Отабек Артиков
39.1K subscribers
4.61K photos
1.28K videos
6 files
4.85K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Энг пас "эркак"лар бизда шекилли...

Алимент масаласида жуда кўп мурожаат келади, МИБ ўзини оқлолмаяпти.
МИБку майли ўз фарзанди учун арзимаган пулни бермаслик учун ёки камроқ бериш учун ўзи ишлаб турган ишдан бўшаб, норасмий ишлаб юрган чала эркаклар қанча...
Даже трассада боласини боқиш учун бузуқлик қилиб юрган тунгги капалаклар бунақа эркаклардан мардроқ экан.

Фарзанди учун пул беришдан қочадиган номард эркакни ё онаси йўқ, ёки отаси кўп...

👉@Otabek
👍269🔥26😁13🤔10❤‍🔥5🥰2
Тошкент Сурхондарёни қачон босиб олди билгичлар борми?

Тошкентда янги туман бор энди😁
Саводингга самокат...

👉@Otabek
😁355🤔21👍18👏6🔥3
Янги ташкил этилган Кўкдала туманида қурилиши бошланган ҳокимлик биносининг тавсия этилган кўриниши тахминан мана шундай бўлар экан.

Энг муҳим жиҳати туманда қурилиши бошланган 51 та объектларнинг барчаси қуёш энергияси панеллари билан жиҳозланади, жумладан ҳокимлик биноси ҳам.
Буни шахсан туман ҳокими Х.Джураев тасдиқлади.

P.S. Менимча бу Республикамиздаги ягона экологик тоза энергияга эга туман бўлса ажабмас...

👉@Otabek
👍169👏30😁19🤔8🥰7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупцияга қарши қандай курашаяпсизлар деб АМалдорга савол берганингда уларнинг "маъноли" жавоби...

👉@Otabek
😁143👍21🔥7
Баъзи блогер ва журналистлар эътироф эътилганига, эътироф этилмай қолган баъзи майда-чуйдалар аламзадалик билан шикоят ёзишибди😁.
ПАС...

Ҳурматли ҳурматини излаб юрган БЛОГЕРча, аввало эътирофга муносиб кўрилганлар сенга ўхшаб ҳурматни ўзи сўраб олмаган.
Қолаверса "мен нимани қойиллатдим?" деган саволни ўзингга бериб кўрсанг занг босган миянг ишлаб кетиб, жавобини топарсан балки.

Қолаверса қайсидир туманда матбуот котиби бўлиб ишлаган одам ўша тумандан дегани эмас, яхшироқ муллага борсанг чаппа қилиб дам солади, шу баҳонада ишламаган миянг озроқ ишлар.

Бундан ташқари ЗАРБДОР туманини ЗАФАРОБОД деб ёзган қўлингни кир совунда ювиб география устозингга яхшилаб салом-алик қилсанг, сенга балки қандай туманлар борлиги ҳақида такроран дарс ўтиб қўяр.

Спорт залга борадиган миллионлаб ҳаваскор бор, аммо чемпионлар саноқли.
Агар сен ҳам эҳтиром истасанг унга лойиқ бўл. Йигити ҳамма ишни қилиб-қилиб бошқасига уйланиб кетиб, эрсиз қолган қиздек кўзингдан пешобингни оқизишинг шарт эмас.

Нон сўраб ейилмайди, меҳнат қилиб ейилади ва кимдир сенга нон тутмаса бу уни айби эмас балки сен ўша нон тугул чайналган суякка ҳам арзимаслигингдан далолат бериши мумкин, хуллас лойиқ бўл, лойқаланма☝️

P.S. Майли совғасиз қолибсан куйинма "ХАЙ с ним" ўзим сенга янги ёзган инглизча "О NINE SKY DOLLY BY YOUP" номли мусиқали албомимни совға қиламан.

👉@Otabek
😁146👍63🤔11🔥5👏3
Бошимдаги марғилон дўппимни тезроқ маданий меъросдан рўйхатга олдириб қўймасам, эртага бирорта отасидан кўра қўшнисига кўпроқ ўхшайдиган эшакмия шу дўппини ҳам ҳоким берган деб қолиши мумкин, билбўметта.

