Отабек Артиков
39.3K subscribers
4.63K photos
1.29K videos
6 files
4.86K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Президент таълим муассасалари агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими ушбу форма масалаcи бўйича расмий муносабат берибди.

Муносабатда ҳам форма мажбурий эмаслиги айтилган.
Истаган одам истаган жойидан сотиб олиши мумкинлиги таъкидланган.
Хуллас бу мавзу ёпилди.
Агар ушбу ҳолат такрорланадиган бўлса бемалол мурожаат қилаверасизлар
ана агентликни ўзи формани мажбурий эмас деяпти, демак мажбурланмайди☝️
Тарқаламиз..

👉@Otabek
👍80😁6🔥1
Бугун Кўкдала туманида тарихий кун бўлди.
Тумандаги 50 мингдан ортиқ дарахтларни кўриш учун вазирликлар кетма-кет меҳмон бўлишяпти.
Бугунгиси эса ўзгача бўлди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири бошчилигида 150 га яқин ОТМлар ректорлари бугун Кўкдалада жам бўлишди.
Бунча ректорни чекка бир туманга жамлаш осон иш эмас.
Аммо янги тумандаги ўзгаришларга бефарқ бўлмай келишаётганини ўзи катта гап.
Рости ушбу туманга кўрсатилаётган эътирофлар сабаб шу туманда фаолият олиб бораётганимдан фахрланиб кетаман.

Рости бошқа вазирликлар ташрифидан кўра олий таълим вазири ташрифи бошқача атмосферада ўтди, жонли мусиқа ва илм аҳли билан ўзаро суҳбат ҳаммаси жуда ҳам аъло даражада ўтди.
Айниқса Қарши давлат Университети санъатшунослик факултети талабалари ижросидаги жонли мусиқа ўзгача кайфият бағишлади.

Бундан кейин ҳам Кўкдала тумани барча вазирликлар ва шахсан давлат раҳбари эътирофида бўлишига шубҳа қилмайман.
Кўкдала ҳали энг зўр туман бўлади☝️

👉@Otabek
👍91👏5🥰4😢2
Инсоф иймонни иттариш шунча бўлурми ҳай-ҳай...

Бизни босиб олиш учун душман керак эмас, ўзимизникини ўзимиз иттариб яшайдиган халқмиз.

Инсонийликни олий даражада иттарган халқ сифатида тарихга кирманглар кириб кетгурлар.

👉@Otabek
👍60😢23😁5
Отабек Артиков
Инсоф иймонни иттариш шунча бўлурми ҳай-ҳай... Бизни босиб олиш учун душман керак эмас, ўзимизникини ўзимиз иттариб яшайдиган халқмиз. Инсонийликни олий даражада иттарган халқ сифатида тарихга кирманглар кириб кетгурлар. 👉@Otabek
Германияда бир ижтимоий тажриба ўтказилган:

Тонгда метро очилиши билан бекатда бир уюм (тахминан бир неча миллион доллар) тўкиб ташланган ва эҳтиёжингизга яраша олинг деб ёзув қолдирилган.

Метрога кирган одамлар кимдир бир пачка яна кимдир озроқ хуллас ҳамма эҳтиёжига яраша пул олган.

Энди тасаввур қилинг шу тажриба бизда ўтказилса эрталаб метро очилиши билан бекатга кирган биринчи одам "БУ ПУЛНИ ҲАММАСИ МЕНИКИ ҲЕЧ КИМ ТЕГМАСИН" дейди ва ҳаммасини бир ўзи олиб кетиш ҳаракатига тушади гапимга жавоб.

Чунки биздаги очлар шунчалик очки африкада йиллаб овқат емай юрган оооооч одамлар ҳам бизнинг "оч"лар олдида ғирт тўқ одамда.

Биздаги баъзи очларни тўйдиришдан кўра бирор кааатта йиртиқли тешик ғорни тўлдириш осонроқ.

👉@Otabek
👍188😁53😢11👏8🔥1🥰1
Отабек Артиков
Насаф ва Суғдиёна ўйинидаги судяларга айтар гапим: "СУДЯ БЕҒАРАЗ, СУДЯ БЕҒАРАЗ" (жуда тез ўқилсин) 👉@Otabek
После пожар микрофонни туфламай тиқиб қўйганский☝️

Хуллас барибир бу судья БЕҒАРАЗ...

