Отабек Артиков
39.5K subscribers
4.62K photos
1.29K videos
6 files
4.85K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Блогерликни тугатиб, тадбиркорликка қайтаман шекилли...

Тадбиркорларга Президент томонидан берилаётган имтиёзларни кўриб, бир жойим баъзи солиқчиларникидан баттар ачишяпти...

👉@Otabek
😁138👍17🤔5👏3😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Президент жорий этган имтиёзлардан кейин табиркорлар...

👉@Otabek
😁86👍17🤔7
Агар худо кўрсатмасин мен ҳоким бўлсам, фуқаролар мана шу тахти равонимдан қирқ юз метр нарида ўтиради, мени ёнимда эса ШварцНEГРдек қирқ беш олтита качок охраналар ахлатга тўйган куркадек шишиб ўтирган бўлади.

Андижон туман ҳокимига айтинглар мендан ўргансин фуқароларни қабул қилишдаги дабдабани, шу ҳам қабулми, шу ҳам шоҳона ўтиришми бу дабдаба эмас дабдалаку ҳоким бово...
Агар истасангиз қабулимга ёзилинг (ёзилиш бу ҳалигиндака ёзилиш эмас, шунчаки рўйхатга ёзишни айтдим) дарвозамдан ҳам киритмай қабул қиламан ва мастер класс ўтиб бераман...

👉@Otabek
😁196👍61😱27🤔8🔥5
Менга мансаб бериб бўлмайди, мен ҳам баъзи ҳокимларга ўхшаб "аҳ" демай чи@иб қўйишим мумкин.

Мени мансабдан узоқроқ ушланглар, шайтонлаб ўзимдан БEК ака ёки шаҳар ХОНи ясаб олмасимдан.
Курси сўраб борсам, “Ё Брюс Ли“ деб орқамга лой этикда тепиб ҳайдаб солинглар...

👉@Otabek
👍159😁73🔥8😱8🥰4👏3🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Микрофонни кўрганда секин қуённи чизадиган Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин опамизга ўхшаган вазирлар ҳақига дуо қилинглар, шу қочишда тўғри нафақага сурсинлар🤲.

ОАВнинг саволидан қўрқадиган вазирлар бизга текинга ҳам, қарзга ҳам даже 0 фоизли имтиёзли кредитга ҳам керакмас.
Ҳа айтмоқчи выкупга ҳам керакмас...
Опахон тезроқ (масалан эртага эрталаб) нафақага чиқсинлар☝️

👉@Otabek
😁223👍106👏21🔥9🤔4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Худо кўрсатмасин агар мен адашиб вазир бўлиб қолсам ва менга кимдир микрофон тўғирлаб савол берса аппа-аниқ шунақа қиламан...
Оббо меней, оббо меней мен тишладим нима бегемот тишлади нимада😁

👉@Otabek
😁175👍30🔥11👏3🤔2😱2
Қашқадарё бандлик яна битта янгисидан бўлсин...

Қашқадарёда ғалати ишлар бўляпти.
Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси раҳбари Темурбек Поёнов Косон туманидаги 34-мактаб директори эмиш.
Энг қизиғи Темурни ўзи бундан бехабар. ПИЗНЕЦМИ?

Қашқадарё бандликда қизиқчилар ишлайди шекилли янгисидан айтиб халқни яна бир кулдиринглар, сизлар қилаётган ишлардан кулавериб, ичакларимиз жамалак бўлиб кетди, бантик тақиш қолди холос😁

Мантиқ тошконга яндекс такси қилишга кетған...

👉@Otabek
😁106👍28🤔9🔥4😱3👏1
Отабек Артиков
Тошкент 2200 йиллик тарихга эга Юнус Обод 19 мавзе 28 домдаги моно трубалар ҳам деярли шунча йиллик тарихга эга десам адашмайман. Уни Раҳматли Александр Ака Македонский водийга через Тошкент сафар қилаётган вақтларида қуриб кетганлар шундан бери бу трубалардан…
Ҳурматли Юнусобод туман ҳокими Абдувалиевич Бохадир Абдулхаевич.
Агар туман бюджетида ёки аҳолини дардига тупурган ширкатнинг ҳисоб рақамида мана шу 19 мавзе 28 уйнинг динозаврлар давридан қолган чирик трубаларини таъмирлаш учун пули бўлмаса бехижолат айтинг мен ўзим хайрия қилиб, худо йўлига ўша 28 -уй трубаларини таъмирлатиб бераман.

Фақат сиз ҳам ўша домга бириктирилган ширкатни худо йўлига бирор чеккароқ ҳудудга бадарға қилиб юборинг, халқ ўзи топар нормалнироқ ширкат, итак ҳам ширкатдан ёлчигани йўқ Юнусободликлар...
Келишдикми ҳоким тоға?

👉@Otabek
👍170👏13😁11🔥8😱3🤔2
Тестда "бажариб" қўйган 550 минг нафaр абитуриентлар учун 550 минг дона туалет қоғози етказиб беринглар...

