Отабек Артиков
39.4K subscribers
4.58K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Бу дунёни Умар Хайём "майхона" деб атаганди. Мана бу ерда блогер дўстларимиз эса янги очган каналини Жорж Оруэллга ҳавас қилиб «Молхона» деб номлашибди.

—«Молхона»нинг очилиш маросимида иштирок этолмасак ҳам, «сут сайли»га таклиф қилишибди. Асалнинг тозасини асалариси бор жойдан олгандек, "сут"нинг ҳам "сув" қўшилмаганини «Молхона»дан олсак, тозалигига ишонч ҳосил қиламиз!

⚡️Қани марҳамат "сут" сайлига кетдик!👇👇👇

@molxonauzb | Барча икки оёқлилар - душман…
😁77👍30🔥5😱4
Отабек Артиков
Биз коррупцияга қарши ҳеч қачон кураша олмаймиз. Мактаб боласи Алифбедаги "А"ни танишга улгурмай туриб мактабида пул йиғилаётганини кўриб улғайса келжакда у ГЎР ҳам бўлмайди. У ҳам ҳаёт шу экан деб соққани босадиган буюк ҚОРИНОЗАВР бўлиб етишади. Урадиган…
Ремонтга пул йиғилаётгани масаласидаги пост остига изоҳ қолдириш жойини очгандим.
Дахшат аксарият мактаб ўқитувчилари ремонтга пул йиғишни нормал ҳолат сифатида гапириб, ўзини оқлашгача боряпти🤦‍♂

Бу билан биринчидан пул йиғишаётганини тасдиқлашса иккинчидан бундан уялишмаяпти.

Нима эмиш мактаб боласи синфхонани расво қилса ота-онаси пул бермай биз берайликмимуш.
Нима синфхоналарни тозалайдиган фаррошни қўли акашак бўлганми?
Ё расво қилган ўқувчи учун бутун синфдаги бошқа ўқувчилар ҳам пул йиғиши керакми?
Унда боғчада иштонига какашка қилиб қўйган бола учун бутун боғчадаги барча болалардан пул йиғайлик.
Университет биносига нос туфлаб кетган бефаросат талаба сабаб 10 минглаб бошқа талабалардан пул йиғайлик.
Мантиқ қани?

Мени ўқитувчиларга эътирозим йўқ, пулни сизларга раҳбарият айтгани учун мажбур йиғасизлар буни биламан.
Лекин қачонгача ҳақиқатни айтишга қўрқиб, директордан қўрқиб яшамоқчисизлар?

Қизиқ қўрқоқ ва мажбурий пул йиғимларига бош-қош бўладиган устозлардан тарбия олаётган ўқувчилар келажакда ким бўлиб етишар экан?

Сизларга бошқа гапим қолмади, комментларни ёпаман...

👉@Otabek👈
👍206🔥25😱14😁13
Қулни қулликдан озод қилишдан кўра уни қул эмаслигига ишонтириш қийинроқ деган гап рост экан...

👉@Otabek👈
👍184🔥18👏7😁4😱2
​​Мен Пиарни севаман.
Менга пиар ёқади.
Энди менга барибир
блогер қандай боқади.

👉@Otabek👈
😁173👍32🔥18😱87👏4
Мирзиёев бош вазир бўлган вақтлари ОАВда деярли кўринмаган.
Бош вазирнинг ташқи кўринишини деярли кўпчилик танимаган ҳам.

Айтишларича кимдир Мирзиёевдан нега ОАВда кўриниш бермаслиги ҳақида сўраганида у шундай жавоб берган экан:

"Ўзбекистонда 1 та лидер, 1 та давлат раҳбари бор.
ОАВга тез-тез чиқишга фақат ўша инсон муносиб.
Биз эса халқ хизматини қилишимиз керак, экранларда кўринишимиз эмас!"


Ҳозир эса экранлардан давлат раҳбари қолиб, халқ хизматидаги раҳбарлар тушмай қолди.
Артистлар ҳам баъзи раҳбарларчалик кўп чиқолмаяпти ОАВда...
ОАВда чиқишни давлат раҳбарига қолдириб, ишни қилинглар энди.

P.S. Санъатли ишингиз тезроқ тугаб, халқ хизматига қайтишларингда тилакдошмиз ҳурматли экрансевар раҳбарлар...

👉@Otabek👈
😁210👍92🔥25👏15😱7
Бир главрач мажбурий меҳнат сабаб ишдан олинганди.
Биттаси ўша врач ҳақида менга шундай деб ёзяпти.

"У роса халқпарвар ҳалол врaч эди, уни ноҳақ ишдан бўшатишди" деб.
Кейин билсам уни ҳалол деб мақтаб ёзаётган мурожаатчи ўша ишдан кетган врачни ўғли экан😂
Троллвачча...

(Кейинроқ батафсил айтиб бераман...)

👉@Otabek👈
😁264👍32😱11👏8🔥6
Байрам арафасида ҳали ҳам ойлигингни олмаган бўлсанг демак сен аниқ ўзбекистондасан жигар.
Байрaм муборак...

👉@Otabek👈
😁217👍53😱14👏10🔥9
"-Ҳоким бува биз прокуратураданмиз, ҳайитликка нима берасиз?
-Замларимни 3 тасини..."

