Отабек Артиков
39.7K subscribers
4.59K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантин ҳали ҳам юмшамадими ё юмшаганидан Ҳайвонот боғидагилар бехабар қолишдими?

Ковид бели синган эшакдек белини ололмай думалаб ётган бир вақтда Тошкент шаҳридаги ҳайвонот боғи расмийлари маскадан бизнец қилаётгани айтилмоқда.
Ҳайвонот боғига киришда мажбурий маска сотишаётган экан, ичкарига киришни истасанг маска сотиб оласан.
Аммо сотиб олгач ичкарида тақмасанг ҳам бўлаверади ит ҳам сўрамайди МЕЗЗА.
Бизнец короччи...

Ковид бизникилар ковиддан бу даражада соққа қилишини билганида кўршапалагини миниб "хай с ним" деб хитойига суриб юборган бўларди..

👉@Otabek👈
😁112👍25👏7
Ўқитувчиси хор юртлардан биттаси аниқ бизмиз.
Иккита бўлса иккаласи ҳам бизмиз.
Кўча супуришга ҳам ўқитувчи, мактаб ремонтига ҳам ўқитувчи.
Энди опен бюджетга ҳам ўқитувчи🤦‍♂

Бу даражага борманглар, оxири яхши бўлмайди...

Сурхондарё вил. Шеробод т. 45-мактаб

👉@Otabek👈
🔥87😁45👍31👏7
​​Жаҳонгир Ортиқхўжаев масаласи охирги кунларда тармоқларда роса трендга чиқмоқда.

Жоҳа братни troll.uz билан менчалик ҳеч ким бу даражада кўп танқид қилмаган бўлса керак...

Сўнгги вақтларда медиа марказидан четга чиқиб қолган Ортиқхўжаев яна медиа майдонга қайтди, барча унинг меҳнат қонунчилигини бузгани ҳақида гапирмоқда.

Мен бу томондан Ортиқхўжаевни оқламайман, аммо танганинг иккинчи томони бор. У қанча инсоннинг мушкулини осон қилди, масалани бу томонини ҳам айтайлик.
Баъзи ҳокимларнинг қабул вақти эшикда ёзиб қўйилган, аммо борсанг ўзини топа олмайсан. Валаксалак ўринбосари эса ваъдадан нарига ўтмайди.
Хуллас ишинг битмай ЭНАсини йўқлаб қайтаверасан.
Республика бўйлаб сўровнома ўтказингларчи қанча фуқаро қайси ҳоким қабулига кириб шахсан ҳоким билан ишини битирган экан?
30 фоиз ҳам чиқмаса керак...

Мени Ортиқхўжаевга бўлган қарашларим Депутат Кушербаев бир қанча оғир касалликка чалиниб, даволанишга пул топа олмай юрган фуқароларни Ортиқхўжаев ҳеч қандай муаммосиз ўз ҳисобидан даволатиб бергани ҳақидаги ҳикоясидан кейин буткул ўзгарган.
Аммо Ортиқхўжаев хато қилса бунга кўз юмиб кетмайман, ҳали ҳам уни танқид қиламан.
Бироқ фуқароларни тунда қабул қилиш масаласида мен ҳеч нарса демайман. Шахсан Президент керак бўлса раҳбарлар халқ учун 24 соат ишлайди деб қўйган жойлари бор.
Меҳнат қонунчилиги бузилишига келсак менимча бундан бирорта ҳокимлик ходими шикоят билан мурожаат қилмаган.
Аммо бу билан ҳам Тошкент шаҳар ҳокимининг бу ҳаракатини оқлаш фикридан буткул йироқман.
Шунчаки мени умуман бошқа бир масала қизиқтиряпти: Танқидлардан мақсад ростдан ҳуқуқи поймол қилинган ҳокимлик ходимларининг ҳақ-ҳуқуқини тиклашми ёки танқид орқали тижорий ҳамкорликка эришишми?
Аввал шу масалани аниқлаб олайлик.

Бу саволни қўйишимнинг асосий сабаби медиа оламга кириб келганимдан кейин бир аччиқ ҳақиқатни тушуниб етдим:
90 фоиз ҳолатда танқидлар бирор раҳбарни тижорий ҳамкорликка "уговорить" қилиш учун қилинар экан.
Пизнецми?

