Отабек Артиков
36.1K subscribers
4.56K photos
1.26K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АНДИЖОНда (Андижонда яхшилаб ўқинглар АН-ДИ-ЖОНда, қашқадарё эмас, қашқадарё эмас, қашқадарё эмас АНДИЖОН)да мактаб ўқитувчилари шака-шака қўшиғига бадантарбия қилишибди (қайтараман АНДИЖОНДА)

Энди бадантарбияни зарари йўқ фақат спорт залда қилиш керакмиди, кейин мактаб ўқувчилари ҳам (андижондаги) тунда дискотекада ўйнаб бадан тарбия қилдик деб юришмасин билбўметта😁

👉@Otabek👈
😁108😱34👍31🤮27🔥12👎10
​​Аэропортдаги 5 долларлик тест ҳақида жуда кўпчилик ёзди шу қаторда мен ҳам, аммо юқоридагиларни миқ этмай безларча сукут сақлашига қараганда бу долларлар жомадонга жойланиб, чет элдаги валломатлар хотинчаси билан битс-битс кайфандо қилиши учун юборилаётган бўлса не ажаб?

Кимдир бу майнавозчиликка изоҳ берадими ё ҳали жомадонларинг долларга тўлиб чет элга ошгунча кутамизми?

Ким изоҳ берар экан, ким?
👍97😁49🔥6😱5👎32
​​Яна ўзбекча КЕКС фильмлар ҳақида видео қилдим.
Хуллас нима қилишни ўзларинг биласизлар.

Газини босиб тайлайверасизлар.
👇👇
https://youtu.be/9K1AmtnCR2A
👍63🤮25🔥14😁1
​​Нархларимиз "ТИТАНГЕЛ" ичган.
Ойликларни эса "ПРОСТАТА БЕЗИ" шомоллаган.

👉@Otabek👈
👍64😁32🔥19🤮13😱1
Uzbektelecom ўринбосари Алишер Зуфаров брифингда "95 фоиз аҳоли масканлари мобил интернет билан қамраб олинган, 54 фоиз уй хўжалигига юқори тезликдаги симли интернетга уланиш имкони яратилган" дебдилар.
Демак мен яшайдиган дом қолган 46 фоизни ичида эканда?
Қизиқда Алишер ака нега қўшни дом 54 фоизни ичидаю мени домим шўрпешона 46 фоиз ичида?😁
Бизам 54 фоиз халқ қаторига қўшилайлик оптик линия берингларе, ё қиблага қараб патаҳасини ўқиб юборайми?.

👉@Otabek👈
😁132👍51👎15😱6
Мен асосан ҳокимларни танқид қиламан, хусусан Самарқанд вилоят ҳокимини ҳам кўп танқид қилганман, аммо вилоят ҳокимлари орасида энг ҳурмат қиладиган раҳбарим ҳам айнан Турдимов (мен самарқандлик эмасман так что пахта деб ўйламангизлар)

Бир миллион дастурчи доирасида ғолиб бўлиб ютуқ сифатида эски ноутбук олган мактаб ўқувчиси борасида вилоят ҳокими шундай дебди:

“Мана шу масалани кўтариб чиққан журналист ва блогерларга, раҳмат. Бундан раҳбарлар хулоса қилиши керак. Танқид қилган одамни ёмон кўриш керак эмас, кўтарилган муаммони ҳал этиши лозим. Танловни ўтказишга масъулиятсизлик билан ёндошгани учун туман ҳокимининг ёшлар сиёсатига масъул ўринбосарига дастлаб ҳайфсан, берилганди. Аммо кеча вазифасидан озод этдик.
Бундай тадбирларни сохта обрў орттириш, кимларгадир яхши кўриниш учун ўтказмаслик керак”, —
дебди Турдимов.

Ақлли раҳбар танқиддан яхши хулоса қилади.
Рости Турдимовга ҳурматим янада ошди, имкони бўлиши билан Эркин ака билан албатта суҳбат қуриш ниятим бор...

👉@Otabek👈
👍241🔥45👎16😁9😱4
​​Авваллари:

Одам бўлиб келдик, одам бўлайлик.
Эл-юрт дардига малҳам бўлайлик.

