Отабек Артиков
37.8K subscribers
4.69K photos
1.32K videos
7 files
4.89K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Отабек Артиков
​​Президент фармони Қашқадарё автойўл (вилоят автомобил йўллари бош бошқармаси) учун ишламайдими? 17.08.2021 йилдаги ПФ-6279 сонли Президент фармони билан ойлик, байрам мукофот пуллари бошқармaга қарашли ТЙФУК ишчи ходимларига 5 ойдан буён тўлаб берилмаган.…
Цирк! Цирк! Цирк!

"-Ишчилар ойлик олдик деяпти муаммо йўқ дейишяпти!"

Мана Қашқадарё вилоят автoмобиль йўллари бош бошқармаси(Обл.Дор)дан олган жавобимиз.

Ишчилар олдик деса бўлди экан, қоғоз шарт эмас, смета ҳужжати шарт эмас э онасини эмсин пул бериш ҳам шарт эмас.
Олдик деб айтди деса бўлди.
Тушуняпсанми Карл, сен ойга учиб чиқишинг шарт эмас, чиққанман десанг бўлди😂

Нима сизлар сеҳргармисизлар молия вазирлиги ажратмаган, сметаси қилинмаган пулни об ҳаво вазирлигидан олиб ишчиларга бердингларми?
Айтаётган гапингизни қулоғингиз эшитяптими, ё савод ўлгур кетадиган жойига кетиб бедарак йўқолганми, ундай бўлса "меҳр кўзда" кўрсатувига бериб топтирайлик.

МЕНГА ИШ ҲАҚИ УЧУН ҚИЛИНГАН СМЕТА ҲУЖЖАТИНИ КЎРСАТИНГЛАР.
Қуруқ гапни эса халтага солинг, янги йил куни ўзингизникиларга бантикча боғлаб совға қиласизлар.

Смета ҳужжати қилмаганмиз деб тан олиш ўрнига нега цирк томошасини қўяяпсизлар?

Жаноб Абдураҳмон Абдувалиев қўл остингиздаги тизим раҳбарларини сўрайдиган борми ёки мана шунақа томоша кўрсатиб юраверишадими, унда Қумитангиз номини ЦИРКчилар қумитаси деб ўзгартирайлик.

Aбдувалиев ўзи бир муддат аввал ҳайфсан олгандингиз, бунақада яна таёқ бориб сизга тегадиёв.
Айтинг Қашқадарёдаги бошқармангиз ЭРТАКчиликни йиғиштириб СМЕТАни кўрсатсин...

👉@Otabek👈
👍7😁1
Соққани бос НОРТОЙ, соққани...

Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг тегишли қарори билан:

Вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан, вилоят ҳокимлиги балансида бўлган енгил хизмат автомашиналарини ёқилғи билан таъминлаш мақсадида — 65000,0 минг (олтмиш беш миллион) сўм маблағ вилоят ҳокимлигига ажратилган.


Энди савол нега 9000 сўмлик AI 91 маркали бензинни ҳокимлик 13 минг сўмдан жуда қиммат нархда сотиб оляпти?
Соққатайм шекилли...

👉@Otabek👈
👍9
Отабек Артиков
Соққани бос НОРТОЙ, соққани... Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг тегишли қарори билан: Вилоят маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан, вилоят ҳокимлиги балансида бўлган енгил хизмат автомашиналарини ёқилғи билан таъминлаш мақсадида…
Тонна ва литрни фарқи борлигини ҳисобга олмабман.
Аммо нима бўлганда ҳам шубҳали рақамлардек туюлди.

Ишқилиб амалдорларимиздек калла қўймаган бўлайда, бунақада точно амалдор бўп кетаман ва соққани босаман😁

👉@Otabek👈
😁1
Хайрия масалаларига доим ҳам аралашавермайман, чунки ҳаммаси ҳам ишончли эмас, аммо бугун бир инсоннинг бошига мушкулоти бор экан, шу масалада хайрия ташкил этмасликка виждон қўймади.

Албатта ҳар бир синов яратгандандир.

Дўстимизнинг соғлиқ билан боғлиқ муаммолари бор экан бу ҳақида батафсил: https://t.me/moonligtniki/117?single


Азизлар қўлингиздан келганча ёрдам беринг, энг муҳими дуоларингизда эсланг, шифои комил сўранг!

Моддий ёрдам учун:
Uzcard: 8600060266328229

Humo: 9860030351442071

👉@Otabek👈
👎2👍1
Қарши туманида бажарилган ишлар юзасидан йил сарҳисоби сифатида ПРЕСС ТУР ташкил этилди.
Пресс тур доирасида Хонобод ҳудудидаги замонавий услубда реконструкция қилинган 26-ДМТT биноси очилиши ва
20 млн доллар маблағ ҳисобига ташкил этилган 320 иш ўрнига эга бўлган "KHILAL TEX" кластерга қарашли ип-йигирув корхонасида бўлдик.
Медиа тур давом этяпти...

👉@Otabek👈
👎2
Қирқта эркакка ОИТС юқтирган бухоролик aёл ҳақида ёзмаган канал-у ариқ қолмади.