👉@Otabek
😁97👍24🤔8👏6
Троллар бўлдида энди.
Форма масаласи ёпилди.
Бизнесингиз амалга ошмай қолганидан бирор жойингиз ловуллаб ачишаётган бўлса муздеккина бодринг босишни тавсия қиламан. (Фақат босинглар😁)

Форма мажбурий эмас деб агентлик ўзи тасдиқлади яна нимангизга чиранасизлар фойдаси йўқ барибир.

Қиблага қараб раҳматли бизнесингиз фотиҳасини ўқиб қўяверинглар, қарғишларингизда мени ҳам тилга олишингизни биламан лекин мен қарға гўшти еганман қарғасанглар ҳам фойдаси йўқ чакагингизни ошиқ-мошиқларини занглатганингиз қолади холос.

Кўнглингиз таскин топиши учун " Вой аламжон жон алам" таронасини қирқ юз йигирма икки юз марта эшитинглар, тузалса яхши бўлиб кетасизлар.
Биламан ёмон ачишяпти😁

👉@Otabek
😁160👍53🤔6👏4
Бу дунёда 5 та нарсани умуман енгиб бўлмайди.

1.Биздаги коррупцияни

2.Биздаги монополияни

3.Биздаги таниш-билишчиликни

4. Кунг Фу пандани

5. Мени ( мени баҳсда енгишдан кўра орол денгизини сувга тўлдириш осон)

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁361👍107👏17😱8😢6🔥5🥰2👌2🤔1
Электромобиллар ўзимизда ишлаб чиқарилса майли, фақат халқ қарғишига сазовор бўлган "UzAM" ишлаб чиқарамасин шу электромобилларни.
Йўқса валсапетни Малибуни пулига сотади бу тунукабошлар.

👉@Otabek
💯227👍82😁26🔥11💔5👏4😢4😱1
Тошкентда ижара нархлари ростдан аланга оляпти.
Энг қизиғи ҳали келиши номаълум бўлган чет эллик ижарачи учун яшаб келаётган ижарачиларни кўчага ҳайдаб солиш ҳолатлари одамни ақлдан оздиради.

Тошкент яшаш учун жуда қиммат шаҳар эди энди ижара нархлари билан яна ҳам қимматроқ шаҳарга айланди.


Агар ростдан руслар шу даражада ижара уйга муҳтож бўлса уларни вилоятларга таклиф қилиш керак.
Биринчидан вилоятларда озиқ-овқат арзон, ижара ҳам.
Қолаверса атмосфера тозароқ.
Руслар учун гавжум шаҳардан кўра табиати яхши ҳудудлар маъқул.
Демак уларни қизиқтира оладиган ва чорлашга хизмат қиладиган видеороликларни кўпайтириш керак.
Тошкентда мижоз тополмаган уй эгалари ижарани барибир туширади.
Уруш абадий давом этмайди, 1-2 ойлик каттароқ ижара пули учун инсофни сотманглар.
Тобутингизни шу халқ кўтаради, туристлар эмас..

👉@Otabek
👏280👍90💯13😢12🥰21
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Адлия_тушунтириш

‼️Уй-жой ижара шартномаси бир томонлама ўзгартирилмайди ва бекор қилинмайди

Сўнги вақтларда мамлакатимизга хориждан ташриф буюрувчи фуқароларнинг кескин кўпайиши кузатилмоқда. Хорижий фуқаролар оқимининг ортиши албатта туристик салоҳиятимиз учун ижобий аҳамият касб этади.
Шу билан бирга бу жараёнда айрим юртдошларимиз томонидан уй-жой ижараси орқали кўпроқ даромад олиш мақсадида аввал ижарага берилган квартиралардан ижарачиларни мажбурлаб чиқариб юбориш ёки асоссиз равишда нархни ошириш ҳолати кузатилмоқда.
Уй-жой эгаларининг ушбу ҳаракатлари Фуқаролик кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузилишига сабаб бўлиши ҳамда квартираларни ижарага беришнинг айрим муҳим ҳуқуқий асослари тўғрисида эслатиб ўтмоқчимиз.

1️⃣ Квартирани ижагара бериш бўйича шартнома шакли

📄 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади.

📌 Бунда шартнома солиқ органларида давлат ҳисобига қўйилиши керак.

📝 Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ijara.soliq.uz портали орқали бепул амалга оширилади.

🗓 Шартномани давлат ҳисобига қўйиш ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади ва бу шартнома тузилган кундан 3 кундан кечиктирмай амалга оширилиши керак.

