Отабек Артиков
39.6K subscribers
4.59K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Чироқчи туман ҳокими Нодир Эркаев айни дамда матбуот анжумани ўтказаётган экан;
Нодир ака мени ўзингиз айтгандек танимайсиз ва эшитмагансиз. Ўзи кўп раҳбарлар ўзини танқид қилган блогерларни негадир "танимайди"
Мен айни дамда бошқа тадбирда эдим аммо сиз "-Мен доим ОАВ билан ҳамкорликка тайёрман" деган экансиз шу учун саволимни каналимда қолдираман.

Сиз вилоят ҳокими ўринбосари лавозимидан Чироқчи тумани ҳокими лавозимига ўтдингиз, саволим шундан иборатки: Вилоят ҳокими ўринбосари лавозимидан туман ҳокими лавозимига ўтиш бу сизнингча лавозимда кўтарилишми ёки тушишми?
Агар кўтарилиш бўлса қайси ишларим учун кўтарилдим деб ўйлайсиз
?
Агар туман ҳокими бўлиш сиз учун лавозимда пасайиш ҳисобланса унда қайси хатоингиз учун лавозимингизни пасайтиришди деб ҳисоблайсиз, бу тушиш сиз дам олиш кунлари ва тунларда ўтказган "ZООМ" йиғилишларга алоқадорми?

АОКА саволни тармоқ орқали бериш ҳам мумкин дегани учун саволни бердим, ишонаманки бу саволимга батафсил жавоб берасиз☝️

👉@Otabek👈
👍220😁35👏27🔥93
Исроил делегацияси вакиллари ва мустақилликнинг илк йилларида Шаҳрисабз шаҳрида муқаддам яшаб кетган яҳудий миллатига мансуб меҳмонлар Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Акром Сулаймоновга ўзаро илиқ алоқалар учун ўзларининг миннатдорчилик сифатида махсус совғани топширишди.

👉@Otabek👈
👍67😁22🔥86
Асакада ариқ ичида момовацион шаклда экилган симёғоч.
Ариқдан сув ичса ўсиб-ўсиб высоковольт бўлар дейишгандирда😂

👉@Otabek👈
😁223👍31🔥235
Маҳалла раиси сайловлари — «ҳаттоки маҳалла раисини ҳам эплаб сайлай олмас»лигимизни исботлаш учун ўтказилади

©Муфаса

👉@Otabek👈
👍216😁66👏10🔥4
Отабек Артиков
Ахийри театр ёнидаги қуриган арчаларни кесишибди. 400 мингдан сотиларкан, ПИЗНЕЦми?. Қашқадарё Экология биламан танқидларни менсимайсизлар атай томири қазиб атай қуритилган арчалар кесилибди, нархи ҳам белгиланибди. Майли қуригани учун кесилди дерсизлар,…
Эй худо Қашадарё вил. Экология бошқармасига бетини териси қалин бўлмаган.
Лафзи бор, хатосидан хулоса қиладиган.
Қулоғи эшитиб, кўзи танқидни кўрадиган соғлом, камчиликларни бартараф эта оладиган имконияти чекланмаган раҳбар ва муносабат ёзишни биладиган матбуот котиби ато эт🤲

👉@Otabek👈
😁195👍46🔥11
​​Еврей!

Кеча Шаҳрисабз шаҳрида шу ерда туғилиб-ўсган ва 90 йилларда шаҳрисабздан кўчиб кетган яҳудий миллатига мансуб меҳмонлар шу ерда дафн қилинган аждодларини хотирлаши учун тадбир ташкил этилганди, тадбир давомида яҳудийлар қабристони янгитдан таъмирланиб очилиш маросими ҳам ўтказилгани ҳақида ҳам пост қўйдим.

Энг алам қиларлиси бир тўда радикал бу тадбирни ёритганимиз учун бизни тошбўрон қилишгача борди.
Яҳудийлар мусулмонларга душман деб🤦‍♂

Бир миллатдан нечтадир чиққан ғаламис сабаб бутун миллатни қоралаш учун камида ғирт тўнка бўлиш керак.
Қолаверса бу яҳудийлар ўзбекистонда туғилган, яшаган ва улар киндик қони тўкилган ватанини соғиниб келган.
Мен сиёсатчи ҳам тарихчи ҳам эмасман ва тарихда бўлган ишлар учун келажак авлодни айблайдиган даражада қозонкалла ҳам эмасман.

