Отабек Артиков
39.5K subscribers
4.6K photos
1.27K videos
6 files
4.84K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига Пресc тур ташкил қиланаётган экан.
Бензин ишлаб чиқарилиш жараёни, машаққати ҳақида билишни доим истаганман.
Мен ҳам бу Пресс турга бораман ва барчасини ўз кўзим билан кўриб сизларга ҳам қизиқарли маълумотлар бераман.

Ота юртим Бухоро мени қарши ол...

👉@Otabek
👍121👏16🔥8🤔7😱43
“Агробанк”дан иккита янги УДАР лойиҳа – “Agromarkaz” ва “Agrozamin – O‘zimizniki”

“Agromarkaz” қишлоқ хўжалигидаги барча зарур хизматларни жамлаб, соҳадаги жараёнларни янада мослашувчан ҳолга келтиради. “Agrozamin – O‘zimizniki” эса бутун мамлакат бўйлаб қишлоқ хўжалиги соҳаси, жумладан томорқа ер эгалари учун хизмат қилади.
“Agromarkaz” – шахсий томорқа хўжаликлари эгалари учун хизматларни таклиф этадиган комплекс хизматлар маркази ҳисобланади. Марказ хизматларидан: 
томорқа ер эгалари;
деҳқонлар;
фермер хўжаликлари ва кластерлар ҳам фойдаланиши мумкин.

Лойиҳа доирасида республиканинг 167 туманида ташкил қилинмоқда.

Шундай қилиб, Агробанк мамлакат иқтисодиётидаги муҳим йўналишларни яхшилаш тизимини қуришда яна бир катта қадамни қўймоқда.

👉@Otabek
👍443🔥3🤔3
Янги ислоҳотларнинг самараси ўлароқ Наманганда шакар 21000 сўмга чиқибди.

Кофега шакар ўрнига асал солиб ичиш арзонроқ тушадими дейманов бу кетишда.

👉@Otabek
🤯122😁49😱29👍184🔥3
Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам манбаани билмайдиганлардан шекилли.
Таниқли блогерлардан бўлган Отабек Бакировни постини манбаасиз қўйибди.

Ўзгалар меҳнатини қадрлашни ўрганингларе, ўзи Наманганни жуда кўп телеграм каналлари КРИСАлик қилиши жонга тегиб кетди, анчагина каналлари манбаани билмайди кўчирмачи десам ҳокимликни каналида ҳам шу аҳвол экан.
Балиқ бошиданда а?

👉@Otabek
😁119👍37🤔20👏2
Отабек Артиков
Янги ислоҳотларнинг самараси ўлароқ Наманганда шакар 21000 сўмга чиқибди. Кофега шакар ўрнига асал солиб ичиш арзонроқ тушадими дейманов бу кетишда. 👉@Otabek
Любой битта ўзингизга ёққан постни секин ухлатиб, уяғ-буяғини чопқилаб-қиртишлаб номингиздан босворурасизлар.
Пост тайёрда...

insOFF🤦‍♂

👉@Otabek
😁135👍38🤔15🔥8🤯5😱3
Отабек Артиков
Любой битта ўзингизга ёққан постни секин ухлатиб, уяғ-буяғини чопқилаб-қиртишлаб номингиздан босворурасизлар. Пост тайёрда... insOFF🤦‍♂ 👉@Otabek
Сразу троллар дағдаға қилиб ёзишни бошлади, мен билан "бошқача" гаплашармуш😂

Памперс ҳам кийиб кел гаплашганда керак бўлади ўзингга.
Қўрқанимдан дағ-дағ қалтираяпман энди қандай ухласам экан-а димедрол ичайинми ёки?😂

👉@Otabek👈
😁226👍43👏12😢9🔥82
Анжанни ҳокими қамалганига ҳамма ура ҳокимлар ҳам қамаларкан деб сассиқ дўпписини осмонга отяпти-ю ома лекин аслида у қамағда ҳоким сифатида эмас ўринбосарлик вақтида телпакдек қилиб чи@иб қўйгани учун қамалди у брат.
Яъни ҳокимлик даврида қилган жинояти учун эмас.
Так что бизда ҳокимлар ҳокимлик фаолияти давридаги жиноятини ҳиди қовунни ҳидидек чиқиб қолиб қамалишидан кўра буқа 9 ой қорнида ҳомила кўтариб қаламқош буқача туғиши ишонарлироқ.

Энди ҳовлини бурчагидаги оромхонага бориб, ҳуштакчани чалиб келинглар-у жимгина ухланглар
Тугади....