Ҳозир:

Раҳбар бўлиб келдик, соққа қилайлик.
Эл-юрт дардидан 5 доллардан қўтир қилайлик.

👉@Otabek👈
👍116😁38🔥14😱3
Ўзимиздан ортган қовунларни русияга экспорт қиляппиз, анакай бўмаса...

👉@Otabek👈
😁160🤮79👍34🔥18👎13😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎСИРОҚ.

Ўрмонда бир ўсироқ сассиқ қўзан бор экан.
У жуда эътиборталаб ярамас экан.
Ўрмон аҳли уни ёмон фикрла бўлсада гапириб, эслаб туришса бўлди экан.
Уни гапирмай қўйишдими тамом, хоҳ у мажлис, хоҳ бирор тадбир бўлсин у ҳақида ҳеч ким гапирмай унга ҳеч ким эътибор бермай қўйиши билан шартта давра ўртасига чиқиб "ЖАРТ" этиб ўсириб, яна барчани диққатида бўлиб юраверар экан.
Орамизда ҳам шундай ПИАРсевар "ЖАРТМЕН"лар йўқ эмас, оммани диққатидан қолдими пуссиллатиб атмосферани бузиб ҳаммани эътиборини тортмоқчи бўлади.
Эътиборни ҳурмат билан топинглар, ўсироқ билан нафратга учраб эмас...


👉@Otabek👈
👍181😁75😱8👎4🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гермон деган томонда уч кўзли, экки бошли бир махлуқ бор эмиш.

У порахўрларни биринчи ҳамлада белларигача, эккинчи ҳамлада тиззаларигача ямламай ютар экан.
У шўрпешона бадбахт махлуқ биз томонларга келибдию қонидаги холестирин миқдори ошиб, давленияси чиқиб ўлибди...

👉@Otabek👈
👍81😁41🔥13🤮8👎1
​​Раҳматли ЛОГИКА...

Олийгоҳлар карантин сабаб бир ойга онлайн ўқишга ўтди.
Мактаблар ҳам карантин сабаб бир ой онлайн экан.
Лекин боғчалар доимгидек ишлайверади.

Мантиқбой ака қаттасиз, менга Мантиқжон акамни топберингизлар😭

👉@Otabek👈
😁65👍24🔥11👎9🤮6
Муҳаммад Юсуф шеърига пародия.

Мендан нима қолар бир мошин "қовун",
Бир қорин ахлату, бир уюм тупроқ,
Логика қидириб кетди кирсовун,
Мен пулни ўйлайман ўзимдан кўпроқ,
Мантиқ, мантиқжоним, мантиққизғалдоқ.

Мен кетсам ҳокимдан йироқ бўл оҳу,
Вазирга иккинчи хотинсан, жувон.
Ёмон кунлар бир кун яхши бўлар-у,
Ёмон ҳоким яхши бўлмас ҳеч қачон.
Яша чегарада тургандек огоҳ.
Мантиқ, мантиқжоним, мантиққизғалдоқ.

Аэропортда туриб, сезиб турибман,
Кўкда келаётир доллар қайтишиб.
Қарғишлар ёғдириб қанотларидан,
Қайси очофатга нидо айтишиб.
Бор, менинг учун ҳам уларга қўл қоқ...
Мантиқ, мантиқжоним, мантиққизғалдоқ.

GM ни мен яна кўраманми-а?
Айвондан одамдек кузатолмадим.
Божхона очилмай юрагим пора,
Таҳоедан битта мина олмадим.
Тақдир экан қўшиқ эшитмай ўлмоқ,
Мантиқ, мантиқжоним, мантиққизғалдоқ.

Бироқ, кўнглим сезар мендан кейин ҳам,
Қонундан бўғилиб одам ўлади.
Ҳали солиқ тўлаб чарчайсан эркам,
Юртимда пулдорлар бахтли бўлади.
Байроғим ўртаси рангимдек оппоқ,
Мантиқ, мантиқжоним, мантиққизғалдоқ.

Ўғлим, яқинроқ кел, қара, не савдо,
Бу ҳаром ишларни дил лавҳига ёз.
Кимга қаср етмас, кимга мол дунё,
Менгачи логика етмайди холос.
Тириклар мудроқда, ўликлар уйғоқ,
Мантиқ, мантиқжоним, мантиққизғалдоқ.

