Отабек Артиков
37.9K subscribers
4.69K photos
1.32K videos
7 files
4.89K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
-Каллани қаердан олгансиз?
-Гипермаркетдан нимайди?
-Ҳа здачига беришдими?

👉@Otabek👈
👍205🔥50👎17😱145😁1
Кеча тармоқдаги радикаллар баҳси шахматчи Нодирбекни кутиб олишмагани ҳақидаги шармандали ҳолатни ёпиб юбориш учун атай уюштирилгандек назаримда...

👉@Otabek👈
😱109👍82🔥37👎3010
Дамни тушингда оласан.

Қашқадарё вилояти замҳокими дам олиш кунлари бўлишига қарамасдан барча маҳалла ёрдамчиларини ишга чиқишга "чорлаган" булар Президент белгилаб берган дам олиш кунларига ҳам тупуриб қўйишган кўринади.

Аввалроқ сўкиниб, кечалари "ZOOM" йиғилишлари билан тармоқларда трендга чиққан замҳоким энди одамларни қонуний дам олишга ҳам қўймайди шекилли...

👉@Otabek👈
😱98👍52👎39🔥23
Отабек Артиков
Дамни тушингда оласан. Қашқадарё вилояти замҳокими дам олиш кунлари бўлишига қарамасдан барча маҳалла ёрдамчиларини ишга чиқишга "чорлаган" булар Президент белгилаб берган дам олиш кунларига ҳам тупуриб қўйишган кўринади. Аввалроқ сўкиниб, кечалари "ZOOM"…
Тентакни айтишича Қашқадарё вилоят ҳокими туркияда дам олиш сафарида экан.

Мажбурий тунгги мажлисларни очиқ деб эълон қиламиз.
Ҳоким келгунча газини босиб турингларчи замҳокимлар.
Ҳоким қайтгач биламиз тормоз босиладими ёки яна газми?

👉@Otabek👈
👍93🔥33😱16👎82😁1
Отабек Артиков
Тентакни айтишича Қашқадарё вилоят ҳокими туркияда дам олиш сафарида экан. Мажбурий тунгги мажлисларни очиқ деб эълон қиламиз. Ҳоким келгунча газини босиб турингларчи замҳокимлар. Ҳоким қайтгач биламиз тормоз босиладими ёки яна газми? 👉@Otabek👈
Мен яна калла қўйибман (йил бошидан калла қўйган энг биринчи блогер номинациясини тезда топширинглар менга, аэрпортга ҳеч ким кутиб олгани чиқмаса ҳам майли😁)

Қашқадарё вилоят ҳокими туркияда десам у Божхона қумитаси бошлиғи экан, ишлам калламай қолибди🤦‍♂

Ҳоким бово вилоятда эканлар бу яхши, ишонаманки замҳокимни мажбурий меҳнатига албатта эътибор қаратадилар.

Мен эса бунақа қовун қилишда точна каттакон амалдор бўлиб кетаманов (катта деганда қоринни назарда тутдим)

👉@Otabek👈
👍127😱31🔥25👎1910😁1
Чигит, чигитжоним чигитғизғалдоқ.

👉@Otabek👈
👍104🔥46👎117😱3😁1
​​Бугун "YOUTUBE"га яна бир девона стайл видео жойладим. Бу гал бемаза рекламаларни тепкилаб ғийбатлашамиз.
Каналга кириб аъзо бўлиб, лайк ва комментарияларни патирлатиб тайлангизлар.