Ижарага берувчи шартномани давлат солиқ органларида ҳисобга қўймаса БҲМнинг 5 бараваридан (1 млн 500 минг сўмдан) 10 бараваригача (3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2️⃣ Ижара шартномасининг муддати

📋 Уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.

Шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у 5 йилга тузилган ҳисобланади.

Ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

3️⃣ Ижара учун тўланадиган ҳақ

🔹Ижара ҳақи миқдори ижарага берувчи ва ижарага олувчининг ўзаро келишувига биноан шартномада белгилаб қўйилади.

🔹Ижара ҳақининг миқдори бир томонлама ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.

🔹Ижара пули шартномада кўрсатилган муддатларда тўланиши керак.

4️⃣ Шартномани бекор қилиш

📝 Ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади.

⚖️ Ижара шартномасини ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиш муайян асосларга кўра фақат суд тартибида амалга оширилади.

🔰Бу асослар жумласига қуйидагилар киради:

▫️ижара пули олти ой ёки қисқа ижарада эса шартномадаги муддатдан кейин 2 мартадан кўпроқ ҳақ тўланмаган бўлса;
▫️уй-жой вайрон қилинса ёки унга путур етказилса;
▫️уй-жойдан ғайриқонуний мақсадлар учун фойдаланилган бўлса.

❗️Ижарага олувчи уй-жойдан бошқа мақсадда фойдаланса ёки қўшниларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузса, ижарага берувчи ижарага олувчини қоидабузарликка йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириши мумкин.

Ижарага олувчи огоҳлантириш олганлардан кейин ҳам қоидабузарликларни давом эттирса, ижарага берувчи шартномани суд тартибида бекор қилишга ҳақли.

Юқоридагиларга кўра, шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Ижарага берувчилар томонидан квартирадан чиқиб кетиш ёки кўпроқ ҳақ тўлашга оид ноқонуний талаблар устидан фуқаролик ишлар бўйича судларга мурожаат қилиш орқали бузилган ҳуқуқларни тиклаш мумкин.

⚠️ Ҳужжатларни, шу жумладан даъво аризасини расмийлаштириш бўйича амалий ёрдам олиш учун адлия органларига ҳамда “Мадад” ННТ ва унинг ҳудудий бюроларига (+99871 256 03 43, advice.uz) мурожаат қилишингиз мумкин. Адлия ҳужжатларга ёрдам беради!

Ҳурматли мулкдорлар! Ўз манфаатларингиз ҳисобига бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига путур етказиб қонунчилик талабларини бузмасликка чақирамиз.
👍49🤔2👏1😁1
Фақат булар "туя" қилади туя ҳам буларни қилсайди... (есайди дейманда)

👉@Otabek
😁173👍29👏4😱2
e-auksion.uz 76 mingdan ortiq yer uchastkalarini taklif etadi

⭕️ 38028 ta dehqon xo'jaligi uchun yerlar
⭕️ 35005 ta tadbirkorlik uchun yerlar
⭕️ 951 ta yoshlar sanoat zonalaridagi yerlar
⭕️ 871 ta kichik sanoat zonalaridagi yerlar
⭕️ 622 ta qishloq xo'jaligi uchun yerlar
⭕️ 296 ta ko'p qavatli turar joy uchun yerlar
⭕️ 129 ta erkin iqtisodiy zonalardagi yerlar
⭕️ 79 ta uy-joy qurish uchun yerlar
⭕️ 35 ta Yangi O'zbekiston massivlari uchun yerlar

⚠️Ayrim turdagi yer uchastkalari uchun bo'lib to'lash imkoniyati ham mavjud.

Batafsil➡️@onlineauksionuz
👍28🤔10👏3🔥2
Тошкентга келгунча бир нарсани аниқ билиб олдим.
Бу йўллар ҳайдовчилар рулда ухлаб қолмаслиги учун атай шундай дабдала қилиб қурилган☝️

Беллар массаж олиб келяпти мезза😆

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁311👍41😢13🔥11🤔2
Бугун Адлия вазирлиги ва Конрад Аденауэр халқаро жамғармаси ташаббуси билан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ОЛМОС оромгоҳида 70 дан ортиқ ҳудудий журналист ва блогерлар учун "Сўз эркинлиги ва шахсий ҳаёт дахлсизлиги: ҳуқуқий ва ахлоқий чегаралар" мавзусидаги семинар тренинг бўлиб ўтди.

Семинар иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда турли хил баҳсли беллашувлар ўтказишди ва турли мавзуларда видео контентлар тайёрлаб уларни ўзаро таҳлил этишди.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49😁3