Отабек Артиков
39.4K subscribers
4.62K photos
1.29K videos
6 files
4.86K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Байрамда 5 кун дам олиш эълон қилинса-ю, 1 кун ўтиши билан сени ишга чақиришса демак сен аниқ Ўзбекистондасан жўра...

👉@Otabek
😁326👍60😢21🔥10🤔8💔3
Отабек Артиков
Отангга бор, онангга бор ёхуд хўрланган ўқитувчи ДраММаси. #МУРОЖААТ "-Мен Қарши туманидаги 6-мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Қарши туман тиббиёт бирлашмасига мед кўрикдан ўтиш учун борсам, улар менга тўлов тўлашим кераклигини айтишди, мен тўлов қилмадим…
Моно мурожаат бўйича Қашқадарё ССБ расмий "Шапаляк" муносабат берибди.
Муносабатдаги "шапалоқ" тўғридан-тўғри вилоят ХТБнинг "юзи"га йўналтирилган.

Қашқадарё вилоят ХТБ нечун тиббий кўриклар харажатлари молиялаштирилмади?
Шапалоқни еб юравермасдан ечим қилиб беринглар☝️

👉@Otabek
👍84🤔7🔥1
Кеча "GTL UZBEKISTAN" да "Ўзбекнефтгаз" АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 7 июлдаги ПҚ–309-сон қарори ижроси юзасидан "НЕФТ ВА ГАЗ СОҲАСИДАГИ ТАъЛИМ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КЛАСТЕРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ КЕНГАШ ЙИҒИЛИШИ" бўлиб ўтди.

Таълим кластери таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналарининг 5 йил иш стажига эга бўлган ходимлари орасидан олий таълим ташкилотларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда бакалавриат ва магистратурада ўқиш истаги бўлган номзодлар рўйхати шакллантирилганлиги ва уларни мақсадли ўқитиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тавсиянома берилиши айтиб ўтилди.

“UNG TRAINING” МЧЖнинг янги ташкилий тузилмаси ва штат жадвали тасдиқланганлиги айтиб ўтилди;

Бундан ташқари “UNG TRAINING” МЧЖда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлаган тингловчилар учун давлат намунасидаги диплом ва сертификат намуналарини Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан келишган ҳолда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тасдиқлангани ҳам таъкидланди.

2023 йилда нефт ва газ соҳасида ишлаб чиқилиши лозим бўлган касбий стандартлар бўйича таклифлар Энергетика вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига киритилган бўлиб;
Таълим кластери таркибидаги олий таълим ташкилотларида нефт, газ ва техника йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар учун ишлаб чиқариш корхоналарининг стипендиялари жорий этилган.

Меҳриддин Aбдуллаевнинг сўзларига қараганда 2022 йил 1 октябрга қадар профессионал ва олий таълим ташкилотларида нефт ва газ соҳаси бўйича таҳсил олаётган иқтидорли ўқувчилар ва талабалар учун ишлаб чиқариш корхоналарининг стипендияларини жорий этилиб;
- 2023 йилдан бошлаб ҳар йили ишлаб чиқариш корхоналарининг камида 1 000 нафар ходимини “UNG training” МЧЖда малакасини ошириш ва рўйхатни шакллантирилади.

👉@Otabek
👍32😢1
Ойлигини ололмай эртага "Б" э йўғе йўқ кайфиятда байрамни нишонлайдиган ўқитувчилар номидан раҳбарларга "илиққина" салом.
Байрам кайфиятини "бў*" э йўғе йўқ қилганингиз учун "РАҲМАТ"...

👉@Otabek
😁138👍52😢27👏7🤔4
Қашқадарёлик тадбиркор, вилоят депутати Ғиёсов Абдунаби ака Яккабоғлик 20 нафар боқувчиси йўқ, чин етим мактаб ўқувчилари учун байрам тадбири ташкиллаштириб, мактаб формаси улашибдилар.
Акамиздан аллоҳ рози бўлсин.

👉@Otabek
👍147👏27🥰7
Ҳамма байрамларни ойлик тушадиган кунга суришни таклиф этаман.

Масалан янги йилни ойни 15-санасига кўчирсак ойлик тушган бўлади.
Бошқа байрамларни ҳам ойни 15-20 чи санасига қараб сурайлик.
Э бир вагон савобга қоламиз НАСИНЭМСИН😁

👉@Otabek
👍181😁52🔥4👏2😱2
Отабек Артиков
Байрамда 5 кун дам олиш эълон қилинса-ю, 1 кун ўтиши билан сени ишга чақиришса демак сен аниқ Ўзбекистондасан жўра... 👉@Otabek
Бу баъзи "O NINE SKY LEAR" худди башорат қилганимдек 2 сентябрдан бошлаб ходимларни ишга чақиришни бошлашибди.