Бу МАЖБУРИЙ ЭМАС, мажбурий эмаслиги худди бизда мажбурий меҳнат йўқлиги каби.
Хуллас газулин😁
👇👇👇👇
https://youtu.be/w-0Jzh-KNXM
👍68🔥19👎3😱3😁1
​​Кабриолет(томи очиқ) тез ёрдам машинаси😁

Томи тешик ҳар томчи ёмғир машина салонига кириб касалларни ювинтириб кетадиган, камига тез ёрдам чақирган одамни уйигача машинани ҳайдаб эмас суриб боришганини кўрганмисиз?
Марҳамат кириб кўринг, Касби туман ССБга қарашли тез ёрдам машинасини ходимлар суриб юришибди, камига томи тешик ҳам экан.
Кабриолет эканда а😂

Кейинги гал бу дамасни битта эшакка арава қилиб боғлаб олинглар, тезроқ манзилга етиб оласизлар😝

https://youtu.be/Gr-oEvbybFk
👎29😱27👍16🔥8
#Diqqat_Savol
Podshox Namrud, Ibrohim alayhisalomni yoqish uchun gulhan yoqganda barcha o'rmon xayvonlari uni o'chirishga xarakat qilishdi. Lekin ularni ichidan bittasi alangani kuchaytirish uchun olovga puflagan. Payg'ambarimiz Muhammad S.A.V. to qiyomat kunigacha bu xayvonni qayerda ko'rsangiz o'ldiring dedilar. Bu xayvon qaysi ?
😱23👍9👎9
​​Қурувчиларимизга қурган биносининг умрича умр тилаймиз...

👉@Otabek👈
👍153🔥37👎15😱15😁1
Аксарият эркаклар 4 та хотини бўлишини истайди, аммо ҳеч бир эркак сингли ёки қизи кимгадир тўртинчи хотин бўлишини истамайди.

Худбинлар😁

👉@Otabek👈
👍244🔥60😱14👎1210😁2
Агар Амир Темур бобомиз ҳозир ҳаёт бўлганларида Самарқанддаги сити, Қарши сити, Сардоба ва самарқанддаги кечаги тунелни сифатини кўриб "Кимки қудратимизга шубҳа қилса биз қурган иморатларга боқсин!" деган жумлани мен ёзмаганман деб юборардилар😁

👉@Otabek👈
🔥183👍107😱14👎94😁1
Қашқадарё автойўл (вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси)дагиларга чора кўрилармикан?

Аввалроқ кечги 19:00 да иш вақтидан ташқари вақтда асфальт олиш ишларига жалб қилинган Нишон ТЙФУК ишчиси автомашина уриб юбориши оқибатида вафот этгани ҳақида ёзган эдим.
Хўш совуққон раҳбарларга қандай чора кўриладиган бўлди?

Нишон ТЙФУК раҳбари nasafnews.uz сайтига берган интервьюсида асфальт кечиккани сабаб иш кечгача чўзилди деган хўш иш чўзилгани бу қора ишчиларни муаммосими?

Иккинчи савол ўша ҳалок бўлган ишчи ва ўша асфальтлаш ишида қатнашган бошқа ишчилар техника ҳаракат хавфсизлиги қоидалари билан ишга чиқишдан аввал таништирилиб имзо қўйдирилганми?(энди ўрнига имзо қўйиб ҳужжатни тўғирлаб қўймагансизлар деган умиддаман)

Йўлда асфальт олинаётган бўлса нега йўл махсус тўсиқлар билан тўсилиб, ишчилар хавфсизлиги таъминланмаган?

Нега ишчиларга тунгги нур қайтарувчи кийимлар кийдирилмаган?

Нега махсус йўл белгилари иш кетаётган ҳудудга қўйилмаган?
Қўйилган бўлганида бундай фалокат юз бермасди.

Бундан ташқари Ишчининг оиласига компенсация тўлаб берилади деб ТЙФУК раҳбари ваъдани катта берибди, 11 фоизлик устамани ярим йилдан бери сметасини қилмаган, ишчилар ҳақини вақтида бера олмаган корхона компенсация пулини қайси хазинасидан беради, корхонадаги ишчиларни ҳақидан кесиб берасизларми?

Саволлар кўп аммо Абдувалиев бошқаруви остидаги қумитага қарашли вилоятдаги раҳбарлар сукут сақлаб, баъзида ишониш қийин бўлган муносабатлар билан оммани чалғитишдан бошқасига ярамаяпти.

