Отабек Артиков
39.4K subscribers
4.6K photos
1.28K videos
6 files
4.84K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Мажбурий меҳнат ва мажбурий пул йиғимлар Марғилонда давом этаётир.

Марғилон ХТБ томонидан шахардаги мактаб ўқитувчилари ёзги таътил вақтида бўлса ҳам йиғилишга мажбуран чақирилган ва улардан мактаб ремонти учун пул йиғиш сўралган (аудио исботи бор)

Хўш Халқ таълими вазирлиги ходимлар нега дам олиш вақтида мажбурий мажлисга чақирилган ва нега улар таътил пулидан ремонтга пул бериши керак?

P.S. Меҳнат қонунчилиги девор тагида нос чакиб кайпдан думалаб ётибди🤦‍♂

👉@Otabek👈
😱67😁28👍18🔥7
#МУРОЖААТ

"Ассалому алайкум ҳурматли админ. Сизларга Фарғона вилояти Бағдод туманидан мурожаат йўллаябман. Тумандаги банкларга 3 кундан буён қатнайман. Бировдан 200 $ қарзим бор эди. Шуни қайтариш учун етарли сўм йиғиб қўйгандим. Шу 200 $ ни 3 кундан буён банкдан ололмай сарсонман.
Кўчадаку қора бозорда сотаябди, у жойдан олгани 1-дан қиммат 2-дан қўлга тушиб қолмай деб қўрқаман.

Банк мижозлардан $ ни сотиь олишябди лекин сотишмабди..

Менга $ зарур бировнинг омонатини қайтаришим керак. Ҳурматли мутасадди раҳбарлар менга йўл кўрсатинглар, ҳозирги ҳолатда нима қилсам бўлади? Қора бозордан олсам ноқонуний ҳисобланади, ёки базида қонунларни бузиб турсак ҳам худо кечирадими?"

👉@Otabek👈
👍143😁54🔥16😱15
Отабек Артиков
​​Рўмолга қарши чиқиш остида қандай мақсад бор? Андижон давлат тиббиёт институтида рўмол ўраган қизларни якуний давлат имтиҳонларига киритишмапти. Биз фуқароларнинг асосий қисми ислом динига эътиқод қилишини ҳисобга олсак рўмолга қарши курашаётган қайсидир…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ва ниҳоят рўмол масаласида Олий таълим вазири охирги сўзни айтибди.
Шу одамни отасига раҳмат.
Ёзганларимиз бесамар кетмади, ҳурматли талабалар мана шахсан вазирни ўзи рўмол боғланмасин деган қонун йўқ деяпти, бошқа гапга ҳожат йўқ.

Анави қайсидир "ака"ларига яхши кўриниш учун рўмолни чеклашга уринаётган лаганбардорларни эса Туркманистонга жўнатинглар унақа маддоҳлар учун у ерда иш до хитоя...

👉@Otabek👈
👍235😁1917🔥10
​​#МУРОЖААТ

Ҳоким ҳам айтадур, ҳам қайтадурми?

Ғузорлик тадбиркор ҳокимлик унинг тадбиркорлик объeктини асоссиз бузиб ташлагани ортидан давлат раҳбаридан адолат истамоқда

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокимининг 2020 йил 30 сентябрь ҲҚ- 850 / 09 – сон қарорининг Тумандаги Шўртан ҳудудига қарашли захира ер фондидан замонавий услубда молларни парвариш қилиш 600 ( олти юз) бош зотли қорамолга мўлжалланган молхона биносини қуриш учун қўшимча равишда 5,0 га ер майдонини ажратиш тўғрисидаги ҳамда туман ҳокимлиги хузуридаги ер танлаш ва ажратиш масаласи билан шуғулланувчи доимий комиссия далолатномаси “ Ғузор М-JOHN ” МЧЖ нинг туман ҳокимлигига 2020 йил 08 августдаги №25-сонли ёзган хати ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5552, ПҚ-4254, ПҚ–4243-сонли қарорлари ва Ўзбекистон Республикаси “Маҳалий Давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6- моддасига асосан умумий майдони 10 гектар бўлган ер майдони 1 йил муддатда қуриб битказилиб ўз иш фаолиятини бошлаш учун тадбиркорга ажратилиб берилади. Мазкур 680 кишилик иш ўрнига эга объект қурилиши охирига етказилмасдан турли хил важлар билан Ғузор туман Ободонлаштириш бўлими томонидан батамом бўзиб юборилгани айтилмоқда.
Ободонлаштириш бошқармасига тадбиркор томонидан бир неча бор мурожаат билан чиқилганида бошқармадагилар ушбу объект Ғузор тумани ҳокимининг қарори билан бузиб юборилганлигини айтишган. Шу ўринда бир савол юзага келади: Айнан бир йил муддат ўтмасидан ҳокимнинг ҳам қуриш ва ҳам бузиш учун қарор чиқаришга нима сабаб бўлди экан?