Еврей унақа, еврей бунақа деяётганлар қайси еврей ўз ака-укаси билан ўзбекдек уй талашиб судлашди?
Қайси еврей ўз миллатдошини рўмолига ёпишди?
Қайси еврей ўзини юртдошини бошига иш тушганда вазиятдан фойдаланиб уларни талади?
Қайси еврей ўзида ишлаб чиқарилган махсулотни четдан кўра ўзиникига қимматига сотди?
Аслида бунақалар еврейлардан кўра бизда авж олмаганми, ўзиникини ўзи иттарган одам мусулмону еврей динсиз бўлиб қолдими?

Умуман мен одамларни диний эътиқодига қараб хулоса қилмайман, дин унинг шахсий иши қайси динга эргашиши бу уни иши ва мен унга аралашмайман чунки қиёматда унга на мен ва на сен ёрдам беролмаймиз, ўзимизга ёрдам керак бўлади унда.

Ҳеч бир одам бутун миллат тугул биргина одамга баҳо бериш ҳуқуқига ҳам эга эмас.
Атрофга қара бизни ботқоққа тиқаётган еврей ёки немис борингки ўрис ҳам эмас, бизни иттараётган бу бизмиз.
Тарихдаги ишлари учун бутун бошли миллатни айблаб уларни қоралаб яшай олмаймиз.
Биз келган меҳмонни ҳурматини жойига қўйиб кутиб олишимиз, юртимизга фойдаси тегадиган бирор соҳа вакили бўлса у билан халқаро алоқа ўрнатишимиз, инвестор жалб қилишимиз керак.
Ўтмишни ковлаб яшашимиз эмас.
Мияни очиб бироз кенгроқ фикр қилинглар, сизлар дунёни ўз диний қарашларингизга мослашингиз керак эмас.
Ислом аслида бағрикенгликни даъво қилади, нафратни эмас.
Эртага немис туристлар келса Гитлер қилган ишлар учун бутун немис халқига тош отиб юртимиздан ҳайдаб сололмаймиз, мантиқ билан ўйланглар агар ўша мантиқ сизда бўлса.
Кўнгилни ва мияни кенг қилайлик☝️


👉@Otabek👈
👍378👏34🔥9😁64
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Транспорт прокурори тинмаяпти.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори Маруфхон Ходжаев бошчилигида Транспорт вазирининг ўринбосари Жасурбек Чориев, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раисининг ўринбосари Хайитбай Омоновлар иштирокида Бухоро вилояти Когон шаҳрида жойлашган Темирйўлчилар истироҳат боғида транспорт соҳасида фаолият юритиб келаётган ишчилар билан сайёр қабул ўтказибди.

Қабул жараёнида 72 нафар ишчи ходимлар иштирок этиб, 23 нафаридан турли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларнинг 9 таси ижтимоий, 8 таси йўловчи транспорт, 4 таси ҳаво йўллари транспорти 4 таси темир йўл ва авто йўл, бошқа масалаларга тааллуқли бўлиб, уларнинг 7 таси жойида қаноатлантирилиб, 12 тасига асослантирилган ҳуқуқий тушинтиришлар берилган ва 5 тасининг ижроси назоратга олинган.

P.S. Халқни дардини тинглаш, муаммоларига ваколати доирасида ечим қилиб бериш ҳар бир раҳбарнинг бурчи.
Транспорт прокуроридан мана шундай намунали ишларни давом эттиришини кутиб қоламиз.

👉@Otabek👈
👍80🔥3
Наҳей тиббиёт, яшасин футбол.

Андижон-Бухоро жамоаларини бир тийингга қиммат ўйинига (футбол ўйнаб гўр бўлайдими 400 йилдан бери жаҳон чемпионатини дарвозаси тугул маҳалласига ҳам яқин боролмаяпти булар)
Андижон тиббиёт институти талабаларини трибунани тўлдириб туриш учун мажбурий олиб боришибди.
Тиббиёт кутади, тирибуна тўлиши шарт.
Ҳоким бово энди бу футболга келганларни мажбурлаб битта анжан полкага ҳам ўйнатинг.
Сизлардаги мантиқни излаб топишдан динозавр суягини излаб топиш осонроқку..

