрсата билишдир...

👉 DUNYODA
Forwarded from Dunyoda
АЛЛОҲИМНИНГ МЕҲРИ КЕНГ...

Сиз Қуръондан бир ҳарф ўқидингиз, билингки сизга бир ҳасанот ёзилади. Қарангки олган бир ҳасанотингиз, ўн ҳасанот баробарича экан...

Сиз бир етимни ўз қарамоғингизга олдингиз. Шукурлар келтирингки, сиз Жаннатда Расулуллоҳга хамроҳ бўласиз...

Сиз 100 марта "субҳаналлоҳ" дедингиз ва сизга фаришталар 1000 ҳасанот ёзиб бўлишди...

Сиз "Каҳф" сурасининг аввалидан ўн оят ёдладингиз. Энди қарангки, сиз дажжол фитнасидан омонда бўлдингиз...

Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир саловот айтдингиз. Аллоҳимни Улуғ ва Меҳрибон Зотлигини қарангки, Аллоҳ сизга ўн саловот айтди...

Сиз фарз намоздан сўнг "оятал курси"ни ўқидингиз, Аллоҳимни Қудрат Эгаси эканлигини қарангки, энди сизни жаннатга киришлигингиздан фақатгина ўлимингиз тўсиб туради, холос...

Сиз ранжиган бўлсангиз ҳам ўзингиз кечирим сўраб қариндош-уруғликни боғладингиз (Аллоҳ учун)
энди қарангки, Аллоҳ сизнинг умрингизга ва ризқингизга кенгчилик ва барака қўшиб берди...

Сиз бир биродарингизга ғайбан дуо қилдингиз... Шунда дархол бир фаришта: "амийн, сенга ҳам ўша мислича бўлсин", -деб қайтариб турибди..

Ҳа азизлар!
Аллоҳимни шу қадар даргоҳи кенг ва меҳри чексизки, У Зотга қанча шукурлар келтирсак шунча оздир!

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

❗️ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ

👉 DUNYODA
Forwarded from Dunyoda
“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бироз сабр” дедим.

“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.

“Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.

“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.

“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.

“Хунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.

“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.

“Aҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.

“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.

Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – бошқа муҳаббат” дедим.

Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – чин табассум” дедим.

“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.

“Нафснинг гуноҳ бўлган истаклари давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.

“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – яхши уйқу” дедим.

“Юқоридаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқ” дедим...

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

❗️ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ

👉 DUNYODA
Forwarded from Dunyoda
«Фотиха» сураси АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...

«Ясин» сураси Охиратда чанқоғингизни қондиради ...

«Воқеа» сураси Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...

«Мулк» сураси Қабр азобидан сақлайди ...

«Кафирун» сураси Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...

«Ихлос» сураси Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...

«Фалақ» сураси Кулфатдан сақлайди ...

«Нас» сураси Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...

«Юсуф» сураси Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...

Ёққан бўлса дўстларингизга ҳам улашинг!

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

❗️ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ

👉 DUNYODA
Forwarded from Dunyoda
#ибрат

Учта нарса ҳеч қачон қайтиб келмайди:
— Вақт;
— Айтилган сўз;
— Имконият.

Уч нарсани йўқотиб бўлмайди:
— Тинчлик;
— Умид;
— Ғурур.

Уч нарса қадрли:
— Севги;
— Ишонч;
— Ҳалоллик.

Уч нарса ўткинчи:
— Мансаб;
— Омад;
— Барқарорлик.

Уч нарса одамни қандайлигини аниқлайди:
— Меҳнат;
— Тўғрилик;
— Эришилган натижа.

Уч нарса одамни ҳароб қилади:
— Кибр;
— Ҳаром;
— Зулм.

Учта гапни айтиш қийин:
— Сени севаман;
— Кечир;
— Ёрдам бер.