👉@Otabek👈
👍47🔥10😱10😁2
Раз два взяли

Ҳаммаси ўзи ташаббус кўрсатиб ихтиёрий чиққан деган яхши гумондаман😁

P.S. Взялимас вузали...

Қарши ш. Одина масжиди

👉@Otabek👈
😁183😱31👍24🔥73
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юқоридаги сурат билан ушбу видеодаги ўхшашликни топинг😂

👉@Otabek👈
😁285👍19😱17🔥114
Ногиронлик аравачасида ўтирган тиламчи бола у ёқ-буёққа қараб олдида, шартта иккала оёғини ўйнатиб оёғини чигaлини ёзиб олди.
АМалдорлари қанақа бўлса баъзи тиламчилари ҳам шунақа юртимдан айнанай...

👉@Otabek👈
😁197👍29😱12🔥8
Косон туманида ўтказилган ёшлар фестивали жуда кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди.

Ҳамдам Собиров даврани ёмон қиздирди...

👉@Otabek
👍77😁15🔥104
Сайт ишламаяпти лекин футболга 10.000 дона билет онлайн сотилгани айтилмоқда.

Қизиқ сайт ишламаса билетни қандай қилиб онлайн сотишди?

👉@Otabek👈
😁144👍19😱7🔥4
Алкашлар....

СПОРТга ажратилган 22 млрд. пулни СПИРТга деб ўйлаб ичиб юборишибди.

Агар эшакни пешоби ҳам бирор қийматга эга бўлганда бу ярамас АМалдорлар эшакларни тагидан чиқмаган бўларди...

👉@Otabek👈
😁241👍31😱30🔥12
1-июльдан тонировка бепул бўлишига ишонаётганлар 40 га кирса ҳам Қорбобони борлигига ҳам ишонади.

👉@Otabek👈
😁290👍40🔥8😱86
Отабек Артиков
1-июльдан тонировка бепул бўлишига ишонаётганлар 40 га кирса ҳам Қорбобони борлигига ҳам ишонади. 👉@Otabek👈
Башоратчи ВАНГАни эркаги сифатида сизларни ишонтириб айта оламанки тонировка текин бўлса ҳам фақат орқа ён ойналарга текин бўлиши мумкин (ўшаям бўлса агар). Барча ойналар тонировкаси тўлиқ текин бўлишига ишонишдан кўра бизнинг АМалдорлар порахўрликни ташлаши ишончлироқ.
Мен башоратчи ВАНГАнинг эркаги сифатида ишонтириб айта оламанки барча ойналар тонировкаси текин бўлмайди.
Текин бўлса мен ВАНГАликни ташлаб ТАНГА қиламан яъни кўзимни қисаман...

👉@Otabek👈
😁273👍51🔥14😱9
Орқа ён ойнага қоп-қора парда қўйиш текин-у тонировка тортиш пуллик.

Логика ичбуруғ бўлиб думалаб ётибди, лекин қоғоз топилмаяпти😁

👉@Otabek👈
😁265👍44🔥10😱7
Ҳозирча Ўзбекистондаги ягона бепул тонировка.
Бу тонировка барчага мутлақо бепул.
Жаримаси ҳам йўқ...

👉@Otabek👈
😁179🔥70👍288
Тонировка ТУФФФ мана 🤌текин бўлади
😁319👍42😱27🔥223
#МУРОЖААТ

"Ассалому алейкум!!!
Мен Тошкент вилояти Паркент тумани Хисорак қишлоғи Чинорбулоқ маҳалласида тураман. Бизга бир ҳафтадан буён ичишга яроқсиз сув бериляпти.
Мурожаат қилсак мурожаатимиз жавобсиз қоляпти. Шуни ҳал қилиб бера оладиган бирор ташкилот ёки раҳбар борми????"