👉@Otabek👈
😁216👍51🔥14👏12😡1
Отабек Артиков
Наҳей тиббиёт, яшасин футбол. Андижон-Бухоро жамоаларини бир тийингга қиммат ўйинига (футбол ўйнаб гўр бўлайдими 400 йилдан бери жаҳон чемпионатини дарвозаси тугул маҳалласига ҳам яқин боролмаяпти булар) Андижон тиббиёт институти талабаларини трибунани тўлдириб…
"-Доктор нега энди туғилган чақалоқни тепиб юбордингиз?
-Янги чақалоқни туғилганидан кейин нима қилиш ҳақида бўлган маърузадан ҳаммамизни мажбурлаб футбол томошасига жўнатганди шунга чалкашиб кетиппан"

👉@Otabek👈
🔥103😁53👍39👏10😡1
Отабек Артиков
Дунёдаги энг кафангадо, камбағал ва ночор банкоматлар бу Қарши шаҳридаги банкоматлар бўлса керак... Қачон қарама ичида шимилдириқ ҳам йўқ. Ҳамкор банкни банкомати ҳам, Халқ банкиниям бозор ёнидагиси ҳам ГАДАЙдан беш баттар бўлиб ётибди. 5-10 минг бошимдан…
Халқ банки Қашқадарё филиалидагилар икки кун аввал банкоматда пул йўқ деб танқид қилганимда банк раҳбарияти бундай ҳолатлар камдан-кам кузатилишини айтган эди.
Бугун ҳам камдан-кам ҳолат шекилли?
Пул кўрмай ночорлигича ишламай ўтиб кетса керак банкоматларинг.

Кўрамиз бу гал нимани баҳона қиласизлар экан...

👉@Otabek👈
😁85👍30🔥3
Амир Темур ҳайкали остида кaртошка экмоқчи бўлган картишка каллани 15 суткага "экишибди"
Темур бобом адолат қиличини бир жойингга ботириб олибдиларда картишкачи брат?

👉@Otabek👈
😁128👍28👏4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
​​Тадбиркорга жабр қилишда бизга етадигани бўлмаса керак.
Президент "тадбиркорга тегма" деб қанча таъкидламасин пастдагилар билганидан қолмаяпти.
Ҳозир мана бу Навоийлик Завқиддин Маҳмудовни додини ким эшитади?

Тадбиркорнинг айтишича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ҳукумат комиссияси раиси Сардор Умурзоқов томонидан яқин орада тасдиқланган чора-тадбирлар режасига тегишли масъуллар томонидан совуққонлик билан қаралиб, ҳали-ҳанузгача бажарилмаган.
Бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқовни топшириғига Асакабанк тупурганми ёки?

Human.uz жамоаси тадбиркорнинг арзини интервью шаклида чиқарибди, кутайликчи нмўларкин...

Тўлиқ видео

👉@Otabek👈
👍43👏92🔥2
Отабек Артиков
Халқ банки Қашқадарё филиалидагилар икки кун аввал банкоматда пул йўқ деб танқид қилганимда банк раҳбарияти бундай ҳолатлар камдан-кам кузатилишини айтган эди. Бугун ҳам камдан-кам ҳолат шекилли? Пул кўрмай ночорлигича ишламай ўтиб кетса керак банкоматларинг.…
НОЛькомат

Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги Халқ банк, Микрокредит банк банкоматларида ҳам нақд пул йўқ экан!
Бир мурожаатчи эринмай ҳаммасига кириб суратга олиб чиқибди.

Бу уже банкомат эмас НОЛькомат☝️

👉@Otabek👈
😁76👍27🔥4👏1
Булар мактабдаги пул йиғимларни тугатишга, таълим сифатини оширишга эътибор бериш ўрнига кийим-кечак латта-лутта пайтава билан банд.
Форма баҳона рўмолли ўқувчиларни рўмолига ҳам "нуқта" қўйсанглар керак а?
Каллангизга ҚОЙИЛ🤦‍♂

P.S. Янги ўқув йилини халқ таълими тизими билан "Ринг"га тушишдан бошлайман шекилли, aйтиб қўяй ёмон тепаман лекин...