👉 DUNYODA
Forwarded from Dunyoda
#ибрат

ИНСОНГА ДЎСТ БЎЛМАЙДИГАН ТЎРТТА НАРСА

1.
ПУЛ — бугун менда, эртага Сизнинг қўлингизга ўтади.
2. МАНСАБ — бугун амал курсисига мен ўтираман, эртага эса бировлар.
3. ЖАЗМАН— бугун менга ишва қилса, эртага бошқаси билан кўнгилхушлик қилади.
4. ТОБУТ — бугун мени қабристонга олиб борса, эртага бировни олиб келади.

Шундай экан пулга ишониб, дўстдан, мансабга ишониб, биродарлардан, жазманга ишониб, ҳалол
жуфтингиздан айрилиб қолманг...

👉 DUNYODA
Forwarded from Dunyoda
#ибрат

Доноларнинг ушбу ўгитларини эслаб қолинг ва умр бўйи амал қилинг. Кам бўлмайсиз, ин шаа Аллоҳ!

1.
Асрашинг керак бўлган энг нафис нарса - вақтдир. Сен эса уни осонгина зое қилмоқдасан!

© Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда

2.
Одамнинг ўзи истамаса, ҳеч қандай ўгит-насиҳатлар унга тўғри йўл кўрсатолмайди.

© Р. Роллан

3.
Ҳеч қандай хато қилмаган одам, ҳеч нима қилмаган одамдир. Бу ҳаётдаги энг катта хато: ўзингни хатосиз ҳисобламоқдир.

© Юнус Эмро

4.
Бошқаларга ёрдам беришга интиладиган одамгина муваффақиятга эришади. Фақат ўз фойдасини ўйлайдиганлар эса мағлубиятга учрайверади.

© Браян Трейси

5.
Ёки илмли бўл, ёки илмга таяниб иш тутадиган бўл, лоақал илмни тинглаб эшитадиган бўл, аммо тўртинчиси бўлма, чунки касодга учраб ҳалок бўласан.

© Маҳмуд аз-Замахшарий

6.
Муваффақият асосий мақсадингиз кўз олдингизда турганда келади. Мақсадингиз кўздан нари кетиши билан муваффақият ҳам кетади.

© Бернард Шоу

👉 DUNYODA
Forwarded from Dunyoda
#ибрат #танқид

Ҳаётимдаги ўзгариш нуқтаси онам менга ойнайи жаҳонни кўришни ман қилиб китоб ўқишга мажбурлаган кундан бошланган...

©️ Бен Карсон

P.S.:
Бугун бизнинг болаларимиз телефондаги майнавозчиликлардан ортмаяпти. Яна "Ҳозирги ёшлар бузилиб кетяпти" деб оғиз кўпиртирамиз!

👉 DUNYODA
Forwarded from Dunyoda
#ибрат

Суюкли аёл бўлишнинг 12 усули:
1.
Тингланг, итоат қилинг;
2. Эрингизни мол-мулкини кўз қорачиғингиздай асранг;
3. Бирон жойга борсангиз, албатта эрингиздан рухсат сўранг. Изнсиз остона хатлаб кўчага чиқа кўрманг;
4. Эрингиз учун жозибали бўлинг. Аллоҳ таоло барча аёлларни эрлари учун пардоз-андоз қилишга, доим гўзал, покиза, ораста бўлиб юришга буюрган;
5. Яхши кайфият билан қарши олинг;
6. Уйингизда зеб-зийнатга бурканинг, эрингиз учун безанинг;
7. Ҳазиллашинг, кайфиятини кўтаринг, эрингизнинг жинсий эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилинг;
8. Оиласи учун қилаётган барча эзгу ҳаракатлари; меҳнатлари уҷун миннатдорчилик билдириб туринг;
9. Оилавий сирларни, жинсий ҳаёт билан боғлиқ ишларни зинҳор кўчага олиб чиқманг;
10. Баҳс пайтида, айбингиз бўлмаса-да, "Узр. Кечиринг“,
дейишни лозим тутинг;
11. “Жаннат калити“ бўлган эрингиз кўнглини олишга доим ҳаракат қилинг;
12. Никоҳингиз мустаҳкам, оилавий муносабатларингиз яхши бўлишини Аллоҳдан сўранг.

👉 DUNYODA