Отабек Артиков
36.1K subscribers
4.56K photos
1.26K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Мактабга шошиб турибсан аммо машина салонида жой йўқ...😂

👉@Otabek👈
😁99👍15😱15👎8🔥3
Бир ухлаб турсам баҳор фасли келиб қўйибди.
Телефон ҳисоби, вай-фай пули ҳам тугаган.
Қорин дабдала оч, Украинада уруш ҳалиям тугамаган.
Шунчаям ухлайдими одам деган?.
Бир ухлаб шунча нарсани ўтказиб юборибман, ўйлаб қолдим 5 йиллаб ухлайдиган депутатлар қанча нарсани ўтказиб юбораркина?

👉@Otabek👈
👍167😁74🔥12👎4😱4
Украинадаги киберспортчи Александр Костилев (s1mple) CS:GО ўйини бўйича дунёдаги энг яхши геймерлардан бири саналади у урушда Украинани қўллаб-қувватлаш мақсадида Украин армиясига 1,5 млн гривна(50 минг доллар) ёрдам пули ўтказиб берган.

P.S. Ватанга хизмат ҳар хил, аммо бир мақсадда бўлади...

👉@Otabek👈
👍150👎8🔥74
​​Тег десам тегмайди, тегма десам тегади.

Қаршида 19 нафар тадбиркорга снос пуллари тўлаб берилмабди.
Бузиб олгунча роса эртак ўқийсизлар, вагoн-вагон ваъда берасизлар.
Бузиб бўлгач, итдек югуртирасизлар-а?

Президент тадбиркорга тегма дейди, булар эса тегаверади...

👉@Otabek👈
👍58😱9🔥53👎3
Mart Oyida Tug'ilganlar
@Otabek
Воҳ-воҳ шундай яхши инсон эканманей ўзим билмас эканман.
Март ойида буюк инсонлар туғилади дейдими оббо меней, оббо меней😂

👉@Otabek👈
👍75😁305👎5🔥5
​​- Исминг нима?
- 50 CENT.
-Русчасигачи.
- 50 рубль

👉@Otabek👈
😁50👍13👎5
Бобойжоним, киштака киштак...

Менга қолса БОБОЙлар вазирлигини ташкил қилардим.
Эҳҳе қанчадан-қанча динозавр тенгги бобойлар ҳамон курсиларда ўтирибди, бу бобойларни бир вазирлик остида бирлаштирмасак бўлмайди.

👉@Otabek👈
👍164😁57🔥16👎3
Украинадаги уруш кўпроқ информацион урушга айланиб кетди.
Рости тармоқлардаги уруш мавзусидан зада бўлдим, бу мавзуда бошқа тўхталгим йўқ.
Фейк хабарлар билан ҳақиқийсини ажратиш мушкул бўлиб қолди.
Шу сабаб нимадир дейишга иккиланяпман.
Бу ҳақида блогер Нурбек Алимов ҳам ажойиб фикр билдирибдилар.

Рости ким ҳақ, ким ноҳақлиги.
Кимнинг ким томонда экани ҳам муҳим эмас.
Муҳими уруш бу ёмон, қайси маълумотга ишониб кимни ёнини олиш бу ҳаммани шахсий танлови.
Мени танловим тинчлик.
Ким айбдорлигию, ким ҳақлиги умуман муҳим эмас, уруш тугаши керак ТАМОМ.
Рости бу жараённи кузатиб тинчлигимизга шукр қилдим.
Бутун дунёда тинчлик бўлсин, тинчликни қадрланглар☝️.

👉@Otabek👈
👍11610👎7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қофия, қофияжоним, қофия раҳматли...

"Менга срочно битта Кобальт керак" деб номланган шеър.

Қофиясига эътибор бермайсизлар қофия бечара томдан калла минан йиқилиб жувонмарг бўлган.
Бу братга срочно битта ёғланган калиш бериш керак😂

👉@Otabek👈
😁113👍16👎13😱6🔥3
⚡️Ўзбекистон бўйлаб электр энергияга тўлов қилиб бўлмаяпти.
Электрон тўлов тизимлардан ҳам кўчадаги инфо киоскалардан ҳам буни иложи бўлмаяпти.