👉@Otabek👈
😁159👍55🔥10🤔6🤯4
Энди кафега кирган бойлар қимматбаҳо соклар ўрнига шакарчой буюртма қилиб, керилиииб ичади...

👉@Otabek
👍171😁95🔥16😢4
Отабек Артиков
Любой битта ўзингизга ёққан постни секин ухлатиб, уяғ-буяғини чопқилаб-қиртишлаб номингиздан босворурасизлар. Пост тайёрда... insOFF🤦‍♂ 👉@Otabek
Раис бува деган кўчирмачи рассом канални троллари мана бу постларни числосига ғилай кўзларингни каттароқ очиб қарангларчи ким-кимдан кўчирган?.
Кейин мени бефаросат дебди ўша плагиат бувага айтиб қўйинглар тилимни кўп қичитмасин итлигим қўзиб қолса у битта ташкилотга плагиат қилинган лого чизиб бериб танловда ютиб кетганини сирини очиб қўяман умрбод ёполмай юради.
Так что оптом кўзни қисинглар.

МЕН ҲЕЧ КИМДАН КЎЧИРМАЙМАН, МЕНДАН КЎЧИРИШАДИ.
Тушунарлими ТРОЛЛваччалар?


👉@Otabek👈
👍232😁52👏12🔥10🤔7😱1
Тошкент колхозининг "Юнусбарбод" э йўғe ЮнусОбод 19 да кечадан бери свет йўқ эмиш(бошқа кварталларда ҳам бўлмаса керак яна билмадим).

Тошкент ҳам бизнинг қишлаққа айланиб боряпти кундан-кунга.
Энди эрталабдан боғчадагилар болаларни овқатини ўчоқда таппи ёқиб пишираверса ҳам бўлади...

👉@Otabek👈
😁151👍25🤯10🔥6😱5
Эрталабдан кофега шакар қўшаман десам шакар "-Мени ҳар хил қаланғи-қасанғиларга қўшма, нархимга қараб иш қил" дейди иплос.

Шакар чой ҳам отмен энди...

👉@Otabek👈
😁230👍23🔥12😱9
Отабек Артиков
Эрталабдан кофега шакар қўшаман десам шакар "-Мени ҳар хил қаланғи-қасанғиларга қўшма, нархимга қараб иш қил" дейди иплос. Шакар чой ҳам отмен энди... 👉@Otabek👈
Бир халта шакар 900 минг🤦‍♂
Долларда қарз бериб юрганлар долларни чеккага суриб, шакарда қарз бераверинглар😁

👉@Otabek👈
😁164👍23🔥7😱53
Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қашқадарё вилояти бошқармаси Яккабоғ туманида филиалнинг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Қарийб 1 млрд сўмдан ошиқ маблағ эвазига бунёд этилган Давлат кадастрлари палатаси Яккабоғ тумани филиали, икки қаватдан иборат бўлиб, замонавий ва энг сўнгги компьютерлар билан жиҳозланган.

👉@Otabek
👍66🤔9😢7🤯4👏32😱2
Отабек Артиков
Эко қумита қаттасанў Қарши шаҳридаги театрни таъмирлаймиз деб намламай бир жойига урган раҳбарлар таъмир вақтида ер сатҳини пасайтирамиз деб тупроқ олавериб мана бу арчаларни томирлари очилиб қолган, кейин томирларни чопиб ўликни кўмгандек чопилган томир…
Бугун Экология бошқармаси матбуот анжумани экан.
Кўрамиз бу гал раҳбари нима деб эртак тўқиб кетаркин.
Ўтган гал шу бугуноқ муаммони ҳал қиламиз деб қуёнчани чизганидан кейин 4 ой давомида на мунoсабатини кўрдик на ечимни.

Яна қайси юз билан матбуот анжумани қилишади ҳайронман.
Кўрамиз бугун саволларимга қайси эртаклар билан жавоб беришаркин.
Бронжилет кийиб келинглар "милтиғим" ўқланган.☝️

👉@Otabek👈
🔥95👍59😁18👏9🤔1
​​Жиловланмайдиган Яккабоғ

Қашқадарё вилоятидаги Яккабоғ тумани тармоқларда тез-тез трендга чиқиб туради.
Мана туман ҳокими яна трендда.
Ушбу аудиоёзувдан эшитиб тушуниш мумкинки ҳоким фермерлардан ғалла планидан ташқари ортиқча план талаб қилмоқда.

