#Diqqat_Savol
Podshox Namrud, Ibrohim alayhisalomni yoqish uchun gulhan yoqganda barcha o'rmon xayvonlari uni o'chirishga xarakat qilishdi. Lekin ularni ichidan bittasi alangani kuchaytirish uchun olovga puflagan. Payg'ambarimiz Muhammad S.A.V. to qiyomat kunigacha bu xayvonni qayerda ko'rsangiz o'ldiring dedilar. Bu xayvon qaysi ?

😱23👍9👎9
Энг яроқсиз иншоот қуриш бўйича биз Африка чўлларида юрган хашак уй қурувчи ҳиндулардан ҳам ўзиб, ваниҳоят жаҳонда биринчи ўринга чиқиб олдик...
👉@Otabek👈
👉@Otabek👈
Telegram
Bahodir Ahmedov
Самарқанддаги кўприк бир марталик ёмғирга чидамабди.
Бу кўприк очилаётган пайтда МТРКда шундай лавҳа кетган экан:
"Режа бўйича 3 йилда қурилиши лозим бўлган тонел 1,5 йил ичида, 1 йил ичида қурилиши лозим бўлган галерия типидаги йўл ўтказгичи эса олти…

👍67😱33🔥31👎18❤4😁1
Аксарият эркаклар 4 та хотини бўлишини истайди, аммо ҳеч бир эркак сингли ёки қизи кимгадир тўртинчи хотин бўлишини истамайди.
Худбинлар😁
👉@Otabek👈
Худбинлар😁
👉@Otabek👈
👍244🔥60😱14👎12❤10😁2
Агар Амир Темур бобомиз ҳозир ҳаёт бўлганларида Самарқанддаги сити, Қарши сити, Сардоба ва самарқанддаги кечаги тунелни сифатини кўриб "Кимки қудратимизга шубҳа қилса биз қурган иморатларга боқсин!" деган жумлани мен ёзмаганман деб юборардилар😁
👉@Otabek👈
👉@Otabek👈
🔥183👍107😱14👎9❤4😁1
Қашқадарё автойўл (вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси)дагиларга чора кўрилармикан?
Аввалроқ кечги 19:00 да иш вақтидан ташқари вақтда асфальт олиш ишларига жалб қилинган Нишон ТЙФУК ишчиси автомашина уриб юбориши оқибатида вафот этгани ҳақида ёзган эдим.
Хўш совуққон раҳбарларга қандай чора кўриладиган бўлди?
Нишон ТЙФУК раҳбари nasafnews.uz сайтига берган интервьюсида асфальт кечиккани сабаб иш кечгача чўзилди деган хўш иш чўзилгани бу қора ишчиларни муаммосими?
Иккинчи савол ўша ҳалок бўлган ишчи ва ўша асфальтлаш ишида қатнашган бошқа ишчилар техника ҳаракат хавфсизлиги қоидалари билан ишга чиқишдан аввал таништирилиб имзо қўйдирилганми?(энди ўрнига имзо қўйиб ҳужжатни тўғирлаб қўймагансизлар деган умиддаман)
Йўлда асфальт олинаётган бўлса нега йўл махсус тўсиқлар билан тўсилиб, ишчилар хавфсизлиги таъминланмаган?
Нега ишчиларга тунгги нур қайтарувчи кийимлар кийдирилмаган?
Нега махсус йўл белгилари иш кетаётган ҳудудга қўйилмаган?
Қўйилган бўлганида бундай фалокат юз бермасди.
Бундан ташқари Ишчининг оиласига компенсация тўлаб берилади деб ТЙФУК раҳбари ваъдани катта берибди, 11 фоизлик устамани ярим йилдан бери сметасини қилмаган, ишчилар ҳақини вақтида бера олмаган корхона компенсация пулини қайси хазинасидан беради, корхонадаги ишчиларни ҳақидан кесиб берасизларми?
Саволлар кўп аммо Абдувалиев бошқаруви остидаги қумитага қарашли вилоятдаги раҳбарлар сукут сақлаб, баъзида ишониш қийин бўлган муносабатлар билан оммани чалғитишдан бошқасига ярамаяпти.
Хўш Қашқадарё автомобиль йўллар бош бошқармаси мана шу саволларга сизларда аниқ конкрет жавоб борми?
Давай матбуот анжумани ташкил қилинглар ва саволларга омма олдида ошкора жавоб беринглар.
Мен Қумита раиси Абдувалиевдан бу ишни шахсан ўзи назоратга олиб вилоятда нималар бўлаёганини оммага яширмасдан ошкор қилишини ва айбдорларга ҳуқуқий баҳо берилишини таъминлашини талаб қиламан.
Бир бечора шунчаки ўлиб бундан нохуш воқеа ясаб, узр билан қутулиб кетиш эмас, балки вилоят йўл қурилишдаги жиддий камчиликларни тан олиб, ишга совуққонлик билан қараган раҳбарлар жазоланишини таъминлаш адолатлироқ бўлар эди.

