Отабек Артиков
36.1K subscribers
4.56K photos
1.26K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
​​Давлат телеканаллари ҳақида деярли гапирмайман.
Сабаби СССРдан қолган рамкалардан ҳамон чиқа олмаётган (бу яқин 50 йилларда чиқа олмаса ҳам керак), қуруқ мақтов ва олқишларни акс эттиришга мўлжалланган бу каби каналларни кўриб ҳам ўтирмайман, шу сабаб улар ҳақида ёзавермайман ҳам.

Аммо мана бу ерда худди шундай телеканал мухбири айтаётган гапларни ўқиб рости ачиндим, халқни чўнтагидан (бюджетдан) фалон юз миллионлаб пул ажратиладиган давлат (халқ) канали халқ муаммосини кўрсатиш ўрнига фақат мақтовларни кўрсатаверса бу уже слишком эмасми?

Бу ҳам етмагандек тизимни танқид қилган "Дарё" мухбири Отабек Қўлдошевни огородига Cусамбил24 жамоаси томондан тош отиш бошлангани эса жуда кулгили.

Бу постдан кейин эҳтимол мени огородимга ҳам тош отиш бошланса керак😂
Ахир бизда кимнидир камчилигини айтсанг шаллақи хотинлардек сени бўлган-бўлмаган айбларингни ковлаб бутун "маҳалла"га жар солиш одати азалий "анъана"ку😁

👉@Otabek👈
👍128🔥8😁8
2 йил аввал капитал таъмирдан чиққан Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокимлиги биносини қайта таъмир учун 700 млн сўм ажратилибди. (Таъмирга 500 млн, ободонлаштиришга 200 млн)

Аввалги туман ҳокими Ботир Жабборов даврида капитал таъмирдан чиққан ҳокимлик биносига яна таъмир учун почти 1 млрд сўм ажратиш нега керак бўлди экан-а?

👉@Otabek👈
🔥107👎33👍30😁21
Forwarded from Saxovat qilamiz/ Keraksizni beramiz, keragini olamiz.
Sizda keraksiz buyum (kiyim-kechak yoki oziq-ovqat) bormi?
Uni tashlab yuborishga shoshilmang u kimgadir asqotishi mumkin.
Qayerda ekaningiz ahamiyatsiz, biz sizlar bilan birga o'zimizda borini boshqalar bilan bo'lishamiz.

Sizning ehtiyojingizga yaramay qolgan narsalarni biz bilan birga @Saxovat kanali orqali boshqalarga ham ulashing.

@artikov_bot va @Farruh570 ga murojaat qiling, savob ulashaylik...
👍51🔥7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔞Қашқадарё ИИБ раҳбари бях қараворингчи.
Яккабоғда қонунни си@иб қўйганлар бор экан.
Ҳар ҳолда бу гапни видеодаги стоянка талашаётган опа айтган мен эмас.

Қашқадарё вилоят транспорт бошқармаси раҳбари Нарзулла ака сиз ҳам ҳолатга эътибор қаратсангиз бўлар эди.
Бу ерда стоянка можароси аввал ҳам бўлганди.
Лекин ҳамон ечим топмаган кўринади.

P.S. Стоянкани қонуний эгаси ким бўлса ўша ишлаши ва ноқонуний фаолият юритаётган бошқа уюшмаларга тегишли таксилар фаолияти чекланиши керак.
Биз мафиялар юртида яшамаймизку ким истаса стоянкани эгаллаб олаверса.

👉@Otabek👈
👍113😁22🔥8😱7👎2
Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинибди.

2022 йилнинг январь-февраль ойларида АОКА томонидан республика даражасидаги 139 та ташкилот ва идора, 206 та туман ва шаҳар ҳокимликлари матбуот котибларининг 2021 йил II ярим йилликдаги фаолияти самарадорлиги 10 та асосий мезон бўйича баҳоланган.