Ҳурматли эркаклар, бурнингизни ҳа айнан бурнингизни дуч келган тешикка тиқманглар, бир бало юқтириб қўйишингиз мумкин.
Бурунни асранг, билбўметта
😂

👉@Otabek👈
👍3👎3😱2😁1
Аёл кишининг макри
Қирқ эркакка ОИТС юқтиради.
Ауф🤞

👉@Otabek👈
3🔥3😁1
Йил сарҳисоби.
Ўтган йили постларим умумий ҳисобда 13 миллион марта ўқилган эди.
Бу йил 28 миллионга етибди.
Блоглар йуналишида ўтган йил 31 ўринда эдим, бу йил 9-ўринда эканман.
Иқтибос олишлар ва репост қилган каналлар сони ҳам ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ўсибди.
Демак ижодим натижалари ёмон эмас.
Барчангизга танловингиз учун раҳмат айтаман.

👉@Otabek👈
👍6😱1
Бугун Қарши туман ҳокими Махсуда Мустафаева янги очилган боғча ички шароитларини бизга кўрсатаётган эди битта қорбобо кийимидаги болакай одам кўплигини кўриб йиғлаб юборди (эҳтимол мендака хунук одамни умрида кўрмагани учун қўрқиб кетгандир😁)
Кейин ҳоким болакайга қараб "-Нега йиғлаябсан эй Қорбобоча, нима бўлди?" деди.
Қитмирлигим тутиб, "-Ёнида қорқиз йўқлиги учун йиғлаяпти битта қорқиз ҳам беринглар" дедим.
Думалашди...

Уни ёшида мен ҳам қорқиз кутардимда😂

👉@Otabek👈
👍6😁1
​​Бир италиялик одам ҳалиги 40 та эркакни уйини куйдирган аёл билан интернетда танишиб, у билан учрашиш учун келибди.
Келасолиб аёлга кунига 100 доллардан тўлай бошлабди.
5-10 кун саёҳат қилиб кўзи тўйган ҳалиги италиялик сайёҳ аэропортга бориб самолёт зинасидан юқорига кўтарилиб унга қўл силтаётган аёлга қараб бор овозида "-Узрелло жонидан мен берган доллорино ҳаммаси фалшевино" деса аёл ҳам бор овозда бақириб "-ҳечқиси йўқ қирғий бурун, СПИДино гарантино" деямуш😁

👉@Otabek👈
👍7😁1😱1
ПАҚИЛДОҚ

(Муҳаммад Юсуфнинг "Дўппи" шеърига пародия)

Пақилдоқ отмайин қўйди одамлар,
Бир-икки безбету, сурбетдан бошқа.
Чўчимай ташлаймиз энди қадамлар,
Энди эмас юзлар, бурунлар қашқа.

Питарда, мушаклар учмас самога,
Янги йил тунида отилар холос.
Техника асрида ёруғ дунёга
Пақилдоқ керакмас дўстлар, илтимос.

Пақилдоқ отмайин қўйди одамлар,
Баъзи бир ғаламис, ахмоқдан бошқа.
Бизга шу керакми, бергум саволлар,
Марғилон дўппимни қўндириб бошга.

Питарда отмайин қўйди одамлар,
Қўтир кўнгил уни отмоқ тусайди.
Юртда маданият гуллаган дамлар,
Фаросат қайси бир бошда сусайди.

Пақилдоқ отмайин қўйди одамлар,
Наинки уйида, ҳатто кўчада.
Эвоҳ, бизга нима бўлди бу дамлар,
Яп-янги пақилдоқ ётар токчада.

Бу қандай кўргулик, бу қандай савдо,
Пақилдоқ отмайин қўйди халойиқ.
Пақилдоққа мос бир байрам йўқдир ё,
Пақилдоқ қолмади байрамга лойиқ.

👉@Otabek👈
👍12👎1😁1
​​Раҳбарлари ногирон жамиятни блогерлари тентак бўлади.

"Tentakminds"нинг айтишича Кармана ХТБ раҳбарини фишт қилишибди.
Кўпчилик "Tentakminds"ни соғ эмас дейди.
Мутлақо тўғри, аслида бу жамиятда соғ одамни ўзи қолмади.
Биздаги жамиятни блогерлари тентак, раҳбарларни эса имконияти чекланган;

Нега раҳбарларни имконияти чекланган деб сўрамоқчимисиз?
Сўрамасангиз ҳам айтаман, қанчадан қанча одам ойлик дардида раҳбарини ёнига борган ҳатто бугун ҳам, аммо у раҳбар "-Пул беришга ИМКОНИМ ЕТМАЙДИ" дейди, демак улар ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН(ногирон)лар сарасига киради.

Мен эса раҳбар эмасман, демак мен ҳам ўша тентакларни биттасиман.
Хуллас ойлик олмаган қоракўзлар ойликни кутманглар ногирон одамдан нимадир таъма қилиш яхшимас😁

👉@Otabek👈
👍10
⚡️Шаҳрисабзда шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов томонидан янги йил байрами арафасида 40 та маҳаллада яқинда иш бошлаган ҳоким ёрдамчиларига замонавий компьютер жамланмаси ва стол-стуллар топширилди.