👍73🔥6😱3👎2
Қашқадарё вилоят ҳокими ва чигит масаласида ҳудудий блогерлар ҳоким ёнини роса ОЛИШди.
Нима бўлганда ҳам биржа савдосига қўйилган чигитни (қандай товар бўлса ҳам) сотиб олган тадбиркор мутлақо ҳақ.
Ҳокимга ён босиб унга яхши кўриниш учун тадбиркорни айблаш осон, аммо чигит вилоятга шунчалик керакли ва зарур махсулот экан уни қайси ақл билан биржага сотувга қўйдинглар?
Қолаверса kun.uz нашрининг хабар беришича тадбиркорнинг барча ҳужжатлари жойида, хўш унда муаммо нимада?
Холис фикрланглар, бу ерда тадбиркор мутлақо ҳақ экани маълумку...
Вилоят ҳокими чигитни чиқиб кетишига шахсан ўзи қаршилик қилганми ёки бу ишда бошқалар айбдорми буниси менга қоронғу аммо ҳақиқат шуки бу ерда чигитни сотиб олган тадбиркор ҳуқуқий томондан ҳақ.
Қолаверса йўл патрул хизмати ташилаётган юк бўйича электрон фактураларни текширишга ваколатли эмас. Бу уларнинг вазифаси кирмайди ҳам.
Нима бўлганда ҳам айнан ҳозир Қашқадарё ҳокимлиги йўл қўйилган хатони тан олиб, тадбиркорга ён босиши керак.
Бўлар иш бўлди қандайдир қоидалар ва қайсарлик сабаб шунча ризқ ёмғир остида чириши бу уже адолатсизлик. Қолаверса бу каби сунъий тўсиқлар вилоятдаги бошқа тадбиркорларнинг ҳам келажакдаги фаолиятини сўроқ остида қолдиради...
Конституция тадбиркор томонда бўлганда тадбиркорни қоралаб ҳокимга ён босаман деб ОАВ оламида кулги бўлманглар, холисликни сақланглар қашқадарёлик блогерлар.
Тадбиркор ноҳақ бўлган тақдирда ҳам шунча чигит ёмғир остида чириб нобуд бўлмаслиги керак...

👍147🔥18👎10❤5
ГАЗ денгиздир.
ГАЗ тўлқиндир.
ГАЗ кучдир...
Битта газ учун Қозоғистонда бутун бошли ҳукумат қуладими?
Шу сассиқ газ шу даражада кучлимикане?
Мени хумкаллам сиёсатни тушунмайди, шу сабаб Қозоқ биродарлар ҳақида кўзимни қисиб ўтирибман.
Дўнгпешонам етмаган ишга аралашиб нима қилдим?
Билганим қозоғистондаги вазият яхшига ўхшамайди.
Юрт равнақи учун деб юртни бюджетидан бойиганлар бирма-бир давлатни ташлаб қочишяпти.
Рости мен ҳеч қандай турдаги тартибсизликни оқламайман, жабр барибир қора халққа бўлади бу тўнтаришлардан.
Раҳбарият ўзгаргани билан, тизим ўзгармаса фойдаси йўқ.
Қозоқ оғаларга сокинлик тилайман.
Нима бўлганда ҳам қўшнинг тинч, сен тинч деган гап бор.
Уларга фақат тинчлик ва осойишталик тилайман.
Ишонинглар бу каби оммавий тартибсизликлар бошқа ёмон кучларга қўл келиб давлат аҳволини баттар ёмон қилиши мумкин.
Муаммолар оммавий тўполон билан ҳал қилинмаслиги керак.
Менинг позициям шу, мен тинчлик тарафдориман.
Хумкаллам билан сиёсатчиликка даъво қилмайман, мен шунчаки шовқин-сурон ва тўполонни оқламайман...