Медиа оламида холис танқид жуда кам, аксарият танқидлар "Пул бермасанг, ҳамкорлик қилмасанг танқид билан иттараман" шиори остида ишлайди.
Ишониш қийин, аммо бу ҳақиқат.
Газетчилар билади, аввал медиани газета ва телевидения эгаллаб турган даврларда ҳам раҳбарлар танқид билан қўрқитилиб тижорий ҳамкорликка кўндирилган.
Кимдир буни тан олмас лекин бу ФАКТ.

Мен ҳозир Ортиқхўжаевни оқлаш ёки қоралаш фикридан буткул йироқман, шунчаки мени қизиқтираётган савол Ортиқхўжаевни тижорий ҳамкорликка кўндириш учун танқид қилишмаяптимикан? Чунки пиар ва тижорий ҳамкорликка энг кўп пул ажратадиган "Олтин балиқча" ҳокимдан фойдаланиб қолишни истайдиган "фидокор"лар ҳам талайгинаку.

Агар моддий фойда олиш учун танқид қилишаётган бўлса унда мен Ортиқхўжаевнинг томонидаман, гарчи уни бошқалардан кўпроқ танқид қилган бўлсам ҳам☝️...

👉@Otabek👈
👍154😁12🔥8👏8
Саройга кириб кетаманми дейманда😁

Шу охирги 2 ҳафта ичида 4 та жойдан матбуот котиблиги вазифасига таклиф тушди.
Кимларгадир ўхшаб танка суриб, от чоптириб ишлайман деб югур-югур қилмасам ҳам фаолоятимни қадрлаб ўзлари таклиф беришди.

Демак бир тийинга қиммат танқидларимиз кўнгиллардан жой олибди.
Мен ҳеч қачон амал, ёки машҳурлик ортидан қувмаганман.
Менга тинч ва сокин ҳаёт ёқади.
Мен аслида қайсидир курсини эгаллаш, ёки яхшироқ даромад топиш учун ё бўлмаса бирор раҳбар назарига тушиш учун ижод қилмайман.
Мен шунчаки бу ишдан роҳат олганим учун қиламан холос, энди таклиф қилинган иш масаласига келсак ишлаш ишмаслигим аниқмас.
Агар блогингдаги фаолиятимга, эркинлигимга даҳл қилмаса ишлашга тайёрман.
Қолганини вақт кўрсатади.
Хуллас саройга хуш келибман "ХАЙ" кетаман.
Халойиқ Артиков қандай одам эди😂

👉@Otabek👈
😁243👍134👏15🔥144
Баъзи соққасевар раҳбарларнинг чеҳраси фоҳишахонани эшигига ўхшайди, пул бермагунингча очилмайди😁

👉@Otabek👈
😁175👍37🔥25
⚡️Қарши шаҳрида ҳозиргина жуда қаттиқ ер силкиниши юз берди.
30 секундча давом этди

👉@Otabek👈
🔥123👍29😁158👏3
Саройга ўтишимни эшитган ер сайёраси ҳаяжондан силкиниб юборди😁
Хавотир олманглар, саройлашмайман.
Букрини сарой эмас, гўр тузатади😂

👉@Otabek👈
😁196👍63🔥10👏73
Ихтиёрий мажбурий ТИЛ ХАТ😁

ҚарМИда ғалати ишлар бўлўтти.
Талабалардан мана шунақа тилхат мажбурий ёздириб олинмоқда экан.
Бу қонунийми?

👉@Otabek👈
👍58😁34🔥7👏4
​​Зоир Мирзаев ўз услубида.

Экранларда жилмайибгина турадиган Зоир ака аслида жуда кекчи одам.
Қашқадарё вилоятида ҳокимлик даврида ҳам бир қанча ўзига ёқмаган раҳбарларни ҳар хил фокуслар билан ишдан олган эди (Муборак тумани собиқ ҳокими, ва Қашқадарё МТБ собиқ раҳбари бунга мисол)

Танқидларимдан Зоир Мирзаевни ёмон кўради деб ўйламанглар, мен шахсни эмас касбни ёмон кўришим мумкин.
Қолаверса Зоир акани доим ОАВ билан дўстона алоқасини қадрлаганман ҳурмат қилганман.
Қашқадарёда ОАВга бўлган эътибор айнан Зоир акани даврида гуллагани ҳам ҳақиқат.
Албатта Зоир акани даврида вилоятдаги ОАВ табақаланиб сарой алоҳида, ялоқ алоҳида-ю қора рўйхат алоҳида бўлгани ҳам ҳақиқат.