Булар орасида ДХА матбуот котиби Сeвара Зaкирова, Ўзбекнефтгаз АЖ матбуот котиби Сиёвуш Хошимов, Ўзбектелеком матбуот котиби Тимур Мамаджонов ва Самарақанд вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Манучеҳр Мирзаевлар бор эканлигидан суюндим рости.
Келажакда матбуот котибларига бунданда юқори натижаларга эришишларини тилаб қоламан.

👉@Otabek👈
👎34👍25
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ичимлик суви бекорга исроф бўляпти эътибор қилaдиган одам йўқ!

Сирдарё вилояти Гулистон тумани Истиқлол маҳалласида 1 ойдан бери ичимлик суви қувури ёрилиб, ичимлик суви бекорга оқиб ётганига қарамай ҳеч ким бу муаммога эътибор ҳам бермаган.
Сувни исроф қилаверингларчи, қурғоқчиликдаги азоблар билан бадал тўлаймиз...

👉@Otabek👈
😱64👍18👎11🔥7
#ҳаппа_ҳаЗИЛ

Қарсакистон э йўғe Туркманистонда президент сайловлари якунига етибди.

Мен ВАНГАни эркаги сифатида башорат қилиб айта оламанки 90 фоиздан юқори овоз билан Аркадағни ўғли сайловда аппа-аниқ ғолиб бўлган.

Сайлов натижалари чиққанда мени буюк башоратчи эканлигимга гувоҳ бўласизлар.
Оббо меней, оббо меней.
Мен нима GOOGLE нимада куф-суф-ах туф...


👉@Otabek👈
👍143😁118🔥11👎7😱3
Қашқадарё вилоят бюджетидан тошкентдаги наврўз байрамини нишонлаш учун 1.5 млрд сўм ажратилибди.

Нима тошкентликлар байрамни вилоятни пулига қиладими?
Бизникилар қайси калла билан бюджетдан бунча пул ажратишган?

P.S. 1.5 млрд сўмга яраша эшак гўшти экспорт қилсак бўлмасмикан, мобододе?

👉@Otabek👈
👎110😁86👍40🔥33
Отабек Артиков
Қашқадарё вилоят бюджетидан тошкентдаги наврўз байрамини нишонлаш учун 1.5 млрд сўм ажратилибди. Нима тошкентликлар байрамни вилоятни пулига қиладими? Бизникилар қайси калла билан бюджетдан бунча пул ажратишган? P.S. 1.5 млрд сўмга яраша эшак гўшти экспорт…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентга Қашқадарё миллионлаб одамни "экспорт" қилган, энди ўша одамларни байрамни нишонлаши учун бизникилар 1.5 млрд сўм ажратаётган бўлса керак?.
Одамини бердингми байрам пулини ҳам бер дейишгандирда😂.

👉@Otabek👈
😁162🔥23👍22
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энасиникига аразлаб кириб кетган сифат.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги янги қурилган буюм бозори ёмғирга таслим бўлиб пўккиллаб қолибди.

Том тешик, шувоқлар тўкилган.
Дўкон ичи эса бассейн, бемалол ўрдак боқса бўлади.

Бу қурилишларни сифатини назорат қиладиган бирор тирик жон борми, ё ҳаммаси маргимуш еб абадий уйқуга кетганми?

👉@Otabek👈
👍88😱39🔥19😁8
Ёмғирда ҳамма жой денгиздек кўлмак.
Қаерларгадир сув тошган, дарахтлар йиқилиб шамолда томлар учган.
Нима бало она табиат бизга қарши санкция қўллаяптими дейман НАСИНЭМСИН...

👉@Otabek👈
😁92👍43😱16👎7🔥6
"Порахўрлик ва ўғриликни йиғиштириб, ўзгалар ҳақини ейишдан тўхтамасанглар аниқ иттараман..."

© ҳурмат ила Она табиат

👉@Otabek👈
😁155👍71🔥16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Моно братни срочно яхшилаб депутат қилинглар.
Бу гаплари учун камида бир партия раҳбарлигига лойиқ букишим.