P.S. ЗАМлар яна трендда

👉@Otabek👈
😁120🔥72👍24
ЗАМ ҳокимликни танлаш пора билан қўлга тушишга қўйилган илк қадамдир.

©Қадимги шарқ гитаристи Ча Как

👉@Otabek👈
🔥97😁76👍32😱71
Блогер Зафарбек Солижоновни фейсбукдаги саҳифасини бузиб киришибди.
Аввал ҳам айтганман фейсбук ишончсиз тармоқ.
Қолаверса фейсбукни ичини однокласникидаги мамкин гангсталарни улғайган вариантидаги радикаллар босиб кетган.
Ишончли тармоқларни танлаш керак.

Солижонов жуда жиддий мавзуларда ёзади, кимнидир орқасига чўп суққани аниқ☝️

👉@Otabek👈
😁121👍42🔥11😱7
Хавфсизлик камари тақиш бўйича мастер класс😂
Биз ҳали йўловчиларга хавфсизлик камарини тақдиришга тайёр эмасмиз...

👉@Otabek👈
😁200👍36😱11👏4🔥3
Барчага ҳайит муборак!

Йил бўйи Рамазондаги каби нафслар жиловланиб, инсонийлик тарк этмасин☝️

👉@Otabek👈
👍16917👏15🔥5
Ҳайит байрамига ойлигини ололмаган юртдошлар балки ойлигингизни иккита ҳайитни битта қилиб қурбон ҳайитига қўшиб беришмоқчидир яхши гумонда бўлайлик😁

👉@Otabek👈
😁134😱64👍28🔥131
Бугунги КОПИЯ қилинган барча табрикларга копия қилинган РАҲМАТ айтиб қоламан😁

👉@Otabek👈
😁193👍31😱1
Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев ҳақида "ELTuz" да асоссиз хабарлар тарқалди.

Даволаниш учун таътилга чиққан ҳар бир раҳбарни қамалди деб маълумот тарқатавермайлик.
Раҳбар ҳам оддий одам, у ҳам даволаниши табиий.
Қолаверса Косон туман ҳокими қишлоқ хўжалиги борасида вилоятдаги энг етакчи раҳбарлардан биттаси, шу сабаб Президент ҳам Бойкараевга юксак ишонч билдирган.
Шундай экан ҳар учраган хабарни олиб югуравермайлик.
Ғаниевга келсак ҳокимлик даврида медиа оламида энг трендда юрадиган раҳбар эди, менимча энди трендга чиқиб, Президент билдирган ишончни оёқости қилмаса керак...

P.S. Ахборот бу жуда кучли қурол, уни билиб-билмай ишлатмайлик.
Кимнидир майиб қилиб қўйиши мумкин...


👉@Otabek👈
👍83😁18😱7🔥5
Уруш фахрийларига давлат томонидан ажратилган пул миқдори ушбу инфографикада.

👉@Otabek👈
👍93🔥16😁12😱8👏1
​​1 ой деганда яна YOUTUBEда юртимиздаги иш ўринларига 100 йилдан бери ёпишиб олган баъзи бобойлар ҳақида видео қилдим.

Кириб ёқса-ёқмаса охиргача кўриб лайк ва комментарияни босиб тайлангизларчи.

Анжан полкага мажбурий ўйнашдан кўра видео кўриш қулайроқ менимча😁

👇👇👇
https://youtu.be/NzC1B-vIycs
😁77👍58🔥8
Баъзи матбуот котибларини бир ГНИДА одати бор.
Унга алоқадор соҳада қайсидир тармоқда танқид чиқса, муносабат ёзишда "ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ФАЛОН НОМ БИЛАН ТАРҚАЛГАН ХАБАР" деб муносабат ёзади.

Айнан қайси тармоқдаги қайси номдаги канал ёки сайт ёзганини очиқламайди.
Худдики манбаани очиқласа ундаги аудитория ғиззилаб кўрсатилган манзилга ўтиб олиб, бу учбурчаккалла аудиториясиз қоладигандек.

Ёки номини кўрсатсам уни танқидига муносабат берганим учун танқид ёзган томон "шишиб" кетади деб ўйлайдими жин тепган?
Баъзи миясизлари сайтга чиққан хабарни ҳам ижтимоий тармоқ деса, баъзилари телеграм канални сайт дейди, мия у бошни сочдан аввал тарк этганов?.

Эй каллангга қопқоқ сен атом каллани, ёзганда аниқ манбаани кўрсат ёки муносабатингни буклаб-буклаб бир жойингга тиқиб қўй...

👉@Otabek👈
😁154👍67🔥13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни.

Бизда сўз эркинлиги йўқ деб баралла айта олиш ҳам сўз эркинлиги борлигидан далолат беради.

P.S. Сўзларимиз ростдан эркин бўлсин, ялоқлар ва саройдан ҳоли ОАВлар кўпаяверсин...

👉@Otabek👈
👍119😁28👏8🔥5
Минде ўйлаб қаралса мен Ньютон ва Эйнштейндан ҳам ақллироқман.

Масалан Эйнштейн ҳам Ньютон ҳам телеграмни менчалик тушунмаган, даже бу нима эканини билмаган ҳам.

Қадримга етинглар шундай буюк олимларни ақли етмаган ишга мени ақлим етяпти😂
Оббо меней...

👉@Otabek👈
🔥115👍80👏23😁187