Отабек Артиков
37.9K subscribers
4.69K photos
1.32K videos
7 files
4.89K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
ПАҚИЛДОҚ

(Муҳаммад Юсуфнинг "Дўппи" шеърига пародия)

Пақилдоқ отмайин қўйди одамлар,
Бир-икки безбету, сурбетдан бошқа.
Чўчимай ташлаймиз энди қадамлар,
Энди эмас юзлар, бурунлар қашқа.

Питарда, мушаклар учмас самога,
Янги йил тунида отилар холос.
Техника асрида ёруғ дунёга
Пақилдоқ керакмас дўстлар, илтимос.

Пақилдоқ отмайин қўйди одамлар,
Баъзи бир ғаламис, ахмоқдан бошқа.
Бизга шу керакми, бергум саволлар,
Марғилон дўппимни қўндириб бошга.

Питарда отмайин қўйди одамлар,
Қўтир кўнгил уни отмоқ тусайди.
Юртда маданият гуллаган дамлар,
Фаросат қайси бир бошда сусайди.

Пақилдоқ отмайин қўйди одамлар,
Наинки уйида, ҳатто кўчада.
Эвоҳ, бизга нима бўлди бу дамлар,
Яп-янги пақилдоқ ётар токчада.

Бу қандай кўргулик, бу қандай савдо,
Пақилдоқ отмайин қўйди халойиқ.
Пақилдоққа мос бир байрам йўқдир ё,
Пақилдоқ қолмади байрамга лойиқ.

👉@Otabek👈
👍12👎1😁1
​​Раҳбарлари ногирон жамиятни блогерлари тентак бўлади.

"Tentakminds"нинг айтишича Кармана ХТБ раҳбарини фишт қилишибди.
Кўпчилик "Tentakminds"ни соғ эмас дейди.
Мутлақо тўғри, аслида бу жамиятда соғ одамни ўзи қолмади.
Биздаги жамиятни блогерлари тентак, раҳбарларни эса имконияти чекланган;

Нега раҳбарларни имконияти чекланган деб сўрамоқчимисиз?
Сўрамасангиз ҳам айтаман, қанчадан қанча одам ойлик дардида раҳбарини ёнига борган ҳатто бугун ҳам, аммо у раҳбар "-Пул беришга ИМКОНИМ ЕТМАЙДИ" дейди, демак улар ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН(ногирон)лар сарасига киради.

Мен эса раҳбар эмасман, демак мен ҳам ўша тентакларни биттасиман.
Хуллас ойлик олмаган қоракўзлар ойликни кутманглар ногирон одамдан нимадир таъма қилиш яхшимас😁

👉@Otabek👈
👍10
⚡️Шаҳрисабзда шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов томонидан янги йил байрами арафасида 40 та маҳаллада яқинда иш бошлаган ҳоким ёрдамчиларига замонавий компьютер жамланмаси ва стол-стуллар топширилди.

👉@Otabek👈
👍9👎3
​​"Youtube"даги иккинчи видеомни ҳам юкладим.
Қани кириб ҳамма камида 5 тадан изоҳ ёзиб лайклаб тайласин қани деб мажбурламайман бу ҳаммани ихтиёри аммо ҳар доимгидек ихтиёр этиш мажбурий.😂

Бироз шошилинчда видео қилдик, камчилиги бўлса беш литр қонимдан кечгайсизлар😁

👉https://youtu.be/yy3BKnCsolk👈

👉@Otabek👈
👍5🔥4😁1
Ишдан ташқари иш бир бечора қора ишчини ўлимга сабаб бўлди.

Инсайдерлар берган маълумотга қараганда 27-декабрь куни Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси тизимига қарашли Нишон ТЙФУК ишчиси Саидов Исроил Нишон туманидаги "4Р 89" давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлида кечги соат 19:00 да асфальт ётқизиш ишларида қатнашаётган вақтида бехосдан машина уриб юбориши оқибатида вафот этган.

Қизиқ 19:00 да ишга марҳум ишчи ўз хохиши билан борганмикан?
Расмийлар шундай деб муносабат беришмаса бўлди.
Нега бу воқеа тўғрисида расмийлар сукут сақламоқда ёки кечки вақтда ишлатиб ўлимига сабаб бўлганингизни яширмоқчимисизлар?

Журналистик суриштирув ўтказишни истаганлар бўлса марҳамат.

Бу валломатлар қачонгача одамларни ишдан ташқари вақтда ишлатиб бошини ейди?

