Отабек Артиков
39.8K subscribers
4.59K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Душманингни урма-сўкма ҳокимга ЗАМ қилиб қўй.
Ўзи қамалиб йўқ бўлиб кетади...


© БламБламТрамистон халқ мақоли

👉@Otabek👈
😁140👍51🔥6👏1
Темир йўлчилардан МУРОЖААТ.

"-Темир йўлда мукофот нималигини билмаймиз ҳам ҳар хил соҳада танқид қилиб чиқасиз раҳмат очиғини айтасиз лекин нега темир йўл ҳақида ҳеч нарса чиқармайсиз темир йўлда ҳам танқид қилишга муоммолар жуда кўп.

Мен тепловоз машинистиман теплавозимизда GPS навигатор бор унинг устига теплавозимизни ҳамма жойига камера ўрнатилган.
Бизларга теплавоз ёқилғи ёқилгани учун соатига 8.5 кг берилади, лекин теплавоз холостой ишлаганида ҳам камида 19 кг ёқилади биза қанча юк тортишимиз бор шу масала бўйича ёрдам беришингизни сўрайман илтимос.

Ҳар бир ёқилган соатига 8.5 кг берилади ундан кўп ёқилса бизнинг ойлик иш ҳаққимиздан босиб опқолади шу қонунийми илтимос ёрдам беринг.
"

P.S. Рости мен қанча ёқилғи қанча соатга ажратилиши борасида хабарим бор дея олмайман, шу сабаб бу масалага ақли етадиган кимдир изоҳ беришини кутаман.
Ростдан ҳам шунақа ишлар бўляптими?


👉@Otabek👈
👍101🔥5
Биздаги ойликларга фақат мана шу "МАЛИБУ" ва "КОБАЛЬТ"лардан сотиб олиш мумкин, бир эмас бир нечтасини олса бўлади ҳатто😁

P.S. Интеллектуал мулк агентлиги қаҳ қаравотти нега бу маҳсулот бошқа бренд махсулот номини қўйиб олган?
Контрафакт маҳсулот чиқарадиган арағ заводни ёпворише...

👉@Otabek👈
😁121👍21🔥12👏4😱1
​​Юрт онага қиёсланади.
Биз эса ўша бир онани фарзандларимиз.

Демак ўз юртдошларини талаётган аблаҳларни ё онаси йўқ, ёки отаси кўп...
АУФ😁

👉@Otabek👈
😁72👍26🔥9
Инглизча деярли билмайман, аммо бир япониялик билан гаплашяпман:

"-Бизда ҳаммаси инсон қадри учун, аксарият раҳбарлар халқ учун хизмат қилади, кўпчилиги жуда яхши инсонлар сизлардачи?" деди..

Мен ҳам инглизча билмасамда жим турмадим:

"-Бизда ҳам аксарият раҳбарлар ғирт GOOD" дедим.

GOOD яхши деганику а тўғрими?

👉@Otabek👈
😁175👍51🔥19
9-май мен учун дунёдаги энг қадрли кунлардан бири.

Мен 9-майни 50 миллион одам қирилиб битган куннинг ғалабаси сифатида эмас балки мени дунёга келтирган муштипар ОНАМнинг таваллуд куни сифатида нишонлайман.

Бугун онасининг қорнида 4 ойлигидаёқ отасиз етим қолган онамнинг таваллуд топган кунлари.
Онам билан бир-биримиздан узоқда яшаганмиз аммо мен бу инсон туғилган кунни қайсидир урушнинг ғалабаси сифатида нишонлай олмайман.
9-май мени дунёга келтирган муштипар онанинг туғилган куни ТАМОМ!


ОНАЖОН сизни бугунги шукрона кунингиз билан табриклайман💐

👉@Otabek👈
269👍96👏36🔥4😁2
Қуруқ ваъдалар беришни спорт тури сифатида қабул қилсак, бу спорт туридан ҳар йили жаҳон чемпионати ва олимпиада ўйинлари ғолиблиги фақат бизникиларга насиб этарди.
Ўйлаб кўринглар лекин...