👉@Otabek👈
👍9👎3
​​"Youtube"даги иккинчи видеомни ҳам юкладим.
Қани кириб ҳамма камида 5 тадан изоҳ ёзиб лайклаб тайласин қани деб мажбурламайман бу ҳаммани ихтиёри аммо ҳар доимгидек ихтиёр этиш мажбурий.😂

Бироз шошилинчда видео қилдик, камчилиги бўлса беш литр қонимдан кечгайсизлар😁

👉https://youtu.be/yy3BKnCsolk👈

👉@Otabek👈
👍5🔥4😁1
Ишдан ташқари иш бир бечора қора ишчини ўлимга сабаб бўлди.

Инсайдерлар берган маълумотга қараганда 27-декабрь куни Қашқадарё вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси тизимига қарашли Нишон ТЙФУК ишчиси Саидов Исроил Нишон туманидаги "4Р 89" давлат аҳамиятидаги автомобиль йўлида кечги соат 19:00 да асфальт ётқизиш ишларида қатнашаётган вақтида бехосдан машина уриб юбориши оқибатида вафот этган.

Қизиқ 19:00 да ишга марҳум ишчи ўз хохиши билан борганмикан?
Расмийлар шундай деб муносабат беришмаса бўлди.
Нега бу воқеа тўғрисида расмийлар сукут сақламоқда ёки кечки вақтда ишлатиб ўлимига сабаб бўлганингизни яширмоқчимисизлар?

Журналистик суриштирув ўтказишни истаганлар бўлса марҳамат.

Бу валломатлар қачонгача одамларни ишдан ташқари вақтда ишлатиб бошини ейди?

👉@Otabek👈
👍242👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йиллар янгиланиб эски йил каби биз ҳам эскираверамиз.
Эски йил янгисига ўрнини бергани каби бизнинг ҳам ўрнимизга янгилар келади.
Сиз курсида ҳам ҳаётда ҳам бир жойда тўхтаб қолмайсиз.
Кимнингдир ўрнига келдикми, бизнинг ҳам ўрнимизга албатта келишади.
Йиллар эскираверсин аммо оқибат ва инсонийлик эскирмасин.
Фикрларингиз, ғояларингиз доим янги йил каби янги бўлсин.
Барчангизга янги йил муборак...

© Отабек Артиков


👉@Otabek👈
👍23🔥3👎1
Калиш, калишжоним калишқизғалдоқ.

Сирдарёда ҳоким мактаб ўқувчиларига наски совға қилибди.
Энди наскичи ҳокимларни қиммат машина олишини таъқиқлаб, уларга бир жуфтдан лакированний "КАЛИШ" бериш керак.

Лой кўчада пиёда ишга қатнаса аяғи совқотмайдида.

👉@Otabek👈
👍35🔥21👎4😱3😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги йилни ҳаром дейдиган мана бунақаларни кўрсам рости кулгим келади.
Ўзидан мукаммал мусулмон ясаб кўрсатишга уринадиганларга тоқатим йўқ.

Унда футбол ҳам кўрманглар у ҳам мусулмонлар ўйлaб топган спорт эмас.
Бокс ҳам, шахмат ва ҳоказо ҳам.

Телевизор кўрманглар уни ҳам бошқа дин вакиллари ўйлаб топган, ҳатто қўлингиздаги фалон маркали телефонни ҳам ташлаб юборинг бу телефонни ҳам бошқа динга эътиқод қиладиганлар ўйлаб топган😂
Кўряпсизларми қанчалик мантиқсизлик?

Ислом сиз тарғиб қилган майда-чуйдалар билан ўралашадиган даражада зерикарли дин эмас.
Ислом ақл ва руҳни баркамол қилади сизларда эса на униси бор, на буниси бор.

Байрам қилишни истамаслик бу шахсий танловингиз, аммо байрам қилишни истаган одамларни тинч қўйинглар.
Ўзгалар танловини ҳурмат қилинг.

P.S. Мени бу ёзганим учун тошбўрон қилишдан аввал ўйлаб кўринглар телеграм асосчиси ҳам мусулмон эмас ва бундан фойдаланиш жоизмикан😂

👉@Otabek👈
👍119👎25🔥124😱4😁1
​​Энди билдим ейиш керак...

2018-йилда пора билан қўлга тушган Муборак туман ХТБ собиқ раҳбари энди тумандаги Баркамол авлод болалaр мактаби директори вазифасига тайинланганмуш(батафсил аниқлаб яна ёзаман)

Баркамол авлодга раҳмим келади...

👉@Otabek👈
😱16👎12👍8🔥7
Кўчада тинмай отилаётган пақилдоқлар юртимизда божхона тизимидаги мутасаддилар нечоғлик "виждон" билан ишлашганидан бонг уриб паққилламоқда...
Бу овозлар ПАҚ-ПАҚ демаяпти КОРРУПЦИЯ деяпти, яхшилаб қулоқчани ювиб бошқатдан эшитингларда...

👉@Otabek👈
🔥62👍45😱94😁1