"CALL IN GO SKY YEAH BEAN" деган хитни эшитамиз ва ички хотиржамликка эришамиз☝️

👉@Otabek
😁160👍45🔥11🤔8
Гулистон шаҳар ХТБда исломофоблар ишлайдими?

Моно постни қара унда айтилишича хижобликлар қилаётган шармандаликларидан безиб кетишганмуш нима ҳижобсизлар шармандали ишлар қилмаяптими?

Хўш бундай пост ёзишни Гулистон ХТБга вазирлик буюрдими ё кайфи калласида ўзи билганча ёздими?

Битта рўмол ўраган қиз ёмон иш қилса ҳамма рўмоллик айбдор бўладиган бўлса унда қанчадан қанча одам автоавариядан ўляпти машина ҳайдашни ҳам чеклаб қўяйлик.
Наҳотки Гулистонда шу даражадаги мантиқдан ҳоли бўлган кадрлар ишлаяпти, диний эркинлик деган тушунчалар бир чеккада сигарет чекиб ўтирибди.
Аввал ҳам айтганман яна айтаман одамларни эътиқодини ўйинчоқ қилманглар бу халқни норозилигига олиб келади, оқибати яхши бўлмайди..
Фаросатингга урай сенларни...

👉@Otabek
👍229🤔28🔥15👏11😁1😱1
Отабек Артиков
Photo
Менимча мактаб формаси баҳонасида секин рўмол ўраган қизларга ов бошланса керак.

Чунки ХТВ рўмол масаласида олий таълим вазиридек дангал гапни айтмади.
Бу масала бир чеккага сурилиши керак ва ШАРТ.
ХТВ конкрет жавоб бериши керак хўш мактабда рўмол чекланадими ёки йўқми вазирлик буни очиқча айтиши шарт, йўқса Гулистондагига ўхшаган чала ақллилар халқни сабр косасини тўлдираверади.
Ҳурматли ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ МАКТАБЛАРДА РЎМОЛ МУМКИНМИ ЙЎҚМИ ҲА ёки ЙЎҚ денг бўлди қолганини халқни ўзи тушуниб олади☝️

👉@Otabek
👍235👏14🤔8🔥3
Отабек Артиков
Менимча мактаб формаси баҳонасида секин рўмол ўраган қизларга ов бошланса керак. Чунки ХТВ рўмол масаласида олий таълим вазиридек дангал гапни айтмади. Бу масала бир чеккага сурилиши керак ва ШАРТ. ХТВ конкрет жавоб бериши керак хўш мактабда рўмол чекланадими…
Рўмол ўқишга ҳалақит қилади дейдиган эшакмияларга мана бу суратни кўрсатинглар.
Бу Азиза Абдувалиева у халқаро фан олимпиадаси совриндори ва унга рўмол ўқиши ва ғолиб бўлиши учун тўсқинлик қилгани йўқ☝️
Тўсиқ сенларни миянгда бор холос...

👉@Otabek
👏388👍88🔥14😁4
Шу жойига бир қўшиқ эсимга кепполди:

"Менга қўйса барини бирма-бирга босардим.
Каттароқ бир асбобни бир жойига тиқиб олардим.
Замон кўтармас лекин, майли яқин борманглар.
Каллангизга қўлтиғим эшакмиялар ҳорманглар...
"

👉@Otabek
😁273👍53🔥11👏10
Forwarded from RakursUz
Жуда примитив услуб. Канал номи ўзгартирилиб, фото ўчирилди. "Фейк канал" деб муносабат беришади. Муаммо ҳал!

👉@RakursUz👈
😁172👍27🤔12🔥7
RakursUz
Photo
Миясига суқай зомби...
👍136😁60🤔9👏4
Бугун Қашқадарё вилояти марказий банки томонидан бир гуруҳ журналист ва блогерлар учун пресс тур ташкил этилди.
Пресс тур давомида вилоятдаги бир қатор банкларда бўлиб, мижозлар учун яратилган қулайликлар билан танишдик.
Вилоятдаги номдор банклардан бўлган "САНОАТ ҚУРИЛИШ БАНК" "ИНФИНБАНК", "ХАЛҚ БАНКИ", "ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ БАНК", "ИПОТЕКА БАНК", "АСАКА БАНК", ASIA ALLIANCE BANK" "ИПАК ЙЎЛИ БАНК" "МИЛЛИЙ БАНК" каби бир қанча банклар фаолияти билан яқиндан танишдик.
Ушбу банклар орасидан "Ипак йўли банк"и 15 дақиқада VISA ва UNION PAY карталарини тайёрлаб берганига қойил қолдим рости (текинга😃 аввл 15 кун кутгандим)
Ушбу банклардан "INFIN BANK"ка азалдан доимий мижозман, хизмат кўрсатишини юксак баҳолайман.