Аммо Зоир ака ОАВ учун доим очиқ эди, фақат шу томондан Зоир акани чексиз ҳурмат қиламан.
Но ўзига ёқмаган раҳбарларни секин "фишт" қилишини ҳам айтмай кетолмайман.

Ариқ воқеаси Зоир акани оммага табассум билан гапиришга ўргатди, лекин табассум ортидаги Зоир Мирзаев ўша-ўша кекчилигича қолган назаримда.
Бекобод ҳокимини ҳам узоққа
обормабди...

👉@Otabek👈
👍92😁26👏92🔥2
​​Матбуотчиларни ПРЕССA дейишади.
Лекин деярли бирорта Пресса ходимларида негадир ПРЕСС жаниварни изи ҳам йўқ, Пресс бор кубик-рубикмас думалоқ ҳолатдаги ПРЕСС борда лекин😁

👉@Otabek👈
😁104👍16
Отабек Артиков
​​Зоир Мирзаев ўз услубида. Экранларда жилмайибгина турадиган Зоир ака аслида жуда кекчи одам. Қашқадарё вилоятида ҳокимлик даврида ҳам бир қанча ўзига ёқмаган раҳбарларни ҳар хил фокуслар билан ишдан олган эди (Муборак тумани собиқ ҳокими, ва Қашқадарё МТБ…
Зоир Мирзаевга Қашқадарёдаги ОАВда қанча сотқин бор эканини ва кўпчиликни асл башарасини очиб кетгани учун алоҳида раҳмат.
Сиз бўлмаганингизда ҳаммасини ҳалол ва мард деб ишониб юраверардик.
Думбабашараларни асл юзини очганингиз учун сиздан умрбод миннатдорман.
Ҳар ишда бир ҳикмат бор дейишади Зоир акадан олган ҳикматим шу бўлди☝️

👉@Otabek👈
👍9629😁28🔥7
​​Тонировка зарар

Гитлер қора кўзойнак таққани учун атроф муҳитдаги рангларни яхши англай олмаган ва бу руҳиятига пизнец таъсир қилиб миясидаги қатиқни зардоби оқиб қолган ва у дунёни эгаллаб олиш учун уруш бошлаган.
Қора кўзойнак сабабли 50 миллион одам ўлган😁

👉@Otabek👈
😁186👍30🔥132
Амалдор бўлган куним соябон тагида юрган ҳаммани солиққа тортаман.

Ана мошинасини ойнасини қорайтириб соясида юргани учун ТУФтиллион сўм тўлашяптику.
Қонун ҳаммага баробар.
Раз мошинада соя қилиб юргани учун пул тўлаш керакми, демак соябон остида салқинда юрганлар ҳам тўлаб қўйсин.
Ҳозир манзилимга етиб олай кейин дарахт соясидан фойдаланадиган сояхўрларни ҳам солиққа тортиш ҳақида хумкалламни қотираман.

Ўзи бунақа нарсаларни ўйлаб топиш учун калла камида хумдек ёки сумалак қозондек катта бўлиши керак.
Калла катта бўлса бўлди ичидаги мия қошиқчалик бўлмаса ҳам майли😁

👉@Otabek👈
😁198👏35👍30🔥12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 1-ДМТТда боғча болаларга, ичишга яроқсиз, ичида қуртлар базм қилаётган сув истеъмолга берилгани айтилмоқда.

Расмий изоҳ кутамиз.

Тўлиқ видео пастдаги линкда👇
https://youtu.be/al8cTpn-WqY
👍44🔥26😁10
Бугун Шаҳрисабз шаҳрида Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси ташаббуси билан "Адлия сайли" ташкил этди.

Сайил доирасида 5000 қадам лойиҳаси, "Заковат" интеллектуал ўйини, турли кўргазмали ярмаркалар ташкил этилди.

Бундан ташқари муаммоси бор фуқаролар учун турли соҳа вакиллари иштирокида "Сайёр қабул" ҳам ташкил этилди.

👉@Otabek👈
👍43😁6🔥2👏21
Отабек Артиков
Бугун Шаҳрисабз шаҳрида Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси ташаббуси билан "Адлия сайли" ташкил этди. Сайил доирасида 5000 қадам лойиҳаси, "Заковат" интеллектуал ўйини, турли кўргазмали ярмаркалар ташкил этилди. Бундан ташқари муаммоси бор фуқаролар учун…
Акангда АК-74 бор😁

Тадбирда "Темурбеклар мактаби" вакиллари тадбир меҳмонлари учун бир нечта жанговор "АК-74" автоматини қисмларга ажратиш бўйича кўргазмали машғулот ўтказишаётган экан.