👉@Otabek👈
👍228😁41🔥228
Кимдир нимадир еганида чўчқа гриппи чиққанди.
Битта еб тўймас кўршапалак шўрва ичиб КОВИД чиққанди, энди МАЙМУН ВИРУС дегани чиқибди.
Қайси биринг Маймуншўрва егандинг ростини айт?

👉@Otabek👈
😁205👍307
Отабек Артиков
Ўқитувчиси хор юртлардан биттаси аниқ бизмиз. Иккита бўлса иккаласи ҳам бизмиз. Кўча супуришга ҳам ўқитувчи, мактаб ремонтига ҳам ўқитувчи. Энди опен бюджетга ҳам ўқитувчи🤦‍♂ Бу даражага борманглар, оxири яхши бўлмайди... Сурхондарё вил. Шеробод т. 45-мактаб…
Шеробод алоқада.

Ушбу мактабдаги мажбурий меҳнат ҳақида аввалроқ ҳам ёзгандим, мана яна шу аҳвол ўқитувчилар сайлов учун мактабни тозалаш ишларига чақирилган.
Одам бўлмаймиз хуллас...

Шеробод тумани 45-мактаб

👉@Otabek👈
😁74👍31🔥11
​​Одилбой (Миродил Жалолов) билан ажойиб интервью қилишибди, бу одамни саховатли ишлари орқали таниганман.
Эл орасида БОЙ деб ном қозониш учун миллиардлаб пулинг борлиги камлик қилади, саховатли бўлсанггина бой деб ном чиқарасан.
Одилбой ҳам жуда кўп саховатли ишлар қилгани учун эл орасида БОЙ деб ном олган.
Шу сабаб бу инсонни ғойибона ҳурмат қилганман, у ҳақида ҳар хил гаплар кўп аммо, Одилбой миллионларини олиб чет элга сурмади, пулларидан ўзбекларнинг қозони қайнаши учун шу ерда 10 минглаб иш ўрни яратди.
Уни қайта-қайта қамашди аммо у юртини ташлаб кетмади.
Хуллас юксак ҳурматга лойиқ инсон эканига аминман.
Видеони кўришни тавсия қиламан, кўринглар бу инсон ҳақидаги фикрингиз 1000 фоиз ижобий томонга ўзгаришига ишонаман.☝️

👉@Otabek👈

Тўлиқ видео
https://youtu.be/bumTANycXdc
👍100🔥7😁5👏3
⚡️ХАЛҚ БАНКИ Шаҳрисабз шаҳар филиали раҳбари тинчми?
Ҳар хил турқи бир-биридан совуқ хабарлар келаётир...

Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди дейишмоқда, братни ЗАМи қутқариб қолмабдида?.
Анъана бузилди НАСИНЭМСИН

👉@Otabek👈
👍87😁34🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буууууу Насиба опа.
Бу киши Мирзо Улуғбек тумани хотин қизлар фаолларини бошлиғи эканлар.
Бу киши тунгги 23:00дан кейин ҳам ходимларни ишлатиб, камига видео қиладилар.
Видео мени қўлимга тушишини билмаганларда.
Прикольна даааа?

Тунда ишлаётганлар орасида вояга етмаганлар ҳам бор 🤦‍♂

Меҳнат вазирлиги қанийди?.

👉@Otabek👈
😁243👍44🔥39👏103
УЗРистон...

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманининг валломат ЗАМ ҳокими Азамат Абдукаримов кеча 16:00 дан 20:00 га қадар йиғилиш ўтказиб, йиғилишга кеч қолган мактаб директорлари (зам директор ва зовучлар ҳам бўлган) бурчакда мажлис сўнггига қадар тикка қилиб қўйгани ва УЗР СЎРАТИШ МАРОСИМИ ўтказилгани айтилмоқда.
Мажлисни 3 соатга яқин аудио ёзуви ҳам бор(инкор этишса вақт топиб қайнаган жойларидан кесиб жойлайман)

P.S. Ўқитувчи ҳам одамми, Анжанда полкага ўйнатишганди сизлар тикка қилиб узр сўратинглар, яна бирорта ҳоким ўқитувчиларни ётқизиб отжимания ҳам қилдирсин.

👉@Otabek👈
👍193😁55🔥37👏10