👉@Otabek👈
👍165😁65🔥155👏2
Ярим миллиард аҳолиси бор Чироқчи туман ҳокимлиги эртага яширинча Пресс тур ташкил қилаётган экан.

Яширинча деганим сабаби бу ҳақида на АОКА хабар берди на туман ҳокимлиги матбуот котиби.
Носни туфлаб тилга киришса айтиб беришса керак аниғини...

Ҳокимлар бюджет пулидан пресс тур ташкил қиладида худди отасини пулига қилгандек яширинча сараланган состав билан ими-жимида ўтказиб юборади зўр-а?

Фалон пул сарфлаб пресс тур қилгандан кўра мард бўлиб харажатсиз биттагина матбуот анжумани ташкил қилинглар.
Ё савол билан "МИХЛАБ" қўйишимиздан қўрқасизларми?

Аввалги Чироқчи туман ҳокимику фаолияти давомида ОАВга ярим марта ҳам юзма-юз келолмай ўтиб кетди.

Энди бу янги ҳоким Нодир Эркаев ҳам микрофондан қўрқиб, саралаб танқид қилмайдиган сарой состав билан секингина матбуот анжумани қилиб юбормоқчими дейман?

Сизлар ОАВга ҳисоб беришда ғирромлик қилиб Президентни алдаяпсизлар.

Пресс тур ва матбуот анжуманлари телефонда ўйнашини свиданияга чақиргандек яширинча чақириб ўтказиб юбориладиган нарса эмас.
Бу оммага бир неча кун аввал расман эълон қилиниши керак.
Қарорлар ижросини қонуний бажаришларинг ШАРТ!

Туман ҳокимлари ими-жимида пресс тур фонида оғритмайдиган матбуот анжумани ўтказишни кимдан ўргандинглар, нега яширинча қиласан деса ҳамма келади барчага совға беришга бизни имкониятимиз етмайди дейсизлар.
Сенларга ким совға бер деди?
Оғиз мойлар ПРЕСС ТУР эмас ҳамма учун ТЕКИН ПУЛ КЕТМАЙДИГАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ ҚИЛИНГЛАР ДУХЛАРИНГ ЕТСА АГАР.
Лекин духларинг етмайди...

👉@Otabek👈
👏152👍68😁13🔥10
Қайсидир раҳбарни танқид қилсам дадасидан кўра ўша раҳбарга кўпроқ ўхшайдиган ноқонуний ўғилча албатта троллик қилади.

P.S. Бир кун мен ҳам раҳбар бўламан ўшанда менга ҳам ўғиллик қилишга тайёр тур болам

👉@Otabek👈
😁249👍42🔥20👏16
Қашқадарё АОКА хўш шу кунгача нечта туман ҳокимлиги ва қайси ташкилотлар Чироқчи туманидаги каби саралаб чақирилган махсус ПРЕСС ТУР ва ўша ТУР фонида уюштирилган "яширинча" (Оммага расман эълон берилмаган ҳар қандай анжуман ёки тур яширин ўтказилган ҳисобланади) матбуот анжумани ўтказганлиги ва Президент администрациясига Президент топшириғига асосан Пресс тур ва Матбуот анжуманлари ўтказилди деб қоғоз тўлдириб бергани ҳақида расмий маълумот бера оласизларми ёки Республиканский АОКАдан жавобини сўрайликми?

Иложи бўлса бу каби анжуман ва турлар нега оммадан яширинча ўтказилаётгани ҳақида ҳам конкрет жавоб берсанглар нур устига аъло нур бўларди.
Халқ билсин кимлар оммани кўзига нос сепаётганини...

👉@Otabek👈
👍131👏11🔥10
Микрофонни қозиқ деб ўйлаб, саволларга жавоб беришдан қочиб юрадиган раҳбарлардан бошқа барчага хайрли кун☝️

👉@Otabek👈
😁221👍51👏15🔥63
❗️Азиз обуначиларим, сизларга яхши Telegram канални тавсия қилмоқчиман.

👉 Ўзбекистондаги ва дунёдаги сиёсий воқеаларни қисқа ва тезда сизга етказиб турадиган Gorizont 👉
https://t.me/gorizont_uz каналига таклиф қиламан.