👉@Otabek👈
👍242👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йиллар янгиланиб эски йил каби биз ҳам эскираверамиз.
Эски йил янгисига ўрнини бергани каби бизнинг ҳам ўрнимизга янгилар келади.
Сиз курсида ҳам ҳаётда ҳам бир жойда тўхтаб қолмайсиз.
Кимнингдир ўрнига келдикми, бизнинг ҳам ўрнимизга албатта келишади.
Йиллар эскираверсин аммо оқибат ва инсонийлик эскирмасин.
Фикрларингиз, ғояларингиз доим янги йил каби янги бўлсин.
Барчангизга янги йил муборак...

© Отабек Артиков


👉@Otabek👈
👍23🔥3👎1
Калиш, калишжоним калишқизғалдоқ.

Сирдарёда ҳоким мактаб ўқувчиларига наски совға қилибди.
Энди наскичи ҳокимларни қиммат машина олишини таъқиқлаб, уларга бир жуфтдан лакированний "КАЛИШ" бериш керак.

Лой кўчада пиёда ишга қатнаса аяғи совқотмайдида.

👉@Otabek👈
👍35🔥21👎4😱3😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги йилни ҳаром дейдиган мана бунақаларни кўрсам рости кулгим келади.
Ўзидан мукаммал мусулмон ясаб кўрсатишга уринадиганларга тоқатим йўқ.

Унда футбол ҳам кўрманглар у ҳам мусулмонлар ўйлaб топган спорт эмас.
Бокс ҳам, шахмат ва ҳоказо ҳам.

Телевизор кўрманглар уни ҳам бошқа дин вакиллари ўйлаб топган, ҳатто қўлингиздаги фалон маркали телефонни ҳам ташлаб юборинг бу телефонни ҳам бошқа динга эътиқод қиладиганлар ўйлаб топган😂
Кўряпсизларми қанчалик мантиқсизлик?

Ислом сиз тарғиб қилган майда-чуйдалар билан ўралашадиган даражада зерикарли дин эмас.
Ислом ақл ва руҳни баркамол қилади сизларда эса на униси бор, на буниси бор.

Байрам қилишни истамаслик бу шахсий танловингиз, аммо байрам қилишни истаган одамларни тинч қўйинглар.
Ўзгалар танловини ҳурмат қилинг.

P.S. Мени бу ёзганим учун тошбўрон қилишдан аввал ўйлаб кўринглар телеграм асосчиси ҳам мусулмон эмас ва бундан фойдаланиш жоизмикан😂

👉@Otabek👈
👍119👎25🔥124😱4😁1
​​Энди билдим ейиш керак...

2018-йилда пора билан қўлга тушган Муборак туман ХТБ собиқ раҳбари энди тумандаги Баркамол авлод болалaр мактаби директори вазифасига тайинланганмуш(батафсил аниқлаб яна ёзаман)

Баркамол авлодга раҳмим келади...

👉@Otabek👈
😱16👎12👍8🔥7
Кўчада тинмай отилаётган пақилдоқлар юртимизда божхона тизимидаги мутасаддилар нечоғлик "виждон" билан ишлашганидан бонг уриб паққилламоқда...
Бу овозлар ПАҚ-ПАҚ демаяпти КОРРУПЦИЯ деяпти, яхшилаб қулоқчани ювиб бошқатдан эшитингларда...

👉@Otabek👈
🔥62👍45😱94😁1
Жиззахнинг Ғаллаорол туманидаги Найман МФЙда чироқсиз янги йил.

Энергетика вазиридан ажойиб янги йил "совға"си

👉@Otabek👈
😱55👎22👍21🔥11
Кеча ухлаб бугун уйғонаман дегунимча орадан 1 йил ўтиб кетибди.

1 йил ухлабман, яна 4 йилгина ухласам баъзи депутатларга ўхшаб қолардим😁

👉@Otabek👈
👍62🔥188👎4😁1
HAPPY LO'PPI NEW YANGI YIL.
JINGLE BELLS NASINEMSIN😁

👉@Otabek👈
🔥33👍23😱75😁1
Милодий йил якунини байрам қилишни қоралаган чала муллалар милодий рақам бўлмиш 571 (Расулоллоҳни милодий йилда туғилган кунлари рақами)ни муқаддас санашади.
Фаросат мантиқни орқасига лой этикда тепиб ҳайдаган...

👉@Otabek👈
👍71👎24🔥12😱10😁1
Ғалати парадокс.

Мактаблар ва ОТМларда қизларни рўмолига ёпиша бошлашганда кўпчилик тармоқ фаоллари ғунча қилиб, сасини чиқаролмай турган бир вақтда рўмолни ҳимоя қилиб чиққанимда менга раҳмат айтиб, мақтаб ёзган одамларни анчаси бугун баъзи чала муллаларни қарашларини танқид қилганим учун мени сал кам динсизга, ЛГБТ тарафдорига чиқариб қўйишди.
Иккиюзламачиликни авжидасизлар гап йўқ.