👉@Otabek👈
😱104👍20🔥84
​​Адолатсиз суд ёхуд эркатой мактаб директори...

2 йил аввал Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидаги 118-мактаб директори ҳақида пост қилгандим.

Кеча аҳоли мурожаатлари юзасидан яна шу мактабда бўлдик, мактаб доимгидек қулф ва ҳеч ким йўқ.
Бу мактаб ҳозирда янги ташкил этилган Кўкдала тумани ҳудудида бўлиб, 13-сонли мактабга ўзгартирилган, аммо аҳоли норозилиги ҳам эркатой директор ҳам ўзгармаган.

ХТБ мудирини чақиртириб мурожаат юзасидан мактаб раҳбари келиб изоҳ беришини сўрадик, аммо директор мудирни ҳам менсимай мудирни мактабга етиб келинг деган топшириғига "-Мактабда нима қиламан" деб жавоб берганча наглый қизилни босиб қўйди.

3 марта депутатлар кенгашга қўйиб уни ишдан олишга эришган, аммо суд уни қайта-қайта ишга тиклайверган.
Охирги суд ҳукмидан эса думалаб тушай дедим рости. Мактаб директори ЖК 167-моддаси 2 қисми "в,г" бандлари ва 209-модда 1-қисми билан бир қанча айбловлар хусусан бюджет маблағларини талон-тарож қилиш, бир қанча имзоларни сохталаштириш орқали ўқитувчилар ойликларини нақдлаштириб умумий 19.622.810 сўм пулни ўзлаштириб юборган.
Суд ҳукми нақ 10 бетлик бўлиб ундаги исботини топган айбловлар сонини санаб адашиб кетиш ҳеч гап эмас, аммо шунча айблов қўйилганлигини келтириб ўтган суд раиси мактаб директори Назокат Умбаровани яна ўз ишига тиклаш бўйича ҳукм чиқарган. ЛОГИКА Одолат опани излаб юрибди🤦‍♂

Бу ерда суд унга ён босганми ёки миш-мишларда айтилганидек Умбаровани вазирликда ишлайдиган казо-казо қариндошлари таъсирида суд мажбур бўлганми буниси менга қоронғу?
Мени қизиқтираётган савол шунча айби аниқланган раҳбар яна нега қайта ишга тикланиб келди, нега вилоят ХТБ бу директорни яна буйруғини чиқарди, нега суд ҳукмидан норозлик билдириб апелляция киритишмади?

Унданам қизиғи шунча айбларни қилганига қарамай Чироқчи тумани ХТБ мудири Фарход Жуманов Умбаровага ижобий хулоса ёзиб берган ва суд ишида директор бир қанча айбловлардан қутулиб қолиши учун ушбу тавсиянома инобатга олинган.

Мактабдаги ўқитувчилар, ўқувчилар ота-оналари барча-барча бу раҳбарга қарши турганда Чироқчи ХТБ раҳбари Жуманов норози халққа ҳам, ўқитувчиларга ҳам тупурган ҳолда Директорга ён босиб ижобий тавсия берган, суд ҳам шунча жиноятларга кўз юмиб директорни ишга тиклашга ҳукм чиқарган.

Халқ дод деб қолаверсин, раҳбарият ва суд халққа ён босмаса сенларни додингни ким ҳам эшитарди?...

👉@Otabek👈
👍112🔥39😱121
Илк бор Ўзбекистонда синтетик нефт...

“Uzbekistan GTL” заводи Янги Ўзбекистоннинг нефт-кимё саноати тарихида синтетик нефтнинг биринчи партиясини ишлаб чиқарилгани расман қайд этилибди!

Синтетик нефт жаҳон бозорида модернизациялаштирилган ва замонавий нефт деб ҳам аталади. Чунки ушбу маҳсулотни олиш замонавий технологиялар ва алоҳида стандартларни талаб қилади.

Бу нефт ва газ саноатидаги янги бурилиш бўлса ажабмас...

👉БАТАФСИЛ
👍93😱128😁8🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Футбол билетларидан нормальний ўйин қилган братлар бугун...

👉@Otabek👈
👍69😁40🔥14😱5