Отабек Артиков
36.1K subscribers
4.56K photos
1.26K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Ёмғирли медиа тур.

Бугун Шаҳрисабз шаҳрида пресс тур бўлиб ўтди.
Ёмғирни ҳисобга олишмаган экан шекилли, йўл-йўлакай режалар қисман ўзгарди аммо бир нарсани аниқ билдим; ШАҲРИСАБЗ деса ОАВ ходимлари тош ёғса ҳам боришади.
Сабаби у ердаги муҳит ва албатта ОАВга бўлган дўстона қарашлар ҳар қандай кишини ўзига тортади.
Хуллас пресс тур давомида Шаҳрисабз шаҳридаги яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида биз журналист ва блогерлар ҳам дарахт экишга ўз ҳиссамизни қўшдик.
Энди шаҳар яшиллигида бизнинг ҳам кичик бўлсада улушимиз бор.
Ундан кейин сумалак сайлини ҳам ўтказиб юбормадик.
Матбуот анжумани ташкил қилишга ҳам улгурдик.
Менга медиа тур давомида энг ёққан жой бу Шаҳрисабзда янги ташкил этилган замонавий кутубхона бўлди.
210 мингдан ортиқ китоб заҳирасига эга бўлган бу кутубхона тез орада расман очилиши кутилмоқда экан.

P.S. Пресс тур ташкилотчилари ва Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлигига бугунги ажойиб тадбир ва очиқлик учун ўз миннатдорчилигимни билдираман.

👉@Otabek👈
👍66👎6🔥43
Отабек Артиков
Ёмғирли медиа тур. Бугун Шаҳрисабз шаҳрида пресс тур бўлиб ўтди. Ёмғирни ҳисобга олишмаган экан шекилли, йўл-йўлакай режалар қисман ўзгарди аммо бир нарсани аниқ билдим; ШАҲРИСАБЗ деса ОАВ ходимлари тош ёғса ҳам боришади. Сабаби у ердаги муҳит ва албатта…
Ёмғир агар тўхтамаса Оқ сарой майдонига чиқиб Амир Темур ҳайкали остига шоп-шоп боволарим деб ўрақни қадаб қўяман деб тургандим ёмғир секинлай бошлади, ё ўрақдан қўрқди ё шоп-шоп боваларимдан..

👉@Otabek👈
😁110🔥16👍11👎115
Бу деворга ажратилган пул ҳисобидан девор қолиб бирорта участка қурилиб, битиб кетмаса яхши...

Қўшнингга эҳтиёт бўл, ўғрингни ўзинг тутма демаган экан машшоқларимиз.

👉@Otabek👈
👍77😁41🔥12😱85👎1
Кимки қудратимизга шубҳа қилса, йўлларимиздаги лой кўлмакларга боқсин
кейин кийимидаги лойини қоқсин...

👉@Otabek👈
😁207👍61🔥11😱53👎3
Яп-янги башорат:

Мен ВАНГАни эркаги шуни башорат қиламанким; Бу кетишда тез орада дўллир 12 минг бўлади.
Пакана миллий сўм ҳақида башорат қилолмайман антенна олмай қоляпти😁

👉@Otabek👈
👍92😁51👎13🔥11😱5
Юртимиз ажойибда.

Қишда АРКТИКАга
Ёзда АФРИКА ва Дубай чўлларига.
Баҳор ва кузда эса ВЕНЕЦИЯга ўхшаб қолади..

👉@Otabek👈
👍162😁6911🔥6😱6👎3
Миллиард, миллиарджоним, миллиардқизғалдоқ.

Самарқанд вилояти Нуробод тумани Узку қишлоғидаги 5.2 млрд сўмга яқиндагина қурилган кўприк ёмғирда қайиқдек эшкак қоқиб сузиб кетибди.
Бу қурилиш бўлаётган вақтда сифат ака дубайда саёҳатда бўлган шекилли?

👉@Otabek👈
😱121😁39👍25👎15🔥52
Самарқандда ғалати ишлар бўляпти.

Яна бир янги қурилган йўл атрофидаги тўсиқлар ёмғирда ағанаб кетган.
Бу ҳақда самарқанддаги ”Зарньюс” канали хабар берган, аммо кимдир боплаб қалампирини берганми кўп ўтмай хабар каналдан ўчирилган.
Қизиқ самарқанддаги сифатсиз қурилишларни тепасида ким турибди, ким бу ҳақида ёзган каналдан маълумотни ўчиришга канал ходимларини мажбур қилди экан?

Самарқандда яна қанча сифатсиз қурилишлар бор азизлар?

Photo by Yulduz Ismoilova

👉@Otabek👈
😱98👍49👎12😁12🔥91
Бугун Ўзбекистон давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан журналист ва блогерлар учун ПРЕСС ТУР ташкил этилди.
Тур давомида меҳмонлар Қарши шаҳридаги "Biss Elektronics System" МЧЖ ва "Хоlbek Dos" МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

Бундан ташқари Яккабоғ туманидаги "ЯККАБОҒ САЛОМАТЛИК МАРКАЗИ" хусусий клиникасида бўлишди.
Пресс турнинг кейинги манзили Шаҳрисабз шаҳрида давом этиб, у ерда иштирокчилар "Шаҳрисабз юлдузи" ДУК, "Китоб мармар завод" МЧЖ ва "Kesh Medical servis" хусусий шифоатхонаси фаолияти билан ҳам танишишди.