👍173🔥24👎16😱10❤4
Отабек Артиков
Қашқадарё вилоят ҳокими ва чигит масаласида ҳудудий блогерлар ҳоким ёнини роса ОЛИШди. Нима бўлганда ҳам биржа савдосига қўйилган чигитни (қандай товар бўлса ҳам) сотиб олган тадбиркор мутлақо ҳақ. Ҳокимга ён босиб унга яхши кўриниш учун тадбиркорни айблаш…
Буяғи қизиқ бўлдику...
Қашқадарёдаги чигит мавзуси яна трендда.
Аввалига чигит ўзимизга керак деб роса уввос солиб калла қўйишди.
Кейин ҳужжатида камчилик борлиги учун чигит ушлаб қолинган деб двойной калла қўйишди.
Энди дориланган чигит экани учун чегарадан чиқармадик деб шунақангги калла қўйишдики манаман деган шохдор қўчқор хижалатда акамакаси...
Зорманда чигит дориланган экан майли, у шўрпешона етимча етти кулча чигит нега постда очиқ осмон қўйнида ёмғирга шунча кун чўмилиб чириб ётди?
Мантиқ шаландани миниб авария бўлиб ўлдиёв...

👍77🔥46👎5😱5
Сиёсатни тушунмайман, аммо қозоғиcтондаги бугунги вазият ҳақида бир тийинга қиммат фикрларимни билдирдим.
Қизиқ бўлса бўлмаса кириб кўрингларчи нмўларкин😁
👇👇
https://youtu.be/_2rOvSdTKwM

YouTube
ҚОЗОҒИСТОНДАГИ УРУШДАН КИМ МАНФААТДОР?| QOZOG'ISTONDAGI URUSHDAN KIM MANFAATDOR?
Qo'shni qozog'istondagi vaziyat haqida qisqacha..
telegrmda bizni t.me/Otabek kanalidan izlang

👍65👎8🔥8😱8
Эшитдингларми ковид билан касалланиш ҳолатлари кўпайганмуш.
Байрамлар асосий тадбирлар ўтди.
Қуртимиз тўкилгунча ўйнадик энди йиғилишиб ҳеммамиз хола-хола э йўғе КОВИД-КОВИД ўйнаймиз.

👍100🔥21😱17❤5👎2😁1
Тонгга яқин туш кўрибман, тушимда "Iphone 13 Pro MAX" деган қиммат итвачча телефоним бор экан.
Бир жойга зарядкага қўйсам қайсидир иплос кидалла қилиб кетибди, уйғонишим билан биринчи қилган ишим йўқолиб қолган айфонни излаш бўлди.
Уйни титиб роса қора тер босиб қидирдим айфон жониворни.
Кейин умримда бирор марта "Iphone 13 Pro Max" тугул айфонни "mini max 1" моделини ҳам ушлаб кўрмаганим эсимга тушиб роса ўзимни устимдан ўзим кулдим.
Баъзида бизга ҳеч қачон тегишли бўлмаган ва бўлмайдиган нарсаларни талашиб яшаймиз, ҳаёт қисқа боридан баҳраманд бўлиб ўйнаб кулиб яшанг.
Матоҳларга меҳр бериб, ҳаловатингизни йўқотиб менга ўхшаб ўзингизга ўзингиз кулгу бўлманг...

👍130🔥17😱16❤11👎2
Бир одам мажбурий меҳнат қурбони бўлди.
Меҳнат вазирлиги ҳам Прокуратура ҳам негадир жим.
Йўлда иш вақтидан ташқари вақт соат 19:00 да асфальт олиш ишларига жалб қилинган фуқаро машина уриб юбориши оқибатида вафот этган.
Катта эҳтимол билан бу ишга шунчаки авария мақоми берилган ва бундай ҳолатда бу ишга прокуратура аралашмаслиги табиий.
Аслида бу мажбурий меҳнат ва Қашқадарё автомобиль йўллари бош бошқармаси ва Нишон ТЙФУК раҳбарларининг ишга совуққонлиги ва ишчилар ҳақ ҳуқуқлари поймол қилиниши ортидан келиб чиққан кўнгилсизлик.
Энг қизиғи масъуллар иш вақтида йўл тўсиб, йўл белгилар қўйилган ва ҳатто байроқча кўтарган ишчи йўлни тўсиб йўлда иш кетаётганидан ҳайдовчиларни огоҳлантириб турган деб муносабат берибди, йўл тўсилган бўлса унда ишчини самолёт уриб кетдими?
Айбдор ўз йўлида бемалол кетаётиб ишчини уриб юборган ҳайдовчими шунда ёки кўзбўямачилик қилаётган йўл қурилиш раҳбариятими?
Қолаверса вафот этган ишчи 189 йўл бўлимига қарашли сақлаш ишчиси бўлган (сақлаш ишчилар асфальт олишга эмас ўзига белгилаб берилган йўлларни тозалашга жалб этилиши керак аслида, аммо вилоятдаги барча сақлаш ишчилари асфальт ишларига ёппасига азалдан жалб қилинади)
Келажакда бундай бўлмаслиги учун меҳнат вазирлиги ҳам прокуратура ҳам бу ишга эътибор қаратиши керак.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов биламан каналимда борсиз ва бу постни албатта ўқийсиз, мен айнан мана шу масалага прокуратура ҳам эътибор қаратишини сўраган бўлар эдим.