Яна бир гап қайси ҳудуддаги ўқувчилар кам балл тўплаган бўлса ўша ҳудуд ХТБ раҳбарларини ҳаммасига ўша 550 минг нафар абитуриент ишлатган 550 минг дона сассиқ ҳожатхона қоғозини тутқазиб, ишдан бадарға қилинглар.

Қолоқ мудирлар ана шу қоғозларни ҳидлаб йўқолсин. Яхшилаб назорат қилинглар, бирорта қолоқ мудир бу қоғозларни ҳидламай кетса, ортига қайтариб қайтадан ҳидлаб кетмагунча қўйиб юборманглар.
Яхшилаб ҳидласин....

👉@Otabek
😁246👍98👏20🔥19🤔19😱17🥰1
Отабек Артиков
Қашқадарё бандлик яна битта янгисидан бўлсин... Қашқадарёда ғалати ишлар бўляпти. Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси раҳбари Темурбек Поёнов Косон туманидаги 34-мактаб директори эмиш. Энг қизиғи Темурни ўзи бундан бехабар. ПИЗНЕЦМИ? Қашқадарё…
Қашқадарё бандликдан янги латифа.
Кечагина вилоят ёшлар агентлиги раҳбари Темур Поёновни мактаб директори сифатида кўрсатган Косон туман бандлик ходими ўтган йилги сана билан ишдан бўшатилибди.
Логика ичбуруғдан думалaб етибди..

Раҳматли Ҳожибой Тожибоевдек таниқли қизиқчини руҳини шод қиляпсизлар зўр латифалар билан.
Энди муносабатни ҳам 2010 йилнинг бирор санаси билан ёзинглар.
Шифо тилайман😁

👉@Otabek
👍105😁58😱10🤔9🔥1
Отабек Артиков
Қашқадарё бандликдан янги латифа. Кечагина вилоят ёшлар агентлиги раҳбари Темур Поёновни мактаб директори сифатида кўрсатган Косон туман бандлик ходими ўтган йилги сана билан ишдан бўшатилибди. Логика ичбуруғдан думалaб етибди.. Раҳматли Ҳожибой Тожибоевдек…
Латифалари билан халқни "дуо"сини олаётган Қашқадарё вилояти Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбариятига гапларимни етказиб қўйинглар:

Адлия бўлими Юридик хизмат кўрсатиш маркази хулосаси олинмасдан туриб чиқарилган ушбу буйруқ ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга эмас.
ПҚ-173 сонли қарорни яхшилаб латифа айтмасдан ўқиб кўрсинлар.
Бяғи ҳам латифа бўлиб кетди, халқ кула-кула ичаклари акашак бўлмасдан хатоларни тузатинглар☝️

👉@Otabek
👍60🔥47😁16👏7😱5🤔1
Энди дўппи кийишга ҳам қўрқиб қолди одам.
Битта муллака дўппини ичида геройин яшириб ўтаман деганларида запал бўп қоптила.
Бошми бу қайроқ тошми бу муллака?

👉@Otabek
😁104👍16😱10🔥7🤔4😢1
Фарғона давлат университетида ўқийдиган бир синглимиз ёзяптилар, pости бу мурожаатдан юрагим эзилди:

"-Мен Хасанова Чаросхон 1-гуруҳ ногирониман, ногиронлик аравачасида юраман.
Бизнинг Педагогика-психология факультетимиз 3-4 қаватда жойлашган.
1-курсда курсдош йигитлар ўқув йили давомида мени аравачам билан юқори қаватларга олиб чиқиб, олиб тушиб беминнат ёрдам қилишди.
Аммо мен кимгадир оғирим тушишини истамайман.
Қолаверса келажакда мен каби ногиронлиги бор талабалар ҳам юқори қаватга чиқиб-тушишга қийналмасликларини истайман.
Мен ва мен кабилар учун юқори қаватга чиқиб тушиш муаммо бўляпти, лекин мен ўқишни истайман.
Аммо олийгоҳда мен кабилар юқори қаватга чиқиб-тушиши учун ҳеч қандай шароит яратилмаган.
Бундан ташқари ётоқхона масаласида муаммоларимни айтсам, менга ечим қилиб бериш ўрнига ўқишимни сиртқига кўчиришимни сўраб муаммодан қочишга урунишмоқда.
Шу масалада ёрдам беринг
"

P.S. Наҳотки олийгоҳларда ногиронлиги бор шахслар учун шароит қилинмаган?
Ростдан нормални мияда ўйлаб кўринглар ногиронлик аравачаси билан 3-4 қаватга чиқиб ўқишни ўзи бўладими?
Бу қиз жамиятдан ажралиб қолмаслик учун якка тартибда ўқишдан бош тортган, у ярим кўнглини жамиятга қўшилиш орқали тўлдиришни истаганда мутасаддилар уни сиртқига кўчириш орқали муаммони ечишга уруниши ачинарли.
Шароит бўлмаса яратиб бериш керак, муаммодан қочиш эмас...