👉@Otabek👈
👍35😁6👎21
Қора халққа ўтиб, отарчи-ю амалдорга ўтмайдиган қонун - ҚИЛИЧ эмас, сариёғ кесадиган тўмтоқ пичоқ дейилади...
АУФ☝️

👉@Otabek👈
👍188😁43🔥12😱84👎1🤣1
Хитойлик бир файласуфнинг сиёсат ҳақида шундай сўзлари бор:

“-Фу чин ман ҳао нихао, хин мин бир нарса-бир нарса!“

Буни маъносини билмайман лекин жуда ҳам ақлли гап деб ҳисоблайман.
Бирор кун хитойча ўргансам, албатта таржимасини ҳам айтиб бераман.
Яхши дам олинглар энди...

👉@Otabek👈
😁191👍28👎9🔥94😱4
Ўзингда етиштирилган 1 килограм помидор пулига чет элдан келадиган мандариндан 2 кило бераётган бўлса демак сен ўзбекистондасан...

👉@Otabek👈
👍240😁64🔥20😱105👎4
Бир кўприкни 10 миллиардга қуришса-ю, бир йил ҳам ўтмай кўприк ағанаб тушса ва айнан ўша йиқилган кўприкни қайта таъмирлаш учун бу гал 20 миллиард ажратишса демак сен ҳали ҳам Ўзбекистондасан жўра...

👉@Otabek👈
👍244😁88🔥33😱26👎3
Бизда нега қари раҳбарлар кўплиги сабабини топдим:

Хуллас раҳбар бўлгандан кейин кўп асабийлашади, иш оғир.
Кўпроқ маблағни еб қўйиб, ўзи бўлмаса ҳам ЗАМи қамалиб бу қарғишга қолиб кетиши мумкин.
Мана шу томонларини ҳисобга олган ҳолда ёшлар қолиб қариялар ишга олинмоқда, яъни ёшлар мана шу муаммолардан эҳтиёт қилинмоқда.

Ахир ёшлар келажагимиз.
Қариялар эса бугунимиз, келажак номаълум шу сабаб бугунимизга иш бериб ардоқлаб турайлик.

👉@Otabek👈
😁139👍38👎4😱4🔥2
​​Ташқи ишлар вазирлиги Украинани қўллаб-қувватлабди.

Руслар томонда бўлмаганлар ЛГБТ бўлади деб "фатво" берворган ҳожака масаласи нмўлади энди?

👉@Otabek👈
👍97😁66👎26😱12🔥11
Қашқадарёда биринчилардан бўлиб Шаҳрисабз шаҳри бугун Наврўз айёмини ажойиб тарзда нишонлади.

Тадбир давомида Шаҳрисабзликларга дастурхон ёзилиб, ноз-неъматлар тортилди.
Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов сектор раҳбарлари бошчилигида барча тадбир меҳмонларини айём билан муборакбод этди.

Байрам тадбирида миллий кураш мусобақаси ўтказилиб, ғолибларга ҳомийлар совғалари топширилди.

👉@Otabek👈
👍40👎6😁63
Отабек Артиков
Қашқадарёда биринчилардан бўлиб Шаҳрисабз шаҳри бугун Наврўз айёмини ажойиб тарзда нишонлади. Тадбир давомида Шаҳрисабзликларга дастурхон ёзилиб, ноз-неъматлар тортилди. Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов сектор раҳбарлари бошчилигида барча тадбир меҳмонларини…
Акром Сулаймонов:
"-Артиков сиз ҳам кураш майдонида биииир кучингизни кўрсатмайсизми?
Мен: "-Узр, Акром ака қайириш ва синдириш курашда маън қилинган, кимнидир майиб қилишни истамайман😁"

👉@Otabek👈
😁75🔥26👍10👎6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эврика...

Ваниҳоят АМалдорларимиз сифатсиз қурилишларимизни ёмғир ювиб кетмаслиги чорасини топишди.

Энди бехижолат шоп-шоп боволарим вазирлигига асос солсак ҳам бўлаверади😂

👉@Otabek👈
😁124👍26🔥8😱5👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтган Наврўз сайлида ташкил этилган кураш мусобақасининг дронда юқоридан олинган тасвири.

Видео муаллифи: Умид Нормуродов

👉@Otabek👈
👍32😁11👎6🔥2
Россиянинг махсус самoлётлари урал тоғларига йўл олгани акс этган суратлар тарқалмоқда.

Россиянинг ядро бомбаларга қарши бункерлари уралда жойлашганини ҳисобга оладиган бўлсак катта эҳтимол билан кимлардир (еҳтимол бойлар ёки раҳбарлар) бункерларга жойлашиб оляпти.

Агар бу рост бўлса демак рус ҳукумати ё катта урушга тайёргарлик кўряпти ёки бутун дунёни қўрқитиб қўймоқчи...

👉@Otabek👈
😱111👎32👍21