👍102🔥16😱16👎2
Мени аввал бошдан ҳокимларни танқид қилганим сабаб кўпчилик мени ҳокимларга шахсий адовати бўлса керак деб ўйлайди.
Аслида ундай эмас, биринчидан мен қайси ҳоким(Вазир ёки бошқа бирор раҳбар)ни танқид қилсам унинг фаолиятига нисбатан эътироз билдираман шахсиятига эмас, қолаверса ҳокимлик бу ўз-ўзидан қайсидир "киндер сюрприз" ичидан "тадаааам" деб чиқадиган ўйинчоқ эмас.
Бу қанча билим ва меҳнат ортидан чиқиладиган машаққатли чўққи.
Аммо кўпинча ҳокимлар танқидлар нишонига айланиб қолади.
Шахсан мен ҳам кўп танқид қилганман ва бу танқидлардан мақсад раҳбарга уруш эълон қилиб "Hände hoch" деганча жангга кириб уни шарманда қилиш, ёки танқид қилсам менга эътибор қаратиб бирор нарса беради, шартнома қилиб соққа тўлайди, ёкида саёҳатга жўнатади деган мақсад эмас.
Шунчаки унинг камчиликларига кўзгу тутиш холос.
Одатда ҳар қандай идеал ҳоким ҳам коллективидаги совуққон раҳбарлар борлиги сабаб танқидга учрайди.
Битта раҳбар ҳеч нарсани ўзгартира олмайди ва ҳокимнинг кетиши ва ўрнига бошқаси келиши ҳам агар тизим ўзгармаса ҳеч нарсани ўзгартирмайди.
Мард овчи ҳам ўлжага ўқ узишдан аввал бир ҳайқириб оларкан, ўлжа ғафлатда қолдим деб ўкинмаслиги учун.
Шу сабаб танқид қилишдан аввал мен ҳам сизларга бир ҳой деб қўяяпман.
Агар сиз танқидлар нишонида бўлсангиз демак энг аввал коллективингиздагилар фаолиятини кўриб чиқишингиз керак.
Раҳбарга минус келтирадиган бу бирор блогер ёки ОАВ эмас балки ён-атрофидагилардир.
Ақлли раҳбар эса келаётган танқидга қараб атрофидаги кимлар қай даражада ишлаётганидан хулоса қилади.
Баджаҳл раҳбар эса ОАВни овозини ўчиришга шайланади.
Мен ҳеч бирингизга душман эмасман, битта танқид чиқса ёш боладек аразлаб каналдан чиқиб кетиш муаммоларингизни тузатиб қўймайди.
Танқиддан яхши хулоса қилиб атрофингиздагиларни ўзгартиринг, шунда сиз тушган нишон ҳам албатта ўзгаради.
Мен танқид қилдим дегани сизларни кўргани кўзим отгани ўқим йўқ дегани эмас, шунчаки атрофингизни ўз ишини бажара олмаётган валаксалаклар босиб кетганини англатиш холос.
Бундай катта вазифага эришиш осон эмас ва ҳар кимга ҳам насиб этавермайди, шундай баланд курсига келиш насиб этдими энди атрофингиздагилар фаолиятингизни ёмон отлиқ қилишига йўл қўйманг.
Танқидларни ёки танқидчиларни эмас, танқидга йўл қўяётганларни тозаланг...