👉Каналга аьзо бўлиш👈
👍23
Отабек Артиков
Қашқадарё АОКА хўш шу кунгача нечта туман ҳокимлиги ва қайси ташкилотлар Чироқчи туманидаги каби саралаб чақирилган махсус ПРЕСС ТУР ва ўша ТУР фонида уюштирилган "яширинча" (Оммага расман эълон берилмаган ҳар қандай анжуман ёки тур яширин ўтказилган ҳисобланади)…
Қашқадарё АОКА гапни чалғитманглар сизларга 2-3 та савол қўйдим мана шу саволларга аниқ жавоб беринглар.

1. Нега Чироқчи тумани эълон бермай анжуман ўтказяпти?

2.Шу кунгача яна нечта туман шундай ими-жимида анжуманлар ўтказиб юборилган?
Нега Президент қарорлари ижроси ёлғон ҳисоботлар билан бажарилмоқда?
Нега арaвани қуруқ олиб қочяпсизлар?

Менга ер сайёраси яралиши тарихидан бошланган 48 вароқли лекцияли муносабат эмас, 2 оғиз конкрет фактларга асосланган муносабат керак☝️

👉@Otabek👈
👍150🔥10
Ёлғонниям қийворибсизлар лекин.

Журналист ва блогерлар билан ҳамкорликка тайёр одам келиб журналистлар уйида олдиндан эълон бериб (секин телефондан саралаб чақирмасдан)омма олдида матбуот анжумани қилади, ўзини танқид қилмайдиганларни териб чақириб ҳаммага ёлғондан ҳамкорликка тайёрмиз демайди.

УЯТ! УЯТ!

👉@Otabek👈
😁156👍43🔥15👏83
Отабек Артиков
Ёлғонниям қийворибсизлар лекин. Журналист ва блогерлар билан ҳамкорликка тайёр одам келиб журналистлар уйида олдиндан эълон бериб (секин телефондан саралаб чақирмасдан)омма олдида матбуот анжумани қилади, ўзини танқид қилмайдиганларни териб чақириб ҳаммага…
УзАвто рақобатга тайёр.

Амалдор коррупцияга қарши курашишга тайёр.

Ойликлар нархларга нисбатан кўтарилишга тайёр.

Илон шпагат очишга тайёр...

Тонировка мутлақо текин бўлишга тайёр.

Раҳбарлар 50 ёшдан кейин ўрнини ёш кадрларга беришга тайёр...

P.S. Хуллас бу тушни кўриб бўлгач уйғонишга тайёр туринглар😂

👉@Otabek👈
😁199👍48🔥21
Отабек Артиков
Оля момо Мен яшайдиган жойда Оля исмли бир рус онахон (ёши тахминан 70-80 оралиғида) чиқинди титиб баклажка йиғиб юради. Бир оёғи бир замонлар авариядан қолган асорат эвазига чўлоқланиб қолган. Лекин у ҳар куни 8-10 соатлаб кўча кезиб баклажка йиғади ва ҳеч…
Бу Оля момо.

Бу онахон ҳақида аввал ҳам ёзганман.

Оля момони ёши 82 да, кунига 15 километрлаб чўлоқ оёқда пиёда юриб, баклажка териб уйда касал ётиб қолган чолини боқади.

Нолимайди, доим жилмайиб ҳаммаси зўр деяверади.
Боқимандаларга намуна бўла оладиган тирик факт бу онахон.
Бирор марта ҳокимлик эшигига бориб ётиб олмаган, ёки имтиёзни эмиб ётгани йўқ.

Пластик картаси бўлса шу онахонга хайрия ташкил қилиб бераман дегандим, афсуски пластик картаси йўқ экан.
Ўзимни картамга қилолмайман гап-сўз кўпаяди.
Қашқадарё вилоят ҳокимлигидагилардан илтимос шу онахонни шароитини ўрганиб иложи бўлса битта пластик карта очтириб берсанглар, қолган ишни ўзим қилардим.