Мен ҳеч қачон муқаддас ИСЛОМ динини ва ЧИН МУСУЛМОНни гапирмаганман ва доим ундайларга ҳурматдаман.
Бошқалар эътиқодини титадиган, ҳамма билан иши бўладиган чала муллаларга қарши бўлганман холос.
Ислом майдакашлик қилиб одамларни шахсий ҳаётини муҳокама қилишга бошламайди.
Ўзингизни исқирт майдакаш омилигингизни ислом деб атаманг.
Ва бир иккита чала муллага қарши чиқишни исломга қарши чиқиш деманглар ҳам.
Эътиқодингизга арлашишларини истамасангиз сиз ҳам бошқалар эътиқоди ва танловини ҳурмат қилишни ўрганинг.
Қўлингизда ахлаттитар чўп турганда ортингизга кимдир чўп суқишидан нолиманглар.

Мен исломга эмас айтиб ўзи амал қилмайдиган эшакмияларга қаршиман.

👉@Otabek👈
👍108🔥23👎9😱7
Отабек Артиков
​​Энди билдим ейиш керак... 2018-йилда пора билан қўлга тушган Муборак туман ХТБ собиқ раҳбари энди тумандаги Баркамол авлод болалaр мактаби директори вазифасига тайинланганмуш(батафсил аниқлаб яна ёзаман) Баркамол авлодга раҳмим келади... 👉@Otabek👈
Энди билдим ейиш керак 2.

Юқоридаги постдан кейин бир мурожаатчи ёзяпти;

"-Сизни ХТБни коррупционер мудири ҳақида жойлаган хабарингизни ўқиб республикамиз миқёсида халқ таълими тизимида раҳбар тайинланишида яқин йилларда адолат қарор топмаслигига яна бир бор амин бўлмоқдаман. Сабаби, Самарқанд вилояти Паяриқ тумани ХТБ мудири Алишер Рашидов 4 миллиардга яқин сўм маблағни талон тарож қилинишида ҳақли айбланиб ишдан олинган эди. Аммо тегишли мутасаддиларнинг қўштирноқ ичидаги адолатлилигидан Алишер Рашидовни туманимиздаги 102 мактабга директор қилиб тайинлаб қўйишди. Туманимизда бундайин тайинловлар етишиб келаётган ёш кадрлар онгини заҳарламоқда. Шу масалани каналингизда ёритсангиз. Зора янги вазиримиз бу масалага эътибор қаратса."

P.S. Пора билан кетган-у, камомад билан кетганларни ишга тиклаш урф бўляптими ҳурматли Халқ таълими вазири?

👉@Otabek👈
😱57👍28🔥151👎1
​​Аввалроқ иккита опа-сингил шахматчиларимиз АҚШ фуқаролигини олиб бундан кейин АҚШ жамоасида от суришини маълум қилишганди.
Мана яна битта АҚШга суриши мумкин бўлган шахматчимиз.

Бу 17 ёшида дунё рекордини ўрнатди аммо юқорида ўтирган аҳмоқликда планета рекордини ўрнатиб қўйган кастрюлкакалла амалдорлар бу болани ҳатто кутиб олишга ҳам чиқишмади.

Истеъдодларни фаросатли одамлар қадрлайди, хафа бўлма Нодирбек ука.
Фаросатсизлардан хафа бўлиш яхшимас...


👉@Otabek👈
👍149🔥23👎1811😱7
Отабек Артиков
​​Аввалроқ иккита опа-сингил шахматчиларимиз АҚШ фуқаролигини олиб бундан кейин АҚШ жамоасида от суришини маълум қилишганди. Мана яна битта АҚШга суриши мумкин бўлган шахматчимиз. Бу 17 ёшида дунё рекордини ўрнатди аммо юқорида ўтирган аҳмоқликда планета…
Нодирбек боксчи бўлсанг бўлмасмиди ука...

Масъулларимиз шахматингаям деди 17 ёшингаям деди, жаҳон чемпионлигингаям, рекордингаям, анави сариқсоч Карлсениннгаям деди ва шартта бошига кўрпани тортиб аэропортга чиқмай қўяқолди...

👉@Otabek👈
👍159🔥33😱20👎182😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос
«Блогер ёки журналистлар ижтимоий тармоқларга чиқиши учун олий маълумотли бўлиши, қанақадир сертификат олиши ёки "тепа"дан "разрешение"си бўлиши керак!» 😳

Ҳуқуқшунос (юрист) опанинг фикрларига сиз қандай муносабатдасиз?

Манба: Телеграм юлдузлари

@avtobloguz
👎236😱60👍26🔥94