Хўш Қашқадарё автомобиль йўллар бош бошқармаси мана шу саволларга сизларда аниқ конкрет жавоб борми?
Давай матбуот анжумани ташкил қилинглар ва саволларга омма олдида ошкора жавоб беринглар.
Мен Қумита раиси Абдувалиевдан бу ишни шахсан ўзи назоратга олиб вилоятда нималар бўлаёганини оммага яширмасдан ошкор қилишини ва айбдорларга ҳуқуқий баҳо берилишини таъминлашини талаб қиламан.
Бир бечора шунчаки ўлиб бундан нохуш воқеа ясаб, узр билан қутулиб кетиш эмас, балки вилоят йўл қурилишдаги жиддий камчиликларни тан олиб, ишга совуққонлик билан қараган раҳбарлар жазоланишини таъминлаш адолатлироқ бўлар эди.


👉@Otabek👈
👍73🔥6😱3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биздаги КОРРУПЦИЯ ва унга қарши курашча😁

👉@Otabek👈
👍64🔥30😱32👎2
Қашқадарё вилоят ҳокими ва чигит масаласида ҳудудий блогерлар ҳоким ёнини роса ОЛИШди.

Нима бўлганда ҳам биржа савдосига қўйилган чигитни (қандай товар бўлса ҳам) сотиб олган тадбиркор мутлақо ҳақ.

Ҳокимга ён босиб унга яхши кўриниш учун тадбиркорни айблаш осон, аммо чигит вилоятга шунчалик керакли ва зарур махсулот экан уни қайси ақл билан биржага сотувга қўйдинглар?
Қолаверса kun.uz нашрининг хабар беришича тадбиркорнинг барча ҳужжатлари жойида, хўш унда муаммо нимада?

Холис фикрланглар, бу ерда тадбиркор мутлақо ҳақ экани маълумку...

Вилоят ҳокими чигитни чиқиб кетишига шахсан ўзи қаршилик қилганми ёки бу ишда бошқалар айбдорми буниси менга қоронғу аммо ҳақиқат шуки бу ерда чигитни сотиб олган тадбиркор ҳуқуқий томондан ҳақ.
Қолаверса йўл патрул хизмати ташилаётган юк бўйича электрон фактураларни текширишга ваколатли эмас. Бу уларнинг вазифаси кирмайди ҳам.

Нима бўлганда ҳам айнан ҳозир Қашқадарё ҳокимлиги йўл қўйилган хатони тан олиб, тадбиркорга ён босиши керак.

Бўлар иш бўлди қандайдир қоидалар ва қайсарлик сабаб шунча ризқ ёмғир остида чириши бу уже адолатсизлик. Қолаверса бу каби сунъий тўсиқлар вилоятдаги бошқа тадбиркорларнинг ҳам келажакдаги фаолиятини сўроқ остида қолдиради...

Конституция тадбиркор томонда бўлганда тадбиркорни қоралаб ҳокимга ён босаман деб ОАВ оламида кулги бўлманглар, холисликни сақланглар қашқадарёлик блогерлар.

Тадбиркор ноҳақ бўлган тақдирда ҳам шунча чигит ёмғир остида чириб нобуд бўлмаслиги керак...

👉@Otabek👈
👍147🔥18👎105
​​ГАЗ денгиздир.
ГАЗ тўлқиндир.
ГАЗ кучдир...


Битта газ учун Қозоғистонда бутун бошли ҳукумат қуладими?
Шу сассиқ газ шу даражада кучлимикане?

Мени хумкаллам сиёсатни тушунмайди, шу сабаб Қозоқ биродарлар ҳақида кўзимни қисиб ўтирибман.
Дўнгпешонам етмаган ишга аралашиб нима қилдим?

Билганим қозоғистондаги вазият яхшига ўхшамайди.
Юрт равнақи учун деб юртни бюджетидан бойиганлар бирма-бир давлатни ташлаб қочишяпти.