Аҳоли чироқсиз қолиши мумкин бу масалга жиддийроқ қаранглар.

👉@Otabek👈
👍89😱35👎6
Отабек Артиков
⚡️Ўзбекистон бўйлаб электр энергияга тўлов қилиб бўлмаяпти. Электрон тўлов тизимлардан ҳам кўчадаги инфо киоскалардан ҳам буни иложи бўлмаяпти. Аҳоли чироқсиз қолиши мумкин бу масалга жиддийроқ қаранглар. 👉@Otabek👈
Электр таъминотидаги тўлов тизимида бугун 23:00 гача профилактика экан.
Кейин тўлов тизимлари ишлашида муаммо бўлмайди демоқда "Ҳудудий электр тармоқлари"АЖ матбуот хизмати.
Кутамиз...

👉@Otabek👈
👍48👎141😁1
Уйга қайтаётганимда бир пишириқхонада ишлайдиган онахон таниб тўхтатиб қолди.

Онахоннинг сўзларига қараганда Қарши шаҳрининг Амир Темур кўчасида жойлашган уйи бузилиб ўрнига янги уй тушган.
Онахон тадбиркордан кредит тўлаёлмаслигини ва бор пулига яраша уй беришини сўрaб бор будини ўша тадбиркорга берган.
Кўп ўтмай тадбиркор қамалган, уй эса кредит бўлиб чиққан.
Пулини тўлаёлмаган онахон ҳам пулига куйган ҳам уйига.

Суд тадбиркордан менга ўхшаган 5 кишини пулини ундириб бериш учун қарoр чиқариб берди aммо МИБ ундириб бермаяпти.
Шаҳар ҳокимига ҳам вилоят ҳокимига ҳам бордим лекин киролмадим ҳам дардимни айтолмадим ҳам.
Энди бир дугонамнинг уйида яшаб турибман дейди онахон.

Вақтида шошма-шошарлик қилиб уй қуришни итбоқарга ҳам битбоқарга ҳам беришди.
Сифатига ит туфлагани етмагандек кўп уйлар каробка ҳолатида қора халққа қимматига ўтказилди ҳам.
Баъзи еб тўймаслар эса мана шундай онахонларни ҳам аяб ўтирмай чув туширган.

МИБдан ҳам ҳокимдан ҳам ёрдам ололмаётган бундай халқ бошини қайси деворга урсин.
Буларни суд қарор чиқариб берган улушини қайси мард охирги тийинигача ундириб беради?

👉@Otabek👈
👍97😱29🔥9👎4
​​Ҳамма Украина билан оввора бўлиб турган бир вақтда "UzAM" яна нархларни оширибди.

Мляа яғири чиққан эшакни тулпорни пулига сотиб олиш бизнеси деб шунга айтишса керакда.
Бизнец короччи...

👉@Otabek👈
👍71👎27😁26😱175
#Мурожаат

"-Отабек! Илтимос энергетика вазирини уйғотиб юборинг.
Баҳор келди, айиқлар уйғонди, лекин энергетика вазири ҳамон уйқуда.
Наманган вилояти тўрақўрғон туманидан мурожаат киляпман свет ўчавериб қон қилдику."


P.S. Энергетика вазирлигини уйғотишдан кўра динозаврлар суягини топиш осонроғов😁

👉@Otabek👈
😁149👍31🔥10👎4😱3
Озарбайжонда ёз ойларида тонировка тортиш мажбурий экан.
Одамларни мажбурлаш яхшимас, мана бизда ҳеч кимни мажбурлашмайди масалан😁

👉@Otabek👈
😁198👍31🔥15😱54👎2
​​Бу валломатни нима қўлида қурбақа ўлганми?
Ўзи соябонни ушласа оқбилаклари совуқ қотадими?