Бундай ҳаётидан мамнун, нолимай яшайдиган.
Боқимандаликни қариганда ҳам касб қилмаган одамларни қадрлаш керак☝️
Қаршиликлардан илтимос агар шу онахонни кўчада кўриб қолсанглар имкон даражасида қўлига пул беринглар, савоб бўлади...
Жамиятда бу онахон кабилар саноқли...

👉@Otabek👈
1👍630👏5855🔥10
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган танқидий-таҳлилий материалларга Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 209 та танқиднинг 186 таси (89%) жавоб берган.

Ҳудудлар миқёсида ҳолат қуйидагича. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ислоҳотларни аҳолига кенг тушунтириш мақсадида тасдиқланган уч ойлик медиа-режалар асосида 2022 йил 1-чорагида 3213 та тадбир ўтказилиши белгиланган эди. Амалда уларнинг 447 таси (13,9%) ўтказилмаган.

Хусусан, бу йўналишда энг катта кўрсаткич Самарқанд вилоятида бўлиб, ҳисобот даврида 1132 та тадбир ўтказилган. Бу мамлакат бўйича ҳудудларда ўтказилган тадбирларнинг қарийб 41 фоизини ташкил қилади.
Шунчаки РЕСПЕКТ Самарқандга👏

Энг кам кўрсаткич эса Қашқадарё вилоятида 60 та.
Қашқадарё вилояти матбуот котиблари томонидан 90 та матбуот тадбирининг 30 тасини (33,3 %) ташкил этмаган.

АОКАнинг биринчи чорак бўйича йиғилишдаги ҳисоботи, хулоса сиздан☝️

👉@Otabek👈
👍71😁16🔥4
Ғалати ишлар бўляпти.
Кимдир мени номимдан ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИга Президент билан учрашиш истаги борлигини билдириб мурожаат қолдирибди.
Бундан мақсад нима эканини тушунмадим рости.
Мени Президентга ҳеч қандай арзим йўқ, арзим бўлган тақдирда буни қабулхонадан ҳам тезроқ битирадиган ижтимоий тармоқдаги саҳифамга босиб қўя қолардим.
Ортимдан бундай иш қилишларидан мақсад нима эканини тушунмадим рости.
Энг қизиғи бу мурожаатлар орасида Автоблогер Мақсуд Музаффаров номидан ёзилган мурожаат ҳам бор аммо Мақсуд акани ўзини бундан хабари йўқ.
Прикольна да?😁

👉@Otabek👈
😁253👍45🔥84👏4
Баъзи пул топиб ақл топмаганлар 700 миллион сўмга сотиб оладиган рақамни бизда жигулилар тақиб юрибди.
Это Кашкадарья детка💪

👉@Otabek👈
😁226👍55👏11🔥7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантин ҳали ҳам юмшамадими ё юмшаганидан Ҳайвонот боғидагилар бехабар қолишдими?

Ковид бели синган эшакдек белини ололмай думалаб ётган бир вақтда Тошкент шаҳридаги ҳайвонот боғи расмийлари маскадан бизнец қилаётгани айтилмоқда.
Ҳайвонот боғига киришда мажбурий маска сотишаётган экан, ичкарига киришни истасанг маска сотиб оласан.
Аммо сотиб олгач ичкарида тақмасанг ҳам бўлаверади ит ҳам сўрамайди МЕЗЗА.
Бизнец короччи...

Ковид бизникилар ковиддан бу даражада соққа қилишини билганида кўршапалагини миниб "хай с ним" деб хитойига суриб юборган бўларди..

👉@Otabek👈
😁112👍25👏7
Ўқитувчиси хор юртлардан биттаси аниқ бизмиз.
Иккита бўлса иккаласи ҳам бизмиз.
Кўча супуришга ҳам ўқитувчи, мактаб ремонтига ҳам ўқитувчи.
Энди опен бюджетга ҳам ўқитувчи🤦‍♂

Бу даражага борманглар, оxири яхши бўлмайди...

Сурхондарё вил. Шеробод т. 45-мактаб

👉@Otabek👈
🔥87😁45👍31👏7