Рости мен ҳеч қандай турдаги тартибсизликни оқламайман, жабр барибир қора халққа бўлади бу тўнтаришлардан.
Раҳбарият ўзгаргани билан, тизим ўзгармаса фойдаси йўқ.
Қозоқ оғаларга сокинлик тилайман.
Нима бўлганда ҳам қўшнинг тинч, сен тинч деган гап бор.
Уларга фақат тинчлик ва осойишталик тилайман.

Ишонинглар бу каби оммавий тартибсизликлар бошқа ёмон кучларга қўл келиб давлат аҳволини баттар ёмон қилиши мумкин.
Муаммолар оммавий тўполон билан ҳал қилинмаслиги керак.
Менинг позициям шу, мен тинчлик тарафдориман.

Хумкаллам билан сиёсатчиликка даъво қилмайман, мен шунчаки шовқин-сурон ва тўполонни оқламайман...

👉@Otabek👈
👍173🔥24👎16😱104
Отабек Артиков
Қашқадарё вилоят ҳокими ва чигит масаласида ҳудудий блогерлар ҳоким ёнини роса ОЛИШди. Нима бўлганда ҳам биржа савдосига қўйилган чигитни (қандай товар бўлса ҳам) сотиб олган тадбиркор мутлақо ҳақ. Ҳокимга ён босиб унга яхши кўриниш учун тадбиркорни айблаш…
Буяғи қизиқ бўлдику...

Қашқадарёдаги чигит мавзуси яна трендда.
Аввалига чигит ўзимизга керак деб роса уввос солиб калла қўйишди.
Кейин ҳужжатида камчилик борлиги учун чигит ушлаб қолинган деб двойной калла қўйишди.
Энди дориланган чигит экани учун чегарадан чиқармадик деб шунақангги калла қўйишдики манаман деган шохдор қўчқор хижалатда акамакаси...

Зорманда чигит дориланган экан майли, у шўрпешона етимча етти кулча чигит нега постда очиқ осмон қўйнида ёмғирга шунча кун чўмилиб чириб ётди?
Мантиқ шаландани миниб авария бўлиб ўлдиёв...


👉@Otabek👈
👍77🔥46👎5😱5
​​Сиёсатни тушунмайман, аммо қозоғиcтондаги бугунги вазият ҳақида бир тийинга қиммат фикрларимни билдирдим.
Қизиқ бўлса бўлмаса кириб кўрингларчи нмўларкин😁
👇👇
https://youtu.be/_2rOvSdTKwM
👍65👎8🔥8😱8
Эшитдингларми ковид билан касалланиш ҳолатлари кўпайганмуш.

Байрамлар асосий тадбирлар ўтди.
Қуртимиз тўкилгунча ўйнадик энди йиғилишиб ҳеммамиз хола-хола э йўғе КОВИД-КОВИД ўйнаймиз.

👉@Otabek👈
👍100🔥21😱175👎2😁1
Тонгга яқин туш кўрибман, тушимда "Iphone 13 Pro MAX" деган қиммат итвачча телефоним бор экан.

Бир жойга зарядкага қўйсам қайсидир иплос кидалла қилиб кетибди, уйғонишим билан биринчи қилган ишим йўқолиб қолган айфонни излаш бўлди.
Уйни титиб роса қора тер босиб қидирдим айфон жониворни.
Кейин умримда бирор марта "Iphone 13 Pro Max" тугул айфонни "mini max 1" моделини ҳам ушлаб кўрмаганим эсимга тушиб роса ўзимни устимдан ўзим кулдим.

Баъзида бизга ҳеч қачон тегишли бўлмаган ва бўлмайдиган нарсаларни талашиб яшаймиз, ҳаёт қисқа боридан баҳраманд бўлиб ўйнаб кулиб яшанг.
Матоҳларга меҳр бериб, ҳаловатингизни йўқотиб менга ўхшаб ўзингизга ўзингиз кулгу бўлманг...


👉@Otabek👈
👍130🔥17😱1611👎2