👍103🔥20👎5
Вазирлик алдаяптими ёки вазирликни алдашдими?
Бир муддат аввал Қашқадарё автомобиль йўллар бош бошқармасига қарашли ТЙФУКларда ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилмагани юзасидан бир нечта танқидий пост ёзган эдим.
Меҳнат вазирлиги Қашқадарё вилоятидаги бошқармаси маълумотига таяниб муносабат берибди.
Унда айтилишича ойликлар тўлиқ тўлаб берилибди.
Ҳурматли меҳнат вазирлигидаги ОКЯХОНлярим, ё сизларга Қашқадарёлик валломатлар Қундуз бобо эртакларини қўйиб беришган ёки чин кўнгилдан меҳр бериб ишламагансизлар.
Сабаби сиз муносабатда келтириб ўтган ТЙФУКлар, умуман ОБЛ.ДОРга қарашли бирорта ТЙФУК ҳатто ПФ-6279 сонли Президент фармони ижросини таъминламаган.
Сметани ўзи йўқ ишонмасанглар бориб "GOOGLE"га бериб қидиринглар, смета йўқми демак устама ҳам йўқ.
Энди иш ҳақига келадиган бўлсак биргина Миришкор ТЙФУКда ишлаган ва вафот этган бир ишчини 10 млн қолдиқ ойлигини ҳали ҳам тўлаб беришмаган. Касби ТЙФУКда эса ишлаб кетган бир ходимдан корхона 25 млн қарз бўлган ва эндигина 10 миллион сўмини тўлаб берган, қолган 15 миллиони ҳали ҳам берилмаган.
Хўш ойликлар тўланмай туриб нега давлатни ҳам халқни ҳам алдаб ёлғон муносабат беряпсизлар?
Муаммога ёлғон муносабат бериш аҳволимизни яхшиламайди, БУРАТИНО ёлғон гапиравергани учун бурни ўсиб кетарди, бизникилар бунча ёлғон билан буратинони ортда қолдирмаганига ҳайронман.
Катта эҳтимол билан сизларга вилоят шунчаки сохта маълумотнома бериб ўзини оқлаган, аслида вазият анча жиддий ва тўлаб берилмаган пуллар талайгина.
Транспорт прокуратураси балки сизлар бу масалага бир қизиқиб кўрарсизлар, сохта маълумот бериш жиноят эканини Автойўлга тушунтириб қўйинглар.
Бош прокуратура эса вазирлик ёлғон маълумот берганини текшириб кўрса яхши бўларди.
Муаммони ечиш қўлингиздан келмаса ечолмаймиз узр деб қўя қолинглар, ёлғон маълумот бериш шарт эмас...

👍95🔥10😱4👎3
Биз дунёдаги энг қудратли халқмиз.
Бизни хизматкорларимиз чет элда дам олади. (Ҳокимлар халқни хизматкори)
Ҳеч бир юртда хизматкор бу даражада "дигидиш-биттинг диккинг-дигш" қилиб яшай олмайди.
Кимки қудратимизга шубҳа қилса, хизматкорларимизнинг шоҳона яшашига боқсин.
© Немис Ғижжакчиси Ля Лю Ля

😱87👍52🔥46👎8❤3😁1
Отабек Артиков
Биз дунёдаги энг қудратли халқмиз. Бизни хизматкорларимиз чет элда дам олади. (Ҳокимлар халқни хизматкори) Ҳеч бир юртда хизматкор бу даражада "дигидиш-биттинг диккинг-дигш" қилиб яшай олмайди. Кимки қудратимизга шубҳа қилса, хизматкорларимизнинг шоҳона…
Мля хизматкорларинг "TOYOTA"да юрса-ю сен ПАТИНКА лақабли 46 размердаги йиртиқ транспортда юрсанг ёмон алам қиларкан😁
👉@Otabek👈
👉@Otabek👈
👍107🔥43❤11😱11👎4😁1
Хўрланган тез ёрдам.
ГАИларга Феррари берамиз деган брат, тез ёрдам машиналарини тортиш учун ферраридан ортган пулга биттадан ЭШАК оберилик😁

🔥127👍47😱32👎12❤2😁1
Қозоғистондаги намойиш ҳақида иккинчи видеони юкладим.
Унда ўз позициям бўйича фикримни баён қилдим, кимнидир фикримга эргаштириш ёки бошқа мақсадим йўқ.
Шунчаки мен ҳар қандай турдаги тартибсизликларга қаршиман.
Қизиқ бўлса кириб видеони кўриб, фикр билдирарсизлар
👇👇
https://youtu.be/R-lRbn5_ebg

👍46🔥13👎5