2014-йил ҳарбий хизматдан қайтганимдан бери қўлимга қурол ушламагандим "Разборка-сборка"да анча қийналдим.

Кейин секин ўзим мукаммал йиға оладиган қуролим "Макаров" тўппончасини сўрадим, афсуски йўқ экан.
"Камбағалга шашлик ҳам овқат" деб Калашниковни кўтариб роса селфибозлик қилдим.
Хаёлимда соққамен АМалдорларни пешонасидан "дага-дага" қилдим.

Эгаси кўзини узмай қараб турмаганда секин автоматни чўнтакка уриб, "фишт" қилиб уйга сурмоқчи эдим ўхшамади.
Оббо меней😁

👉@Otabek👈
😁226👍40🔥13👏41
Қўрқсанг кесади...

Ёшлигимизда ҳаммамиз турли кўчалар, турли йўлларни кўриб ўша кўрганларимиздан хулоса қилиб улғаямиз.
Кимдир бундан тўғри хулоса қилади кимдир эса йўқ...

Мен умрим давомида керакли нарсалар билан бирга жуда кўп кераксиз нарсаларни ўрганишга ҳам вақт сарфладим:
14 ёшимда бир тўда бекорчи кўча дайдиларидан лезвия (писка) чайнашни ўргандим.
Чилонзорнинг "Чўпон ота"сида кўчада юрган бола лезвия чайнай олмаслиги уят ҳисобланарди.
Биринчи марта лезвияни тишларим орасига қистирар эканман миямда "Қўрқсанг кесади" деган фикр айлаланаверди.
Мен негадир қўрқмадим ва лезвия тилимни кесмади, мен лезвияни 3 кунда тилим орасида сақичдек айлантирадиган бўлдим.
Эҳтимол қўрқув бўлганида тилларим кесилиб кетармиди...
Аммо бу иш ҳеч қандай фойдасиз эканини билганим учун ҳам лезвия чайнашни бас қилдим.
Ундан келадиган СТАТУСдан воз кечдим.
Аммо ўз имтиҳонимдан ўта олдим, қўрқувни енгдим.

Сиз нимадандир қўрқар экансиз айнан шу нарсага дучор бўласиз.
Мен танқид қила бошлаганимда менга бу танқидлар сени ўлдиради деганлар ҳам, қамаласан деб ваҳима қилганлар ҳам бўлди.
Аммо менда бу нарсалардан қўрқув уйғонмади, балки шу қўрқув йўқлиги сабаб ҳам омондирман.
Ҳақиқатни айтиш фойдасиз эмаслиги учун ҳам уни лезвия каби ташлаб юбормадим, айтишда давом этяпман.
Сиз ўрганаётган нарсангиз ҳаёт йўлингизда сизга асқотишига амин бўлсангиз бундан қўрқманг.
Қўрқсангиз кесади...

👉@Otabek👈
👍213👏10🔥96
Тонировка бола руҳиятини бузади, биз болангиз учун қайғурамиз.
Аммо бизга 12 миллион тўлаб тонировка қилдирсангиз биз болангизни руҳиятига катта қилиб тупурамиз...

👉@Otabek👈
👍222😁125🔥25
Агробанкда банклар ичида илк бор Smart Office очилди

Smart Office
банк ходимлари иштирокисиз 24/7 режимида фаолият юритади. Мазкур шохобчада барча турдаги банк операциялари автоматлаштирилган ҳолда хизмат кўрсатади.

☑️Ақлли шохобчага:

▪️Картомат;
▪️Автоматлаштирилган депозит машина (АДМ);
▪️Video-teller машинаси (VTM);
▪️Банкомат;
▪️Инфокиоска;
▪️Ресепшн-Робот;
▪️Touchscrean (сенсорли экран) қурилмалари жойлаштирилган.

☑️Офисга киришингиз билан сизни Ресепшн-Робот кутиб олади. Мижозларни қизиқтирган саволларига жавоб беради. Банкда кўрсатилаётган барча хизмат турлари, ўтказилаётган акциялар ҳамда янгиликлардан хабардор этади. Кўрсатилаётган хизматлардан фойдаланиш имкониятлари ва қурилмалардан фойдаланиш тартиби тўғрисида батафсил тушунчалар беради. Робот VIP мижозларни танийди.
👍64👏166😁6