Агар бунақалар юқорироқ курсига ўтирса ҳожатга кирганда ҳожатхона қоғозини ҳам кимгадир ушлатиб қўяди...

👉@Otabek👈
😁195👍44👎33🔥19😱19
Отабек Артиков
​​Бу валломатни нима қўлида қурбақа ўлганми? Ўзи соябонни ушласа оқбилаклари совуқ қотадими? Агар бунақалар юқорироқ курсига ўтирса ҳожатга кирганда ҳожатхона қоғозини ҳам кимгадир ушлатиб қўяди... 👉@Otabek👈
Мана бу валломат Сурхондарё вилоят қироллигининг қирол ўринбосари Анвар Орипов жаноби олийлари дейишмоқда.
Бу зонтик ушлатиб оқбилакларини чўнтакка тиқиб ёмғир остида блокнот ушлатган валломатимиз Инглизистон (Англия)да таълим олған эканлар...

👉@Otabek👈
👎144😁98👍28😱19🔥18
​​Анжуман қаттасaн?

Февраль ойида қашқадарёдаги барча ҳокимлик ва ташкилот раҳбарлари матбуот анжумани ўтказиши белгиланган эди, график ҳам тасдиқланган.

Аммо февраль ўтиб март келди, анжумандан эса дом-дарак йўқ!

Нишон, Миришкор, Ғузор, Қамаши ва Чироқчи, Деҳқонобод туман ҳокимлари ва бир қанча бошқа ташкилотлар ё бу графикни менсишмади ёки ОАВ ходимлари қўққисддан бериб қоладиган жиддий саволлардан қўрқишди, чамамда...

Президент барча раҳбарларни ОАВ билан ошкора алоқа қилишга чақириб турган бир вақтда сизларни ОАВдан қочиб юришингиз ростакамига УЯТ.

Анжуманни ташкиллаштиринглар ҳудудларингиз бўйича саволлар йиғилиб қолган...

👉@Otabek👈
👍50😁19🔥6👎2
Отабек Артиков
​​Анжуман қаттасaн? Февраль ойида қашқадарёдаги барча ҳокимлик ва ташкилот раҳбарлари матбуот анжумани ўтказиши белгиланган эди, график ҳам тасдиқланган. Аммо февраль ўтиб март келди, анжумандан эса дом-дарак йўқ! Нишон, Миришкор, Ғузор, Қамаши ва Чироқчи…
Сўз исботи билан.
Мана Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва АОКА раҳбари Усмон Нусуровлар имзоси билан тасдиқланган график.

АОКА нега бу график бўйича анжуманлар ташкиллаштирилишини назоратга олмади?
Ёки туман ҳокимлари учун АОКА бир тийинми?

👉@Otabek👈
👍33🔥4👎1
Отабек Артиков
Эко қумита қаттасанў Қарши шаҳридаги театрни таъмирлаймиз деб намламай бир жойига урган раҳбарлар таъмир вақтида ер сатҳини пасайтирамиз деб тупроқ олавериб мана бу арчаларни томирлари очилиб қолган, кейин томирларни чопиб ўликни кўмгандек чопилган томир…
Ёлғончи буратинолар юрти.

Экоқумита Қарши шаҳридаги кесилган арчалар бўйича чора кўрилиб натижаси етказилaди деганига мана худо хоҳласа 10 кундан ошди.

Қўлларингдан келмаса камерага қаршисида безрайиб ёлғон гапириб оммага ёлғон ваъда бериб нима қиласизлар?

Матбуот анжуманлари ёлғон ҳисобот-у, қуруқ ваъдалар учун ташкил қилинмаган.
Экоқумита сизларга энди умуман ишонмайман.
Шуни билдимки вилоятда дарахтлар кесилиб ўтин бўладими ё бирор гўрсўхта амалдорга тобут ясаладими сизларга қизиқ эмас экан.
Қуруқ ёлғон ваъда беришни биласизлар холос.
Чора эса ўзи чора излаб юрибди...

👉@Otabek👈
👍61🔥4😱3👎1