Буни пиар дерлар унутма асло,
Бир кун тренддасан, бир кун сўласан.
ТВ ларда эдинг бир ўзинг танҳо,
Бирнарсавита ичсанг аниқ ўласан.
Сен бизни бойликдан хотира - байроқ,
Мантиқ, мантиқжоним, мантиққизғалдоқ.

Жон сўнгги бошпана топаркан онгда,
Йўқолган пайтингда ёнингда бўлсам,
"Қовунчи"лар сени йўқотган тонгда,
Юзинг ўпиб, ўзинг қучоқлаб ўлсам,
Ўтинчим, тепамда йиғлама узоқ,
Мантиқ, мантиқжоним, мантиққизғалдоқ.

© Абдулазиз Ғофуров.

👉@Otabek👈
👍197😁25🔥4
Вангани эркагиман десам ишонмайсизлар:
Кеча Самарқанд вилоят ҳокими ҳақида ижобий пост қилгандим.

Мана 2021 йил танловида Самарқанд вилоят ҳокимлиги учинчи марта йилнинг энг намунали вилоят ҳокимлиги бўлибди.
Ҳокимлик вакилларини ва шу жумладан Самарқанд вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Манучеҳр акани ҳам ушбу ютуқ билан табриклайман.
Ҳавасдамиз, юқсин-юқсиней...

👉@Otabek👈
👍150👎12😁10🤮6🔥5
"Ухла йиғилиш"

Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани ҳокими "Ухла йиғилиш" деб номланган "60" га кирган "ёшлар" билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳоким "60" га кирган "ёшлар"га берган ёрдамларини "пеша" қилди.(аслида ёрдам бермаган) "Ухла йиғилиш" давомида 43 ва 54 га кирган "ёшлар" ни таклиф ва муаммолари эшитилди, "гарчи ҳамма ухлаётган бўлса ҳам".

Озод Шаробиддинов

👉@Otabek👈
😁151👍18🔥12🤮7😱3
Логика логикали...

Бухоро давлат тиббиёт институтидагиларга якшанба ҳам иш куни экан.

Онлайн дарсларни ҳам ўқитувчиларни институтга чақириб олийгоҳдаги хоналарда онлайн ўтинглар...

👉@Otabek👈
😁84👎17🤮17👍15🔥92
Якшанба куни мажбуран ишга чиқиб, дам олиш кунлари текинга миқ этмай ишлайдиган оломон демократия деб оғиз йиртишиданда кулгилироқ латифани ўзи йўқ

👉@Otabek👈
🤮132👍61😁31🔥159👎1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яккабоғда уюшмалар ўртасидаги низони махсус аёллар "ҳал" қилади.
Эркаклар қани попкорндан олинглар...

👉@Otabek👈
🤮74👍25😱23👎17😁8🔥52
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганлик мактаб ўқувчисига ҳам сивға тариқасида берилган ноутбук қайтариб олинибди...

👉@Otabek👈
🤮78👍14🔥13👎102
Бизни футболчиларимиз жаҳон чемпиони бўла олишмаса ҳам, амалдорларимиз ИТТАРИШ ишларида нафақат жаҳон балки ПЛАНЕТА чемпиони ҳам бўлишди.

Иттаринглар...

👉@Otabek👈
🔥75👍38🤮27😁18😱2
Отабек Артиков
Бизни футболчиларимиз жаҳон чемпиони бўла олишмаса ҳам, амалдорларимиз ИТТАРИШ ишларида нафақат жаҳон балки ПЛАНЕТА чемпиони ҳам бўлишди. Иттаринглар... 👉@Otabek👈
Болани ютуғини апкеберишибди.

Энди қайсидир олимпиадалар ғолиблари через видео мурожаат совринини олиш урф бўлади шекилли.

То интернетга чиқмагунча муаммони ечишмайдида кейин блогер кўпайиб кетди деб нолишади.
Тизим мурожаатларсиз ўзидан билиб ишлаганда ҳозир танқидчи блогерлар бўлмас эди.
ТАРҚАЛАМИЗ...

👉@Otabek👈
👍140🔥18😁181