Хуллас бугунги пресс тур давомида банкларда яратилган қулайликлардан мамнун бўлиб қайтдим.
Бу билан банкларни танқид қилишни йиғиштираман демайман, камчилик бўлса танқид қилинаверади доимгидек.
Аммо асосийси бугунги пресс турда банкларимиз тасаввуримдагидек даражада ёмон ишламаслигини ўзим учун кашф этдим.
Кўрамиз амалда ҳам кўрганимиздагидек хизмат кўрсатишади деган яхши гумондаман, қолгани вақтни иши...


👉@Otabek
👍76👏4🤔4😁2🔥1
Отабек Артиков
Мактабгача таълим вазири ва вилоятдаги бошқарма раҳбарлари кондиционерли хонасида мезза қилиб, салқинлаб ётганда боғча болaлари иссиқда терлаб-пишиб ётибди. Иссиқни дастидан болачалар ечиниб ухлашяпти🤦‍♂ Совутиш тизимини ким назорат қилади ХЗ. Ҳурматли валломатлар…
Жазирамада терга букиб қолаётган боғча тарбияланувчилари ҳақида бир қанча мурожаатлар келди.
Мактабгача таълим вазирлиги эса ҳамон сукут сақламоқда.
Менимча 5-6 кун чидасак, иссиқлар ўтиб кетади, ҳамма унутади деб тишини-тишига қўйиб ўтирган бўлса керак.

Агар мактабгача таълим вазири биттагина чет эл саёҳатидан воз кечиб, ўша саёҳатга кетадиган пулни болаларни салқинлатиш учун сарф қилганида эди битта саёҳат пулига юзлаб боғчаларда кондиционер ўрнатиш мумкин эди.
Аммо салқин кабинетда ўтирган одамга жазирамада эриб битаётганлар дарди бир тийин...


👉@Otabek
👍319🔥34😁11🤔9🥰3
Отабек Артиков
Photo
Қашқадарё вилояти марказий банки кеча бошлаган пресс тур бугун ҳам давом этди ва биз бугун "Агробанк" "Алоқабанк" "Микрокредитбанк" "Турон банк" "Трастбанк" ва "Ҳамкорбанк" ларнинг фаолияти билан яқиндан танишдик.
Пресс тур баҳонасида фойдали маълумотлар олдим масалан "Ҳамкорбанк"да худди чет эл киноларидагидек мижозлар қимматбаҳо буюмларини сақлаши учун махсус ячейкалар ҳам бор экан.
Ойига 30 минг сўмдан 50 минг сўмгача тўлаб ячейка банд қилаверасиз. Мободога бриллиант топиб олсам шу ячейкаларга қўйиб қўярман😁

Бундан ташқари "Алоқабанк"нинг Zoomrad иловаси орқали 22 фоизли омонат очиш мумкинлигини ва белгиланган муддат тугамай туриб ҳам омонатингизни фоизи билан пластик картангизга қайтариб олишингиз мумкинлигини билдим (бошқа барча банкларда омонат муддати етмасдан пул қайтарилса фоизи куйиб кетади, аммо "Алоқабанк"да унақа эмасакан мезза)

P.S. Хуллас бир дунё таассурот билан қайтдим, билганим шуки барча банкларнинг бошқа банклардан фарқ қиладиган ҳеч бўлмаса биттагина устун томони бор экан (ҳаммаси бир гўр деб юрардим🙈 адашибман)
Аслида барча соҳа инсонларга хизмат кўрсатиш учун ишлаб чиқилган, шу қатoрда банклар ҳам.
Ишонаманки банклар мижозлари учун чин дилдан ишлашда давом этишади☝️
Мободо ундай бўлмаса милтиғим доимгидек ўқланган😉

👉@Otabek
👍75😁10🔥5🤔5🥰2