👉@Otabek
👍242😢77👏14😱4💔4🔥2🤔1
Отабек Артиков
Фарғона давлат университетида ўқийдиган бир синглимиз ёзяптилар, pости бу мурожаатдан юрагим эзилди: "-Мен Хасанова Чаросхон 1-гуруҳ ногирониман, ногиронлик аравачасида юраман. Бизнинг Педагогика-психология факультетимиз 3-4 қаватда жойлашган. 1-курсда курсдош…
Ушбу мурожаат юзасидан Олий ва ўрта таълим вазирлиги ижобий ечим билан муносабат беришибди:

"Отабек Артиков телеграм каналида эълон қилинган Фарғона давлат университетининг Педагогика-Психология факултети 2-босқич талабаси Чаросхон Хасанованинг мурожаати олийгоҳ раҳбари томонидан назоратга олиниб, иккала масала ҳам ижобий ҳал этилди.

Жумладан, талаба Чаросхон Хасановага жорий ўқув йилида ўқиш жойидан 30 метр масофа яқинлигида алоҳида имкониятларга эга, овқатланиш, ювиниш, дарс қилиш, кир ювиш ва дам олиш шарт-шароитлари билан таъминланган турар жойи тайёрлаб қўйилди.

Шунингдек, талабанинг ўқиш давомида юқори қаватга чиқиб-тушишга қийналмаслиги учун ўқув биносининг биринчи қаватидан қулай ўқув машғулот хонаси ажратилди."
деб ёзмоқда расмий муносабатда.
Бундай оқилона ечим учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ФарДУ раҳбариятига миннатдорчилик билдираман.
Чаросхон энди муаммосиз ўқиши мумкин🦾

👉@Otabek
👍233👏18🔥9🤔1
"300 та одам яшайдиган кичкина маҳалламизга ичимлик сув сӯрасак, "openbudjet"дан 3000 мингта овоз йиғишни сӯрашди."

Муборак туман, Ӯзбекистон маҳалласи, Занжирсарой кӯчаси

P.S. Мантиқ чи@иб келишга кетган ва қайтмаган

👉@Otabek
😁283👍34😢27😱6❤‍🔥4💔4🤔1
Шавкат Мирзиёев айни дамда Қорақалпоғистонда☝️

👉@Otabek
👍66😁8🤔6🥰3👏2🔥1😢1
Мошинага тўлов қилганларни чексиз навбатларда йиллаб куттириб, мошинасини бермай камига янги турдаги мошина чиқарадиган заводни мен ҳаммадан қарз олиб, итдан бир суяк қарз бўлса ҳам, кўчада янги кийимларда керилиб юрадиган чувакка ўхшатаман.

Орқасига лой этикда бир тепиб, ялтироқ трикосини булғасангда...

👉@Otabek
😁171👍53👏20🔥12😱4🤔1
Отангга бор, онангга бор ёхуд хўрланган ўқитувчи ДраММаси.

#МУРОЖААТ

"-Мен Қарши туманидаги 6-мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Қарши туман тиббиёт бирлашмасига мед кўрикдан ўтиш учун борсам, улар менга тўлов тўлашим кераклигини айтишди, мен тўлов қилмадим ва СЭСга бордим у ерда ҳам тўлов қилишим кераклигини айтишди.
Мен норози бўлиб Главрачни олдига кердим, Главрач менга тўловни сиз эмас, сизга иш берувчи ташкилот тўлаб бериши кераклигини айтди. Мен Қарши туман Адлия бўлимига бордим Адлия ҳам худди шундай деди ва мени олдимдан Қарши туман Халқ таълими булими мудирасига телфон қилди мудира эса бундай мед кўриклар бепул эканини ва ХТБ пул кўчириб бериши шарт эмаслигини айтди.
Хўш мен энди ХТБ мудирига ишонайми ё адлиягами нега ўртада биз копток бўлишимиз керак.
Мед кўрикдан ўтиб, мед книжкани топширмасак ишлашимиз мумкин эмас дейишяпти.
Рости нима қилишга бош қотди.
Булар ким тўлаши кераклигини аниқлаштириб олгунча мактабларни очмай турамизми ёки?
"

P.S. Мантиқ тоғо огородь ичинда думалаб жатир...

👉@Otabek
😁141👍53😢18🔥7🤔2😱1
Отабек Артиков
Отангга бор, онангга бор ёхуд хўрланган ўқитувчи ДраММаси. #МУРОЖААТ "-Мен Қарши туманидаги 6-мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Қарши туман тиббиёт бирлашмасига мед кўрикдан ўтиш учун борсам, улар менга тўлов тўлашим кераклигини айтишди, мен тўлов қилмадим…
Меҳнат кодекси 214 модда бўйича ходимлари тиббий кўрик бўйича чиқимдор бўлмаслиги белгиланган.

Шунингдек, Таълим тўғрисидаги Қонунни 45 моддасида ҳам педагог ходимлар бепул тиббий кўрикдан ўтиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
Раунд азизлар☝️

👉@Otabek
👍106👏5🔥3😢2🤔1😱1