Алишер Қодиров билан анави "Биз кўп гўш еяппиз" деб калла қўйган депутатларга бемалол рақобатлаша оладиган кадр.
Кечиктирмасдан биттаямта партия очвориб братти ишга оволилар, тағин бошқа ишга ўтиб кетиб шундай партиядан қуруқ қомелик, шошилинглaр кадрни бой берманглар...

👉@Otabek👈
😁169👍27👎9🔥7😱5
Агар санъат аҳли диндан
Дин аҳли сиёсатдан
Сиёсат аҳли эса эртакдан ваъз ўқиётган бўлса демак сен Ўзбекистондасан...

👉@Otabek👈
👍371😁91🔥22👎17😱14
Туркманистонда бўлиб ўтган сайлов натижаларини тафтиш қилиб, ғолиб номзодни аниқлаш жуда қийин кечаётгандир-а?
Ахир жиддий рақобат😁

👉@Otabek👈
😁178🔥12👍11👎9
​​Тармоқларда қуролга ўқни тиқа олмаган ИИО ходимини масхара қилишмоқда.

Бу ерда мен мутлақо ходим томонидаман, чунки бу қурол Калашников автомати эмас бу Италияда ишлаб чиқарилган "Benelli M4" дробовики (яқин маcофадаги душманга қарши фойдаланиладиган милтиқ) ва бизнинг армияда бу қуроллардан фойдаланишни ўргатишмайди (бизда асосан АК-74ни ўргатишади, ҳар холда биз хизмат қилган вақтларда ҳам бунақа қуроллар йўқ эди ҳозир янги қуроллар келгандир балки)

Мен ички ишлар тизими ходимларига адвокатлик қилмоқчи эмасман шунчаки янги турдаги қуролдан фойдалана олмагани учун ходимни масхара қилиш яхшимас.
Холис бўлинглар...

👉@Otabek👈
👍171👎19😁19😱9🔥5
Отабек Артиков
​​Тармоқларда қуролга ўқни тиқа олмаган ИИО ходимини масхара қилишмоқда. Бу ерда мен мутлақо ходим томонидаман, чунки бу қурол Калашников автомати эмас бу Италияда ишлаб чиқарилган "Benelli M4" дробовики (яқин маcофадаги душманга қарши фойдаланиладиган милтиқ)…
Юқоридаги постга қўшимча қилмоқчиман.
Янги турдаги қуролларни билмаслик бу ходимларни айби эмас, аслида вазирлик йилида ҳеч бўлмаса бир марта янги турдаги ўқотар қуроллардан фойдаланиш амалиётини жорий қилиши керак.
Шунда барча ходимлар жанговор тайёргарлиги аъло бўлади.

Ҳар қандай эркак, ҳар қандай турдаги қуролни ишлатишни билиши керак оиласи ва юртини ҳимояси учун ҳам.

Суратда бизнинг ИИО тизимидаги ходимлар ишлата оладиган қуроллар АК-74 ва Макаров тўппончаси турлари, биздаги ходимлар айнан шу қуроллардан фoйдаланишади. Aгар шу қуроллардан ҳам фойдалана олмаса унда бу ростдан ачинарли, янги турдаги М4 га ўxшаган қуролларни эса синашдан аввал амалиётга киритиш керак.

👉@Otabek👈
👍126🔥8👎5
Тез кунда😁

👉@Otabek👈
😁211👍33😱11🔥7
Юлдузни ҳам "UzAuto" га ўхшатаман, халқни сўкса ҳам ерга урса ҳам халқ ўзи бош эгиб пул тўлайверади.

👉@Otabek👈
👍291😁107😱16👎15🔥103
Олий таълим вазирлиги ҳали баёнот бермадими, кейинги дискотека қачанакане?

👉@Otabek👈
😁135🔥53👍20👎2😱2