Сенлар чимилдиқдаги ишқдан эмаc, ишхонадаги экстремал шошилинч "ишқ"дан бунёд бўлганмисанлар дейман а?
Одамларни дам олишга қўй, эй қўй!

👉@Otabek
👍180😁55😢23❤‍🔥6😱5🤔2
Мустақиллик бу ким учундир шунчаки оддий байрам, яна ким учундир календардаги оддий дам олиш куни.
Ким учундир эса бу қадрият, эрк ва фаровонлик белгиси.

Мустақиллигимиз шунчаки календардаги дам олиш куни ёки шунчаки байрам тадбири ҳам эмас, ҳақиқий осойишталик ва тинчлигимиз рамзи бўлсин.

Қўлдаги занжирлар ечилди, миядаги занжирлар ечилсин.
Доим мустақил бўлинг, озод ва эркин бўлинг.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин☝️

👉@Otabek
👏98👍36🤔3🔥2
Forwarded from AvtoblogUz | Жамоатчилик назорати (Музаффаров М)
Одил судга ишониб яшайликми ёки...

Алоҳида моддалар ишламас экан унда уларни кодексдан чиқариб фақат 183ни қолдирайлик


Ижтимоий тармоқларда видеоси тарқалиб унда қарама-қарши ҳаракатланган автомашина ушланибди ва ҳайдовчига 15 сутка берилибди.

👉 https://t.me/YHXX_UZ/19441

Видеода айтилишича ҳайдовчи

👉 ҳужжатларсиз машина бошқарган

👉 қарама-қарши ҳаракатланган

👉 авария ҳолатини юзага келтирган

👉 ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган

Суд эса унга 194-модда яъни ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ва 183-модда жамиятда юриш туриш қоидаларини бузганликда айблаб, 34-моддага асосан энг оғир жазони қўллаб 15 сутка берибди.

Шу ўринда савол туғилади...

Нега юқоридаги барча ҳуқуқбузарликлар учун кодексда алоҳида-алоҳида моддалар ва жазо чоралари бўлса-да, суд 183-моддани қўллади?

Агар одил судларимиз ростан ҳам тегишли моддалар қолиб 183 ни қўллаётган бўлса унда, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексидан, ҳужжатларсиз бошқариш (135), қарама-қарши ҳаракатланиш (128 прим 5) ва авария ҳолатини юзага келтириш (128 прим 5) учун белгиланган алоҳида моддаларни чиқариб ташлаб фақат 183ни қолдирсак ҳам бўлар экан.

Бекорга улар қоғозда қолиб бу ишлар майда безорилик, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиш деб баҳоланиб 183-модда қўлланилаётган бўлса нима кераги бор уларни?

Кимдир тушунтириб бера оладими?

Бу ҳайдовчи тегишли моддалардан ташқари қайси жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузди? Балки видеода бизга кўринмай қолгандир🤦‍♂

Шунда биз одил судга ишониб яшайликми ёки судда гаи акалар айтгани бўлади дебми?

П/С: Автоблогуз ҳайдовчиларнинг видеодаги каби ҳаракатларини оқламайди лекин, нима бўлганда ҳам судлар томонидан қонуний қарор қабул қилиниши тарафдори.

@avtobloguz
👍77😱10😁4🔥2
Қашқадарё вилоятида янги ташкил этилган Кўкдала туманида ҳам Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига 20 дан ортиқ қурилиш объектлари фойдаланишга топширилди.

Ҳозирча 2 та замонавий янги мактаб биноси, 1 та мактабгача таълим муассасаси ва 18 та янги маҳалла идораси бинолари фойдаланиш учун топширилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, Кўкдала тумани ҳозирча вилоятда маҳалла идоралари билан тўлиқ қамраб олинган ягона туман бўлиб қолмоқда.
Қолаверса янги турдаги маҳалла идораси қурилган биринчи туман сифатида ҳам тарихга кирди.
Жорий йил ҳисобидан туманда очилиши режалаштирилаётган яна ўнлаб янги объектлар бор.

👉@Otabek
👏47👍13😁1
Asaxiy.uz лойиҳаси асосчиси Фируз Аллаев жуда эътиборли инсонда кутилмаган совға билан ҳар доим одамни лол қолдирадилар.

Мустақиллик байрамига мана бу ажойиб китобни совға тариқасида жўнатибдилар, кутмагандим...

Болалигимда худди шу китобни анчагина бетлари йиртилган ҳолатдагисини амаллаб ўқигандим, тўлиғини топа олмаганим учун роса куйинганман.
Энди тўлиқ ўқиб чиқаман.
Байрам совғаси учун раҳмат Фируз ака🦾


👉@Otabek
👍116👏8🥰4🤔4🔥2😁1😱1😢1