Ҳатто пилла планини бажаролмаган фермерлар ҳам пилла ўрнига ғалла топшириши кераклигини таъкидламоқда ҳоким.
Тушунаман ун нархини назорат қилиш учун ғалла талаб қилиниши табиий.
Аммо берилган режадан ортиғини талаб қилиш бу Президент сиёсатига қарши чиқиш эмасмикан?

👉@Otabek👈
👍73😱17🤔13🤯5🔥1
Отабек Артиков
Бугун Экология бошқармаси матбуот анжумани экан. Кўрамиз бу гал раҳбари нима деб эртак тўқиб кетаркин. Ўтган гал шу бугуноқ муаммони ҳал қиламиз деб қуёнчани чизганидан кейин 4 ой давомида на мунoсабатини кўрдик на ечимни. Яна қайси юз билан матбуот анжумани…
"Милтиғим"ни дарагини эшитган Қашқадарё экология бошқармаси раҳбари матбуот анжуманига келолмади😁
Биринчи ўринбосарни эса мазаси бўлмай қолибди😂

Оббо меней, оббо мени милтиғимей ҳали савол бермасимдан туриб, раҳбарларни мазаси қочиб анжуманга келолмаяпти.
Савол берсам нимўларкин🤣

👉@Otabek👈
😁193👍30🔥21🤯9🤔6😱3
Шакар чой ичмай қўйди одамлар,
Ичмоқдадир ҳоким ҳамда бой.
Қора халққа бунда йўл бўлсин,
Атмен энди кофе, шакарчой.

Оқ новвотлар, сариқ новвотлар,
Шакаржонга узун навбатлар.
Мураббони тушда кўрамиз
Орзу энди турли кампотлар.

Шакар емай қўйди одамлар,
Бир пулдор-у бир бойдан ўзга.
Нонуштада айронни ичдим,
Нуқул шакар кўринар кўзга.

Шакар ичмай қўйди одамлар,
Кўнгил эса ширчой тусайди.
Нархлар осмон бўлган бу дамлар,
Кофега эътибор сусайди.

Шакар ичмай қўйди одамлар,
На уйида ва на кўчада.
Тараканни бир четга қўйинг
Чумоли йўқ ҳатто токчада.

Бу қандайин кўргулик савдо,
Шакар емай қўйди халойиқ.
Офисимда ўтирибман жим,
Шакарим йўқ чойимга лойиқ.

© Отабек Артиков.

👉@Otabek👈
👍189👏45😁22🔥12😱8🤯4🤔3
Янги ташкил этилган Кўкдала туманининг кириш қисмида қўйилиши режалаштирилаётган Стеланинг таклиф қилинаётган тахминий кўриниши.

Туман ҳокими таклифи билан ушбу стелани маъқул вариантини танлашни фуқароларни ўзига қолдириш фикрига келдик.
Марҳамат танланглар, овоз беринглар қайси маъқул деб ўйлайсизлар?

(Қизиққанлар учун Кўкдала тумани ҳокимлиги канали @Kukdala_uz )

👉@Otabek👈
👍60🔥6👏4
Бир қоп шакар пулига бир қоп шакарданда кўпроқ ва фойдалироқ китоблар олишга нима дейсиз?

Ҳа, Asaxiy сизга шундай имкониятни тақдим этади:
Супер чегирмада сиз халқ кўнглидан жой олган 50 та машҳур китобни атиги 999 000 сўм эвазига олишингиз мумкин.

Китоблар рўйхати: https://asaxiy.uz/s/pcJKcspAVZ

Айтганча, тўплам хонадонингиз, ўқиган мактабингиз ёки шунчаки ким учундир ажойиб совға бўлиши мумкин. Ҳадяни Республиканинг хоҳлаган ҳудудига, ҳатто энг чекка қишлоқларга ҳам бепул етказамиз.

Тўпламни муддатли тўловга ҳам харид қилишингиз мумкин. Шуниси анча қулай: оилавий кутубхонани бирданига бойитасиз, ҳақини эса 116 600 Сўмдан 12 ой давомида тўлайсиз.

Буюртма бериш:
Сайт орқали: https://asaxiy.uz/s/pcJKcspAVZ
Телеграм орқали: @asaxiybot


Бизни телеграмда кузатинг: @asaxiybooks
👍52🤯14🔥4😁3😱2
Агар кимдир асални қимматроқ сотаётган бўлса демак у ҳақиқий тоза асал эмас, шакар қиёми қўшилган😁

👉@Otabek👈
😁247👍42🔥14👏102🤔2😱2🤯1